[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
Модератор форума: SarVario, Giyos, komol_76, Anv@rbek  
Futbol yangiliklari
LiverpulСана: Пайшанба, 29-Дек-2011, 08:59 | Изох # 401
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 162
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 141
Холати: Хозир йўқ
braziliyaning santos klubi prezidentining so'zlariga ko'ra Neymarning barselonaga o'tish haqidagi gaplarni to'liq rad etgan. Uning so'zlariga ko'ra ''faqatgina mening qo'l imzoimni o'zgartiribgina Neymarni barsaga sotishlari mumkin'' deya takitlab o'tgan. Bundan tashqari santos prezidenti Barselonaning neymar uchun ''oldindan pul to'lagan'' digan gaplarni ham inkor etgan

 
ClimbeRСана: Пайшанба, 29-Дек-2011, 18:56 | Изох # 402
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
Алекс Фергюсон: Жамоамиз ўйинини кучайтира оладиган футболчи кўринмаяпти

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Алекс Фергюсон қишки трансфер мавсуми давомида янги футболчилар сотиб олинмаслигини таъкидлаб ўтди. Мураббий, бу қарорини жамоа савиясига муносиб келадиган футболчилар кўринмаётгани билан изоҳлаган.

“Қишки трансфер мавсуми чоғида янги футболчиларни сотиб олиш борасидаги қароримни ўзгартирмайман. Агарда янги футболчилар сотиб олиш учун имконият бўлса, бу ишни амалга оширишга уриниб кўрамиз. Аммо айни дақиқаларда жамоамиз сафида тўп суришга муносиб бўлган бирорта ҳам футболчини кўрмаяпман.

Биз жуда ҳам синчковлик билан селекция ишларини кузатиб бормоқдамиз, жамоамизга номзод футболчиларнинг ўйинини томоша қилмоқдамиз. Шу сабабли ҳам, айни вақтда номзод футболчиларнинг бирортаси ҳам бизга тўғри келмайди, деб айта оламан. Кўрамиз, январда нималар бўлар экан”, - дейди Фергюсон клуб расмий сайти билан қилган суҳбати чоғида.


Добавлено (29-Дек-2011, 17:54)
---------------------------------------------
«Челси» Анелканинг ўрнига Игуаинни олишни кўзлаб турибди

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Гонсало Игуаинни сотиб олишни кўзлаб турибди. Эслатиб ўтамиз, жамоани яқинда Николя Анелка тарк этган эди. Шунингдек яна бир тажрибали ҳужумчи бўлмиш Дидье Дрогба ҳам “Челси”дан кетиши кутилмоқда. Шундай шароитда, лондонликлар уларнинг ўрнини аргентиналик ҳужумчи билан тўлдиришни ният қилганлар.

Айни вақтда “Челси” клуби раҳбарияти Гонсало Игуаиннинг агентларини музокарага тортиш учун турли хил йўллардан бормоқдалар. Улар футболчининг “Челси”га ўтиш нияти қай даражада ҳақиқатга тўғри келишини билиб олиш учун ҳаракат қилмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Николя Анелкадан ташқари яна январь ойида Саломон Калу, Дидье Дрогбалар ҳам “Челси” таркибида тўп сура олмайдилар. Сабаби, улар Африка Миллатлар кубогида иштирок этиш учун жўнаб кетадилар.

Эслатиб ўтамиз, Гонсало Игуаин Испания чемпионатида 15 та учрашувда майдонга тушган ва 12 та гол киритишга муваффа
қ бўлган.


Добавлено (29-Дек-2011, 17:56)
---------------------------------------------
Англия чемпионати. 18-тур натижалари ва тўлиқ жадвал

Англия чемпионатининг 18-тур учрашувлари ҳам ўз ниҳоясига етди. Унда футбол мухлислари бир қатор қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўлишди.

Агар Лондоннинг "Челси" ҳамда "Арсенал" жамоалари бу турда уч очко жамғара олмаган бўлишса, "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари ўта муҳим бўлган уч очколарни тўплашга эришишди.

Кеча "Норвич Сити"да меҳмон бўлган "Тоттенхэм" Гарет Бэйлнинг дубли эвазига ишончли ғалабани тантана қилди.

Эътиборингизга мазкур тур натижаларини ва тўлиқ жадвални ҳавола этамиз:

Сўнгги тур натижалари

18 - ТУР
26.12.2011
Челси 1 - 1 Фулхэм
Болтон 0 - 2 Ньюкасл Юнайтед
Ливерпуль 1 - 1 Блэкберн
Манчестер Юнайтед 5 - 0 Уиган Атлетик
Сандерленд 1 - 1 Эвертон
Вест Бромвич Альбион 0 - 0 Манчестер Сити
27.12.2011
Арсенал 1 - 1 Вулверхэмптон
Суонси Сити 1 - 1 Куинз Парк Рейнджерс
28.12.2011
Норвич Сити 0 - 2 Тоттенхэм
Турнир жадвали

№ Жамоа Ўйин Ғалаба Дуранг Мағлубият Т-Н Очко
1 Манчестер Сити 18 14 3 1 53-15 45
2 Манчестер Юнайтед 18 14 3 1 47-13 45
3 Тоттенхэм 17 12 2 3 34-19 38
4 Челси 18 10 4 4 36-21 34
5 Арсенал 18 10 3 5 33-26 33
6 Ливерпуль 18 8 7 3 21-14 31
7 Ньюкасл Юнайтед 18 8 6 4 25-22 30
8 Сток Сити 18 7 4 7 18-28 25
9 Вест Бромвич Альбион 18 6 4 8 19-26 22
10 Эвертон 17 6 3 8 18-20 21
11 Норвич Сити 18 5 6 7 27-33 21
12 Астон Вилла 18 4 8 6 19-23 20
13 Фулхэм 18 4 7 7 19-24 19
14 Суонси Сити 18 4 7 7 17-22 19
15 Сандерленд 18 4 6 8 22-22 18
16 Куинз Парк Рейнд 18 4 5 9 18-32 17
17 Вулверхэмптон 18 4 4 10 20-33 16
18 Уиган Атлетик 18 3 5 10 15-35 14
19 Болтон 18 4 0 14 22-41 12
20 Блэкберн 18 2 5 11 25-3
9 11


chelsea chempion...
 
oybekСана: Пайшанба, 29-Дек-2011, 19:01 | Изох # 403
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
raxmat A'zambek.

 
B_A_R_C_AСана: Пайшанба, 29-Дек-2011, 20:12 | Изох # 404
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 274
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 120
Холати: Хозир йўқ
ПО ПОВОДУ НЕЙМАРА
вице-президент сказал несколько слов о ситуации с Неймаром:"Насколько я знаю, мы не платили десятьмиллионов за первоочередное право выкупа Неймара. Такие темы вообще обсуждаютсяв узком кругу посвященных лиц. Если мы говорим о Неймаре, значит, клуб полагает, что этот игрок способен принести пользу, но решать эти вопросы будет технический секретариат".


BARCELONA
 
ClimbeRСана: Пайшанба, 29-Дек-2011, 20:12 | Изох # 405
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
oybek, oka arzimaydi bemalol

chelsea chempion...
 
B_A_R_C_AСана: Пайшанба, 29-Дек-2011, 20:22 | Изох # 406
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 274
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 120
Холати: Хозир йўқ
«Барселона» стала лучшей командой 2011 годапо версии МАСП
В голосовании приняли участие 363 журналиста из 80 стран.
«Барселона» набрала немногим более 43 процентов голосов, второе место у сборной Новой Зеландии по регби (30.53 процента), третье место досталось мужской сборной Бразилии по волейболу (18.83 процента), сообщает официальный сайт организации.


BARCELONA
 
Real_MadridСана: Пайшанба, 29-Дек-2011, 23:30 | Изох # 407
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 146
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 279
Холати: Хозир йўқ
Mourinyo o'rniga
Yoaxim Levmi???
"Real Madrid" klubi ustozi Joze
Mourinyoning shartnoma
muddati 3 yildan so'ng o'z
nihoyasiga yetadi. Klub
mutasaddilari Portugaliyalik
mutaxasisning o'rniga, eng
yaxshi variant deb Germaniya
terma jamoasining bosh
murabbiy Yoaxim Levni
ko'rishmoqda.
Mourinyoning o'zi yaxshiroq ediyov . . .
 
ClimbeRСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 07:53 | Изох # 408
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
Одил Аҳмедов: Келаси йилда тўпурарликни бошлайман

"Анжи" клубининг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов мухлисларга миннатдорчилик изҳор этди ҳамда келаси мавсумда голлар уришга ҳам ваъда берди.

"Менга овоз берган барча футбол мухлисларига, мурраббийлар, клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Бу йил дарҳақиқат мен учун ажойиб келди. Нафақат майдонда, балки оиламда ҳам: мен фарзандлик бўлдим.

Афсуски, гол урай деганимда тўп дарвозадан жой олавермади. Ҳеч қиси йўқ, умид қиламанки, келаси йили ўзимнинг тўпурарлик хислатларимни ҳам ишга соламан", - дейди "Анжи" клуби расмий сайти Аҳмедов сўзларидан парча келтириб.

Добавлено (30-Дек-2011, 06:45)
---------------------------------------------
Улуғбек Бақоев Қозоғистоннинг энг яхши футболчиси танловида иккинчи бўлди
Рукн: Янгиликлар » МДҲ

Қозоғистоннинг Sports.kz сайти 13-марта журналистлар ёрдамида Қозоғистоннинг энг яхши футболчисини аниқлади. Унга кўра, Қозоғистон терма жамоаси таклиф этилган германиялик футболчи Генрих Шмидтгал энг кўп овоз тўплади. Германия 2-дивизиони вакили "Гройтер Фюрта" жамоаси футболчисининг номи 52та анкетада қайд этилди (28 - биринчи, 11- иккинчи, 13 - учинчи). Бу умумий овозларнинг 63 фоизини ташкил қилади.

Иккинчи ўринни "Жетису" клубининг собиқ футболчиси Улуғбек Бақоев эгаллади. У учинчи марта Қозоғистон чемпионатининг тўпурарига айланганидан хабарингиз бор. Ҳозирги кунда "Дубай" ФК шарафини ҳимоя қилаётган футболчининг Қозоғистон премьер-лигасидаги голлари сони 89тага етган.

Учинчи ўрин эса "Шахтёр"нинг 23 ёшли футболчи Жамбил Кукеевга насиб этди. Тўртинчи ва бешинчи ўринларни эса "Актобе" футболчилари - Самат Смаков ва Марат Хайрулин қўлга киритишди.

Сўровнома натижалари
1. Генрих Шмидтгаль «Рот-Вайсс»/«Гройтер Фюрт» 119 (28, 11, 13)
2. Улуғбек Бақоев (Ўзбекистон) «Жетису»/«Дубай Клаб» 106 (18, 21, 10)
3 Жамбил Кукеев «Шахтёр» 89 (16, 13, 15)
4 Самат Смаков «Актобе» 58 (8, 12, 10)
5 Марат Хайруллин «Актобе» 52 (8, 7, 14)
6 Драган Богавац (Черногория) «Астана» 40 (2, 12, 10)
7 Нурбол Жумаскалиев «Астана» 37 (4, 7, 11)

Добавлено (30-Дек-2011, 06:47)
---------------------------------------------
Одил Аҳмедов — Махачқалъада ҳам энг яхши!

"Анжи" клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов 2011 йилда "Анжи"нинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Бу ҳақида клубнинг расмий сайти хабар беради.

Овоз бериш жараёнлари уч босқичдан иборат бўлди. Учинчи, ҳал қилувчи босқичда овоз жараёни адолатдан бўлиши учун махачқалъаликларнинг мураббийлар штаби ҳам қатнашди. Буни қарангки, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов Самуэль Это'О, Юрий Жирков ва Муборак Буссуфаларни ортда қолдириб биринчи ўринни қўлга киритди.

Яшавор, Одил! Юксак эътироф муборак бўлсин!

Добавлено (30-Дек-2011, 06:50)
---------------------------------------------
EVROPA FUTBOLI YANGILIKLARI:
«Барселона»ни машғулотларини кўрмоқчимисиз? Марҳамат, 5 евро бўлади!

"Барселона" клуби ўзининг молиявий кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида жамоанинг машғулотларини кўрмоқчи бўлган мухлислар учун пуллик томоша "акция"сини бошлади. Бунинг учун беш евро тўласангиз кифоя.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" маъмурияти чиқимни камайтириш мақсадида Каталония байроғи остида қатнашадиган жамоаларнинг 12таси учун молиялаштиришни камайтирди.

Добавлено (30-Дек-2011, 06:52)
---------------------------------------------
«Барселона» Ориол Ромеуни қайтариб олмоқчи

«Барселона» жамоаси ҳозирда «Челси» таркибида тўп сураётган ярим ҳимоячи Ориол Ромеуни келаси йил ёзда яна жамоага қайтариб олиб келмоқчи. Каталонияликлар 20 ёшли ушбу футболчи Сейду Кейтага ўринбосар бўлишига умид қилишмоқда.

Ромеу «Челси» жамоасига шу йил ёзда 5 миллион евро эвазига ўтган эди. Аммо «Барселона» жамоаси уни келаси йил ёзда 10 миллион евро эвазига биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқига эга. Келаси йил каталонияликлар уни қайтариб олишолмаса, шартнома бандларига кўра 2013 йил ёзда Ромеу учун 15 миллион тўлашлари керак бўлади.

Добавлено (30-Дек-2011, 06:53)
---------------------------------------------
xozircha shular boshqa xabarlar bn kelgusi sonlada tanishamiz


chelsea chempion...
 
B_A_R_C_AСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 11:37 | Изох # 409
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 274
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 120
Холати: Хозир йўқ
В Англии говорят об интересе "Барсы" к Ван Перси
Контракт голландца с канонирами заканчивается в 2013 году, и он его пока не обновлял. Поэтому если"Арсенал" хочет выручить за игрока хоть какие-то деньги, то англичанам стоит продать его уже этим летом. Сам Ван Перси заявил недавно: "Когда яне играю, то смотрю по телевизору матчи "Арсенала" или "Барсы" . Она единственная. Кто заслуживает исключения"

Добавлено (30-Дек-2011, 10:32)
---------------------------------------------
"Барса" не будет возвращать Ориоля Ромеу
Превращение Ориоля Ромеу в одного из ключевых игроков центра поля "Челси" не укрылось от "Барселоны" .
В последние дни очень много говорилось о том, что сине-гранатовые хотят летом воспользоваться опцией выкупа, которую внесли в договор с "Челси". Но Mundo Deportivo утверждает, что по информации, полученной от источника в клубе, каталонцы не собираются выкупать игрока, как минимум этим летом. А по поводу возможного ухода Сейду Кейта, в клубе говорят, что на данный момент в команде и так перебор игроков центра поля, поэтому Ромеу еще на год останется игроком "Челси".
Ведь в "Барсе" есть Чави, Иньеста, Сеск, Бускетс, Тиаго, Маскерано… И все являются игроками центра поля.
Напомним, что при выкупе каталонцы из лондонского клуба, куда он был продан за пять миллионов евро, необходимо будет заплатить десять миллионов, в случае если выкуп состоится летом 2012 года, и 15 миллионов летом 2013 года

Добавлено (30-Дек-2011, 10:37)
---------------------------------------------
Алвеш связывал Неймара и Месси по телефону
Правый латераль сине-гранатовых всегда слепо верил в возможности нападающего Сантоса. И всегдаговорил, что однажды Неймар окажется в "Барсе" . Во время Кубка Америки Алвеш стал лучшим другом и советчиком Неймара, которому рассказывал о том, как прекрасна его команда,"Барса". Он рассказывал молодому игроку, что в команде Гвардиолы его ждет прекрасный прием, а также любовь болельщиков.
ТЕЛЕФОННАЯ СТРАТЕГИЯ
Что касается Лионеля Месси,то Алвеш не ограничился простыми рассказами Неймарувсех прелестей "Барсы". Дани позвонил Лео Месси, чтобы Неймар поговорил со звездой"Барсы". Этот чисто символический жест позволилНеймару и Месси познакомиться лично. И с тех пор молодой бразилец не просто стал говорить о том, как прекрасна "Барса", а о том еще, что он является поклонником и учеником Месси.
А в завершение, по приезду в Барселону, Алвеш дал интервью, в котором заявил, что очень хочет видеть Неймара в своей команде, чем привлек внимание своего клуба к товарищу по сборной


BARCELONA
 
Real_MadridСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 14:42 | Изох # 410
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 146
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 279
Холати: Хозир йўқ
Climber yangiliklar uchun raxmat, zo'r chiqibdi!
Barsa endi mashg'ulotiniyam pulli qip qo'yibtimi? Qoileee. . . ! smile

Добавлено (30-Дек-2011, 13:42)
---------------------------------------------
ReaL MadriD muhlislari uchun ajoyib yangilik!
Real Madrid klubining himoyachisi Rikardo Carvaliyo jarohatidan tuzalib yana futbolga qaytdi!
Hozirda Carvaliyo klub bilan birgalikda mashhulotlarda ishtirok etmoqda!

 
ClimbeRСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 17:05 | Изох # 411
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
«Челси» Халк учун 84 миллион фунт таклиф этмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби Португалиянинг "Порту" жамоаси ҳужумчиси Халк учун 84 миллион фунт стерлинг таклиф қилишни режалаштириб турибди. Лондонликлар бразилиялик ҳужумчини қишки трансфер мавсумидаёқ қўлга киритишни кўзламоқдалар.

Яқин вақтлар ичида "Челси" раҳбарияти "Порту" клубига расмий таклифни билдиради. Халкнинг ўзи ҳам Андре Виллаш-Боаш мураббийлик қилаётган "Челси" клубида ўйнаш нияти борлигини инкор этмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида "Челси" футболчиси Дидье Дрогба Африка Кубогига йўл олади ва лондонликлар таркибида ҳужумчига бўлган эхтиёж кучайиб кетади.


Добавлено (30-Дек-2011, 15:13)
---------------------------------------------
Шунақаси ҳам бўлади. Анри яна «Арсенал»да!

Яқин 48 соат ичида "Нью-Йорк Ред Буллс" клуби ҳужумчиси Тьерри Анри ўзининг собиқ клуби "Арсенал"га ижара асосида келиб қўшилади.

Sky Sports нашрининг хабарига кўра, Анри "канонирлар" сафида икки ой ўйнаб беради. Бундай мажбурий қарорга "Арсенал" раҳбарияти келган. Чунки, Маруан Шамах ва Жервиньолар Африка Кубогида иштирок этиш учун ватанларига жўнаб кетишади.


Добавлено (30-Дек-2011, 15:14)
---------------------------------------------
Анри «Арсенал»да 13-рақам остида ўйнайдиган бўлди

Хабарингиз бор, Лондоннинг "Арсенал" клуби январь ойида афсонавий ҳужумчи Анрининг хизматларидан фойдаланиш нияти борлигини билдирган эди. Ҳужумчининг ўзи ҳам собиқ клуби таркибида ўйнашга розилик билдирган.

Анри "Арсенал" таркибида 12-рақам остида тўп суриши маълум бўлди. У "Барселона"га ўтгунга қадар 14-рақам остида ўйнаган эди, аммо бу рақам айни вақтда Тео Уолкотда бўлгани сабабли, ўзига бошқа рақам танлашга мажбур бўлган.

Анрининг "Арсенал" таркибида икки ой давомида ижара асосида тўп суриши ҳақидаги расмий хабар якшанба куни расман маълум қилинади. "Арсенал" клуби ҳужумчининг маошини тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини ўз бўйнига олган. Бу маблағ таҳминан ҳафтасига 70 минг фунт стерлингни ўз ичига олади.


Добавлено (30-Дек-2011, 15:16)
---------------------------------------------
Arsenal xaqida [color=blue]Oybek oka siz un maxsus tayorlandi NAMANGANDAN[/color] ClimbeR

Добавлено (30-Дек-2011, 15:30)
---------------------------------------------
«Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Ильясов (Тошкент), Р. Шаяхметов (Тошкент), Ш. Хакимов (Андижон).
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
«Навбаҳор» : Денис Романенко, Жаҳонгир Меҳмонов, Виталий Почуев, Тимур Султанов, Абдумажид Тоиров, Абдулазиз Султонов, Илҳом Бойдедаев, Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Санжар Асқаралиев, Александр Шадрин.
"Навбаҳор" захираси: Ботир Носиров, Рустам Қурбонбоев, Элмурод Низомбоев, Ғайрат Жўраев, Азим Аҳмедов, Александр Тимчишин, Абдумалик Абдуллаев.

«Пахтакор» : Тимур Жўраев, Акбар Исматуллаев, Егорь Кримец, Илҳом Суюнов, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак, Иракли Климиашвили, Дилшод Шарофетдинов, Станислав Андреев, Кахи Махарадзе, Фарход Тожиев.
"Пахтакор" захираси: Никита Рибкин, Александр Клецков, Акмал Ҳолмуродов, Ғулом Ўрунов, Санъат Шихов, Алишер Азизов, Темурхўжа Абдухолиқов.

Добавлено (30-Дек-2011, 15:33)
---------------------------------------------
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари, “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини 15:30 да бошланади.

Добавлено (30-Дек-2011, 16:02)
---------------------------------------------
Бугунги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар билан танишиб олинг:
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Ильясов (Тошкент), Р. Шаяхметов (Тошкент), Ш. Хакимов (Андижон).
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Меҳмонларнинг бошланғич таркиби қуйидагича:
«Пахтакор» : Тимур Жўраев, Акбар Исматуллаев, Егорь Кримец, Илҳом Суюнов, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак, Иракли Климиашвили, Дилшод Шарофетдинов, Станислав Андреев, Кахи Махарадзе, Фарход Тожиев.
Майдон эгалари қуйидаги таркибда ўйинни бошлашади:
«Навбаҳор» : Денис Романенко, Жаҳонгир Меҳмонов, Виталий Почуев, Тимур Султанов, Абдумажид Тоиров, Абдулазиз Султонов, Илҳом Бойдедаев, Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Санжар Асқаралиев, Александр Шадрин.
Энди ҳар иккала жамоанинг захирадаги футболчилари билан танишиб олинг:
"Навбаҳор" захираси: Ботир Носиров, Рустам Қурбонбоев, Элмурод Низомбоев, Ғайрат Жўраев, Азим Аҳмедов, Александр Тимчишин, Абдумалик Абдуллаев.
"Пахтакор" захираси: Никита Рибкин, Александр Клецков, Акмал Ҳолмуродов, Ғулом Ўрунов, Санъат Шихов, Алишер Азизов, Темурхўжа Абдухолиқов.
Учрашув бошланди
Дастлабки дақиқадан майдон эгалари ҳужумга ўтишди. Александр Шадрин томон етказиб берилган тўпни Темур Жўраев эгаллаб олди.
Меҳмонларнинг ҳужумида Фарход Тожиевнинг зарбасини майдон эгалари ҳимоячилари қайтариб юборишди.
Яна меҳмонлар ҳужумга ўтишди. Иракли Климиашвилининг дарвоза томон берган зарабаси ноаниқ кетди
Сариқ карточка. “Навбаҳор” Денис Романенкога жарима майдони ташқарисидан Фарҳод Тожиевни қўполлик билан тўхатиб қолани учун.
Жарима тўпини Иракли амалга оширди. Унинг берган зарбаси бу сафар ҳам ноаниқ кетди
Александр Шадрин ҳужумга ўтиб кетди, аммо тўпни ўзига бўйсундиришда хатоликка йўл қўйди
Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида “Пахтакор” ҳужумлар уюштирди, майдон эгалари энди ҳужумга ўтишмоқда
“Навбаҳор” футболчиси тўпни ён чизиқдан жарима майдони ичига етказиб берди. Бу ерда Абдулазиз Султонов боши билан дарвозага зарба берди, Темур Жўраевнинг маҳорати жамоасини голдан қутқариб қолди
Абдулазиз Султонов анча фаол ўйнамоқда. Бу сафар у Егор Кримецни алдаб ўтди аммо Исматуллаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
21'
Сариқ карточка. “Навбаҳор” Абумажид Тоиров ва Алишер Маҳмудовга ҳакам билан тортиршани учун
23'
ГОООООООООООООООООЛ. Александр Шадрин 1:0
Александр Шадрин меҳмонларнинг икки марказий ҳимоячиси таъқибидан қочиб кетиб Жўраев билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни очди – 1:0
Голдан сўнг меҳмонлар ҳужумга ўтишни бошлашди. Таъкидлаб ўтиш лозим бугунги ўйинни стадионнинг ўзида миллий ва олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам кузатиб бормоқда
27'
ГОООООООООООООООООЛ. Яна Александр Шадрин 2:0
Алишер Маҳмудовнинг жаримадан етказиб берилган тўпни Шадрин боши билан дарвозага жойлади
29'
Ўзгариш. “Пахтакор” Дилшод Шарофетдинов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов тушди
Ҳозиргина майдонга тушган Темурхўжа Абдухолиқовга нисбатан Темур Султонов қўпол ўйнади. Жарима зарбасини Илҳом Суюнов амалга оширди. Унинг берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
“Навбаҳор” сафида Алишер Маҳмудов ва Александр Шадринлар анча фаол ўйин намойиш этишмоқда
Тўп айни пайтда “Навбаҳор” жарима майдони ёнида бўлиб турибди
Илхом Бойдадаев ҳужумга ўтди. Аммо унинг йўлига Даврон Хошимов чиқди ва ҳужумни узиб қўйди
Алишер Маҳмудов майдон бурчаги яқинида Ираклига нисбатан қўпол ўйнади. Жарима тўпини Станислав Андреев амалга оширд, ноаниқ
37'
Ўйин сурати анча тушиб кетди
Алишер Маҳмудов ҳужумга ўтди. Исматуллаев уни қарши олди ва ҳужумни тўхтади
Сал қолса Илҳом Бойдадаев ҳисобни йириклаштириши мумкин эди, “Пахтакор”нинг марказий ҳимоячилари пала-партиш ҳаракат қилишмоқда
40'
“Навбаҳор”нинг қарши ҳужумлари анча ҳавфли бўлмоқда
Тасаввур қилинг…”Барселона” Мессини бепул қўйиб юборади. Таққослаш ноўриндир лекин Шадрин “Машъал”га керак эмас ўйинчи эди бир пайтлар
Тоиров навбатдаги бор тўпни ён чизиқдан ўйинга киритиб берди. Тўпни меҳмонлар эгаллаб олишди ва Фарҳод Тожиевни ҳужумга бошлашди
Аммо Тожиев ҳужумда қўпол ўйнади…
44'
Станислав Андреевнинг чамаси 25 метрлардан берган зарбаси ноаниқ кетди
Усмон Асқаралиев тик турган ҳолда шогирдларига кўрсатма бермоқда. Султонов Кримецдан қочиб кетди, унинг хатосини Исматуллаев тўғирлади
Мағлубиятга учраётган “Пахтакор” бор эътиборини ҳужумга қаратган. Шу сабабли “Навбаҳор” кўплаб қарши ҳужумларга эга бўлмоқда, меҳмонларнинг ҳужумида эса сифат йўқ
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча “Навбаҳор” Александр Шадриннинг икки голи эвазига олдинда – 2:0
46'
Иккинчи бўлим бошланди
Иракли ўнг қанотдан ҳужумга ўтди, аммо унга қарши чиққан Тоировга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам эркин зарба белгилади
Илҳом Суюнов чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Тожиев тўпни кўкраги билан Андреевга қолдирди, Андреевнинг зарбаси яна ноаниқ кетди
Навбаҳор” ўзи учун керакли натижага эришиб бўлди, шу сабабли майдон эгалари асосан ҳимояланишмоқда
51'
Санжар Асқаралиев тўпни олдириб қўйди. Бундан фойдаланган Андреев чап қанотдан жарима майдони ичига ерлатиб тўп оширди, Почуев тўпга улгурмади. Аммо Романенко тезкор ҳаракат қилиб тўпни ушлаб олди
Почуев тўп учун курашда Андеевдан ажойиб тарзда тўпи олиб қўйди, Султонов тўпни ён чизиқдан ўйинга киритди
Владимир Козак бир йўла уч футболчини алдашга уринди ва натижада тўпни олдириб қўйди
55'
Илҳом Суюнов қайчи усулида ўзига ҳос зарба берди, берилган зарбани Романенко қайтарди
Шадрин иккинчи бўлимда бироз сустлашди, аксинча биринчи бўлимда деярли кўринмаган Козак анча фаол ўйин намойиш этмоқда. Бу сафар унинг 20 метрлардан берган зарбасини яна Романенко ушлаб олди
Тоиров Андреевга нисбатан қўпол ўйнади, шундан сўнг Суюнов ва Тоиров ўртасида даҳанаки жанг бошланди
58'
Коваленко ҳар иккала жамоа сардорларини ўз олдига чақириб тушунтириш ишларини олиб борди
Коваленко ҳар иккала жамоа сардорларини ўз олдига чақириб тушунтириш ишларини олиб борди Султонов ва Тожиев мезбонлар жарима майдони ичида тўқнашиб кетишди, ҳакам майдон эгалари эркин тўп тепиши кераклигини кўрсатди
Тожиев рақиб жарима майдонида тўпни олдириб қўйди, аммо Козак тўпни эгаллаб олиб Андеевни бирга бир вазиятга чиқарди, Андреев дарвозабонни ожиз қолдира олмади
Жўраев дарвозаси олдидан иккинчи бўлимда биронта ҳавфли вазият содир бўлмади, Романенко эса кетма-кет зарбаларни қатариб ётибди
63'
“Навбаҳор” иккинчи бўлимдаги илк бурчак тўпини амалга оширди. Аммо тўп ноаниқ кетди
Ираклидан тўпни Тоиров олиб қўйди, аммо тўпга биринчи бўлиб Тожиев улгурди ва зарба берди, ноаниқ
65'
Ўзгариш. “Навбаҳор” Абдулазиз Султонов ўрнига Абдумалик Абдуллаев майдонга тушди
Усмон Асқаралиев Почуевга тегишли кўрсатмаларни бермоқда
Жаҳонгир Меҳмонов Ираклига оширилган пасни ўқий билди ва ҳавфни бартараф этди
“Пахтакор” ҳужумлари кўпаймоқда, аммо яққол голга тортадиган вазиятларни содир эта олишмаяпти
ожиев тўпни Андреевга узатди, Станислав ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
Шихов майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда. Хошимов Шадринга нисбатан қўпол ўйнади, жарима тўпи
Тўп ёнида одатдагидек Алишер Маҳмудов, аммо бу сафарги зарба ноаниқ кетди
71'
Ўзгариш. “Пахтакор” Фарҳод Тожиев ўрнига Санат Шихов майдонга тушди
Отабек Валижонов тўпни Абдумалик Абдуллаевга оширди. Аммо захирдан майдонга тушган ҳужумчи бироз суст ҳаракат қилди
Жавоб ҳужумида Абдухолиқов тўпни олдириб қўйди
Александр Тимчишин майдонга тушишга тайёрланаяпти, Абдухолиқов Почуевга нисбатан қўпол ўйнади
75'
Ўзгариш. “Навбаҳор” Илҳом Бойдадаев ўрнига Александр Тимчишин тушди
Cуюнов жарима зарбасини бажарди, Валижонов боши билан тўпни қайтариб юборди
77'
Ўзгариш. “Пахтакор” Станислав Андреев ўрнига Алишер Азизов майдонга тушди
Эътиборлиси меҳмонларнинг уч ҳужумчиси олимпия терма жамоа аъзолари
Ираклининг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди
Мезбонларнинг икки нафар марказий ҳимоячилари бехато ҳаракат қилишмоқда, натижада рақибнинг ёш ҳужумчилари зарба бера олишмаяпти
Иккала жамоа ҳам тўпни майдон марказида ушлаб туришибди
Козак томонидан ошириб берилган тўпга югурган Азизов ўйиндан ташқари ҳолатда
Шадриннинг берган зарбаси ноаниқ кетди
85'
Ўзгариш. “Навбаҳор” Александр Шадрин ўрнига Элмурод Низомбоев майдонга тушди
86'
Сариқ карточка. “Пахтакор” Санат Шиховга Тоировга нисбатан қўпол ўйнагани учун
Исматуллаев хатога йўл қўйди, Абдуллаев ундан олиб қўди аммо Жўраевни алдай олмади
Егор Кримец ҳужумга ўтиб кетди, бунлан “Навбаҳор” фойдаланиб қолиши мумкин, ўйиннинг кечишидан “Пахтакор” гол ура олмаслиги аниқлашяпти
Ираклининг пасидан сўнг Султнов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
90+1'
“Пахтакор” кетма-кет икки марта бурчак тўпи тепди, ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
90+2'
Сариқ карточка. Элмурод Низомбоевга
90+3'
Учрашув якунланди “Навбаҳор” қолдирилган ўйинларга жиддий тайёргарлик кўриб 6 очокни қўлга киритди

Добавлено (30-Дек-2011, 16:05)
---------------------------------------------
Navbaxorga kelgusida ishlarida omad tilab qolaman Navbaxor muxlislariga g`alaba muborak


chelsea chempion...

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) ClimbeR - Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 16:17
 
FarruxСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 17:31 | Изох # 412
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 76
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 332
Холати: Хозир йўқ
Balkim kopirovat qilib yozishni bas qilib o'z shaxsiy gaplarizni yozsalariz yaxshi bo'larmidi???

 
LiverpulСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 21:01 | Изох # 413
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 162
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 141
Холати: Хозир йўқ
Bugun toshkent vaqti bilan 00-40 da angliya primer ligasi: LIVERPUL-nyukasl. Enfild rouddan jonli translyatsiya sport tv da, tomosha qiling. Liverpulga omad.

 
ClimbeRСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 22:23 | Изох # 414
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
Farrux, sizga yoqmayapti kapiravatmi boshqami yangilikku to`g`rimi sizni xafa qilmoqchimasman bayram arafasida

Добавлено (30-Дек-2011, 21:14)
---------------------------------------------
«Загреб» жамоаси президенти шартномани бузишни истамаган ўйинчини дўппослади

«Загреб» жамоаси футболчиси Ведран Целишчак жамоа президентининг хонасига кирганда, ҳали ҳеч нарсадан хабари йўқ эди. Президент Дражен Медич футболчига жамоа бошқа унинг хизматларига муҳтож эмаслигини хотиржам тарзда тушунтириб, шартномани бекор қилишни сўради. Аммо футболчи бунга кўнмади.

Шундан сўнг ғазаб отига минган жамоа раҳбари футболчини онасини бирров «эслаганча», уни дўпппослашга тушиб кетди. Натижада Целишчак оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.Жамоа президенти эса ўзига яхши адвокат излаши лозим бўлади. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилади.

Добавлено (30-Дек-2011, 21:17)
---------------------------------------------
Миржалол Қосимов: Футбол клуби – бу ҳам оила

Янги йил арафасида “Бунёдкор” бош мураббийи клуб сайти учун интервью берди.

- “Бунёдкор”нинг мавсумолди тайёргарликлари доирасидаги илк йиғини якунланди. Ундан қониқдингизми?
- Ҳа. Декабрь ойидаги машғулотларимизда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратдик. Барча футболчилар машғулотлар давомида яхши ишлашди. Қисқа қилиб айтганда, кўпчилигимиз футболни соғинганлигимиз сезилиб турди.

- Жамоанинг янги аъзолари қандай таассурот қолдиришди?
- Ёмон эмас, жамоа кимларни чақирганимизни биламиз. Кечагина ёшлар жамоамиз сафида тўп тепишган ва ҳозирда асосий жамоа билан шуғулланишаётганларга ҳам умид билдиряпмиз.

- “Локомотив”га қарши кечган назорат-синов учрашуви ҳақида нима дея оласиз?
- Бу ўйин илк йиғинимизни якунлаб берди. Асосий мақсадимиз – мана шундай назорат учрашувларида бир-бирларимизни яхши тушуниб, мавсумга яхши тайёрланиш. “Локо” таркибида ўз ишини биладиган, тажрибаси катта футболчилар жамланишган. Уларга қарши учрашувда натижани бир четга суриб, чизиқлар ўртасидаги боғлиқликни яхшилашга эътибор қаратдик.

- “Бунёдкор” учун Дубай йиғини доирасидаги Matchworld Cup 2012» турнири қандай аҳамиятга эга?
- Ушбу турнир орқали кучли жамоаларга қарши ўйнаш имконияти туғилгани жудаям фойдали бўлади, деб ўйлайман. Мавсумолди тайёргарлигимиз қанчалик даражада муваффақиятли бўлаётганини айнан мана шу мусобақа кўрсатиб беради. Кучли рақибларга қарши баҳслар футболчиларимиз учун яхшигина тажриба мактаби вазифасини ўтаб бериши ҳам керак. Қайтараман, энг асосий мақсадимиз – ички чемпионат ва Осиё Чемпионлар лигаси турнирига муносиб таёйёрланиш.

- Янги йилдан нималар кутяпсиз?
- Кириб келаётган 2012 йил юртимизда “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинди. Футбол жамоаси – бу ҳам бир оила эканлигини яхши биласиз. Шундай экан, биз ҳам ўз оиламиз билан юксак марраларни забт этишни, жароҳатлардан узоқ бўлишни хоҳлардим. Шундай футбол кўрсатайликки, ўйинларимизни томоша қилган мухлислар роҳатланишсин ва ғалабаларимиздан хурсанд бўлишсин.

- Футбол мухлисларига тилакларингиз…
- Тобора яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан нафақат барча футбол мухлисларини, балки бутун Ўзбекистон халқини муборакбод этмоқчиман. Юртимизга тинчлик, осойишталик ва ҳар бир соҳада янгидан-янги марралар қўлга киритилишини истайман.

Добавлено (30-Дек-2011, 21:23)
---------------------------------------------
Анчелотти «ПСЖ» бош мураббийи этиб тайинланди!

Истеъфога чиқарилган Антуан Комбуаре ўрнига бугун кутилганидек, Карло Анчелотти Франциянинг "ПСЖ" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

52-ёшли италиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи Лондоннинг "Челси" жамоасида эди. У ердан шу йилнинг май ойида ишдан бўшатилганди. Бундан ташқари, Анчелотти "Парма", "Ювентус" ва "Милан" клубларидан ҳам фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Комбуаренинг "ПСЖ" билан 2013 йилгача шартномаси бор эди. Энди, муддатидан аввал бузилган шартнома учун ушбу мутахассис тўрт миллион евро "компенсацию" пули олади.


chelsea chempion...
 
LiverpulСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 22:33 | Изох # 415
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 162
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 141
Холати: Хозир йўқ
O'zbekiston respublikasi prezidentining yanvar oyida 2011-2013 yil o'zbek futboli rivoji, infratuzilmasini yaxshilash uchun chiqargan qarorlariga ko'ra, yangi stadionlar qurish, qolganlarini ta'mirlash ishlari olib borilmoqda. Kelasi yilning iyun oyigacha Bunyodkorning yangi stadioni qurib bitkaziladi. Stadion 3 etajli bulib, 37 dan ziyod muxlisni o'z bag'riga sig'dira oladi. Namangandagi stadion ta'mirlanish ishlari ham kelasi yil yakuniga yetadi. Stadion sig'imi 45 ming. Bundan tashqari Buxoro va Dinamo stadionlari ham kelasi yil mart oyida ish topshiriladi. Stadionlar sig'imi 20 ming. Toshkent viloyatida Metallurg va Olmaliq stadionlari qurilishi esa davom etmoqda. Neftchiga esa yangi stadion kelasi yil boshidan boshlanadi va 2013 yil qurib bitkaziladi. Bundan tashqari hozirda Nasaf stadioning ustki qismi yarim yopiq holatga keltirildi. Paxtakor stadioni ham tamirlanmoqda. Stadion maysasi uzgartiriladi. Takidlab o'tish joiz bu ishlarga 250 mln dollar mablag' ajratilgan.

P.s bu malumotlarni so'nggi eshitgan malumotlarimga asoslanib, hech qayerdan "kuchirmasdan yozdim".


 
ClimbeRСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 22:41 | Изох # 416
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
Liverpul, qayerga yozib qo`yilgan ko`chirib yozish mumkin emas deb manimcha noto`gri ish qilmayapmiz biz shunchaki futbol muxlislarini yangilikladan boxabar qilyapmiz xolas uyog`i uzingizga xavola...

chelsea chempion...
 
LiverpulСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 22:50 | Изох # 417
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 162
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 141
Холати: Хозир йўқ
climber man sizga nima didim. Sizga Kuchirib yozmang dib aytishga haqqim ham yuq. Siz mani tushunmadiz. Faqatgina uzim nima qilganimni yozdim xolos.
Agar gapim sizga tegib ketgan bulsa uzr surayman


 
FarruxСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 23:15 | Изох # 418
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 76
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 332
Холати: Хозир йўқ
Moderlar qani. So'ngi so'zni ular aytishsin! Balkbm man adashib yozgandurman!

 
GiyosСана: Шанба, 31-Дек-2011, 00:02 | Изох # 419
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
(Umuman olganda forumda ko'chirib yozish mumkin. Lekin o'z hurmatini bilgan odam o'z fikrini yozadi. Ko'chirib olish bu dangasalikde. No manam bir xillarida ko'chirib turaman. Ko'chirish mumkin emas digan joy yo'q.)

Sog' salomatlik...
 
ClimbeRСана: Шанба, 31-Дек-2011, 00:07 | Изох # 420
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
Giyos, nimasi yomon a buni ayting siz prosta forumdoshlani futbol yangiliklaridan boxabar qilishni kimdir teldankiradi kimdir komdan kiradi netga to`grimi qiynalmasin deb kiritib boryapman bu faqat futbol fanatlari un boshqala qiziqmaga insonla axamyat berishmasin marxamt mani qarshiligim yo

chelsea chempion...
 
GiyosСана: Шанба, 31-Дек-2011, 00:17 | Изох # 421
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Quote (ClimbeR)
Giyos, nimasi yomon a buni ayting siz prosta forumdoshlani futbol yangiliklaridan boxabar qilishni kimdir teldankiradi kimdir komdan kiradi netga to`grimi qiynalmasin deb kiritib boryapman bu faqat futbol fanatlari un boshqala qiziqmaga insonla axamyat berishmasin marxamt mani qarshiligim yo

Ko'chirib yozish mumkin emas digan joy yo'q. No o'z fikrini yozgan afzalroq. Boshqa saytlar ma'lumoti kerakmas. Biz ulardan tez ishlashimiz kerak. Sayt tilida ko'chirishni o'g'irlash diyishadi. Keyin shriftni katta qilib yozmang. forumni o'zini shrifti yahshi va qizil shriftda yozish mumkin emas.


Sog' salomatlik...
 
FarruxСана: Шанба, 31-Дек-2011, 00:20 | Изох # 422
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 76
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 332
Холати: Хозир йўқ
[color=red]uzr man xato yozib qoyibman, bilmagan ekanman, bemalol xoxlagan narsalarizi ko'chirib qo'yib, xoxlagan rangda yozila[color]



Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Farrux - Шанба, 31-Дек-2011, 18:32
 
oybekСана: Шанба, 31-Дек-2011, 01:31 | Изох # 423
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
A'zambek katta raxmat ma'lumotlar uchun.
Qolganlar nega e'tiroz bildirishyapti tushunmadim.
Sportdagi yangiliklarni usha sport saytlaridan olmasa qatdan oladi.Giyos aytganidek xech qayerda bunga e'tiroz bulmasa nimani muammo qilyapsilar.


 
ClimbeRСана: Шанба, 31-Дек-2011, 02:30 | Изох # 424
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
oybek, oka raxmat iltifot un man shunchaki futbol muxislarini xursanda eng so`ngi xabarlar bn xursand qilmoqchi edi xolos ayrimlar buni ko`chirmachilikda ayblashyapti mayli kim nima desa deyversin nima dedingiz oka!

Добавлено (31-Дек-2011, 01:12)
---------------------------------------------
Андрей Гордеев: Одил Аҳмедовни ҳурмат қиламан

"Анжи" мураббийларидан бири Андрей Гордеев "Анжи"нинг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси" номинациясида Одил Аҳмедовнинг ғалаба қозонганига шарҳ берар экан, унинг жанговорлик хислатларига эътиборни қаратди. Сентябрдан бери "Анжи" клуби бош мураббийи вазифасини бажариб келган мутахассиснинг фикрича, Аҳмедов ўсишда ва ривожланишда давом этмоқда.

- Мен Одилга ҳурмат билан қарайман. Майдон ташқарисида жуда хотиржам ва камтар бўлган йигит, майдонда меҳнаткаш жангчига айланади. Унинг ёши энди 24да эканини унутмаслик лозим. Демак, ўсиш ва ривожланиш учун унда ҳали вақт бор, - дейди мураббий.

Добавлено (31-Дек-2011, 01:14)
---------------------------------------------
Рамазон Ғозиев: Барча доғистонликлар Одилни дарҳол ёқтириб қолишган

"Анжи"нинг фан-клуби ҳисобланган "Дикая Дивизия" етакчиси Рамазон Ғозиев ҳам Одил Аҳмедов ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:

- "Одилнинг якунланган мавсумдаги ўйини бизда катта таассурот қолдирди! Ўзи ҳаётда камтар йигит бўлса-да, майдонда эса тиним билмайди. У барча доғистонлик мухлисларга дарҳол ёқиб қолди. Одилнинг майдонда ҳақиқий жангчи экани - ўзини ҳам, рақибни ҳам аямаслига жуда муҳим!

Унинг бу хусусиятини назарда тутган ҳолда, мавсум давомида биз Одилга бағишлаб "Одил в поле воин" баннерини кўтардик. "Анжи" мухлислари номида Одилга жамоамиз билан билан улкан ютуқларни қўлга киритишини тилаймиз!"

Добавлено (31-Дек-2011, 01:21)
---------------------------------------------
[b]Euro-football.ru: Эрматов - 2011 йилнинг энг яхши ҳаками!

Euro-football.ru сайти "2011 йилнинг энг яхши ҳаками" мазмунида сўровнома ўтказди. Қувонарли томони, ҳамюртимиз Равшан Эрматов барчадан кўп овоз тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди.

Сайт ходимлари сўровномага 10 нафар ҳакамнинг исм-шарифини киритишди. Сўровномада эса 2405 нафар мухлис ўз овозлари билан иштирок этган бўлса, улардан 869 нафари Эрматовга овоз берган. Бу умумий овозларнинг 36,16 фоизини ташкил қилди.

Англиялик Ховард Уэбб эса ўзбек ҳакамидан 31та овоз кам тўплади (34,87%). Учинчи ўринни 190та овоз билан бельгиялик Франк де Блеекере эгаллади. Германиялик Вольфганг Штарк ва Японияда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этган италиялик Никола Риццоли 150 ва 149тадан овоз тўплашди.

Добавлено (31-Дек-2011, 01:30)
---------------------------------------------
ЎФФ Adidas ҳамда Jako билан музокара ўтказмоқда

Бир неча кун олдин Puma компаниясининг ЎФФ билан амалдаги шартномаси якунига етганини маълум қилгандик. Сўнгра дунёга машхур бўлган Adidas компанияси билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун олган маълумотларимизга кўра, Ўзбекистон футбол Федерацияси терма жамоаларни спорт инвентарлари билан таъминлаш мақсадида Adidas ҳамда Jako брендлари билан музокара олиб бораётган экан. Бу масала яқин кунларда ҳал этилади.


chelsea chempion...
 
Real_MadridСана: Шанба, 31-Дек-2011, 07:32 | Изох # 425
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 146
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 279
Холати: Хозир йўқ
Real Madridning YANGI 2012-YIL BOSHIDAGI O'YINLARI!

Real Madrid 11 kunda 4ta o'yin o'tkazadi.

8 kunlik ta'tildan so'ng, "Real
Madrid" klubi futbolchilari tig'iz
taqvim asosida maydonda
harakat qilishadi. Birinchi o'yin 4-yanvarda
Qirol Kubogi 1/8 final
musobaqasi 1-uchrashuvi bo'lsa,
4 kundan so'ng La ligada
"Granada" klubiga qarshi
maydonga tushishadi. Keyin esa 11-yanvarda
Qirol Kubogi javob uchrashuvida
maydonda harakat qilishsa 4
kun o'tib, '"Malyorka" klubiga
qarshi to'p surishadi.

Nima bo'lganda ham ReaL o'z muhlislariga ajoyib o'yinlar ko'rsatadi!
Ushbu o'yinlarda ReaL MadriD ga OmaD . . . !!!
 
Поиск: