[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
Модератор форума: SarVario, Giyos, komol_76, Anv@rbek  
Futbol yangiliklari
bek_x6Сана: Шанба, 10-Дек-2011, 14:02 | Изох # 351
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 58
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 676
Холати: Хозир йўқ
REAL albatta yutadi. Manda hozirdan hayajon))
REALga omad.


Vaqt o‘tadi va hayot ko‘rsatadi... Hammasi yaxshilikka bo‘lgan bo‘ladi :-)
 
Real_MadridСана: Шанба, 10-Дек-2011, 14:09 | Изох # 352
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 146
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 279
Холати: Хозир йўқ
Tug'ilgan kuning bilan
Higuan !!!

Bugun,10-dekabr, Gonsalo
Higuain 24 yoshni qarshi oldi.
Higuan1987-yil 10-dekabr kuni tug'ilgan.
2007-yilning qish oylarida "Real
Madrid" jamoasiga kelib
qo'shilgan va ajoyib o'yinlar
ko'rsatyapti.
Shu o'rinda barcha "Real Madrid"
klubi fanatlari nomidan Gonsalo
Higuainni futbolda va shaxsiy
hayotida ulkan muvaffaqiyatlar
tilab qolamiz!
Xudo hohlasa Real O'yinchilari uning tug'ilgan kuniga munosib sovg'a tayyorlashsa kerak!
 
bek_x6Сана: Шанба, 10-Дек-2011, 21:12 | Изох # 353
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 58
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 676
Холати: Хозир йўқ
SPORT TV da o'tkazilayotgan, "REAL va Barsa" qaysi kamandaga muxlissiz?
xozirgacha natija
REAL MADRID 57%
Barselona 41%
betaraflar 2%


Vaqt o‘tadi va hayot ko‘rsatadi... Hammasi yaxshilikka bo‘lgan bo‘ladi :-)
 
B_A_R_C_AСана: Шанба, 10-Дек-2011, 21:27 | Изох # 354
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 274
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 120
Холати: Хозир йўқ
a Hasta la victoria de Barcelonaaa! Olg'a Barsa!

BARCELONA
 
sherzodСана: Шанба, 10-Дек-2011, 22:20 | Изох # 355
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
Бугун «Реал» ва «Барселона» жамоалари ўзаро 216-марта тўқнаш келишади. Ушбу учрашувга роппа-роса 5 соат вақт қолмоқда. Вақтни унумли ўтказиш мақсадида, ўйинга алоқадор баъзи қизиқарли маълумотларни Сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз. Буларни ўқиб, зерикмай турасиз деган умиддамиз.

«Эл классико»даги қизил карточкалар. «Реал» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги сўнгги ўйинлардаги 9та қизил карточкадан 7таси «бланкослар»га кўрсатилган.

Бугунги ўйинга Давид Фернандес Борбалан бош ҳакам этиб тайинланган. Бу ҳакам жорий йилда 28та ўйинни бошқариб борган бўлиб, бу ўйинларда жами 13та қизил карточкани чўнтагидан олган. Шулардан 6таси мезбонларга, 7таси меҳмонларга кўрсатилган. Ушбу мавсумни алоҳида олиб қарайдиган бўлсак, Борбалан 7та ўйинда 3та футболчини майдондан четлатган.

Шунингдек, Борбалан бу йил Испания Суперкубогида «Реал» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги ўйинга ҳам бош ҳакам этиб тайинланганди. Ўшанда у Вилья, Марсело ва Ўзилни қизил карточка билан «сийлаган».

Яна бир қизиқ статистика. «Барселона» ўзаро ўйинларда асосан ўйин бошида гол киритган бўлса, «Реал» эса, аксинча, ўйин охирларида тўп киритшга муваффақ бўлган.

Халқаро ахборот агентлиги тарқатган маълумотларга қараганда, «Барселона» жамоаси мураббийи Тито Виланова бугунги ўйинга махсус ҳимоя кўзойнагини тақиб келар экан. «Мен Жозе Моуриньо билан бир марта тўқнаш келиб, ўзига яраша тажриба орттириб олдим. Бугунги ўйинда кўзларимни эҳтиёт қилиш ниятидаман» дея Виланова сўзларини келтириб ўтади Халқаро ахборот агентлиги.

«Барселона» жамоаси аъзолари Мадрид томон учиши керак бўлган самолёт рейси «El Prat» аэропорти устида йиғилиб қолган туман туфали бир соатга кечиктирилган.

Бугунги «Эл классико» яна бир санага тўғри келиб қолди. «Реал» жамоаси ҳужумчиси Гонсало Игуаин бугун ўзининг 24 ёшини нишонлайди. Игуаин ушбу мавсумда иккита хэт-трик қайд этишга муваффақ бўлди. Унинг ҳисобида ҳозирда жами 12та гол бор.

«Бугун ўзгача кун. Мен 24 ёшни қаршиламоқдаман ва биз «Барселона»га қарши ўйин ўтказамиз. Умид қиламанки, бугунги тун ажойиб тарзда ўтади» дея ёзади аргентиналик футболчи ўз твиттерида.

Бугунги ўйинни дунёнинг бешта қитъасидан жами 757та журналист ва 190та нашр ёритиши кўзда тутилган. Бу Испания чемпионатидаги рекорд натижа.


 
VijdonСана: Шанба, 10-Дек-2011, 22:31 | Изох # 356
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 771
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Barcani yutishiga ishonaman va shu o'rinda raqib komandamiz Realga xam omad tiliman. Kutilayotgan hayojonlar yaqinlashmoqda. Ma'lumot berganila uchun barchangizga raxmat.

Bilimini sinab ko'rishni xoxlaganlar uchun uchun tez orada "Intellektual Ring"ning davomli sonlari!
 
sherzodСана: Шанба, 10-Дек-2011, 22:38 | Изох # 357
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ


Виланова бу воқеадан кейин анча эҳтиёткор бўлиб қолгани аниқ.

Жозе Моуриньонинг айтишича, "Камп Ноу"да бўлиб ўтган учрашувда Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлмиш Тито Виланово атайлаб унинг жаҳлини чиқариш учун турли найранглар ўйлаб топган эмиш. Шу сабабли ҳам, Моуриньо унинг кўзига қўлини тиқиб олишга "мажбур бўлганмиш".

Албатта, бу можарода португалиялик мураббийнинг катта айби бор эди. Аммо аввалгиларидан фарқли равишда Жозе бу сафар айбини тан олди. Ҳар ҳолда Тито Виланова яқинда сўлак безидаги ўсимтасини олдириш учун жарроҳлик столига ётганида, матбуот орқали унга салом йўллаб, тезда тузалиб кетиши ва "Сантьяго Бернабеу"да 11 декабрь куни бўлиб ўтадиган класико учрашувида қўлини сиқиб кўришишни исташини айтишга ўзида куч топа олди. Бўларкан-у, Жозе!

Добавлено (10-Дек-2011, 21:38)
---------------------------------------------
«Эл классико»га заявка қилинган футболчилар рўйхати

«Реал Мадрид»:
Дарвозабонлар: Икер Касильяс, Антонио Адан, Хесус Фернандес
Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Рафаэл Варан, Пепе, Марсело, Раул Альбиоль, Альваро Арбелоа, Фабио Коэнтрао
Ярим ҳимоячилар: Кака, Хаби Алонсо, Месут Ўзил, Анхел Ди Мария, Нури Шахин, Хамит Олтинтўп, Хосе Кальехон, Лассана Диарра, Эстебан Гранеро, Сами Хедира
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Гонсало Игуаин, Карим Бензема

«Барселона»:
Дарвозабонлар: Виктор Вальдес, Хосе Пинто, Ойер
Ҳимоячилар: Дани Альвес, Херард Пике, Карлес Пуйол, Эрик Абидал, Фонтас, Максвелл, Адриано
Ярим ҳимоячилар: Сеск Фабрегас, Хави, Андрес Иньеста, Тьяго, Хавьер Маскерано, Сейду Кейта, Серхио Бускетс, Дос Сантос
Ҳужумчилар: Давид Вилья, Лео Месси, Алексис Санчес, Педро Родригес, Куэнка


 
LiverpulСана: Якшанба, 11-Дек-2011, 00:50 | Изох # 358
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 162
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 141
Холати: Хозир йўқ
Angliya primer ligasi navbatdagi tur uyin natijalari: LIVERPUL -kuins park reynjers 1-0, Manchester Yu- Vulverxempton 4-1, Arsenal-Everton 1-0...

 
Real_MadridСана: Якшанба, 11-Дек-2011, 04:51 | Изох # 359
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 146
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 279
Холати: Хозир йўқ
Barsa va uning muhlislarini ushbu g'alaba bilan tabriklayman!
 
B_A_R_C_AСана: Якшанба, 11-Дек-2011, 05:13 | Изох # 360
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 274
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 120
Холати: Хозир йўқ
Uuuurrrrrraaaaaaaaaaaaaaaaaaa
VIVA BARCA, VIVA BARCELONA , VIVA CATALONIA OLE,OLE,OLE,OLE,OLE,OLE mana anchadan beri kutilgan vaqtimiz keldi kim kuchli ekanini ko'rdik bugungi o'yinda ortiqcha baxs munozaraga xojat yoq deb oylayman.

Добавлено (11-Дек-2011, 04:13)
---------------------------------------------
F.C.BARCELONA N_1


BARCELONA
 
HushroyСана: Якшанба, 11-Дек-2011, 05:15 | Изох # 361
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Барса дидимми, Барса! Молодцы ребята))
 
B_A_R_C_AСана: Якшанба, 11-Дек-2011, 05:26 | Изох # 362
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 274
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 120
Холати: Хозир йўқ
“Барселона” яна бир бор “Реал”дан устун келди
Бир неча дақиқалар олдин Испания Примеросининг 16-туридан ўрин олган “Реал” – “Барселона” учрашуви ўз якунига етди.
Учрашувдан олдин кўпчилик бу ўйинда “Реал”нинг қўли балан кедишини башорат қилабошлаганди. Мадридликлар турнир жадвалини бошқариб келишаётган ва Жозе Моуриньонинг ўтган мавсумдаги ўйинлардан тўғрихулосалар чиқариб олганини кўпчилик ишонаётган эди.
Ўйин ҳам гўё бу фикрларни тасдиқлагандек, “Реал”нинг гол киритиши билан бошланди. Виктор Вальдес тўпоширишда хатоликка йўл қўйди. Бу эса Бенземанинг гол киритиши билан якунланди. Гол француз футболчиси томонидан 20-сониёда (!) киритилди. Хосеп Гвардиола шогирдлари тезда ўзларига келиб олишди ва бирин кетин ҳужумлар уюштира бошлашди. Биринчи голга каталонияликлар 30-дақиқада жавоб қайтаришди. “Барса” марказдан ҳужум уюштирди. Месси томонидан етказиб берилган тўпни Алексис СанчесКасильяс дарвозасига жойлаб қўйди. Биринчи бўлимдан 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимни меҳмонлар анча фаол бошлашди. 53-дақиқада бу фаоллик ўз самарасини берди. Хави жарима майдони ташқарисида тўпни эгаллаб олди ва дарвозатомон зарба берди. Касильяс ўнг томонга қараб ҳаракатланабошади, лекин тўп йўл-йўлакай Марселога тегди ва ўз йўналишини ўзгартирди. Бунга эса мадридликлар посбони тайёр эмас эди ва у тўпга етиб кела олмади. Бу голМарсело ҳисобига ёзилди, “Барса” олдинга ўтиб олди. 66-дақиқада “Барселона”нинг яна бир ҳужуми самарали якунланди. Чап қанотдан Дани Алвеш томонидан етказиб берилгагн тўпни Фабрегас боши билан дарвозага жойлабқўйди ва ҳисобни 3:1 га етказди. Ўйин сўнггигача бу ҳисоб ўзгармади ва “Барселона” “Сантьяго Бернабеу”да “Реал” устидан ғалаба қозонди. Моуриньо"Барселона"ни ютиш учун ҳали "Реал"да кўп ишлар олиб бориши керакка ўхшайди.
"Барселона" ушбу ғалабадан кейин очколар бўйича "Реал"гаетиб олди. Тўплар нисбати Каталонияликларда яхшироқ бўлгани учун Хосеп Гвардиолашогирдлари биринчи ўринга чиқиб олдилар.
Испания Примероси, 16-тур.
РЕАЛ МАДРИД – БАРСЕЛОНА –1:3 (1:1)
Голлар: 1:0 – Бензема (1), 1:1 –Санчес (30), 1:2 – Марсело (53, автогол), 1:3 – Фабрегас (66).
РЕАЛ МАДРИД: Касильяс, Коэнтрау, Рамос, Пепе, Марсело, Л. Диарра (Хедира, 62), Алонсо, Озил (Кака, 58), Ди Мария (Игуаин, 68), Бензема, Роналду.
БАРСЕЛОНА: Вальдес, Дани Алвес, Пике, Пуйоль, Абидаль, Бускетс, Хави, Фабрегас (С. Кейта, 78), Иньеста (Педро, 89), Санчес (Вилья, 84), Месси.
Огоҳлантиришлар: Алонсо (26),Санчес (27), Месси (37), Пике (48), Л. Диарра (61), Пепе (62), Рамос (70)


BARCELONA
 
ClimbeRСана: Якшанба, 11-Дек-2011, 11:38 | Изох # 363
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
BARSA bu BARSA degani REAlni xo elklassiko bulsin xo chempionla ligasi bulsin ispaniya qirol kubogi bolsin xullas nima bol`sa xam yutar ekan

chelsea chempion...
 
oybekСана: Якшанба, 11-Дек-2011, 11:40 | Изох # 364
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Barselonani ulkan g'alaba bilan tabriklayman,fanatlarni xam albatta.

 
VijdonСана: Якшанба, 11-Дек-2011, 11:41 | Изох # 365
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 771
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Yuzimni yerga qaratmasliklarini bilardim. Ofarin Barca.
Barcha Barcelona muxlislarining g'alaba bilan tabrikliman.
Realga kelsak, bu gal bo'lmasa keyingi gal omad tilab qolaman.


Bilimini sinab ko'rishni xoxlaganlar uchun uchun tez orada "Intellektual Ring"ning davomli sonlari!
 
HushroyСана: Якшанба, 11-Дек-2011, 11:46 | Изох # 366
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Рахмат. Ман хам уз навбатида Барселона жамоаси мухлисларини галаба бн чин дилдан кутлайман! Нафакат уйин балка шахсий хаётда хам энг зур, энг чиройли галабаларга эришиб юрилик, иншаоллох!
 
LiverpulСана: Якшанба, 11-Дек-2011, 19:57 | Изох # 367
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 162
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 141
Холати: Хозир йўқ
Qarshining Nasaf jamoasi haqida: hozirda markaziy Nasaf stadionida ta'mirlash ishlari olib borilmoqda. Stadionga qo'shimcha o'rindiqlar, Yugurish yo'lagi olib tashlanadi va o'rniga o'rindiqlar o'rnatiladi. Kelasi yil bahorgacha stadion usti yarim yopiq holatga keltiriladi, muxlislar hajmi esa 30.000 ga yetishi kutilmoqda.

 
Real_MadridСана: Сешанба, 13-Дек-2011, 11:51 | Изох # 368
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 146
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 279
Холати: Хозир йўқ
Manchestr Sitining mag`lubiyatsiz yurishiga Chelsea Yakun yasadi!
Kecha Angiliya chempionati 15-tunidan o`rin olgan Chelsae va Man. Siti uchrashuvida Siti mag`lubiyatga uchradi!
O`yin 2:1 hisobida yakun topdi.
 
Azizbek717Сана: Сешанба, 13-Дек-2011, 14:43 | Изох # 369
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 184
Холати: Хозир йўқ
chelsea - man siti 2-1

 
LiverpulСана: Якшанба, 18-Дек-2011, 05:16 | Изох # 370
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 162
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 141
Холати: Хозир йўқ
Italiya A seriyasi markazish uyini.
ROMA-YUVENTUS 1-1

Добавлено (18-Дек-2011, 04:16)
---------------------------------------------
Ispaniya primerosi: sevilya-REAL MADRID 2-6


 
bek_x6Сана: Якшанба, 18-Дек-2011, 09:14 | Изох # 371
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 58
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 676
Холати: Хозир йўқ
6-2 ?))))))) heheee REALga omad tongue

Vaqt o‘tadi va hayot ko‘rsatadi... Hammasi yaxshilikka bo‘lgan bo‘ladi :-)
 
ClimbeRСана: Якшанба, 18-Дек-2011, 10:53 | Изох # 372
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
chelsea olg`a 1 o`rin uchun

chelsea chempion...
 
LiverpulСана: Якшанба, 18-Дек-2011, 12:31 | Изох # 373
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 162
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 141
Холати: Хозир йўқ
Angliya premer ligasi: Uigen-chelsi 1:1
so'ngi daqiqalarda villash-baosh shogirtlaridan galabani ilib ketishdi.


 
oybekСана: Якшанба, 18-Дек-2011, 12:37 | Изох # 374
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
bugun 22:40da
ARSENAL-Man.Siti
ARSENAL OLG'A,OLE-OLE-OLE


 
B_A_R_C_AСана: Якшанба, 18-Дек-2011, 12:51 | Изох # 375
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 274
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 120
Холати: Хозир йўқ
Bugun 15:30 da klublar o'rtasidagi jaxon chempionati finali FC.BARCELONA vs Santos
BARCELONA OLG'A


BARCELONA
 
Поиск: