10:15 Айтишди...эслабсиз бугун... | |
Атрофинг тўла бўлиб, бағринг бўш бўлсаям инсофдан бўлмас экан... Бағрингни тўлдирсанг эса қалбинг хувилласа... У хам тўлди десанг...шубха, гумон, ёлғон... Кўнглим хақиқатин ахтармоқдаман. Керакдир бир ваъда билан севишинг, хамоно ягонанг ўзим бўлишим, хар тонгда уйғониб илк ёдга олган, керагим деганинг ўзим бўлишим... Қандай яшашни билган ўз хаётимдан, ўзингни хаётинггга етаклаб келдингу , қандай яшаб кетишни ўргатмай кетиб қолдинг.... Аввалги хаётимга қайта олмайман. Сенинг хаётингда эса, сенсиз қандай яшаб кетишни билмаяпман... Йўқ, хеч нарса бўлмади, ўша ўшаман, ўзгармаганман хам. Ичимни кўрсанг эди..тўкилиб кетган..... Йўқ, хеч нарса бўлмади, шунчаки тирилишга харакатдаман! Суймаганга суйкалма, сен суймасанг ўйин қилиб, гунохларга бурканма!))) Севги, мухаббат, эхтирос... фигня бу хаммаси. Мен учун муқаддаси бу оила! Халол рафиқа! Унга хамма хислар хам муқаддас ва нурли бўлади. Униям бахтли қила оламан. Бунга ишонаман ва биламан. Кимларгадир оз муддат берган бўлсам, энди унга умрим охиригача мехримни бера оламан. Бахтли қиламан! Биламан, сезаман ва ишонаман! Айтишди... эслабсиз яна... Айтишди бу сафар ўзгача... Соғиндим сизни... Майлида, кечиримли бўлиш керак. Ғурурим бордир, лекин сизга хурматим хам бор. Унутилмас ва ижобий онларимиз хам бор. Хаётда яхши ва ижобийси билан яшаш керакку... Биламан гохида мехмон бўлиб кириб қоласиз интернетда...биламан, ич ичингиздан соғинасиз...яна эслайсиз..айтасиз кимгадир... Соғиндим сизни тўғриси, жудаям соғиндим((( Мандан ўтган бўлса кечиринг.... Сиздан ўтганига майли, Аллох хукмида. Шундай бўлса хам Сиздан хафа эмасман. Дилим оғриган, лекин хозир яралар битгандек. Фақат оғриғи энди соғинчдан... Яхши кўраман сизни тўғриси... яна кечирибам кетвураман... фақат аввалгидек эмас-телефон жим... Ўзимга эсламайсиз, ўзимга айтмайсизамде... Мандан ўтганига кечира олмасангиз, сизни соғинган дилим мени кечирсин((( Хаммаси бор деб ўзимни алдаётгандекман... ха, юрак хам тўкисдек, бир равон энтикиб севилиб севиб яшаяпти... ростмикан? Сизни бугун эслатишди... Юрагим бир равонда мени алдаб келганмикан? Қийналяпман... Кечиринг мани илтимос.... Cиқилиб кетвомман... оламга сиғмаяпман... айтишдидеее айтишди...негаям айтишди? Негаям яна соғинтиришди... Кераксиз манга хозир, жудаям... эслабсизу... келмабсиз... тошсиз... қирра тош...бир уриб кесиб кетган жонсиз тош... айтишди менга, айтишди...((( жосуслар, дўст эмас аслида у душманлар айтишди((( қийнашди кетишди.... Кечиринг....соғиниб кетвомман... Бошқа ишққа ўзимни алдаб зўрлаб ишонганим учунам унинг азобларидан тобланяпман. Ёлғон мухаббат ёлғони билан қийнарканде...Нима хам қилардим? Ёлғизлигим уни танлади. Ростим эса мени кечиргиси йўқ. Ёлғонларга рўбарў қилиб, ёлғонидан азоблаётган менинг ростим бунчалар тошбағирсиз-а? Ўзгани ёлғонидан умрим бесамар ўтишига раво кўрасизми? Бугун сизни эслатишмади... Ўзим эсладим... йўқ.. Қадрингиз эслатди. Сизни ойдан ойга бошқа бир қизиқиш туфайли унутиб борган бўлсам... энди ер билан бир бўлаётган қадрим орқалик кундан кунга ёдимга оляпман... Мани қутқаринг..... кечирақолин.... Эртани кутишдан сабр йўқ, эртани кутишга юрак йўқ...эслармикансиз яна...айтармикансиз кимга... Қанчадир муддатга нимамдандир завқлангандир кимлар... яқинда фақатгина бир одамга бутун умр асраб келганимни совға қиламан. Қанчадир муддатга эмас, энди БИР УМРГА! Кимга мехр бердим, кимга эхтирос, кимга атадим нома, кимга диққат... Унга эса хеч кимга бермаганимни атаб қўйганман: БАХТИМНИ! (c) Sayyod | |
Бўлим: IJODiston |
Кўрилган: 17171 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 35 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |