Кодирбек Усмонов - Страница 2 - Форумистон
Страница 2 из 3«123»
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek 
Форумистон » Умумий » Ижодистон » Кодирбек Усмонов (муаллифлик шеърлар)
Кодирбек Усмонов
Bek8111Сана: Чоршанба, 31-Дек-2014, 12:32 | Изох # 26
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
койил. Менга ёкди зур шеър экан.

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
Qitmir_No:1Сана: Пайшанба, 08-Янв-2015, 03:19 | Изох # 27
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Кувончим бисёру, дард хам хамрохим.
Еру фалакларни титратар нолам.
Кузида ёш ила овутиб мудом.
Йиглама болам деб йиглаган онам.

Куллари мехнатдан камашиб кетган.
Карилик жуда хам ярашиб турган.
Дуода камолим тилаб, жонажон.
Йиғлама болам деб йиғлаган онам.

Гох ёшлик дамларим билиб билмайин.
Онамни ранжитиб куйгандирман гох.
Шунда хам бошимни силаб, мехрибон.
Йиглама болам деб йиглаган онам.

Хам отам, хам онам ишонган богим.
Жаннатнинг тафти хам кучогингизда.
Ота деб йигласам бошимни силаб.
Йиғлама болам деб йиғлаган онам.

Бошимни беш вактда эгиб Худога.
Умрингиз сурарман тинмай Онажон.
Мен учун бир кеча чеккан азобга...
"От" булай елкамга мининг Онажон.

14.09.2012
Кодирбек

Добавлено (05-Янв-2015, 19:40)
---------------------------------------------
Ўғлим сени жуда жуда соғиндим бугун,
Дийдорингга тўёлмайин армонда қолдим.
Жаннатларнинг тўрлари ҳам сенгадур бугун,
Наҳот энди дийдоргинанг маҳшарда қолди.

Кўз ўнгимдан кетмас оппоқ, ширин юзларинг,
Чақнаб, ёниб, кулиб турган қаро кўзларинг .
Сенинг билан ўтган ўша тотли дамларни ,
Унутмайди, сира сира қариндошларинг.

Мен ҳам сени унутмайман, болам ҳеч қачон,
Сендан қолган хотиралар қалбимда ҳамон.
Оз фурсатда қиёматда кўришармиз-ку...
Сен йўқсан деб қайғурмасман Ҳожиакбаржон,

Ўлсам ҳамки, қутлуғ номинг менинг дилимда
Суратларинг албат бўлар менинг қалбимда
Бир кун келиб мен қартайиб, мункиллаб қолсам
Қани энди ўлсам эди сенинг қўлингда..

Кодирбек

Добавлено (08-Янв-2015, 03:19)
---------------------------------------------
Кел десанг ёнингга учолсам кани,
Кучсам согинчлардан согиниб сани.
Ажратар довонлар, кийнайди мени.
Масофалар....

Анжанни пинжида ётибсан эркам.
Сенсиз кандай чирой очар бу кулбам.
Куйинг, бахтиёрлик юксин менга хам...
Масофалар....

Борсам кулларимдан тутармикан-а?
Анжанни ошила кутармикин-а?
Айтингчи, менга кучок очармикан-а?
Масофалар...

Дардимни Сиз биламан булишаман мен.
Узимни юпатиб тулишаман мен.
Сиз билан бирам хуп келишаман мен.
Масофалар...

Ёри жон кулига гул ярашади,
Кулидан тутгувчи ку'л ярашади.
Билмайсиз у менга хуп ярашади.
Масофалар...

Битта сирни очай майли Сизларга.
Гап хеч отолмайман асло кизларга.
Куп хамрох буласиз хали бизларга.
Масофалар...

Кодирбек
9.01.2015


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
Bek8111Сана: Жума-муборак кун!, 09-Янв-2015, 10:18 | Изох # 28
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
3 та шеър хам ажойиб. Айникса она ва фарзанд хакидагиси екди. Молодци, ижодингиз гуллаб яшнасин.

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
Qitmir_No:1Сана: Шанба, 10-Янв-2015, 21:17 | Изох # 29
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Кунглим билан сурашмас хеч ким,
Шеърларимчи...., осмонда хамон.
Бошим силаб, пешонам упиб,
Сен кунглимни сурагин, Замон!

Менга юлдуз, ойлар керакмас.
Орзулар хам аник тилакмас.
Эрта индин, бошка кунимас.
Бугун кунглим сурагин Замон.

Холим куриб куйма, уксима,
Йигламайман сенга дердима.
Канча ташвиш юкла гардима.
Факат кунглим сурагин Замон!

Эшитсангчи тухтаб зоримни.
Юлдинг ахир бир нихолимни.
Художондан бахт- камолимни.
Кунглим учун сурагин Замон!

Кийнаяпти биргина гумон....
Сен кунглимдан ранжима Замон!

10.01.2015
Кодирбек

Добавлено (10-Янв-2015, 21:07)
---------------------------------------------
Адабиёт факат шеърмас, йук!
Хикматлари туганмас кудук.
Шеър ёзмайман, кетаман, к,уллук,
Адабиёт узингни асра.

Бир болангдим дардин туккувчи.
Таскинини шеърда топгувчи.
Безимасин сендан укувчи.
Адабиёт узингни асра.

Дарё мисол шахдинг шоввиллар.
Учрагайдир канча довуллар.
Бордир номинг сотган "савил"лар.
Адабиёт узингни асра.

Навоий хам сенинг химматинг.
Тополмаган, куптир хикматинг.
Шу сузимга битта рахматинг.
Адабиёт узингни асра!

Санъат ахлин Подшоси сенсан.
Инсоният гултожи сенсан.
Келажакнинг мухтожи сенсан.
Адабиёт узингни асра!

8.01.2015й
Кодирбек

Добавлено (10-Янв-2015, 21:17)
---------------------------------------------
Севган дил гох Гариб гохи шох,
Дарди не узи хам билмайди!
Канчалар севса хам аёллар.
Севдим деб айтишни билмайди.

Севган дил гох гариб гохи шох.
Бир севган кайтиб хеч севмайди!
Билмадим, ким бутун ким ушшог.
Аклим хеч етмайди, етмайди!

Севган дил гох гариб гохи шох.
Куйсахам ёнига бормайди.
Бир умр кутар у лек, бирок-
Севаман демайди, айтмайди.

Севган дил гох гариб гохи шох.
Узатса куллари етмайди.
Гапим шу Узбекнинг аёли.
Хаёсин отмайди, сотмайди.

Севган дил гох гариб гохи шох...

8.01.2015
Кодирбек


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
EzoDilСана: Шанба, 10-Янв-2015, 21:46 | Изох # 30
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 877
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
She`rlar judayam ajoyib,qalamingiz sinmasin ilohim. Ma`noli,insonni o`yga toldiradi. Sizdan bundanda ajoyib she`rlar kutib qolamiz))))

Kimgadir borligim o'zi bir dunyo,
Su'ratim avaylab yurakka ildi.
Kimgadir aksincha,keldimmi malol,
Ertadan kechgacha g'iybatim qildi))
 
Qitmir_No:1Сана: Шанба, 24-Янв-2015, 14:24 | Изох # 31
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Дил хониш айласа торга хожат йўқ.
Армонинг кўп бўлса дорга хожат йўқ.
Бу дунё бир камдур сиқилма, ошна.
Шу ками йўқ бўлса корга хожат йўқ!

Мевалар унмаса боғга хожат йўқ.
Тўртбурчак бўлса ер тоғга хожат йўқ.
Бир ками бўлмаса бу дунёни гар.
Девона тугул ошна, соғга хожат йўқ!

Кодирбек. 2013

Добавлено (19-Янв-2015, 08:08)
---------------------------------------------
Кетаяпсан, жимман, ортингдан
Колаяпман дардимни айтиб.
Менда колди сенинг сувратинг.
Кулгим, качон келасан кайтиб.

Дардли нигох ва турфа у'йлар.
Кафасида юрибти, хориб.
Битта савол тинмай минг'ирлар.
Такдир качон куласан кайтиб.

Битта жондан мингта улишинг.
Олдингмикин мендан хам тортиб.
Юзимдаги томчиларимни.
Кувонч качон келасан артиб.

Менга кандай тухфа колдирдинг.
Очилдимми унта гул булиб.
Ё к,у'л силтаб дедингми хаёт...
Кодир дардин айтдида куйиб.

3-4 кун ё 5 кунми билмам.
Юрибманда багрингда дайдиб.
Бир бокмасанг - эшитгин Замон..
Художонга бераман айтиб.

Кодирбек 16.01.2015

Добавлено (24-Янв-2015, 14:24)
---------------------------------------------
Имконим илдамлар хаёт йулида.
Тусиклар тескари булиб хам колди.
Биламан азизлар Онам дуоси.
Мени бу дунёда яна оп колди.

Чанг солди менга хам турфа ташвишлар.
Бунда кузларим хам очилмай колди.
Биламан азизлар Отам дуоси.
Менга у дунёдан Рахмат юборди.

Кулга калам олдим ёзаман недир.
Кимлардир уларга тушунмай колди.
Биламан азизлар Устоз дуоси.
Мени шеъриятга эгарлаб олди.

Кодирбек 23.01.2015


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
Bek8111Сана: Якшанба, 25-Янв-2015, 13:46 | Изох # 32
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Э яшанг Кодирбек. Молодец. Ажойиб шеърлар. Хар укиганимда хар хил маънолар чикадиган шеърлар.

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
Qitmir_No:1Сана: Сешанба, 03-Фев-2015, 14:51 | Изох # 33
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Йигла кунгил йиглаб ол туйиб.
Эрта балки кетамиз учиб.
Бир чеккада ётиб, чанг босиб.
Тарихдан хам коламиз у'чиб.

Йигла кунгил йиглаб ол туйиб.
Дардларингни оламга сочиб.
Бир дустинг бор хаммадан аъло.
Бир кун унга борасан кочиб.

Йигла кунгил йиглаб ол туйиб.
Хеч уксима тарихинг очиб
Сунгги кун чун сенга такдиринг.
Куйган балки, айро йул бичиб.

Йигла кунгил, йиглаб ол туйиб.
Уз-узингни багрингни кучиб.
Сенга узга багрин очмагай.
Сен улардан булгансан кочиб.

Туйиб-туйиб йиглаб ол кунгил...

Кодирбек Усмонов

Добавлено (31-Янв-2015, 16:27)
---------------------------------------------
Йиглабсизда, кузларингиз булибди нам.
Бу ахволдан дилгинамга кучдику гам.
Махкам тутиб кулларимдан булинг бардам.
Бу хаётнинг ташвишлари купдур хали.
Чидар бунга канча булса ёшу кари.

Белингизга белбогингиз ураб юринг.
Билмасангиз, билганлардан сураб куринг.
Кузингизда ёшингизни артиб, кулинг..
Бу хаётнинг ташвишлари купдур хали.
Чидар бунга канча булса ёшу кари.

Сизда булган бу синовлар бизда йукми
Хамманинг хам бу хаётда корни тукми.
Гам-аламни чертга суриб тайёр туринг.
Бу хаётнинг ташвишлари купдур хали.
Чидар бунга канча булса ёшу кари.

Синовлидур бу хаётнинг синови куп.
Йук деб булмас, хар дам факат дегайсиз хуп.
Сабр суранг, сабр берар Парвардигор.
Бу хаётнинг ташвишлари купдур хали.
Шукр айтиб чидар бунга ёшу-кари.

Кодирбек Усмонов 2011 йил

Добавлено (03-Фев-2015, 14:51)
---------------------------------------------
Шеърлар- дардларимнинг махсули, дустим.
Малхам излаяпман минг йилдан буён...
Шухрат ортаяпти, тажаммул байтда,
...ва мен ёзаяпман дардимни равон...

Шеърлар- курганларим махсули, дустим.
Кузларим кургани сузларда аён...
Гох ожиз коламан тортаман парда...
Хаё гултожлари колдирар хайрон.

Шеърлар- У'киганим махсули, дустим.
Оддий жумлаларда киламан баён.
Бир шеър тугатгунча минг шеър ёзаман
Мени яхши билар шоири замон.

Шеърлар хаётимнинг мазмунии дустим...

Кодирбек 3.02.2015


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
DilraboСана: Сешанба, 03-Фев-2015, 19:11 | Изох # 34
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
Malham izlayapman ming yildan buyon...
Bu misralar yurakdan to oq qog'ozga yetib kelguncha bolgan qalb isyonlarini his qilgandek bo'ldim...
Yaratgan parvardigor barchamizga qalb halovati ,kongil xotirjamligini ato etsin.
Anglab yetganim, inson qalbi faqatgina ojiz bandaligini his etib shukur qilish, qadarga rozi bo'lish bilangina sokinlikka erishish mumkin ekan...
Ijod -kongil ishi degan jumlaga Ijod-kongilning aksi, deb qoshimcha qilgan bolardim.


Nigohimda jamdir bu olam...
 
Yodgora12Сана: Чоршанба, 04-Фев-2015, 15:21 | Изох # 35
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 471
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 129
Холати: Хозир йўқ
victory Bravo Akajon She'rlarizga Gap Yo'q Zo'rrrrrrrrrr victory !!!
 
Qitmir_No:1Сана: Жума-муборак кун!, 06-Фев-2015, 11:53 | Изох # 36
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Эътибор, эътирофларингдан бошим осмонда. Катта рахмат. Хар бир кишига жавоб ёзмаёмман, узр. Укиб фикр билдирганларингдан жуда хурсанд буламан.

Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
ШахиняСана: Жума-муборак кун!, 06-Фев-2015, 14:44 | Изох # 37
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 598
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 186
Холати: Хозир йўқ
хаммасини укиб чиккандан кейингина албатта изох езиб колдираман...ижодингизда ривож

Хочешь быть счастливым?Будь!

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Шахиня - Жума-муборак кун!, 06-Фев-2015, 22:24
 
Qitmir_No:1Сана: Жума-муборак кун!, 06-Фев-2015, 22:21 | Изох # 38
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Ижод уммонида кетаяпман жим.
Ёзганим ким учун оддий бир
шеърча.
Мен йиглаб ёзганим кайдан хам
билсин...
Севги не эканин билмаган
кизча...

Ёзганим утмишим шархи, баёти.
Адабиёт учун оддий тушунча.
Армон-у, хижронни кайдан хам билсин...
Севги не эканин билмаган кизча...

Кулимда сурати, тикилиб, тулиб.
Дедим: наккошлигинг булурми шунча
Тенгсиз яратганинг кайдан хам билсин.
Менинг кузим билан курмаган кизча.

Кодирбек 5.02.2015 й


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Qitmir_No:1 - Шанба, 07-Фев-2015, 16:56
 
БОБОСана: Шанба, 07-Фев-2015, 14:50 | Изох # 39
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 629
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Браво...тасанно...супер.
 
Qitmir_No:1Сана: Душанба, 09-Фев-2015, 16:45 | Изох # 40
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Ул кунда бошима кийдирса афсар.
Чанкогим кондирса булоги кавсар.
Фоний фоний эрур истагим дилда
Мен учун бокийим фонийдан афзал.

Етсам икки кулоч менга иншоот.
Сузамол инсон хам у кун булгай мот.
Саф тортиб турсалар пешида булгум.
Хамма пиёдаю,
Менда ёгоч от...


Кодирбек


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
DilraboСана: Сешанба, 10-Фев-2015, 09:25 | Изох # 41
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
Bandamiz goh shodlik ,gohi gam ila,

Chalg'ib fanoda, umrimiz poyoniga boramiz yetib...
Umr o'tkinchi,kecha bor odam bugun yo'q.
Yaqin qarindoshimizni toyida yaqinda ishtirok etgandim. Buni qarangki, o'sha to'yni diskini ko'rgunimizcha toyda ishtirok etgan bir yaxshi inson vafot etibdi.
To'ydagi niyatlarini eshitib
hayron qoldim. U xuddi o'limini oldindan his etib bashorat qilgandek gapirgan ekan...
Qabr savol-javobidan a'lo darajada o'tadigan darajada baho toplash har kimga ham nasib etsin.
Ijodingizga baraka!


Nigohimda jamdir bu olam...
 
DavronbekСана: Жума-муборак кун!, 13-Фев-2015, 19:39 | Изох # 42
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 3
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 20
Холати: Хозир йўқ
Qodir aka tasanno ! Gap so'z bulishi mumkin emas ! Manga ayniqsa Adabiyot haqidagi she'ringiz juda yoqdi ! Qalamingiz mundan ham o'tkir bulsin !

Qasos yo‘liga chiqishdan avval ikkita qabr qazib qo‘y
— Konfutsiy
 
Qitmir_No:1Сана: Якшанба, 15-Фев-2015, 13:16 | Изох # 43
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Ушбу шеърим Хакикий севги ва садокат рамзи булган Зулфияхонимга багишланади.

Зулфияхоним хотираларига...

Бугун юрагимда бетин ҳаяжон,
Бугун шеър қонимда денгиздай кўпди.
Сени кимдир шеър-ла ёд этган бу он,
Она, тушларимда қўлингдан ўпдим...

Юзинг чизгисида - ёзолмаганинг
Дардлар алифбоси кўзимда қолди.
Сарғиш сатрлар-да кўз ёшим манинг,
Сендаги соғинчни елкамга олдим...

Янгидан ёзганинг - умр китоби
Севги садоқатнинг дарсини ўтар.
Саксон икки ёшда - вафо хитоби
Ҳамон ишқ қаддини навқирон тутар.

Бир шоир болангман, кўзлари чақноқ,
Қаламингда қолган Қодир хаёли.
Сен - шеър юрагида чақнаган чақмоқ,
Ўзбек аёлининг ёруғ тимсоли...

Шеърим тугатмоққа сўзларим оқсар,
Исминг таърифимга сиғмас ҳеч қачон.
Халқ сени Зулфия Она деб атар,
Шу халқ онасисан, азиз Онажон...

Билмадим, сўзимга бағишладим зеб -
Шеър сеҳри ақлимдан қилди бегона.
"Шу Қодир фарзандим шоир бўлсин!" - деб,
Нега пешонамдан ўпмадинг, Она?..

Қодирбек Усмонов

Добавлено (15-Фев-2015, 13:16)
---------------------------------------------
Хаёт рангларингни канчаси аён.
Оппок кунларингга ташна изларим.
Сени ким яхширок билади, билмам...
Мени мендан яхши курар кузларинг..

Битта жон бермокка хамма оввора.
Мен ожиз бандаман, далли- девона.
Бир кун бахтли яшаб куйсам- бахтсизлик.
Менга минг кунини килар туёна...

Йигласам додимдан фалак уйгонса.
Уз жоним учун мен сайёд булолсам...
Кулим мушт дунёни битта куз ёшла...
Куз юмиб... остин устун килиб юборсам.

Кодирбек Самаркандий


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
VijdonСана: Якшанба, 15-Фев-2015, 17:51 | Изох # 44
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 771
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Xozirgi vaqtda forumda o'z ijodlari bilan beminnat xizmat qilayotgan insonlarga chuqur ta'zimlarim bo'lsin.
Ijodingizga ko'z tegmasin.
Raxmat Qodir aka, ofarin!!!


Bilimini sinab ko'rishni xoxlaganlar uchun uchun tez orada "Intellektual Ring"ning davomli sonlari!
 
oybekСана: Душанба, 23-Фев-2015, 23:07 | Изох # 45
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Ул кунда бошима кийдирса афсар.
Чанкогим кондирса булоги кавсар.
Фоний фоний эрур истагим дилда
Мен учун бокийим фонийдан афзал.
Етсам икки кулоч менга иншоот.
Сузамол инсон хам у кун булгай мот.
Саф тортиб турсалар пешида булгум.
Хамма пиёдаю,
Менда ёгоч от...
qoyil. bu yozilgan satrlarizga qoyil...
Qodirbek yangiliklardan kutib qolamiz...


 
ParvinaСана: Пайшанба, 26-Фев-2015, 16:04 | Изох # 46
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 637
Холати: Хозир йўқ
Кодир ака, Илхомиз каердан келяпти, менга хам юксин.

Не всегда получается быть сильной и иногда так хочется, чтобы кто-нибудь нежно обнял и сказал, что все будет хорошо.
 
Yodgora12Сана: Жума-муборак кун!, 27-Фев-2015, 14:46 | Изох # 47
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 471
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 129
Холати: Хозир йўқ
Malades Qodir Akajon Ijodizga Ijod Qo'shilsin smile smile !!!
 
Sardor_BСана: Шанба, 28-Фев-2015, 09:45 | Изох # 48
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1161
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 178
Холати: Хозир йўқ
Yexxxu bu temada birinchi postim ekan. Qodiraka ijodizga ulkan zafarlar. Ijoddan charchameng.

Sayyod.com
 
Qitmir_No:1Сана: Шанба, 28-Фев-2015, 10:06 | Изох # 49
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Эътиборлар учун рахмат.

*****МАСОФАЛАР***

Кел, десанг ёнингга учолсам қани,
Қучсам соғинчлардан оғриниб сани.
Ажратар довонлар, қийнайди мени...
Масофалар....

Андижон пинжида ухлайсан эркам.
Сенсиз чирой очмас кошона кулбам.
Қанийди, масъудлик юқса менга ҳам...
Масофалар....

Борсам, қўлларимдан тутармикан ёр?
Анжан ош, меҳр чой тутарми бир бор?
Бегим деб, бекамдек кутармикан ёр -
Масофалар...

Фақат сиз дардимнинг тинглагувчиси,
Юпатиб, яна ғам йўллагувчиси.
Умидим кўксининг тиғлагувчиси -
Масофалар...

Тутсам, қўлларига гул ярашади,
Қўлидан тутгувчи қўл ярашади.
Билмайсиз у менга хўп ярашади...
Масофалар...

Майли, бир сиримни очаман Сизга,
Қайрилиб боқмасман ўзга гулюзга
Ҳақ берса, кўп ҳамроҳ бўласиз бизга,
Масофалар...

Кодирбек


Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
ШахиняСана: Шанба, 28-Фев-2015, 10:10 | Изох # 50
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 598
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 186
Холати: Хозир йўқ
шу мавзуни амаллааааб укиб чикдим(тилни яхши билмасанг ана шуде)...муаллифга тасанно...жуда екди...рахмат...аста секин купайтириб чоп этса хам буладиган холи йук эмас...узбеклар хаккида ...узбегимга ухшашини хам бииир езворсангиз...муза келиб колганда жа бар зур иш булармиди...рахмат сизга

Хочешь быть счастливым?Будь!

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Шахиня - Шанба, 28-Фев-2015, 10:11
 
Форумистон » Умумий » Ижодистон » Кодирбек Усмонов (муаллифлик шеърлар)
Страница 2 из 3«123»
Поиск: