03:03 21 йиллик тухмат! Насиба Абдуллаева билан сухбат давоми | |
Давоми: (Боши мана бу ерда) -Яқиндагина бир газетада қўшиқ жони хақида мақола чоп этилиб, бугунги кунда рейтинги баланд бўлган хаттоки Озодбек Назарбековнинг хам маънодор қўшиқлари, хусусан хит бўлган "Эшигингда” қўшиғини қайта тинглашмаяпти деб ёзилганди. Яъни умрибоқий қўшиқлар яралмаяптими? -Йўқ, чунки баланс йўқ.
Масалан бугунги кундаги шоу-бизнесда ўз номини ушлаб туриш учун икки йўлдан
бориш мумкин деб ўйлайман. "қизил шапкача” эртаги каби бири яқин ва бири узун.
Бўри яқин йўлдан кетди, "қизил шапкача” эса
гуллар мевалар ўсган гўзал йўлдан боради. Бугунги кунда жуда тез муваффаққиятга
эришиш учун яқин йўлдан бориш мумкин, вахоланки у уч кунлик нарсани
муваффаққият хам деб бўлмайди, ва бир ойда хит қиламан деб одамларни ўйлашга
мажбур қилмайдиган, тўртта сўздан иборат
қўшиқни чиройли конфет қоғозига
хос мусиқага ўраб тақдим қилиб калта йўлдан бориш мумкин. Лекин узунроқ йўлдан
бориб ўша узун йилларга қўшиқни қолдириш мумкин. Бугунги кунда шов-шувли қўшиқ яратиш ва йиллар ўтгандан кейин биров эшитганида уялмайдиган қўшиқ хам яратиш мумкин. Назаримда ўша қоладиган ва фундаментал нарсаларга интилганимиз маъқул. Рақобатга келсак ўша пайтлар хам санъаткорлар кўп бўлган, албатта бугунги кундагидек эмас, ва фарқи хозирги кундаги рақобат... -Хозирги кундаги рақобат хамма билан -(кулади) Ха, хамма билан, ва хозир одамлар рақобатда бўлса,
олдинлари мехнат яъни ижоднинг натижаси рақобатда бўларди. Муносабат жуда
жиддий бўлган. Авваламбор кўриниш қандай
бўлиб у сахнада қандай кўриниб қанчалик томошабинни ўзига тортиши бирламчи бўлмаган.
Инсон аввал ижодкор номига сазовор бўла олиши керак бўлган кейин эса сахнага чиқишида
кўриниши муносиб бўлиши хақида ўйланган. Хозир эса тескариси, албатта кўриниш
ва иқтидор уйғунлашуви бу хам бир Худонинг
неъмати, лекин хозир сахнага мослиги, томошабиннинг неччи фоизи уни эслаб қолиши хақида қайғуриб кейин уни хонанда қилиш одат тусига
айланган. Лекин, ахир хар бир гўзал инсон хонанда бўлиш учун туғилмаган-ку. -Стратегия бугунги кунда мухим, ўша давр санъаткорларига бугунги кундаги тартиб бирмунча қийинроқ. Бирламчи нарсалар санъатдаги ўрни қандай бўлмасин прома, маблағ стратегия мухим. Сизнинг стратегиянгиз ўз тарбиянгиздан келиб чиққан холда ўзлигича қолиш тушунчасиданми? -Стратегиямнинг негизида аввало ўзимга хиёнат қилмаслик. ўзимга хиёнат қилмай, мухлисимга хиёнат қилмаслигимдан далолат. -Охирги маротаба концерт дастурини қачон тақдим қилгандингиз? - 2002 йилда, 8 йил бўлибди. Лекин куйлайдиган қўшиқларим бўлмаганидан
ёки жонли куйлай олмасликдан эмас. Қизиғи сайтингизда жонли ижро борасидаги мақолага кўзим тушганди, ўша ерда жонли ижрони хам
фонограммада тақдим қилишни ўйлаб топишгани хақида ўқиб хайратландим. Мен
жудаям содда инсон эканманми деб ўйланиб
қолдим. Чунки билишим бўйича ё
фонограмма ва ёки жонли ижрода куйлаш мумкин. Жуда бўлмаса тайёр мусиқада жонли куйлаш (минус)ни
билардим. Ана шу мақолага билдирилган фикрларда фалончилар жонли ижрода куйлай
олади ва бир умр куйлаб келган деб ёзишган, қизиғи бирон жойда менинг номим келтирил-мабди.
Шундан билдим-ки, рости хам сабаби ўша мухлис ёзганидек хамкасбларимдан орқада қолганим
бўлса керак. Сахнага чиққан пайтимда жонлидан бошқа ижро борлигини билмаганман. Агар бугунги кунда баъзи бир жойларда хамма
учун яратилган маълум бир шароитлар
сабаб бўлиб, хамма фонограмма айтиб биз
хам фонограммада куйлашга мажбур бўлаётган бўлсак, бу жонли ижрочилар қаторидан ўчирилдик деган гап эмас! Фақат
Тошкентда эмас, бошқа ерларда хам концерт дастурини тақдим қилиб турамиз ва
хали биронта яккахон концертимда фонограмма ишлатилгани йўқ. ўзимга эп кўрмаганман,
бундан кейин хам эп кўрмайман. Декабрь ойида тақдим қилиниши кутилаётган концерт дастурингизга қайтсак, концерт неччи кун бўлади? -Хозирча икки кун дея режалаштирилмоқда.
-Дастурнинг ўзига хослиги нимада ва қай тарзда тақдим этишни режалаштирдингиз? -Бир оз аввал концерт хақида сизга маълумот берганимда ундаги ўзига хослик тарафини эътироф этгандингиз, яъни концерт дастурида ижро қилинадиган қўшиқлар томошабинларнинг таклифини хисобга олган холда амалга оширилади. Бугунги кунда янги қўшиқлар ижодимизда қанчалик мухимлигини, ва уларга албатта ўрин берилишини хисобга олган холда бундан ўн, йигирма, ўттиз йил олдин ижро этилган қўшиқларимни бугунги концерт дастурларимга киритишдан уялмайман. Аксинча, шунча йил давомида яшаб келаётган, мухлислар ёдида борлигидан фахрланаман. Шунинг учун жуда катта ғурур билан биринчи навбатда томошабин севган қўшиқларни аксарияти концерт дастурига киради. Дастуримизни шакллантиришда биринчи маълумотни сиз бердингиз ва унда томошабинларнинг ўзлари иштирок этишади. Яна мени йўналишимга хос бўлган, ва мана шу йўналишимда ишлатиладиган эстрада мусиқа асбобларидан ташқари балки симфоник оркестр, ёки кичикроқ камер оркестри қўшилади. У хам бўлса қайси қўшиқни қайси хиссиёт билан тақдим қилишга боғлиқ бўлади. ўтган йили кузда тақдим этилган мумтоз ва анъанавий йўналишдаги "7 жавохир” альбомидан баъзи қўшиқлар хам киради. Ва улар фақат анъанавий ўзбек миллий чолғу асбоблари жўрлигида ижро қилинади. Мазкур концерт менинг сахна фаолиятимнинг 30 йиллигига бағишланган бўлгани, байрам кайфиятида ўтиши учун албатта ўзимизга хам санъатда ва хам хаётда дўстлигимиз бор бўлган санъаткорлар мехмон бўлиб келишади. Ўйлайманки улар шунчаки "бирров”га келгандек биронта қўшиғини айтиб чиқиб кетмай, уларнинг хаётларида қандайдир бир роли бўлган мен ижро қилган қўшиқлардан куйлашади. Ва албатта хар
доимгидек концерт жонли тарзда тақдим қилинади. Айтмасам хам бўларди-ю, жонли
ижрочилар қаторидан ўчириб қўйишгани сабабли эсга солиб қўймоқчиман (кулади). - Балки бошқа бир журналист бериши мумкин бўлган декорация хақида савол беришни ўзимга эп кўрмайман, чунки концертда бу нарса бирламчи эмас деб хисболайман, шунинг учун айнан дастурдаги қизиқ сахна кўринишлари хақида савол бермоқчи бўлгандим, ўзингиз жавоб бердингиз. Дуэтлар хам бўладими? -Дуэт бўлади. Мехмонлар ўзлари дуэт, трио ёки квартерт кўринишида
чиқишлари хам мумкин. Қўшиқнинг
бир қисмини мехмонлар бошлаб чиқиб кейин мен
қўшилиб кетишим, ёки аксинча мен бошлаган қўшиққа бирон бир мехмон
хонанда жўр бўлиб давомини куйлаб кетиши
хам мумкин. Булар устида хозир ишланмоқда, хар-хил кўринишда тақдим қилинади.
Мехмонларнинг чиқиши оддий эмас, қизиқарли тарзда қилиш ниятимиз бор. -Яқиндагина тақдим этган альбомингизнинг тақдимоти диск сотиладиган дўконда бўлиб ўтди -"Кўнгил боғимдан”
альбомим тақдим қилинганди. ўша кун журналистлар билан сухбатда бу альбомлар
шунчаки режани бажариб турибмиз дегандек ёки буюртмага ёзилиб, уёқдан-буёқдан
йиғиб бир ойни ичида чиқариб
юборилган эмас деб айтиб хам ўтгандим.
Бу альбомга охирги уч йил давомида ёзилган қўшиқларни ичидан "чертиб-чертиб”
танладик. Танланиб, хар бирини устида кўнгилдан ишлаб жуда хам бир жиддий
ёндошганимиз учун "Кўнгил боғимдан”
деб ном бердик. Альбом ичида ёзилган
мурожаатимда менга 30 йил, (аслида 31 йил бўляпти, чунки бир йил аввал 30
йил бўлганди(кулади), шу йиллар мобайнида менга мехрларини бериб бошида кўтариб
келган мухлисларга мени ташаккурим сифатида "Кўнгил боғимдан” терилган гулдаста қилиб қўшиқларимни
тақдим этдим – деб ёзганман. -Нима учун "Кўнгил боғимдан” альбоми, бир рамзий сифатда хеч бўлмаса боғда эмас, дўконда тақдим қилинди. Яна дўкон олдида кўчада тўсиқ қўйиб куйладингиз хам. Сал хунукроқ кўринмадими? Вахоланки бугунги кунда альбом тақдимотини дабдабали равишда уюштиришаётган бир пайтда... -Йўқ, назаримда хунук
кўринмади. Чунки бугунги замонавий шоу-бизнесга назар ташлайдиган бўлсак,
альбомни сотишга чиққан куни ўша сотув жойларида махсулот тақдимоти бўлади. Тақдимотни
эса ўша сотув дўкони, диск чиқарган фирма билан биргаликда уюштиргани боис, мен
альбомни қўллаб-қувватлаш учун мехмон сифатида ташриф буюрдим. Бундай тақдимот қилиш
бу дўкон тармоқларида анъанага айланган экан. Яъни санъаткорнинг эмас,
альбомнинг, махсулотнинг тақдимоти. Орада альбом хақида, унинг устида
ишлаганлар хақида маълумотлар берилиб, альбомга кирган қўшиқлардан куйладим. Ташриф буюрганлар ўша жойнинг ўзида
альбомларни харид қилиб, унга дастхат хам қўйдириб кетишди. ўзимга хам бу
саволни беришди, лекин айнан махсулот тақдимоти эканлигига мана яна бир бора ойдинлик киритмоқдаман. -Бир вақтлар ёшларга балки ёрдам сифатида, қўллаб-қувватлашми дейлик, ёш хонандалар билан дуэтлар тақдим этардингиз... -Бундай таклифлар доимий бор, балки яна бирортаси билан тақдим
этилар. Лекин уларнинг орасида менинг ёрдамим керак бўлмаганлари, бугунги кунда
оммалашган, машхур ва керак бўлса мендан
кўра улар хақида кўпроқ гапиришадиганлари бор. Ёрдам эмас, авваламбор фақатгина
ўша инсонлар билан шахс сифатидаги ўзаро муносабатдан келиб чиқади.
Кейин ёшлардан дуэт таклифи тушганида ўзимни биринчи сахнага қадам қўйган
пайтларимни, ўша пайтдаги орзуимни эслайман. Эндигина санъатга кириб келаётган пайтим, ана янги қизча чиқибди деб мен хақимда гапира бошланган пайтлар эди. ўзим учун ёзилган қўшиқлар хали йўқ бўлиб халқ қўшиқларини эстрада аранжеровка- сида куйлаётган пайтларим, рахматли Ботир Зокиров билан бирга сахнага чиққанмиз. Бир "блок”да бирга чиқиб, кейин охирида Ботир акам куйлайдиган қўшиқ нақоротига хаммамиз қўшилиб куйлагандик. Бу мен учун жуда катта бахт бўлган-ки, буни охирги нафасимгача эсимдан чиқармасам керак. Бу Ботир Зокировни охирги сахнага чиқиши бўлган. Агар уларнинг умрлари узоқроқ бўлганида, балки биргаликда куйлаган биронта қўшиғимиз ёдгорлик бўлиб, катта бир гавхардек хазинам бўлиб қолармиди.. Янги чиқаётган бўлишимга қарамай Ботир акам йўқ демай жон деб куйлаган бўлардилар, бунга юз фоиз аминман. Чунки камтардан камтар инсон бўлганлар. Санъаткорда ички маданият, камтарлик ва томошабинга хурмат бўлиш керак эканлигини балки Ботир аканинг рамзида кўргандирман. Бирон бир керакли гапни "қулоғингга зирак қилиб олгин” деб айтишгандек, буни хам қулоғимга зирак қилиб олгандирман-ки, хаётда хам, сахнада хам энг биринчи принципларим ўша айтган хусусиятларим бўлади. ўйлайман-ки менга дуэт таклифи билан мурожаат қилаётганлар ўйин учун қилаётгани йўқ, уларнинг аксарияти менинг кимлигимни, характерим қандай эканлиги ва одамларга муносабатим қандай эканлигидан йўқ демаслигимни билишса керак. Лекин албатта рози бўлишим учун овозларимиз уйғунлашиши, қўшиқ овозларга ярашадиган, мусиқа оханги овозларимизга худди сарёғдек ётадиган бўлиши керак. Мана шундай шартлар бажарилгандан кейин туғилган қўшиқ натижасида дуэтлар амалга оширилади. Улар қачонлардир ижод сандиқларини очиб Насиба опа билан куйлаган мана шундай гавхарим бор деб эслашлари ва у ижодий хамкорлигимиз натижаси хақиқатдан шундай гавхар даражасида бўлишига умид қиламан. -Танқид остига тушмаган санъаткор йўқдек, лекин кузатадиган бўлсак Насиба Абдуллаева танқид остидга тушмаган экан. -Йўқ, тушганман (кулади). ўша пайтлар мухбирлар халқ
эътиборини тортишга киришган пайтлар эди. Кимдир хақиқатдан арзийдиган мақолаларни
ёзиб эътиборни тортарди, кимдир салгина шу жанжалли мавзуларда ўзига эътиборни тортишга
интиларди. 1989 йиллар эди адашмасам,
Самарқанд туманларидан бирида, хозир аниқ эслай олмайман, қайсидир бир байрамга
бағишланган стадионда катта концерт қилинган. Бир
стадионнинг икки уч жойида сахна қўйилган бўлиб, маълум бир вақтда хар-хил санъаткорлар чиқиб қўшиқ
куйлашган. Сахнага чиқиб аввал
томошабинлар билан саломлашдим, илк қўшиғимни энди бошлайман десам, мусиқий асбоблар
уланган аппарат куйиб қолди. Микрофонимдан овоз чиқиб турибди, мусиқа йўқ.
Тезда алмаштирамиз деб туришган пайт томошабинларга техник носозлик, хозир тўғирлаб истаган қўшиқларингизни куйлаб
бераман десам, оғзида сақич
чайнаб турган бир аёл менга қўлини кўтариб
"Ха бўлмаса ўйна!” деди. Мен «Узр
ўйнашни билмайман, хозир мусиқа бўлсин, мен куйлайман, сиз опа ўйнарсиз” деб жавоб бердим. Буни четдан
кузатиб турган бир мухбир "Бир аёл ўйнайсан деганида жуда қўпол жавоб берди ва қўшиғини охиригача етказмай микрофонни ташлаб ўзининг
қўпол муносабатини кўрсатди, одамлар Насиба турган сахна олдидан туриб чиқиб
кета бошлашди, бунинг хам бурунчаси кўтарилиб
қолибди” деб ёзибди. Мана шу гапни
халигача унута олмайман. Шокка тушганман. Ўша газетанинг бош мухарририга
эътирозимни юбориб газета сахифасида шу журналист кечирим сўрашини сўраганман.
21 йил бўлди халигача жавоб кутаман. Газетада бўлмаса хам хеч бўлмаса ўзимни
топиб узр дейишларини халигача кутаман. -Насибахонга насиб қилмаган нарсалар хақида... -(жилмаяди) Йўқ , менга насиб қилмаган
нарсалар ва армонни ўзи йўқ. -Икки ўғил кетидан ўғил набира, қиз набира кутганмидингиз? -Мен набира кутгандим. Боламни боласини кутгандим, уни ўғил ёки қизлигини умуман фарқи йўқ эди. -Қиз фарзандлик бўлишни истаганмидингиз? -Билмадим, бу борада нима учун ўғил ёки қиз деб хеч хам қийналганимни эсламайман. -Келинингиз билан бирга яшаяпсизми? -Бирга, бир эмас икки келин уйимизда, жиянимнинг рафиқаси хам
келиним. Худо хохласа учинчи келин хам келиб қолар. -Оилада лидермисиз? -Хаққоний лидер, албатта яхши маънода. -Сизни ошхонада тасаввур қилиш қийинроқ -Менимча жуда хам осон, тасаввур хам қилманг, бир бориб кўрсангиз
биласиз (кулади). -Хозир энди келинлар бор.. -Келинлар бор, лекин барибир шохона таомларни ўзим тайёрлайман. -Санъат оламида сўнгги пайтлар тахаллусдан йироқ ўзига хос номланишлар мавжуд, ким қирол ким эса малика. Унда Насиба Абдуллаевани қандай номлаш мумкин деб ўйланиб қоламан. -Бу нарсалар кўпроқ
журналистларга боғлиқ. Қандай кўринишда тақдим қилсангиз халқ
шундай қабул қила бошлайди. Кимлардир қандайдир бир фоизда унутилиши ёки хамиша ёдда туришига журналистларнинг хам бир алохида хиссаси
катта. Объектив фикр йўқдек. Бир неча
йил фаолият кўрсатиб халқ томонидан тан олинганлар алохида мавзу, лекин кеча чиқиб
иккита хит қилганларчи? Вахоланки ўша
хит хам катта сўроқ остида, чунки хит бошқа нарса, лекин шлягер бошқа. Хамма
хитлар хам шлягер бўла олмайди, ва хамма хитлар хам йигирма йил тугул икки
йилдан сўнг хам эсланилмайди. Ёш
хонандалар промаси устида ишлаётган
журналистлар хам бор. Агар шу журналистлар хар куни бу юлдуз деб ёзиб боришса,
халқ хам қабул қила бошлайди. Халқимиз шу қадар ишонувчан-ки, унга бирон
юлдузни реклама қилавериб, кейин юлдузлардан кимларни биласан деб савол
берсангиз ана ўша ёзилганлардан айтиб,
телевидение, газета ва сайтларда ёритиляпти-ку деб жавоб бера бошлашади. Энг зўри шу экан
хозир дейишади-да. Бошқа тарафдан менга нисбатан қандайдир бир номланиш бўлмаганидан
азият чекмаганман. -Санъат оламида дидли инсоннинг қўшиғи, сифати ва маданияти хам ўша даражада. Хар қандай мамлакатда хам барибир дидли инсонлар кам фоизни ташкил қилади. Негадир шу кам фоиз билан чекланмай, кўп фоизни хам тортиб уни ривожлантиришга ижодий қурби етадиган санъаткорлар суст. Дейлик сиз, яна сифатли мусиқа ва ижрода ишлайдиган Севара Назархонлар ўша кўп фоизга хизмат қиладиган хонандаларга қараганда фаол эмас. Ечими нимада деб биласиз? Балки сифат устида ишлайдиган ижодкорлар йиғилиб шоу-бизнесга кўпчилик билан рақобатдош бўлганингизда халқ хам фарқни сезган бўлармиди, яъни соғлом рақобатдаги танлаш хуқуқида сезиларли ўзгариш бўлармиди. -(ўйланади) Балки хамжихатлик йўқдир-да. -Хамжихатликми ёки ички ғурур? -Йўғ-эй, Ғурур эмас. Яна бир бора афсуски деб айтишга
мажбурман, хар бир ижодий натижамиз барибир маблағга бориб тақалади. Агар бутун дунёда санъат
фақатгина сақланибгина қолмай ривожланаётган бўлса қандайдир бир фондлар ёки
санъатни қадрловчи хомийлар тарафидан қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Бу хам сиз
журналистларга боғлиқроқ
бўлган нарса, негаки сўровномалар ўтказиб хақиқатдан санъатни ривож-лантириш, санъатдаги икки табақа тури хам бир маромида
хаққоний рақобат даражасида бўла олиш йўлида
хомий ёки фондлар мавжуд бўлиб ташкиллаштирса
менимча иложи бор нарса. Бунинг учун бир хил тарғибот хам бўлиши керакда. Чунки бизларга ўз
мавқеига эга ва махсулотларимиз тарғиботга
мухтож эмасдек қаралади. Вахоланки бугунги кунда юқорида айтганимдек
журналистларнинг тарғиботига хам кўп нарса боғлиқ. Уч йилда бир альбом тақдим қилдим,
лекин улардан қанчаси тарғибот қилиниб
радиоларда қўйиларкин? Ёшлар ижодига берилган эътиборнинг баробар эътибори
санъатга умрини берган санъаткорлар ижодига хам каратилса тугри булмасмикин? Ўзингиз айтяптгандек сифатли ижод қиладиганлар бармоқ билан саноқли бўлса, телевидение ва радиолар сифатли ижод намунасини олиб кетиб, сифатли махсулот бизга керак деб эфирга узатиши керакми ёки хамма учун бирдек нархларни айтиш лозимми? Ўз мехнати билан йиллар мобайнида хизмат қилганларга менимча қандайдир бир бошқачароқ муносабат бўлиши керак деб ўйлайман. -Хотима ўрнида нималар хақида айтмоқчисиз, ёки балки мендан кутган ва олмаган саволга жавобингиз -Нималар хақида гапирмоқчи бўлсам, менимча гапира олдим, ўша саволларни бериб жавобларни мендан чиқара олдингиз. Бугунги сухбатдан қониқдим. Шу каби сухбатлар кўп бўлиб одамлар янгиликларимиздан тез-тез хабардор бўлишини истардим. Мухлисларга хаммасига омад тилайман, фақат яхшилик бўлиб, бир-биримизга яхши хабарларни айтайлик.
Ишонасизми, шу санъаткоримиз билан хар сухбатда ўзгача бир мароқ оламан. Оғир вазмин овозда, теран фикрлаб, адабий тилда сўзлаши санъатдаги қиёфасига, айниқса маданият ходими тушунчасига жуда хос. Хақиқатдан сухбат одобидан тортиб умумий инсон қиёфасидаги маданияти нафақат санъат оламига, балки оддий халқ учун хам намуна бўлса керак. Санъаткор деганда мен ўз ишини профессионали бўлган санъат ходими деб тушунмайман. Бугунги кунда энг зўр хонанда хам деб тушунмайман. Санъати зўр деганини хам ундай дея олмайман. Санъаткор деганда мен умумий жихатларидан аксариятида санъат номи сезиладиган инсонни санъаткор деб биламан. Насиба Абдуллаева шубхасиз бу номга сазовор намунамиз.
Sayyod сухбатлашди.Суратлар Саида Вахобова.Насиба Абдаллаева билан илк бахорий сухбатим | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 10745 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |