Кодирбек Усмонов - Форумистон
Страница 1 из 3123»
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek 
Форумистон » Умумий » Ижодистон » Кодирбек Усмонов (муаллифлик шеърлар)
Кодирбек Усмонов
Qitmir_No:1Сана: Сешанба, 16-Дек-2014, 21:21 | Изох # 1
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Суз боши.
Ассалому алейкум кадрли форум аъзолари ва форумга ташриф буюрувчи мухлислар. Бу мавзуни очишга купчиликни таклифини инобатга олган холда жазм килдим. Бу ерда менинг камтарона ёзилган шеърларимдан бахраманд буласизлар. Шеърлардага баъзи камчиликлар учун аввалдан узр сурайман. Чунки хали шоир даражасида эмасман. Камчиликларни курсатиб шеърларни тахрир, тахлил килиш хам мумкин.
Сизларга омад тилаган холда бу мавзуни очик деб эълон килсак.
2014 й 16.12 Кодирбек Усмонов (Самаркандий)

Добавлено (16-Дек-2014, 20:45)
---------------------------------------------
Сизни дея кулфат тушса йиғласалар.
Дўстлик ипин Хақ йўлида боғласалар.
Ортингиздан иғво, фитна қилмасалар.
Сиз бахтлисиз бу дунёда азизларим.

Тилакларда самимият хамоханг бўлса.
Холислигинг хаттоки ер, само хам билса.
Оллох учун қўл узатган дўстлар бор бўлса.
Сиз бахтлисиз бу дунёда азизларим.

Мехмонлар хам уйингизга тўлиб келса.
Дошқазонда палов тўра пишиб турса.
Бу холингиз инсон кўриб хавас қилса.
Сиз бахтлисиз бу дунёда азизларим.

Ёнингизда сизни суйган бир ёр бўлса,
Ширин-шакар жужуклар хам бисёр бўлса,
Дустларингиз хар хизматга тайёр булса,
Сиз бахтлисиз бу дунёда азизларим.

Энг мухими тан жонингиз соглом булса,
Тилингизда "Оллох" деган калом булса,
Ёмон ўйлар дилингизга харом булса,
Сиз бахтлисиз бу дунёда азизларим.

23/11/2011й Кодирбек Усмонов

Добавлено (16-Дек-2014, 20:49)
---------------------------------------------
Бугунги тўй кунингизда ҳамма бахтиёр,
Фақатгина мен аламдан дилим тиғладим.
Кўрмай сизни сўқир бўлса бўлмасди кўзлар,
Оқ либосда кўриб Сизни роса йиғладим.

Муҳаббатим пинҳон дилда сақлабон,
Сизга бефарқман деб ёлғон сўзладим.
Аммо оқ либосда кўргач сизни сўнг,
Захга кўксим бериб зор-зор йиғладим.

Ортингиздан ўз-ўзимча “куйлаб” қолдим.
Аламимни фақатгина шеърдан олдим.
Қоғоз қалам тугаб бўлди охларимдан.
Дардкашларим бағри дилин хам тиғладим

Оқ либосда кўриб Сизни роса йиғладим.

2009 й Кодирбек Усмонов

Добавлено (16-Дек-2014, 20:51)
---------------------------------------------
Қўлимдан тут биргалашиб бир шеър ёзамиз.
Оқ қоғозга мухрлаймиз бахт онларини.
Эсламаймиз, эсламайлик қайғудан хатто...
Кўзимиздан оққан хижрон, дард ёшларини.

Қўлимдан тут биргалашиб боғ яратамиз,
Чаманзордан баҳра олиб куйлаймиз жўшиб.
Ошиқларни хавасларин келтириб мудом.
Мехрла бир гул экамиз, севгимиз қўшиб.

Қўлимдан тут биргалашиб куй яратамиз.
Ахли инсон бахра олгай куйнинг сасидан.
Қўлимдан тут биргалашиб гул яратамиз.
Хушбўй иффор таралгайдур хатто хасидан.

11.08.2012 Кодирбек Усмонов

Добавлено (16-Дек-2014, 21:21)
---------------------------------------------
Учрашдик, куришдик хол ахвол сурдик.
Бир онда минг турфа хаёлга чумдик.
Сузлар тугаб колди, лаблар жим куя...
Юракда минг савол, беролмай колдик.

Хуп шоир булибсан деб колдинг бирдан.
Мен учун ёзганинг борми дейсан-а?!
Дардим узинг ахир, армон каламим...
Кандай номинг айтиб ёзмай Севара.

Йиллар тортиб борар умр карвонин.
Сенсиз хижрон безар калбим айвонин.
Эх, сенсиз утказган кар кун, хар оним.
Мени шоир килди сенинг армонинг.

Тилагим шу, истагим шу Кодир Худо!
Мухаббатни хар юракдан хеч юлмагин.
Шоирликка армон ила етишилса.
Дунё борки шоир деган ном бермагин!

6.12.2014
©Кодирбек Усмонов


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
Dinora_Golden_GirlСана: Чоршанба, 17-Дек-2014, 06:00 | Изох # 2
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Assalomu aleykum aka!!!
She'rlarizga gap bo'lishi mumkin emas!!!

Lekin o'zizga alohida mavzu ochishiz shartmasiydi manimcha! Ijodistonda she'r yozishizga, ijod qilishizda yetarlicha mavzular bor edi manimcha)))

Bir paytlar Alisher aka hamda Akbarshoh she'rlarini alohida tema ochib joylashtirishganida moderator Anvarbek aka (adashmasam) tomonidan zapretga tashlangan edi.

Agar siz hozir o'zingizcha tema ochib, davom ettirsangiz ular xafa bo'lishmasmikin?!
Hayron bo'lganim shu...
Yana boshqacha tushunmang...
Moderatorlarimiz bilan maslahat qilib ochgan bo'lsangiz, tabriklayman, lekin ularning xabari bo'lmasa yuqorida aytganimdek voqea takrorlanmasmikin?!
(Fikrimcha, Ijodistondagi mavzularda ijod qilaverganingiz adolatliroq bo'lardi!)

Gaplarimni to'g'rilikcha qabul qilasiz degan umiddaman!!!)))
Omadizzi bersin!)


Fikrim satrimda oshkor!)
 
Qitmir_No:1Сана: Чоршанба, 17-Дек-2014, 18:42 | Изох # 3
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Бу мавзуни очишда Бобожон купрок туртки булдилар!
Йук, нега хафа буламан.:)
Улар билан булган вокеадан хабарим йук, афсус.

Добавлено (17-Дек-2014, 18:42)
---------------------------------------------
Мавзуни такдири хал булгунга кадар шеър жойламайман!!!
Модераторлардан илтимос тезда хулоса чикарсангизлар!


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
БОБОСана: Чоршанба, 17-Дек-2014, 18:55 | Изох # 4
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 629
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Авваламбор янги мавзуга омад тилайман.
Мадина бирданига икки учта хатога йул куйяпсиз.
Эътирозлар мавзуси сиз учун мунтазир.
Ким эплай олса мархамат,очсин янги мавзу.
Факат давомийлик таъминлансин.2 та шеър ёзиб
кейин йуколиб колишса албатта мавзу ёпиладида.
Кодирбекдан узликсиз ёзиб бориш ваъдасини олганман,
колаверса узим таклиф килдим.Сабаби ёзган шеърлари
у ер буердаларда колиб кетмаслиги учун.
Форумда эса сакланиб туради.
 
Qitmir_No:1Сана: Чоршанба, 17-Дек-2014, 22:23 | Изох # 5
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Аниклик шу! Ман давом этаман. Шеърлардаги камчиликларга эътироз,каршиликлар булса бемалол кабул килинади.

Добавлено (17-Дек-2014, 22:15)
---------------------------------------------
Чинқирар мухаббат айбдор қидирмас
Севгининг йўллари бунчалар тугун.
Сенсиз хам бор дунё асло бузулмас
Кўнглим, истагингдан кечаман бугун.

Юракнинг дийдасин қуритдинг, бўлди.
Ишқим армонингга киритдинг, бўлди.
Ёш жоним қаримай қаритдинг бўлди.
Кўнглим, истагингдан кечаман бугун.

Сенинг дардинг огир дармон тополмам.
Сенингдек узга бир армон тополмам.
Сен каби бир бебош сарбон тополмам
Кўнглим, истагингдан кечаман бугун.

Майли кийногинга куниб яшайман.
Калбимга висолинг кумиб яшайман.
Бугунмас эртага кулиб яшайман.
Кўнглим, истагингдан кечаман бугун

Бошингни силасам эркалаб суйсам.
Холингни сурасам багримни уйсам
Нима кипти...
Нима кипти, мен хам бир бора кулсам?!
Кўнглим, истагингдан кечаман бугун!

17.12.2014й
Кодирбек Усмонов

Добавлено (17-Дек-2014, 22:20)
---------------------------------------------
Саховат уйи хотираси...

Бири йиглаб, бири кулганда.
Бағру дилим эзилиб кетди.
Шеър ёзай деб олсам, қоғозим.
Бир сўз ёзмай чизилиб кетди.

Таърифини ёзолмайман хеч.
Бу мавзуни ёполмайман хеч.
Хаёлимдан кетмагай хануз.
Жавобини тополмайман хеч.

Барисига тиргак Ватаним.
Саховатда ўрнак, Ватаним.
Ўз яқинин ташлаб кетганга.
Хам ота-ю она Ватаним.

23.03.2012

Добавлено (17-Дек-2014, 22:23)
---------------------------------------------
Ҳаёт, гулларингда иффор йўқ нега?
Мен ҳам қўлларингда ўйинчоқ бир кас.
Ноумид эмасман аммо кафтимга
Узатсамда битта хас ҳам илинмас?!

Ҳаёт, чўлларингда лола ундими?
Ё тоғу-тошларинг қўзғалдимикан?
Бандаларинг огоҳ этган ул кунинг
Ё Рабб....
Қиёматинг шу бўлдимикан?!

Ҳаёт, тин олмоққа лаҳза имкон бер.
Сенингла бир суҳбат қилиб олайин.
Мен ҳам бир зумгина олайин нафас.
Мен ҳам бир кунгина бахтли бўлайин!

“Тириклар мудроқда ўликлар уйғоқ”
Менинг қисматимда кимлар куйганлар?
Менга ҳам бир таскин бергилки ҳаёт,
Улар сени қандай қилиб суйганлар?!

Жонимни жабборга бераман ҳар кун,
Кўз ёшим суғорар дардимни мудом.
Энди ўзлигимни англамоқ учун.
Қаландар либосин кияман, ТАМОМ!!!

Кдирбек. 2014й


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
Dilnoza_EСана: Пайшанба, 18-Дек-2014, 19:29 | Изох # 6
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 1372
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 366
Холати: Хозир йўқ
Qodirbek she'rlariz go'zal va ta'sirli. Maroq bilan o'qivomman. Mavzuni to'xtatmay davomlab turing. Ijodizga omad)
 
Qitmir_No:1Сана: Пайшанба, 18-Дек-2014, 21:30 | Изох # 7
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Йиғламасам юракдаги ғубор кетмайди,
Минг уриндим, дилимдаги тилга ўтмайди,
Аммо қалбни бир аланга ёқиб ўртайди,
Муҳаббатжон, наҳот сенсиз яшаб бўлмайди

Ошиқлар номингни шиор этдилар
Шоирлар мадҳингдан ашъор битдилар,
Ҳофизлар сирларинг ошкор этдилар,
Муҳаббатжон, наҳот сенсиз яшаб бўлмайди

Дардингга табиб ҳам тополмас даво
Бир сирли ҳилқатсан, бир ажиб маъво,
Ақл бовар қилмас, сеҳр сенда жо
Муҳаббатжон, наҳот сенсиз яшаб бўлмайди.

Кодирбек

Добавлено (18-Дек-2014, 19:55)
---------------------------------------------
Ушбу шеъримни Субхан деган бола РУХСАТИМСИЗ кушик килган.

Армонгинам.

Агар ўлсам, тобутимга тикилмагин
Жонинг қийнаб жоним ҳеч ҳам сиқилмагин
Бағринг тиғлаб бир кун мендек йиқилмагин
Ота-она ҳоҳишига қурбонгинам
Йиғлаб-йиғлаб келин бўлган армонгинам

Ота-онанг бойга сени сотдиларми?
Зарга ўраб, бой даргоҳга отдиларми?
Бахтинг сотиб ҳузур қилиб ётдиларми?
Ишқин ошкор этолмаган қурбонгинам,
Йиғлаб-йиғлаб келин бўлган армонгинам

Йиғламагин, мен ғариб деб тўкма кўз ёш,
Оқ либосинг, ярашибди, қайрилма қош,
Энди менинг осмонимда сўнди қуёш,
Ишқин зарга сотган нархи арзонгинам,
Йиғлаб-йиғлаб келин бўлган армонгинам

Сени кўрмоқ энди менга сароб бўлди
Ёринг бўлмоқ эди орзум хароб бўлди
Оқ ниятлар хаёлларда-ёқ соб бўлди
Хаёлда бир бахтли бўлган хаёлгинам
Йиғлаб-йиғлаб келин бўлган армонгинам.

2009 йил
Кодирбек

Добавлено (18-Дек-2014, 21:30)
---------------------------------------------
Илтимос хазиллашма мен билан.
Кунглимда нима бор билмайсан.
Кайтарма йулимдан, нари кет.
Сен менга бегона Дунёсан!..

Вафойинг нелигин билмайман.
Ё менга шумиди вафойинг!?
Кулингдан овутиш келмайди!
Йигласам кулгувчи дунёсан.

Юбориб дуст дебон ёвларни.
Булбул деб куясан зогларни.
Кунглимда урчитиб догларни.
Кимлигинг билмаган дунёсан.

Кодирбек.
18.12.2014


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
bek88Сана: Жума-муборак кун!, 19-Дек-2014, 08:06 | Изох # 8
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Armonginam qo'shig'ini Subxan meyoriga yetqazib aytgan. So'zi sizga tegishlimidi. Qodirbek bu mavzuni davom etiring. Sherlarizga gap yuq, ma'no va mazmuni judda kuchli. Omad ijodizga.

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
Qitmir_No:1Сана: Жума-муборак кун!, 19-Дек-2014, 20:06 | Изох # 9
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Норасида гудакда не айб.
Шухликни пеш килма ёшлик деб.
Бошлама кадаминг зинога.
Йиглайсан ох бу бе бошлик деб.

Кочасан кайгаям узингдан.
Дурустга ухшайсан сузингдан.
Айрилиб номусу-орингдан.
Йиглайсан ох бу бе бошлик деб.

Уйнама шайтоннинг куйига.
Кулгай у инсоннинг шурига.
Тушсанггар дузахнинг турига.
Йиглайсан, ох бу бе бошлик деб.

Бу сузни топмадим узимдан.
Бошинг хам булгайдур каддингдан.
Эй синглим кулмагин сузимдан.
Йиглайсан ох бу бе бошлик деб.

Ок булиб отангни кахридан.
Ок булиб онангни калбидан.
Одамлар сузининг захридан.
Йиглайсан ох бу бе бошлик деб.

Норасида гудакда не айб...

18.12.2014
Кодирбек

Добавлено (19-Дек-2014, 18:10)
---------------------------------------------
Норасида гудакда не айб.
Шухликни пеш килма ёшлик деб.
Бошлама кадаминг зинога.
Йиглайсан ох бу бе бошлик деб.

Кочасан кайгаям узингдан.
Дурустга ухшайсан сузингдан.
Айрилиб номусу-орингдан.
Йиглайсан ох бу бе бошлик деб.

Уйнама шайтоннинг куйига.
Кулгай у инсоннинг шурига.
Тушсанггар дузахнинг турига.
Йиглайсан, ох бу бе бошлик деб.

Бу сузни топмадим узимдан.
Бошинг хам булгайдур каддингдан.
Эй синглим кулмагин сузимдан.
Йиглайсан ох бу бе бошлик деб.

Ок булиб отангни кахридан.
Ок булиб онангни калбидан.
Одамлар сузининг захридан.
Йиглайсан ох бу бе бошлик деб.

Норасида гудакда не айб...

18.12.2014
Кодирбек

Добавлено (19-Дек-2014, 20:06)
---------------------------------------------
Такдир сенга колганди куним.
Багр-у дилим тиглаб булдингми?
Умр канча, кетамиз энди.
Кунгилгинам йиглаб булдингми?

Эзар мудом хазонлар саси.
Армон ила жондан туйдингми?
Овунмогинг кутайин канча.
Кунгилгинам йиглаб булдингми?

Хасратлардан бошингни кутар.
Беш кун дунё утар-у кетар.
Пешонангдан,кел, битта упай.
Кунгилгинам йиглаб булдингми?

Тик бокмоклик поёни келди.
Хижронларнинг паймони тулди.
Замоннинг хам Замони келди.
Кунгилгинам йиглаб булдингми?

Энди сенга ярашмас йиги.
Мухаббатни ботмайди тиги.
Эй ёлгончи дилнинг ошиги
Кунгилгинам йиглаб булдингми?

23.11.2014 й
Кодирбек


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
ShukronаСана: Жума-муборак кун!, 19-Дек-2014, 22:12 | Изох # 10
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Qodirbek ijodizga omad. Juda tasirlu yozilgan.
 
Qitmir_No:1Сана: Шанба, 20-Дек-2014, 19:38 | Изох # 11
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Кимдир йиғлаб зорланади, муҳаббатнинг дастидан,
Кўзга дунё торланади, муҳаббатнинг дастидан.
Яна кимдир бахтдан сархуш бу оламга сиғмайди,
Қучмоқликқа чоғланади муҳаббатнинг дастидан.

Кимдир армон деган сўзни билмас муҳаббат сабаб,
Кимдир унга интилади бир қатра меҳр истаб.
Кимга армон ошно бўлса, кимгадир у бегона
Барисига битта туйғу ўша муҳаббат сабаб.

Не бўлса ҳам барча дилга ошно бўлсин мухаббат,
Яхшиликнинг дебочаси рўшно бўлсин дил албат.
Фақат армон деб ўйламанг қувончларни аслида
Келтиргувчи улуғ туйғу фақат мухаббат сабаб.

2010 й
Кодирбек


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
Bek8111Сана: Якшанба, 21-Дек-2014, 09:46 | Изох # 12
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Яхши шеърлар. Илхом ва ирода сизни хеч качон тарк этмасин. Улар туфайли дунега келган ижод намуналаридан бизлар хам бахраманд булиб юрайлик.

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
Yodgora12Сана: Якшанба, 21-Дек-2014, 10:09 | Изох # 13
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 471
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 129
Холати: Хозир йўқ
smile She'rlarizga Gap Yo'q Malades Ijodizga Omad!!!
 
Qitmir_No:1Сана: Душанба, 22-Дек-2014, 14:15 | Изох # 14
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Яна бахор келар гуллар унади.
Кирдан мойчечаклар териб келаман.
Йигламанг Азизам, йигламанг Гулим.
Сизга аргимчоклар ясаб бераман.

Бош узра гулчамбар ясаб лоладан.
Ялпизлар терамиз арик буйидан.
Дулана терамиз шух-шух уйнашиб.
Ургутнинг тогидан, Ургут тогидан.

Эрта тонг булбуллар куйлаб уйготар.
Жур булар сувларнинг майин хироми.
Майсалар эркалаб бизни овутар.
Бизга насиб булар Хакнинг икроми.

Совукдан огринманг айбламанг майли.
Рухингиз булмасин асло бесабр.
Неччи кун колипти, Бу ой хам асли..
Бахордай иликлик бердику ахир.

Эрта бахор келар кутинг Азизам.
Сизга аргимчоклар ясаб бераман...

21.12.2014й.
Кодирбек


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
Zulfiya_AСана: Душанба, 22-Дек-2014, 14:20 | Изох # 15
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 1184
Тақдирланишлар: 1
Холати: Хозир йўқ
Жудаям чиройли шеърлар,маъноли ва таъсирли smile Омад тилаб коламан!Илхом сизи хеч тарк этмасин! smile

Какие бы гиены меня не окружали,всегда останусь Королевой!)))
 
EzoDilСана: Душанба, 22-Дек-2014, 21:28 | Изох # 16
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 877
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Qodirbek aka,ijodizni haqiqiy muxlisiman. Qalamiz sinmasin ilohim. Ijod qilishdan charchamen! smile

Kimgadir borligim o'zi bir dunyo,
Su'ratim avaylab yurakka ildi.
Kimgadir aksincha,keldimmi malol,
Ertadan kechgacha g'iybatim qildi))
 
DilraboСана: Сешанба, 23-Дек-2014, 20:33 | Изох # 17
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
Bir so'z bilan: QOYIL!

Nigohimda jamdir bu olam...
 
Dinora_Golden_GirlСана: Чоршанба, 24-Дек-2014, 06:38 | Изох # 18
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Bravo hands
Mavzuni to'xtatishga haqqingiz yo'q... :P
Sudga bervorishim mumkin... biggrin


Fikrim satrimda oshkor!)
 
Qitmir_No:1Сана: Жума-муборак кун!, 26-Дек-2014, 17:13 | Изох # 19
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Мудом ишк яроси тиглар юрагим
Куз ёшим артмокка имкон бер хаёт.
Айт жоним сен учун булсин минг садка.
Якиним олмокни бас кил эй, сайёд.

Шукронам тинмади айирган чогинг.
Жигарим, падарим жону-дилимдан.
Арамас берсангда минг битта синов.
Сабрни аяма факат кунглимдан.

Утмокда кун-ойлар чопкиллаб кара.
Дил догим учириш келмас ёдингга.
Сабрни ургатиб кочишми энди....
Хеч бахтга кучириш келмас ёдингга.

Не берсанг Ё Раббим куниб яшайман.
Висолчун Махшарни кутиб яшайман...

23.12.2014
Кодирбек

Добавлено (26-Дек-2014, 17:10)
---------------------------------------------
Тор чертаман, юрагимнинг зорлари деб.
Торни кандай чертилишин билмабманда..
БАС КИЛ! деманг, хофизмасман нима кипти?.
Дардим айтиб бир куйласам, куйлабманда.

Маржон-маржон окаётган куз ёшлар бнр.
Дунё учун хеч кулмасам, кулмабманда.
БАС КИЛ! Деманг эркак учун бу не ахвол.
Дардим айтиб бир йигласам, йиглабманда!

Яралмокда хар сония минг бир ашъор.
Шу оламда мен дарбадар кезибманда.
Сен колгандинг шеър ёзмаган, Кодир деманг.
Дардим айтиб бир шеър ёзсам, ёзибманда!

2.12.2014
Кодирбек

Добавлено (26-Дек-2014, 17:13)
---------------------------------------------
Тор чертаман, юрагимнинг зорлари деб.
Торни кандай чертилишин билмабманда..
БАС КИЛ! деманг, хофизмасман нима кипти?.
Дардим айтиб бир куйласам, куйлабманда.

Маржон-маржон окаётган куз ёшлар бнр.
Дунё учун хеч кулмасам, кулмабманда.
БАС КИЛ! Деманг эркак учун бу не ахвол.
Дардим айтиб бир йигласам, йиглабманда!

Яралмокда хар сония минг бир ашъор.
Шу оламда мен дарбадар кезибманда.
Сен колгандинг шеър ёзмаган, Кодир деманг.
Дардим айтиб бир шеър ёзсам, ёзибманда!

2.12.2014
Кодирбек


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
FC_PAXTAKORСана: Шанба, 27-Дек-2014, 14:31 | Изох # 20
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
yozing shoir akasi yozing) biz oqishda davom etaveraylik)) hands

Omad
 
JaNoB_JaDiDСана: Шанба, 27-Дек-2014, 21:22 | Изох # 21
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 1443
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 425
Холати: Хозир йўқ
Тор чертаман, юрагимнинг зорлари деб. 
Торни кандай чертилишин билмабманда.. 
БАС КИЛ! деманг, хофизмасман нима кипти?. 
Дардим айтиб бир куйласам, куйлабманда. 

Маржон-маржон окаётган куз ёшлар бнр. 
Дунё учун хеч кулмасам, кулмабманда. 
БАС КИЛ! Деманг эркак учун бу не ахвол. 
Дардим айтиб бир йигласам, йиглабманда! 

Яралмокда хар сония минг бир ашъор. 
Шу оламда мен дарбадар кезибманда. 
Сен колгандинг шеър ёзмаган, Кодир деманг. 
Дардим айтиб бир шеър ёзсам, ёзибманда! 

Super........


 
Yodgora12Сана: Душанба, 29-Дек-2014, 11:51 | Изох # 22
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 471
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 129
Холати: Хозир йўқ
victory Qoyil Qolmasdan Iloj Yo'q Ijodizga Omad  ok hands
 
DilraboСана: Сешанба, 30-Дек-2014, 13:13 | Изох # 23
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
Qodir Alloh (!) sizning qalbingizdagi ilohiy tuygularni so'z bilan bitishni atagani va jo qilgani uchun hamdlar bolsin Abduqodir aka!

Shoirlar g'alati xalq...
Shoirlar ko'ngil odamlari...
Shoirlarning qalblari dardchil...
Yuzlari kulib, ko'zlari yig'laydigan xalq..
Shoir xalqining ko'nglini
tushunganlar murodga yetsin!


Nigohimda jamdir bu olam...
 
Olamgir(Alemgir)Сана: Чоршанба, 31-Дек-2014, 00:02 | Изох # 24
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 444
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 571
Холати: Хозир йўқ
Qodirbek dostim yurakni, vijdonni, insonni ichki tuygularini junbushga keltiradigan sherlaringizni kutib qolamiz omad shunday davom eting

Oltin qafas ichra gar qizil gul butsa,
bulbulga tikondek oshiyon bolmas emish!
 
Qitmir_No:1Сана: Чоршанба, 31-Дек-2014, 11:55 | Изох # 25
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Барчангизга минг рахмат!!!

"...Seni juda ham sog'indim,kurgim kelyapti... Iltimos sendan, bitta bulsa ham sabab topib ber..."

Согиндим...

Ёнингга бормокка йук энди журъат.
Сийратим танамга шунчаки суръат.
Сенсиз бу кунимга айтиб минг лаънат.
Согиндим, курмокчун сабаб топиб бер

Дийдорчун бу жоним Хакка армугон.
Армондан юрагим килгайдур фигон.
Эртани куришку жоним, даргумон.
Согиндим, курмокчун сабаб топиб бер

Армонни кузларин уйиблар кетай.
Сен айтгин, бир йилмас, ун йиллаб кутай.
Кузингга термулиб бокийга етай.
Согиндим, курмокчун сабаб топиб бер.

Васлингга талпинсам изингни бурма.
Юзингга етганда сузингни бурма.
Не килсанг хам факат кузингни бурма
Согиндим, курмокчун сабаб топиб бер.

Худойим висолга макон топиб бер.
Дардим англатгувчи инсон топиб бер.
Карамингдан битта инсоф топиб бер.
Согиндим курмокчун имкон топиб бер.

Хижрон азобига бериб нихоя.
Бир сузинг дардимга булар шифо я.
Кодирга сония булур кифоя.
Согиндим, курмокчун сабаб топиб бер.

Кодирбек
30.12.2014

Добавлено (31-Дек-2014, 11:55)
---------------------------------------------
Барчангизга минг рахмат!!!

"...Seni juda ham sog'indim,kurgim kelyapti... Iltimos sendan, bitta bulsa ham sabab topib ber..."

Согиндим...

Ёнингга бормокка йук энди журъат.
Сийратим танамга шунчаки суръат.
Сенсиз бу кунимга айтиб минг лаънат.
Согиндим, курмокчун сабаб топиб бер

Дийдорчун бу жоним Хакка армугон.
Армондан юрагим килгайдур фигон.
Эртани куришку жоним, даргумон.
Согиндим, курмокчун сабаб топиб бер

Армонни кузларин уйиблар кетай.
Сен айтгин, бир йилмас, ун йиллаб кутай.
Кузингга термулиб бокийга етай.
Согиндим, курмокчун сабаб топиб бер.

Васлингга талпинсам изингни бурма.
Юзингга етганда сузингни бурма.
Не килсанг хам факат кузингни бурма
Согиндим, курмокчун сабаб топиб бер.

Худойим висолга макон топиб бер.
Дардим англатгувчи инсон топиб бер.
Карамингдан битта инсоф топиб бер.
Согиндим курмокчун имкон топиб бер.

Хижрон азобига бериб нихоя.
Бир сузинг дардимга булар шифо я.
Кодирга сония булур кифоя.
Согиндим, курмокчун сабаб топиб бер.

Кодирбек
30.12.2014


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
Форумистон » Умумий » Ижодистон » Кодирбек Усмонов (муаллифлик шеърлар)
Страница 1 из 3123»
Поиск: