[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 3 из 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Форумистон » Умумий » Ижодистон » Кодирбек Усмонов (муаллифлик шеърлар)
Кодирбек Усмонов
БОБОСана: Пайшанба, 05-Мар-2015, 20:27 | Изох # 51
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Кодирбек ижод килишдан чарчаманг.

Мана йиллар келинчаги бахор хам кириб келди,буёги 8 март байрами
Шу хотин кизларимизга багишлаб,форум йигитлари номидан битта
чиройлик шеър битишингизни сураб коламан..
 
Dinora_Golden_GirlСана: Душанба, 09-Мар-2015, 06:03 | Изох # 52
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Yaxshi ideya DodaJon smile

kutamiz ....


Fikrim satrimda oshkor!)
 
Qitmir_No:1Сана: Сешанба, 10-Мар-2015, 09:23 | Изох # 53
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 435
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Она таърифингга ёзолмам ашъор.
Сенинг номинг узи таърифга шиор.
Шукрлар айтаман борингга минг бор
Сен менинг бахтимсан, азиз Онажон.

Сенинг борлигингни узидир байрам!
Каддингни эгдику канча ташвиш гам.
Шухликликлар килсам гар чидаб хали хам.
Сен менинг бахтимсан, азиз Онажон!

Дунё дунё дедим югурдим елдим.
Канча шахар номин курдиму билдим.
Кулингни упай деб ёнингга келдим.
Сен менинг бахтимсан, азиз Онажон!

Туну кун толмайди дуодан кулинг
Мисли фариштадек юзингда, нуринг
Шоирга ухшади ёлгиз Кодиринг
Сен менинг бахтимсан, азиз Онажон!
Кодирбек


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
ШахиняСана: Сешанба, 10-Мар-2015, 10:57 | Изох # 54
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 598
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 186
Холати: Хозир йўқ
Кодирбек...Фахрли инсон,Самарканд гурухини модератори сиз булсангиз менинг бир нечта саволларим бор эди,менга однода друзьямга кушилсангиз

Хочешь быть счастливым?Будь!
 
Qitmir_No:1Сана: Душанба, 20-Апр-2015, 22:26 | Изох # 55
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 435
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Кайтар деб изингга интизор булиб.
Туну-кун нигохим кададим пинхон
Сен учун энг дилкаш сузлар кидириб...
Бахтни Худойимдан сурадим, ишон

Сен йук, бахорнинг хам ранглари алвон.
Шу алвон кунлардан изладим таъбир.
Бугун хаёлимда нечундир сарсон
Бахтиёр кунларим утади бир-бир..

Ишк дея милёнлаб юраклар хаста.
Менинг хам юрагим уларга доир.
Кетдинг,
куникарман,
начора,аста...
Дардли хижронимла буламан шоир...

Малхамни шеъримдан излайман, топмай-
Шамолга соврилар хисларим сенсиз.
Бир куриб мафтунман, манжунман, токай
Сен менинг кунглимни билмайсан…
Эссиз!
Кодирбек

Добавлено (18-Мар-2015, 16:16)
---------------------------------------------
Она таърифингга ёзолмам ашъор.
Сенинг номинг узи таърифга шиор.
Шукрлар айтаман борингга минг бор
Сен менинг бахтимсан, азиз Онажон.

Сенинг борлигингни узидир байрам!
Каддингни эгдику канча ташвиш гам.
Шухликликлар килсам гар чидаб хали хам.
Сен менинг бахтимсан, азиз Онажон!

Дунё дунё дедим югурдим елдим.
Канча шахар номин курдиму билдим.
Кулингни упай деб ёнингга келдим.
Сен менинг бахтимсан, азиз Онажон!

Туну кун толмайди дуодан кулинг
Мисли фариштадек юзингда, нуринг
Шоирга ухшади ёлгиз Кодиринг
Сен менинг бахтимсан, азиз Онажон!

Кодирбек

Добавлено (18-Мар-2015, 16:21)
---------------------------------------------
Кукон шахридаги "Назм ва Наво" тадбирида укиган шеърим.

***
Масофа олисдир, кунгиллар якин.
Дийдор согинчи бор, калбларда титрок.
Устозлар ёнида хаяжон, лекин.
Шодликни кулгуси унданда янгрок…

Бугун юзлаб мехмон Кукон багрида,
Ёр румолин тортган шамоллари бор.
Таърифи сигмаган менинг шархимга,
Менгача ёзилган тимсоли минг бор.

Бугун дийдорини кизгонмаганлар.
Оллох бошингиздан ёгдирсин рахмат.
Имкон топа олмай келолмаганлар-
Сизга насиб булсин шундай шарофат.

Тафти бор давранинг гултожи булган,
Азиз дустлар Сизга киламан таъзим.
Хали куп бор дийдор кунларида ман.
Куконга шеър битгум-
Чин йигит сузим...
Кодирбек

Добавлено (18-Мар-2015, 16:22)
---------------------------------------------
Кукон шахридаги "Назм ва Наво" тадбирида укиган шеърим.

***
Масофа олисдир, кунгиллар якин.
Дийдор согинчи бор, калбларда титрок.
Устозлар ёнида хаяжон, лекин.
Шодликни кулгуси унданда янгрок…

Бугун юзлаб мехмон Кукон багрида,
Ёр румолин тортган шамоллари бор.
Таърифи сигмаган менинг шархимга,
Менгача ёзилган тимсоли минг бор.

Бугун дийдорини кизгонмаганлар.
Оллох бошингиздан ёгдирсин рахмат.
Имкон топа олмай келолмаганлар-
Сизга насиб булсин шундай шарофат.

Тафти бор давранинг гултожи булган,
Азиз дустлар Сизга киламан таъзим.
Хали куп бор дийдор кунларида ман.
Куконга шеър битгум-
Чин йигит сузим...
Кодирбек

Добавлено (13-Апр-2015, 12:07)
---------------------------------------------
Шукрона.

Не синов утмаган хар кайси бошдан.
Масъудлик келгайдир, иним, бардошдан
Бобомиз кузидан томган бир ёшдан!
Бу дамлар, бу дамлар,бу дамлар.

Бирга одимлайди кувончлар сари.
Кайгу- ю, гам-ташвиш, бизлардан нари.
Бу хали бошидир босамиз хали...
Кадамлар, кадамлар, кадамлар.

Ёнма-ён борамиз, келинг ёнимга.
Темур кони бордир ахир конимга.
Сиз учун ачинмам, хатто жонимга.
Одамлар, одамлар, одамлар.

Шунчаки келмаган бу дамлар.
Кадрига етайлик Одамлар!

Кодирбек УСМОНОВ

7.04.2015

Добавлено (13-Апр-2015, 12:55)
---------------------------------------------
Бахор келди, очилди чечак
Кунгилларда хушнудлик кат-кат.
Согинчларни колдириб ортда.
Кучогимда ухлар мухаббат!

Яна уша тог-у лолалар.
Ишкимизда булмокда бекат.
Карогимни аритиб ёшдан.
Кучогимда ухлар мухаббат.

Бунча харир, бунчалар нафис.
Лабларида илохий шарбат.
Армон деган тушунча олис.
Кучогимда ухлар мухаббат.

Бугун билан яшайман факат.
Эртанг балки килмас мурувват.
Сабр хакки Хакдан иноят.
Кучогимда ухлар мухаббат.

Секингина эскин эй сабо...
Уйготмагин ёримни факат.
Курсатмайман сенга хам хатто-
Кучогимда ухлар Мухаббат!

Кодирбек УСМОНОВ
2.04.2015 й

Добавлено (20-Апр-2015, 22:25)
---------------------------------------------
Кеча - армон бизга бегона эди,
Кеча - ишқимиздан яшнарди дунё.
Кеча - орзулар ҳам қўшқанот эди,
Кеча - тугамасди кунлар ҳам гўё!

Бугун - табиатнинг авзои бузуқ,
Бугун - кўз ёшларга ғарқ бўлар олам.
Бугун - қўлларингга ярашар узук
Бугун - тугаяпти бариси, алам!

Эрта - ўйлашга ҳам мажол йўқ танда...
Эрта - сенсизликдан бошланар ҳар он.
Эрта - кўришсак-да бегонангман-да!
Эрта - бош кўтариб йиғлайди армон.

Ёмғирдан сўрайман аҳволингни мен...

Кодирбек УСМОНОВ

Добавлено (20-Апр-2015, 22:26)
---------------------------------------------
Баҳор келди, очилди чечак
Кўнгилларда хушнудлик қат-қат.
Соғинчларни қолдириб ортда,
Кучоғимда ухлар муҳаббат!

Яна ўша тоғ-у лолалар
Ишқимизга бўлмоқда бекат.
Қароғимни аритиб ёшдан
Қучоғимда ухлар муҳаббат.

Бунча нозик, бунчалар нафис,
Лабларида илоҳий шарбат.
Армон деган тушунча олис,
Қучоғимда ухлар муҳаббат.

Бугунимдан хикмат излайман,
Эртам, балки, қилмас мурувват?
Сабр хаққи иноят Ҳақдан -
Қучоғимда ухлар муҳаббат.

Сал секинроқ эсгин, эй сабо!
Уйғотмагин ёримни бевақт.
Кўрсатмайман сенга ҳам ҳатто -
Қучоғимда ухлар Муҳаббат!

Ухла, эй ёр, ухла эй дилбар...

Добавлено (20-Апр-2015, 22:26)
---------------------------------------------
Айрилиқ гирдобдек тортмокда тубга,
Дардга ғарқ бўлганим биласанми, ёр?
Кўзларим интизор битта мактубга,
Кеча ўтди...
Бугун келасанми, ёр?!

Гўшангам тикандан яралганмикан,
Дийдорим маҳшарда кўрасанми, ёр?
Омонат жон ахир, дийдор ғанимат,
Кеча ўтди...
Бугун келасанми, ёр?!

Баҳорим умрида хазон лаҳжаси,
Сен ҳам соғинчимни сезасанми, ёр?
Пойингга ташладим кўнглим парчасин:
Кеча ўтди,
Бугун келасанми, ёр?!

Йилларнинг зоҳири қаддимда аён!
Кулсам девонага йўясанми, ёр?
Келар, деб, кутаман минг йилдан буён...
Кеча ўтди,
Бугун келасанми, ёр?!


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
Dinora_Golden_GirlСана: Сешанба, 21-Апр-2015, 22:27 | Изох # 56
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Bravooo Qodir aka hands

Qalamiz sinmasin ilohim...
Ilhom parilariz parvoz etuvrsin atrofizda smile


Fikrim satrimda oshkor!)
 
Qitmir_No:1Сана: Чоршанба, 29-Апр-2015, 13:13 | Изох # 57
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 435
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Йиғламанг, Азизам, йиғламанг, Гулим,
Орамиз бор йўғи қошдан-қошгача.
Бахт қасрин қурамиз Худо хоҳласа,
Сиз билан орзулар ҳали бошқача.

Муҳаббат юзида кўз-у киприкмиз -
Не синов келмайди саксон ёшгача?
Фарзанд камолига солиб кўприк биз -
Сиз билан орзулар ҳали бошқача!

Куйланг соғинчларга таскинлар бериб,
Ҳижронлар синайди сўнг бардошгача.
Яшаймиз сабрдан бахтмунчоқ териб -
Сиз билан орзулар ҳали бошқача!

Беринг қўлингизни, қўлларим тутсин,
Югуриб борайлик тоғ-у тошгача.
То армон хабари бизни унутсин,
Сиз билан орзулар ҳали бошқача!

Йиғламанг, Азизам...

Кодирбек Усмонов

Добавлено (29-Апр-2015, 13:13)
---------------------------------------------
Лоларанг хунларга қалбим чўмилиб,
Ишқ аро не бўлсам бўлаяпман мен.
Ул ёрнинг ҳажрида девона бўлиб -
«Борса-келмас» жойдан келаяпман мен.

Осмоним булутли, қора тус олган,
Зарра нур тополмай, йиғлаяпман мен.
Ёримсиз умримда мазмун йўқолган,
Не бўлса, ҳижронга боғлаяпман мен...

Кечганим тиканми, тошми ё анҳор -
Ютган нафасни ҳис қилмаяпман мен.
Фасллар алмашар умримда минг бор,
Муҳаббат фаслимга келмаяпман мен...

Бу шеърлар - «Парим»нинг менга инъоми,
Ўзимдан-ўзимча ёзмаяпман мен.
Минглаб шоирларнинг битта илҳоми -
Малҳамни шеърлардан излаяпман мен!

Ҳамон изларингга интизор бўлиб,
Ёринг бўлмоқликни кўзлаяпман мен!

Добавлено (29-Апр-2015, 13:13)
---------------------------------------------
Устоз Мухаммад Юсуф хотираларига...

Баҳор ҳамон сизга тутади мотам,
Лолақизғалдоқлар йиғлайди уввос.
Йиллар ўтаверар, улғаяр одам,
Олтмиш бир ёшингиз муборак, Устоз!

Сизни унутмайди қалбимиз, шаксиз!
Шеърларим соғинчдан юпатар бироз.
Дийдорга етмаган дил йиғлар сассиз...
Олтмиш бир ёшингиз муборак, Устоз!

Дуолар ёзгансиз Ҳаққа юз энлик
«Шу эл шоирлари бўлмасин, - деб, - оз...»
Сиз йук давраларда укийман табрик:
«Олтмиш бир ёшингиз муборак, Устоз!»

Набира шогирдман,Бобожон, Сизга,
Сизга хавас ила куйганман ихлос.
Шеърлар ёзаяпман Сиз хаккингизда:
Олтмиш бир ёшингиз муборак Устоз!

Бугун хотиралар жунбушга келди.
Ёдингиз юртдошлар калбида эъзоз.
Барчанинг кафтлари дуода булди.
Олтмиш бир ёшингиз муборак, Устоз!

Кодирбек УСМОНОВ


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
Dinora_Golden_GirlСана: Чоршанба, 29-Апр-2015, 15:19 | Изох # 58
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
bravooo hands

Sevimli shoirimiz Muhammad Yusufning joylari jannatdan bo'lsin ilohim ))))))


Fikrim satrimda oshkor!)
 
Qitmir_No:1Сана: Пайшанба, 07-Май-2015, 16:18 | Изох # 59
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 435
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Термуламан йулинггизга жоним тикиб.
Иккимизга интизордир тор йулакча.
Раво булса кутиш майли кутай факат-
Сабрингиздан бериб туринг бир булакча.

Мухаббат деб лов-лов ёнган оташларда.
Куяр булса куйиб булди шу юракча.
Минг асрлик хижрон хакки паймонимга.
Сабрингиздан бериб туринг бир булакча.

Шамолларда колмасайди изхори дил.
Юрагимга санчилади минг зирапча
Сизни яна бир сония кутмок учун,
Сабрингиздан бериб туринг бир булакча.

Термуламан йулингизга жоним тикиб...

Добавлено (07-Май-2015, 16:17)
---------------------------------------------
Осмон келиб бошгинамга урди, жимман.
Кузларимдан сунгсиз жола, томди, жимман.
Инсонманми...
Ё наздингда айтчи кимман.
Рахм деган тушунчанг хам борми дунё?!

Курсатасан зогчаларда хонишингни.
Улуглайсан "танка"лик -ул донишингни.
Тушунтириб бермайсан хам хеч ишингни.
Вафо деган тушунчанг хам борми дунё?!

Мингта савол- Барисига битта жавоб
ХУП БУЛАДИ, бошка суз йук, битти жавоб.
Менинг эса саволимга берчи жавоб?
Танлаш- деган тушунчанг хам борми дунё?!

Розиманки умидларим бордир хали.
Менга оташ мухаббатлар зордир хали.
Улганим йук, бурчим менга ордир хали.
Менга атаб куйган бахтинг борми дунё?!

Кодирбек УСМОНОВ

Добавлено (07-Май-2015, 16:18)
---------------------------------------------
Замоннинг зайлига куниб яшайман.
Бир бурда нонга хам туйиб яшайман.
Билсангиз ахволим эй дусти азиз.
Армонни кузини уйиб яшайман.
Чунки мен бахтлиман!!!

Такдирда не булса суйиб яшайман.
Нонкурга дуч келсам куйиб яшайман.
Билсангиз ахволим, эй дусти азиз.
Барчага бирдайин кулиб яшайман.
Чунки мен бахтлиман!!!

Кунларни гохида санаб, яшайман.
Ёримни сочини силаб яшайман.
Билсангиз эй Опам, эй Акам, Синглим.
Сизга-да бахт, икбол тилаб яшайман.
Чунки мен бахтлиман!!!

Кодирбек УСМОНОВ


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
БОБОСана: Жума-муборак кун!, 08-Май-2015, 02:38 | Изох # 60
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Кодирбек молодец ,ижод килиб чарчаменг
 
Qitmir_No:1Сана: Душанба, 01-Июн-2015, 01:55 | Изох # 61
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 435
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Энди менга рухсат севгилим.
Бир кун албат куйингиз йуклаб.
Кетаяпман ортгинамга жим...
Сизсиз деган сузни кучоклаб.

Тулгонади, ингранар сассиз.
Юпанмокни урганиш керак.
Утиб кунлар, ойлар ва йиллар
Куникар-да йиглоки юрак.

Овутаман хаёлларимла.
Ёдга солиб ширин утмишни.
Нахот такдир ёзиб булгандир.
Менсиз- Сизга бахтга етишни.

Энди менга рухсат, севгилим...
Кодирбек Усмонов

Добавлено (01-Июн-2015, 01:49)
---------------------------------------------
Мен ҳамон ўшаман - Заминни қучиб,
Бўйини Осмонга тенглаган дарахт.
Умр дарёсини беаёв кечиб,
Ўттизда соҳилни кўзлаган, барвақт.

Қоқилсам, жигарим ёнимда доим,
Қўл чўзар гоҳида бегона, биров.
Юзим чизгилари- кўрган дунёим,
Ўттизда безайди сочимни қиров...

Ўттизга етдим-у, бағримда оташ -
Ҳеч кимса кўрмасин Фарзанд доғини.
Ўлчаб берилган-у илгимга яшаш,
Ўттизда ўчирдим бахт чирогини...

Милён йилни ортда қолдирдим бугун,
Яна бошлаяпман яшашни бошдан.
Айтинг камолотга етмогим учун -
Қирқ йилни кўришим керакми ёшда?!

Етимлик қисмати пешонамда бор,
Мен-ку кисматимга рози коламан
Соғиндим, Дадажон... Ёнингизга, хор -
Бугунми, эртами етиб бораман...

Ота бўлмоқ шунча азобми, Ота?..

Кодирбек УСМОНОВ

Добавлено (01-Июн-2015, 01:55)
---------------------------------------------
Мен Сизни севаман пинхона, нетай.
Оламга овозим етмайди ахир.
Билмам каерларда ётипти мени-
Сизга боглаб турган кувончли мехр.

Мен Сизни севаман пинхона нетай-
Такдирни ишида ожизман, э вох.
Бир бор куришсак бас умрга етар.
Сузимга Оллохни килурман гувох

Мен Сизни севаман, пинхона, нетай-
Ишк аро кезмоклик булганку гунох.
Утли бу севгини кечикиб берган-
Энди Узи бизга берсинда панох.

Мен Сизни севаман пинхона, нетай-
Айтолмай вужудни титратади сас.
"Сувнинг гирдобига колган одамга"
Панох булармиди ковжираган хас.
Кодирбек


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
ParvinaСана: Душанба, 19-Окт-2015, 09:17 | Изох # 62
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 637
Холати: Хозир йўқ
Юракка етиб борадиган даражада шеърлариз!

Allah büyükdur
 
Yodgora12Сана: Сешанба, 27-Окт-2015, 19:01 | Изох # 63
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 480
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 129
Холати: Хозир йўқ
smile Zo'r Ijodizga Omad Tilab Qolaman!!!
 
Qitmir_No:1Сана: Душанба, 16-Ноя-2015, 21:18 | Изох # 64
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 435
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Субутсиз - бандаси, ишқда не гуноҳ?
У ҳамон Самодан тушганидек соф...
Ҳақлиман - бебурддан юзни ўгирмоқ,
Бурчлиман - Ишқ уйин этмоққа тавоф!

Қалблар қора рангдан олмайди андоз,
Орзудан қаноти бўлмоғи ҳам рост!
Қаноти синмаган, қора ҳам эмас -
Унда ҚАЛБнинг ўзи бўлмаган холос...

Азобдай ҳаётга бир оҳ бер, Худо,
Дард берсанг - Севгидай гуноҳ бер, Худо.
Ўзимни асрашни биламан, фақат -
Қалбсиз одамлардан паноҳ бер, Худо...

Добавлено (16-Ноя-2015, 21:18)
---------------------------------------------
Ассалому алейкум азиз Форумдошлар. Сизларга соглик саломатлик тилаб давом этаман.
Дустимиз, синглимиз Парвина(Н)нинг никох туйини эшитиб жуда хурсанд булдим. Парига бахт, омад тилайман. Доимо хушчакчак булиб колсинла.
Кеч булсада табригимни кабул киласиз хурматли Парвинахон...

Бугун Сизга барча кизлар хавас килган.
Ота-Она уйини бир нафас килган.
Армонларни масъудликла кафас килган.
Бир умрга, Бахт икболга тулинчагим.
Туйларингиз муборакдир, келинчагим.

Онангиз хам Отангиз хам кунлар кутиб.
Бу кунлар-чун канча захмат, хунлар ютиб
Орзулари, Ниятлари бир йил утиб-
Насиб килсин демок Сизга белинчагим.
Туйларингиз муборакдир, келинчагим.

Янграмокда мухаббату-ахт ёр-ёри.
Ишк диёрин тутар бугун бахт иффори.
Сизлардурсиз бу оламнинг бахтиёри.
Оиласин мехрибони, куйинчагим.
Туйларингиз муборакдир, келинчагим.


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
БОБОСана: Сешанба, 17-Ноя-2015, 02:37 | Изох # 65
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
ШОИР кайтганидан хурсандман.
 
Qitmir_No:1Сана: Пайшанба, 19-Ноя-2015, 00:51 | Изох # 66
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 435
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Рахмат Бобожон

Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
Bek8111Сана: Шанба, 21-Ноя-2015, 10:59 | Изох # 67
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Ижод намуналарини янгисидан булсин Кодирбек!

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
Qitmir_No:1Сана: Якшанба, 10-Июл-2016, 22:31 | Изох # 68
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 435
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Ана Бек ака..

Не кўз билан боқсанг шундай кўринади,
Гоҳо ғамгин гоҳо минглаб юзлар гўзал.
Бериб турай кўзларимни кўриб олгин
Дунё гўзал биродар дунё гўзал.

Очгил ғамга тўлган юрак қафасини
Олгин бетин ширин ҳаёт нафасини
Йиғлаб-йиғлаб чиқар ғамнинг хаммасини
Дунё гўзал биродар дунё гўзал

Холи эмас кўрмайсанми -инсон дарддан
Тортиғини аямайди хаёт марддан
Мозорга бор юрагингни, қувар гарддан
Дунё гўзал биродар дунё гўзал

Кулиб турган ширмой юзли боланг гўзал
Дуо қилиб йўл пойлаган Онанг гўзал
Танбех бериб йўл кўрсатган Отанг гўзал
Дунё гўзал биродар дунё гўзал

Ҳақ юборган синов сени тоблар хар он.
Тасаллини беролмайди балки забон
Йиртма ёқанг бевофо бу дунё дебон
Дунё гўзал биродар дунё гўзал

Сен дунёни кўзинг билан кўрган кундан
Дунё гўзал биродар дунё гўзал
Қодирбек Усмонов

Добавлено (25-Ноя-2015, 22:55)
---------------------------------------------
Ана Бек ака..

Не кўз билан боқсанг шундай кўринади,
Гоҳо ғамгин гоҳо минглаб юзлар гўзал.
Бериб турай кўзларимни кўриб олгин
Дунё гўзал биродар дунё гўзал.

Очгил ғамга тўлган юрак қафасини
Олгин бетин ширин ҳаёт нафасини
Йиғлаб-йиғлаб чиқар ғамнинг хаммасини
Дунё гўзал биродар дунё гўзал

Холи эмас кўрмайсанми -инсон дарддан
Тортиғини аямайди хаёт марддан
Мозорга бор юрагингни, қувар гарддан
Дунё гўзал биродар дунё гўзал

Кулиб турган ширмой юзли боланг гўзал
Дуо қилиб йўл пойлаган Онанг гўзал
Танбех бериб йўл кўрсатган Отанг гўзал
Дунё гўзал биродар дунё гўзал

Ҳақ юборган синов сени тоблар хар он.
Тасаллини беролмайди балки забон
Йиртма ёқанг бевофо бу дунё дебон
Дунё гўзал биродар дунё гўзал

Сен дунёни кўзинг билан кўрган кундан
Дунё гўзал биродар дунё гўзал
Қодирбек Усмонов

Добавлено (25-Ноя-2015, 22:55)
---------------------------------------------
Ўтди ноябрнинг йигирма бир куни,
Ўттизни қоралаб қўйибмиз, қара.
Бу сана келади ҳар йил, ҳар туни-
Соғинчдан кўз ёшим тинмайди сира...
Сен туғилган кун...

Армонлар ялласи янграган кеча,
Ва бизга икки йўл кўрсатган Ҳақдир.
Сабаблар мисоли тошлиқ бир кўча,
Балки, ажралмоқ ҳам бизларга бахтдир?!
Сен туғилган кун...

Шамолга сингади кулгунинг саси,
Хаёллар соғинчдан ёиғлайди бе ун.
Тортқилар хуув ўткан кунлар нафаси,
Табрик ҳам айтишга кеч бўлган бу кун.
Сен туғилган кун...

Бахт деган бекатда турсангку майли,
Қувончдан,меҳрдан йиғласангкуя.
Чақмаса сасинг бас, бир мен туфайли
“Сен мени севдим деб, алдадинг” дея
Сен туғилган кун...

Сени ёдинг ила эсади шамол
Мисли хазонлардек хаёл ўйноқлар.
Бу кунни қўйгин-у ҳар кун бир савол:
Нега?
Нима учун?
Мудом қийноқлар.
Сен туғилган кун...

Ўтди ноябрнинг йигирма бир куни...

21.11.2015
Қодирбек Усмонов

Добавлено (10-Июл-2016, 22:31)
---------------------------------------------
Эҳ, ғийбатдан уя қурганлар!
Ўзингиз-чун доимо ҳақсиз.
Тўғри йўлни кўрсатса биров,
Тушинмайсиз, дейсиз «ноҳақсиз!»
Қулоқ тутинг бирровга сиз ҳам -
Ким бегуноҳ, кимдир даргумон.
Яратганнинг олдида, биз ҳам -
Бошимиз хам, ожиздир забон.
Ўзингизни билсангиз зўрроқ -
Жаҳлингизни қул қилиб олинг.
Иғволарга кўзингиз кўрроқ,
Оламингиз гул қилиб олинг!
Кеч бўлади бир ондан сўнг ҳам -
Улгурмайсиз, улгуролмайсиз.
Гуноҳ ҳаққин бу ёруғ олам,
У дунё ҳам тўлдиролмайсиз...
Ғийбат қилган инсонингиз-да -
Ким учундир энг суюклиги.
Аллоҳ имкон бергани сизга -
Унинг тенгсиз, энг буюклиги!
Жойнамозни олинг, эй, инсон!
Қибла томон буринг кўзингиз.
Иншааллоҳ, ноумид шайтон -
Аллоҳ ёруғ қилгай юзингиз!
11.04.2013
Қодирбек УСМОНОВ


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
Форумистон » Умумий » Ижодистон » Кодирбек Усмонов (муаллифлик шеърлар)
  • Страница 3 из 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Поиск: