Бош сахифа » 2012 » Февраль » 16 » Айбларим, қувончим ва бахтим... (Хикоя)
02:06
Айбларим, қувончим ва бахтим... (Хикоя)
Шифохона... 

Ярим бехуш кампир, кўзлари ёшланиб чолига мўлтираб ётибди. Чолнинг эса халовати йўқ, бир туриб кампирини оёқларини уқалайди, бир келиб қўлларини. 
Умидлари сўнаётган чол, тақдир олдида кучсиз эканлигини хис этиб, кампир олдига бемажол чўкади. 
Кўзларига қараб, қўлларини ушлаганча сўзлайди: 

-Сочларинг хаммаси оппоқ эканлигини, қара, бугун кўрдим. Уларнинг хар бир толасида мени айбим хам, мени қувончим хам, ва бахтим хам нур сочиб турибди. Бу нурли онларгача етиб келдик, нималарни кўрдик, нималардан ўтдик, нурли оппоқ пайтгача бирга келдик. 

Юзларингдаги ажинни тобинг қочгунгача сезмаган эканман. Мен учун сен хамиша гўзал бўлгансан. Хозир ажинларинг касалликдек, сени олиб кетаётган дарддек кўринмоқда. Уларнинг хар бир қатида менинг айбим, менинг қувончим ва менинг бахтим хам сингиб кетганини сезаман. 

Кўзларинг ним ёшга тўлибди... Шу пайтгача йиғлатгандирман, шу пайтгача кўзингдан дув-дув ёш оққандир... қара, сезмаган эканман, ахамият бермабманми? Кўзларинг нурини олган ўзимдир, улардаги ёшларда менинг айбим, менинг қувончим ва менинг бахтим йилтираётгандир. . .

Атрофдагилар бизга қараб, "Ёши хам етган, нима хам йўқотишарди?"- деб ахамият беришмайди. 
Аслида, иккимизда қанча умр бор, қанча кунлар, қанча бахор, қанча қишлар бор. Иккимизда хаммасидан кўп хотиралар, хаммасидан кўп айб, қувонч ва бахт бор. Хаммасидан кўп сабр ва матонатчи... 
Мухаббат ёшларники дейишади...ахмоқлар а? Сен билан менга ярашсинда, ахир хаммасидан кўп мухаббат хам сен билан мендаку. 
Сен билан барчасини йиғиб келдим, иккимиз кўтарган юкни сенсиз қанча хам кўтараркинман? 

Бир кунда иккимиз кетсак деб гапирмагандим, ўйламаган эканман.. Хозир сени сочларинг, юзингдаги ажинларинг, нурсиз кўзларингдаги ёшларга қараб, хаётимдаги энг азиз инсоним эканлигингни янада сезмоқдаман. 
Шунча чидам ва бардош...мен хам кетгунча етмадими? 

Шошиб кетяпсан, "Яхши яшабди"- деб одамлар хитоб қилиб кетишаётганида, тобутинг олдида мункиллаб, эгилиб, юм-юм йиғлаб боравераман..... Охирига келганида айбларим, қувончим ва бахтимни хам кўтара олмайман- тобутингни кўтаришга мажолим хам етмай, йўл-йўлакай қўлма-қўл кетаётган тобутинг олдига келиб, юзимни босиб, уни силаб-сийпалаб, йиғлаб-йиғлаб олавераман... 
Юзларимдан дув-дув айбларим,қувончларим ва бахтим хам тўкилиб бораверади. 

Мозорда чидолмасам керак. 
Чунки тирик кўзларим ўнгида ўз фарзандларимиз хамма айбларим, қувончим ва бахтим устига тупроқ тортишади...Шунисига чидолмайман... 

Бу хақиқий ...мухаббат сўзлари эди... 

Sayyod 
Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 24587 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma, Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 30
1 habiba   (16-Фев-2012 01:55) [Материал]
Ayb Quvonch va baxt har insonni shunaqa muhabbat va shunaqa baxtli hayotga etkazsin.

2 DonoGul   (16-Фев-2012 03:08) [Материал]
Ohirini o'qivotkanimda ko'zlarimga yosh kelib, buvimni dodamga bo'lgan vafodorlilari, sevgilari, sur'atlariga tikilib ular haqlarida gapirganlarida har bir so'zlarida ularga bo'lgan hurmatlari esimga tushib ketdi. (har bir insonga sof va abadiy muhabbat nasib etsin)

3 Sam-De-Uz   (16-Фев-2012 03:12) [Материал]
mana buni haqiqiy muhabbat tarihi desa buladi, hamamziyam huddi shunaqa muhabbat, ishq vasliga etkazsin ilohim.

4 Kamoliddin   (16-Фев-2012 03:19) [Материал]
Mening xam shunday sevgim bo'lsaydi,...

5 БОБО   (16-Фев-2012 03:20) [Материал]
Хикояни укиб кузларимга дув дув ёш келди,жуда каттик таъсирландим.
Саййоднинг бу хикоясидан таъсирланмайдиган одам юраги йук хайкал
булиши мумкин.Шундай оддий тилда тасвирлаб берилганки, юракка етиб боради ва уйлашга мажбур буласиз.ИЖОДИНГИЗГА БАЛЛИ САЙЙОД!!!

6 gabarjuba   (16-Фев-2012 03:28) [Материал]
shunaqa hikoyalani kitob qilib chiqarishiz kere!

7 Tumaris   (16-Фев-2012 04:14) [Материал]
Халил Джебран стилида ёзадилар,киска но жуда хам чкууур маьно...

8 Shahzod   (16-Фев-2012 04:52) [Материал]
Odamni o'ylantirib qo'yadigan Hikoya bulibdi va yahshigina mano bor,bu er-hotin qariyalarni bir biriga bulgan muhabbati sodiq ekan va bularda mehr-oqibatni ko'rishimiz mumkin !

9 chanel   (16-Фев-2012 05:43) [Материал]
NAQADAR YAXSHI INSON SEVGANI BILAN QUSHA QARISA,,,BARCHAMIZGA NASIB ETSIN,,,

10 Maximilliano   (16-Фев-2012 07:01) [Материал]
Bobo etkanlaridek, bu hikoyadan faqatgina robotlar ta'sirlanmaydi, yuregi bor inson borakankiy, juda kotta ibrat oladi bu hikoyadan. Manga juda yoqdi. Rahmat SARDOR AKA

11 pink   (16-Фев-2012 07:37) [Материал]
qoyil, rahmat endi 1 marta bunaqa sher o'qishim, baht dib shuni etishsa keri-aa

12 pink   (16-Фев-2012 07:42) [Материал]
qotiib qoldim tasirlanganimdan, muhabbatnoma yozibsz, haqiqiy sadoqat, vafo aks etkan hikoya

13 UZRO   (16-Фев-2012 12:28) [Материал]
zo'r! hammamizga nasib qisin shunaqasidan.....

14 Frenk   (16-Фев-2012 12:37) [Материал]
kuzimdan kelayotgan yoshlani umuman tuxtatib bumasdi bu yozganlarizdi uqib,juda tasirli hammaga ham ana shunday bir umur sevgani bilan qusha qarish nasib etsin.Katta raxmat

15 Gucci 58   (16-Фев-2012 16:26) [Материал]
Z6r 4iqibdi kutilgan noma.Lekin hozir wunaqa sevgi bormikan yowla orasida

16 Дилафруз   (16-Фев-2012 22:30) [Материал]
Men shuni bilamanki haqiqiy sevishganlar bir-biriga yetisha olmaydi Layli va Mejnun kabi bu ikki yoshi otgan cholu-kampirga havasim keldi.

17 Ranosh   (16-Фев-2012 22:44) [Материал]
Таърифга тил ожиз. weep очень трогательно

18 LuCkY   (16-Фев-2012 23:00) [Материал]
bunaqa muxabbat mehr 2inson oasida mintadan bitta uchrasa zora! qaniydi hoziram shunaqa odamla bo'ganidedi hayot boshqacha bo'lardi

19 B@rno   (16-Фев-2012 23:30) [Материал]
Zo'r oddiy lekin haqiqat aks etgan ta'sirli

20 pink   (17-Фев-2012 01:47) [Материал]
o'tkan yil bahor da eski toshmidan chiqib kevotkan yoshlari ulug' chol kapmpirlani ko'rudim, kampir ko'zlari ojizakan, chol hasada yurakanla, kampir choli qo'llaridan ushavoganidla, ulani kiyimlari eski, kiridi, eskicha miliy kiyimlidi, lekgn nimalanidir gaplashb judyam hursan chiqishvotudi

21 Zinnura_K   (17-Фев-2012 02:29) [Материал]
Gap yo'q oddiygina haqiqatni tasir4an ifodalangan.

22 izzatbek   (17-Фев-2012 14:07) [Материал]
бунака севги йок хозир

23 Umka   (18-Фев-2012 00:11) [Материал]
juda ham ta'sirchan, haqiqat ham, agarda inson chin yurakdan sevsa, bunday sevgi hammagayam nasib qilavermiydi, sevgi yo'q diydiganla hato qilishadi, chunki sevgi bor va bo'ladi . faqat bunday sevgiga yetishish kere, loyiq bo'lish kere

24 Vijdon   (18-Фев-2012 14:46) [Материал]
Xaqiqiy sevgini kottalardan o'rganish kerak.
Qoyl Sardor oka. Xar doimgidek ta'riflashga til ojiz.
Ijodizga omad tiliman!

25 Miss_Sunny   (19-Фев-2012 10:40) [Материал]
hayotda wunaqa insonlayam borakan. Qariganida bir biriga suyanib qoliwarkan

26 zilola   (20-Фев-2012 17:37) [Материал]
бу хикоя бир бирини кадрига етмайдигонлар чун менга жуда тасир килди тириклик пайтда бирибиримизни эзозлаб колелу жуда зур тил ожиз озгина созгина

27 Dildan   (20-Фев-2012 23:06) [Материал]
hozir bunchali seva oladigan yigit kishi qolmagan hamma haqiqiy tuyguni vohtinchali oyin deb bilishadi ///....

28 my name is Sh...   (26-Фев-2012 21:27) [Материал]
Qoyil, aslida barcha yonidagi qadrli sevgisini yo'qotganidan keyingina uni qadrini biladi. Usiz yashomasligini hich Kim uchalik bo'lomasligini tushunadi.

29 Hamid   (01-Апр-2012 21:40) [Материал]
Bunaqasa faqat hikoyalarda bulsa kerak? Nima bulgandaham,bu damlarni his qilish bahti barchaga nasib qilsin!

30 BeLLa   (06-Июл-2012 00:19) [Материал]
Judayam chiroyli sevgi yakuni hammga nasb qisin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!