"Onalarimizga bag'ishlangan bitiklar"
|
|
Loading | Сана: Сешанба, 31-Янв-2012, 01:41 | Изох # 151 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| Assalomu alaykum Oyijon. Allohim menga hadiya qilgan eng zo'r mujizam. Aslida hech qachon sizni ko'zlariz biz tufayli yoshlanishini istamaganman. Lekin bu so'zlarimni o'qib balki ko'ziz yoshlanar. Xali bir,ikki oylik chaqaloq edim. Qorong'u, sovuq, izg'irin, qish kechasida edi. Eski xovlimizdagi pasqamgina lekin issiq uyimizdamiz. Siz meni beshikka belab uxlatishni boshladiz. Alla sadosi. Adajonimni bu alladan qanday roxat olib uxlayotganlarini uzun-uzun xurrak otishlaridan bilish qiyin emasdi. Esimda men tug'ilib yeg'lamagandim ammo keyin xech tinmay yeg'layverardim. Alla sadosi. Men nigoximni ko'zlarizga tikib yotar ekanman. "Bolajonim uxla" deb qizil duxobali, qalin beshik pardasini tortib yopib qo'ydiz. Alla sadosi kelib turgan tarafga qarab yotaverdim. Jim bo'lishni istamadim. Chunki Kalimayi Shaxodatni qaytarib bo'lib, sizlar Ota-Onamni xaqizga Allohdan duo so'rab, gunoxlarizga istig'for so'rayotgandim. Beshigim ichi yorishdi. "Onang bugun juda charchadi, Akang bugun Allohning sinoviga uchradi. U sog'lom. Endi esa onang dam olsin" men xayron bo'lib so'radim. Meni kim allalaydi? "Alloh meni yubordi. Onang ibodatlarini yetkazib olsin. Seni beshigingni farishta tebratadi" Shu zaxoti jimib qoldim. Oyijon! Siz esa yana oshxonaga chiqqib taxoratga suvingiz qaynaguncha dunyoni ishini qilib qo'ydingiz. Namozizni o'qib bo'lguningizga qadar saxar vaqti bo'lib qoldi. Beshik pardasini ochib qaradiz. Man yuzizni to'liq ko'rib turardim oyijon. Xayron bo'lmang. Xa xona zim-ziyo edi. Shuning uchun eshikni yopib beshikkacha emaklab kelgandiz. Yuzizdan Yog'ib turgan Nur sababli men sizni ko'rdim. Mehribonim nega ko'zlarizga mehir sig'may, yanoqlarizga to'kiladi?! Men sizni yeg'latdimmi oyijon?! Bo'ldi yoshlarizni artingda yotib dam oling. Makka shaxrida azon aytilmoqda. Xa demay kotta buvam azon aytallar. Siz pardani yana yopib joyizga bordiz. Otamning miriqib xurrak otishlarini eslasam kulgim keladi. eslaysizmi usha tunda, adajonimni uyg'otib xurrak otmang, Qoravoyim uyg'onib ketadi degandiz. Oradan yillar o'tti. Mana ulg'aydik. ulg'aytirdilar. Men esa yuzizdagi nurni ko'rish baxtini asta sekin yoqotib qo'ydim. Savollar ko'paydi. "Nima meni gunoxim sabablimi? Yoki Balog'atda odam shunday bo'ladimi?" 2011 yilning so'ngi oylari Iyd-ul Ro'za oylari tugagandi. Odatimga ko'ra men bir bemani suxbatni telefonda qurib yotardim. Suxbatdoshim xam men kabi bemani. Nima bo'ldiyu qo'shni xonadan yorug'lik chiqayotganiga ko'zim tushdi. Bemani suxbatni bas qilib xonangiz tarafga yurdim. Yo alloh, Yo Qodir egam! Nur yoqolib qoldi. Bu shunchaki derazadan tushgan mashina chirog'i edi degan xulosada joyimga qayta yottim. Ko'zim ilinibti. Uyg'onib kettim. G'alati bir nima atrofimni o'rab oldi. Holatim taxminan mana bunday: Suv ostida turgandekman, qulog'im go'ng'illab qolgan. Lekin uyg'oqman. Qimirlay olmayman. Avvaliga qo'rqib kettim. Keyin qulog'im ostida yoshi kattaroq bir kishini ovozi bilinar-bilinmas eshitila boshladi. Keyin telefo'ndagi suxbatdoshimni ovozi eshitildi. (lekin aloqani uzganim aniq esimda edi). Tanish ovoz "onangni ko'r" dedi. Ikkinchi marotaba uyg'ondim. Xammasi tush ekan dedim. Lekin xolat deyarli uyqu bilan bir xil. Yana uxlashga urindim. Yana xuddi usha xolat takrorlandi. Keyin asta sekin xonagizga mo'raladim. Bu tarbiyasizligim uchun kechiring oyijon. Usha tanish nur. Alloh, Alloh. Yanada yosharib ketganga o'xshaysiz oyijon. Mana shularni Aytib bermoqchidim. Yuzizdan nur arimasin. Adajon-Oyijon.
Faqat 3 ta shart!
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Loading - Сешанба, 31-Янв-2012, 01:46 |
|
| |
Hushroy | Сана: Сешанба, 31-Янв-2012, 01:49 | Изох # 152 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
| Койил! Зур, гап йук!..
|
|
| |
Feruza | Сана: Сешанба, 31-Янв-2012, 01:58 | Изох # 153 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 268
Холати: Хозир йўқ
| Kuzim yoshlandi,juda xam ta'sirli bitiklar, gap bulishi mumkin emas...
|
|
| |
Dilrabo | Сана: Сешанба, 31-Янв-2012, 06:44 | Изох # 154 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 628
Холати: Хозир йўқ
| MawaAlloh,onalarga ta'rif yöq.Qöwni,faqat qizg'anmang men Onajoningiz haqidagi hikoyalaringizni öqiyverib ularga mehrim tuwib qoldi.Balki,ayajonimni sog'ina-sog'ina taskin un bowqalarning mehridaryo onalariga mehr berayotgandirman,bilguvchi Alloh.Onajoningizning umrlari uzoq bölsin ilohim.Allohim ikki dunyo saodatini ato etsin.Chin dildan duodaman. Добавлено (31-Янв-2012, 05:44) --------------------------------------------- Hikoyani takror takror öqiyapman...Közlarimdan yow daryodek quyilayapti...Oyijoningizga atalgan hamma yaxwi sözlaringizni yozing,toki bu dunyo bor ekan,qizlar eng fariwtali onalar qiyosidan andaza oliwsin...
Nigohimda jamdir bu olam...
|
|
| |
SHOIR | Сана: Пайшанба, 02-Фев-2012, 10:21 | Изох # 155 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 46
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| Оналар сизларни куёшга ухшатгим келади куёш ер юзидаги инсонлар яхшими ёмонми ёшми карими барибир уларга хамиша нур сочади оналархам худди куёшдек фарзандлари яхшими ёмонми ёшми карими хамиша уларга мехрибонлик килиш билан оворалар. Онажон бахтимга хамиша бахт куёшим булиб бошим узра порлаб туринг. Добавлено (31-Янв-2012, 12:35) --------------------------------------------- Тунлари оромим
бўлмаган чоғда,
Соғинчлар юрагим
тирнаган чоғда.
Хорғинлик гоҳида
қийнаган чоғда,
Онамнинг дуоси мени
асрайди.
Йўлимда ногаҳон
чоҳлари чиқса,
Омадим дафъатан
юзларин бурса,
Имон тарк этишга бир
баҳя қолса,
Онамнинг дуоси мени
асрайди. Добавлено (31-Янв-2012, 16:09) --------------------------------------------- ҲАЁТ - ИБРАТ МАКТАБИ
ОТАМНИНГ ЁНИДА ОНАМ ЎТИРСА...
Бу йил санаторияга бордим. Икки кишилик хонадан жой беришди. Шеригим - Аъзамжон деган йигит. Пахтаобод туманидан. Яхши инсон экан. Бир кунда қадрдон бўлиб кетдик. Муолажаларни олиб бўлиб, аччиқ кўк чойни дамлаб, гаплашиб ўтирамиз, телевизор кўрамиз.
Бир куни телевизорда "Отангнинг ёнида онанг ўтирса!.." - деган қўшиқ янгради. Аъзамжон қўшиқни диққат билан эшитди: кўнгли бироз бузилгандай бўлди.
- Нима бўлди, Аъзамжон? - дедимҳайрон бўлиб.
- Э,ҳожи ака, бу дунё бир кам дунё экан. Биров отага зор, биров онага! Менҳам отага,ҳам онага зорман. Аслида, иккисиҳамҳаёт, бироқ, уларни ёнма-ён ўткизишнинг иложи йўқ! Қачон шу қўшиқни эшитсам, кайфиятим бузилади, - деди.
- Нима бўлган? - дедим телевизорни ўчириб.
- Майли, айтиб берай. Кўнглим бироз ёзилар...
- Гапиринг, ука! Одамнинг тафтини одам олади, - дедим.
...Дадам билан онам гўдаклигимда ажралишган экан. Дадам бошқа қизга уйланипти, онам эса бошқа эркак билан рўзғор қилибди. Мен бобом (онамнинг отаси)нинг қўлида қолибман. Бобом билан энамдан кейин мени тоғам тарбия қилди. Ота-онамнинг олдиларигаҳеч бормаганман. Дадамни-ку, умуман, танимай ўсдим. Эшитишимча, ёшлигимда излаб келса, кўрсатишмаган экан. "Олиб кетади" деб қўрқишганми, билмадим...
Хуллас, кейинчалик отам келмайҳам қўйибди. Онам эсаҳар замонда келиб турар, соғинармиди билмайман - пешонамдан ўпиб, кейин кўнглимни кўтариш мақсадида пул ёки бирон кийим-бош бериб кетарди.
Шу йўсин катта бўлдим. Ўқидим. Олий маълумот олдим. Кейин ишлаб юриб, оила қурдим.ҳаракат қилиб, ер участкаси олдим. Бир амаллаб иморат солдим. Алоҳида уй-жойимизга кўчиб чиққанимиздан сўнгҳам онам бизни йўқлаб келиб турарди. Орада қатор фарзандлар кўрдим - икки ўғил, уч қиз. Уларни тарбиялаб, улғайтирдик...
Яқинда катта қизимни чиқарадиган бўлдик. Дадам хаёлимдаҳам йўқ эди.ҳозирги "Отангнинг ёнида онанг ўтирса!" қўшиғини эшитиб: " - Онаси, мен дадамни топишим керак. Қизимизнинг тўйига олиб келишим шарт!" - деб юбордим.
Аёлим бироз ўйга толди. Кейин синиқ овоз билан: " - Шунча вақтдан бери келмаган, энди келармикин, дадаси?.." - деди.
- Келади, албатта, келади. Ўзим олиб келаман - дедим ички бир ишонч билан.
- Майли-ку, аммо бир ёқда тоғамиз бор - отангиз ўрнида оталик қилган... Бир томонда эса онамиз... Катталар билан маслаҳат қилиб, уларнинг олдиларидан ўтсангиз, яхши бўларди-да... - деди.
Қароримни эшитиб, тоғам: "Майли, жиян. Яхши ўйлабсан, ахир, ота рози - Худо рози, дейишади. Отангни топ, уйга бошлаб кел. Қизингга дуони отанг берса, нур устига нур бўлади. Мен розиман!" - деди.
Онамга мақсадимни айтсам: " - Агар даданг тўйга келса, мен сеникига қайтиб қадам босмайман, айтиб қўяй шуни. Сенҳам меникига келмайсан!"
"Ундай деманг, она", - дея ялиндим, ёлбордим, кўнмади. Кейин онам яшаётган қишлоқнинг отинойисига учраб, ниятимни тушунтирдим. Мулоҳазали аёл экан. Гапимни бўлмай тинглаб ўтирди-да, кейин: " - Сиз эртага онангизнинг олдига келинг. Мен гаплашиб кўраман, Худо хоҳласа, албатта, рози бўлади..." деди.
Отинойи холага раҳмат! Эртасига борсам, онам рози эканлигини айтиб қолса бўладими?!
- Майли, ўғлим... Ўтган ишларга салавот. Нима бўлгандаҳам ўша одам сенинг отанг. Тақдир, тақдир, деймиз-у, ўзимиздан ўтганини англамаймиз экан, - деб, сўнг узоқ йиллар ортда қолган хотираларини айтиб берди.
- ...Айб менданҳам ўтиб қолган ўшанда. Отангни Улуғнордаги бир совхозга агроном қилиб юборишганди. Кўчиб бордик. Сен қўлимда эдинг. Давлат қурган уйлардан бирида турдик. Даданг саҳар кетиб, кеч қайтарди. Мен сен билан қийналдим: йўқчилик қурсин, очин-тўқин қолиб кетдим. Хуллас,ҳаётга енгил қарадим. Охири тоқат қилолмай қочиб келдим. Даданг ортимдан келди, бормадим. "Бошқа уйлансангизҳам розиман", деб аччиғимдан тилхат ёзибҳам берибман-да... - онам сўзини тугатолмай, кўзига ёш олди.
Онамни юпатиб: " - Қўйинг, йиғламанг. Менҳар иккингизниҳам асло ташламайман. Сизларниҳурмат қиламан", - дедим...
Аъзамжон, анча азият чеккан йигит экансиз. Хўш, кейин дадангизнинг масаласи нима бўлди? - дея унга чой узатдим.
- Улуғнорга бордим. Отамни топдим. Яхши уй-жойлари, енгил машиналари бор, ўзига тинч оила экан. Мени яхши кутиб олди. Узоқ йил бир совхозда агроном, директор бўлиб ишлапти.ҳозир нафақада экан. Аёли биланҳаж сафарига борипти. Икки ўғли, уч қизи уйли-жойли, яхши ишларда ишлашар экан. Мени улар билан таништирди. Хуллас дадам оиласи билан тинч экан.
Ўша куни бир кеча қолдим. Тонггача суҳбатлашдик.
- Тўйингизга келдими, кейин, - дедим қизиқиб.
-ҳа, кампири, бир ўғли ва қизлари билан бирга келишди. Тўй яхши ўтди.ҳаммага дадамни таништирдим.
- Армонингиз қолмапти-да, ука, - дедим.
- Йўқ! Армоним бор: отамнинг ёнида онам ўтирмади. Бунинг иложи йўқ экан... Добавлено (31-Янв-2012, 18:16) --------------------------------------------- Калбимдаги кайгулар.
Онажон менхам фарзанд булдимми сенга нимахам килдим сен учун нимахам курдиз мени катта калиб. Менга назар солингда киен ойнага каранг мен куркамман олий малумотли юзим тиник буларни бари менга берган тарбиянг туфайли. Сизчи онажон сиз юзизда мен туфайли чекган кайгулариздан колган ажинлар бошиз бошизда мени ташвишларимдан окарган сочларзни курасиз кузгуда онажон нега нега ахир севги хакида юзлаб шерлар ёзсаму сиз хакизда бир дона турт катор шер ёзмасам шу кунгача онажон. Сиз халихам уша уша хар куни келгунимча неча соатлаб эшикга термулиб мени кутасиз мен эса келишим билан сиз учун ун минутхам вакт ажирата олмайман онажон уз хонамга кириб яна компютеримга термуламан онажон шу компютерга берган мехримни сизга берсам балки сочларизга ок юзларизга ажинлар тушмаган булармиди онажон. Онажон ёлгиз колган вактларим сизни уйласам узимни бировнинг бахти эвазига бахтли буладиган паразитга ухшатаман онажон. Онажон мана шу кунгача айта олмаган юрагимни энг чукур нукатасидаги кайгуларимни сига ёзмокдаман агар кечира олсангиз мени кечиринг онажон........ Добавлено (02-Фев-2012, 09:21) --------------------------------------------- Онажон, мени кечиринг. Онажон, ҳали ҳам кафтингизда, гард юқмай юрган эканман онажон. Ҳаётниг бу синовларига сизсиз бардошим етмаяпти, онажон. Ҳеч бўлмаса тушимга кириб туринг. Ривоят қилишларича, вояга етмай ўлиб кетган гўдаклар қиёматда оналарини жаннатга етаклаб кириб кетар эканлар. Лекин сиз ва бошқа оналар фарзандларининг камолини жаннатдан устун қўясизлар. Сиз ҳам ёшлигимда хасталанганимда, туни билан менга умр тилаб чиққандингиз. Лекин улғайиб нима каромат кўрсатдим, ойи? Бу дунёингизни обод қила олмадимку. Сизни жаннатга етаклаб кирсам бўлмасмиди, онажон. Балки сиз жаннатдасиздир. Ҳа жаннатдасиз. Мени дуо қиляпсиз. Аллоҳдан ҳозир ҳам қилаётган гуноҳларимни сўраб, кўз ёш қиляпсиз. Шу ерда ҳам сизни йиғлатяпман, онажон. Сиз доим мени юпатардингиз. Энди менга йиғи ҳам келмаяпти. Сендан розиман, деяпсиз. Нега ойи? Нима яхшилик қилдим? Ёшлигингизни ўғирладим, чиройингиздан айирдим. Лекин ўша оқарган сочларингизни силагим келяпти. Бирор марта силамаган бўлсам ҳам, негадир силагим келяпти. Тўйларга олиб боргим, «мана менинг ойим» дегим келяпти. Сиздан фахрланаман онажон.
Сен булмасанг олам кайда эй Аллохим.
|
|
| |
AlisherbekUZ | Сана: Жума-муборак кун!, 03-Фев-2012, 15:08 | Изох # 156 |
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 156
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 187
Холати: Хозир йўқ
| ONALAR-ALLOHNING ERDAGI FARISHTALARI MISOLIDIR..
Добавлено (03-Фев-2012, 14:08) --------------------------------------------- Ertadan keyin bu kunni Onam xursandchilik bilan kutyaptilar men esa xam xursand xam xafaman.Bir oy dunyo g'amlarini unutib Arab Amirliklarida onamni duolarini olib ishga borib uyga qaytish qanaqangi maroqli va dilga orom berar laxzalar ekanligini angladim.Onam esa bu mamlakatul arabiyaning yaltir yulturlaridan zerikdilar,"bolam o'z uying o'lan to'shaging"uyga tortadi,qachon endi ucharkanman deb kun sanayaptilar.Umuman olganda boshlanishi Dubai tarihiy muzeyidan boshlangan sayohatimiz,Burj Al Arab,Al Qasr,Zabeel Saray,Dubai Mall,Kuylovchi fontanlar,dunyoning eng baland binosi xamma xammasini ko'rsatishga ulgurdim.4000 dan oshiq rasmlar gallereyasiga ega bo'ldik.Baribir menga qolsa oldimda o'tirganlari yaxshi edi lekin Onamni qancha ko'p qolishga undasam u kishini azoblab qoyishimni xis qildim.Bulbul o'z chamanini xoxlaydi.Begona yurtda xamma narsa muxayyo bo'lgani bilan qolgan farzandlari,qondoshlari vatanda ko'zlari to'rt bo'lib kutib turishganini xis qilib turib qoling desam yaxshimas.Uyga telefon qilsam singlim "akajon Onamsiz uy fayzini yo'qotdi,qachon yuborasiz" desa,dadam esa "onangni ertalab turib namoz oqib darvozani katta ochib tong yorishmasdan duo qilib o'tirishlari etishmayapti bolam"deydilar.Onamga qoshilib ketvoray deyman-u na iloj buni Xayot derlar,kunduzli tunli,buni xayot derlar shodli qayg'uli.Alloh Ota Onalarimzni bemahal ajaldan asrasin ...Omin..
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) AlisherbekUZ - Жума-муборак кун!, 03-Фев-2012, 15:11 |
|
| |
Dilrabo | Сана: Чоршанба, 08-Фев-2012, 22:19 | Изох # 157 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 628
Холати: Хозир йўқ
| Onajonlarni umrlari uzoq bölsin.Allohim öz panohida asrasin doimo.
Nigohimda jamdir bu olam...
|
|
| |
Lucia | Сана: Чоршанба, 08-Фев-2012, 22:34 | Изох # 158 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 54
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 360
Холати: Хозир йўқ
| Qizli uyimdan u4rma böldim xar 15 kuni intzor kutaman ulani juda soginaman uyimga boriwim bn Oyimlami töyib xiliman bilmadim balki bu kulglidir lekin wu oni judayam sognib kutaman Adamlani yelkalariga bowimi qöyib ötiraman ulani mexirlarini judayam yaqindan xis etaman ulani judayam sogindim judayam.
|
|
| |
ClimbeR | Сана: Пайшанба, 09-Фев-2012, 09:15 | Изох # 159 |
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
| Dada sizni qadringizni bilmapmanda!!! Dada sizni qadrigizni bilmas edim Nasixatingiz qulog'mga ilmas edim Ulg'ayibman yoshim to'lib yigirmaga Bir bor sizni so'zlaringiz eshtmasligim Yoshligimda eshtar edim ishonmastim Yashashiyapti dadasi yo'qlar ko'pku derdim Tushunmastim dadasi yo'q insonlarning Qalb tubida jaroxatin bor bo'lishin Dada sizni qabringizga borganimda Dunyolrning ko'zlarimga tor bo'lishin Ox dadajan qaytsam edi yoshligimga O'sha kezlar sizla bo'lgan damlarimga Gerdayardim maxtanardim Qarang derdim bu dunyoda meni dadam borlar derdim Yosh ekanman grdayibman kekayibman Dadamsiz xam yashaveraman bo'di debman Bu so'zlarim manosini bilmay qobman Deyishadi til suyaksiz gapirib man Bel bog'lagan bo'lsam hamki o'n to'rt yoshda Qadrin bildim afsus afsus juda kechda So'g'naman o'rtanaman o'rtanaman Yuragimda armonim bor xo'rsinaman Dada meni ko'rmagansiz formalarda Yelkamdagi temir yo'lchi pagonida Zuhrooyni egnidagi oq xolatda Ex men gapirasam buxil gaplar juda ko'pda Siz ko'rmagan kunlaringiz bisyor mo'lda O'ylab ko'rsam to'yimda bosh kim bo'ladi Qo'lin ochob oq fotixa kim beradi Davralarda sezdirmayman yo'qligingiz Nasib qilsa o'sha kunlar ne bo'ladi Dada sizni qadringizni bilmapmanda Ota rozi xudo rozi deyishadi Afsus afsus sizdan duvo olmapmanda Dada sizni qadringizni bilmapmanda
chelsea chempion...
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) ClimbeR - Пайшанба, 09-Фев-2012, 09:16 |
|
| |
Firuzka | Сана: Жума-муборак кун!, 10-Фев-2012, 05:44 | Изох # 160 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 20
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 45
Холати: Хозир йўқ
| HAR DOYİMO BAHTİMGA SOG BOLİNG OYİJON
|
|
| |
ClimbeR | Сана: Жума-муборак кун!, 10-Фев-2012, 10:44 | Изох # 161 |
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
| Musofir yurtlarda qadringiz sezib Sog'inch qurg'ur qo'ymas yurakni ezib Gohida telbadek ko'chalar kezib Onajonim sizni sizni sog'indim. Tongdami tundami yesada ovqat Kechalar topolmay uyqumda rohat Ollohdan so'rayman didoriz faqat Onajonim sizni sizni sog'indim Belimning quvvati ishim barori Imonim pokligi qalbim qarori Ko'zimning nuriyu dardim darmoni Onajonim sizni sizni sog'indim Qaytib borib sizni aylayin tavob Onaga qilingan har bir ish savob Qarorim qattidur gapimga javob Onajonim sizni sizni sog'indim Dunyo kezib ulg'ayib o'zgardi felim Hizmatingiz qildiray olib bir kelin Onajonim sizni sizni sog'indim
chelsea chempion...
|
|
| |
Janob420 | Сана: Сешанба, 14-Фев-2012, 23:15 | Изох # 162 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: -1
Холати: Хозир йўқ
| Гохо сизни борлигингиз унутдим. Йулларимга зорлигингиз унутдим. Умидларим кесилган бу дунёда. Ёлгиз умидворлигингиз унутдим. Ганиматим омонатим онажон.
Men sevaman
|
|
| |
Loading | Сана: Чоршанба, 07-Мар-2012, 11:00 | Изох # 163 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| Onangni boshinga ko'tarib yur deyshadi. Qizlarni boshizga ko'tarib yuring zero ular ham bir kun ona bo'ladilar.
Faqat 3 ta shart!
|
|
| |
NOZI | Сана: Пайшанба, 08-Мар-2012, 13:02 | Изох # 164 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
| Онажон! Бугун 3 фарзанднинг онаси булиб сизни тушуняпман. Мехрингиз бекиёслиги сабабини биляпман. Узингиз хам биз уч опа-сингилни вояга етказдингиз, турмушга узатдингиз, лекин хотиржам булганингиз йук. Хар икки хафтада сизни куришга бораман, баъзан ундан олдинрок. Сингилларинг келишармикин, рухсат тегармикин, деб йулига куз тикасиз. Келишмаса, ичингиздан эзилсангиз-да, уша ерда тинч утирсин, деб куясиз устингизда. Келишса, яна бир олам ташвиш. Ахир куёв узи олиб келса, олиб кетишга келмайди, мабодо олиб келишга вакти булмаса, яна адажоним хизматга шайлар. Тагин хаммамиз шахарнинг хар бурчагида. Узи якшанба пешинда келишади-ю, кечки овкатни беришга етиб бориши керак. Шу шарт билан рухсат теккан. Онажоним! Мени хокисоргина онам! Кудаларим кизимни овкатга етиб келмади, деб уришмасин, деб, тансик таом тайёрлаб, кечки овкатига етказиб берасиз. Куёвим уришмасин ота-онам оч ва каровсиз колди, деб уйлайсиз. Хамма нарсадан биз кизларнинг оиламиз тинчлигини уйлайсиз. Киз тугиб, вояга етказган, тайёргина ёрдамчи дастёр булганда, куш-куллаб узатган, уни устига куёв тарафнинг етти авлодига бош-оёк сарпо-ю, уй-жойини жихозларга тулдирган онаизор айбдордек, кудаларини кузига ва кунглига караб туради. Оллохга беадад шукур, сиз борсиз, онажоним! Яна бирон муаммоим чикса, сизга югураман. Фарзандим бетобми, ишимда нимадир булдими, бозорга тушишим керакми, ёрдамга, беминнат ёрдамга доим шайсиз. Узингизнинг муаммоингизни сураш баъзан хаёлимга хам келмайди. Кон босимингиз ошиб 2 хафта юрибсиз, кунда телефонда гаплашдим, бир огиз нолимабсиз. Сиз мени аябсизу, нега мен сизни аяшга аклим етмадикин? Шунчалик бепарвоманми? Ёки оналар бетоб булмайди деб уйладимми? Мени кечиринг, онажоним... Байрамингиз билан табриклайман! Бахтимизга доим сог булинг, онам!
|
|
| |
Xusan_uz | Сана: Пайшанба, 08-Мар-2012, 13:57 | Изох # 165 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 374
Холати: Хозир йўқ
| Opajon bizni nomimizdanham oyijonizni tabriklab qo'ying. Lekin oyimni rosa sog'ingandim.
|
|
| |
NOZI | Сана: Пайшанба, 08-Мар-2012, 16:23 | Изох # 166 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
| Rahmat, Xusan, tabrikliman albatta. Sizni ham onangiz sog bosinlar
|
|
| |
Hushroy | Сана: Пайшанба, 08-Мар-2012, 16:35 | Изох # 167 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
| Оналик бахтига, Она кувончига етадиган на бахт, на кувонч булмаса керак, бу дунёда.
|
|
| |
Bоnu | Сана: Пайшанба, 08-Мар-2012, 18:59 | Изох # 168 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 3
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 389
Холати: Хозир йўқ
| Тўппа тўғри Нози опа!
ЎЗИНГИЗ ИСТАГАНДАН ҲАМ БАХТЛИРОҚ БЎЛИНГ!
|
|
| |
oybek | Сана: Сешанба, 27-Мар-2012, 19:53 | Изох # 169 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
| ONAMGA ВОЛИДАМ ОЙДАН ХАМ НУРАФШОНИМСИЗ. ЖОН ИЧРА ЖОНИМУ ПОК ИМОНИМСИЗ. БОШИМГА БАЛОЛАР ТУШГАНДА ХАМДАМ. ЯХШИ КУНЛАРИМДА УНУТДИМ АФСУС. ТУНДЕК СОЧИНГИЗНИ ТОНГГА ТЕНГЛАДИМ. ДИЛИНГИЗ ОГРИТДИМ БОШИМ ЭГМАДИМ. МЕН ХАМ ОТА БУЛДИМ ЭНДИ АНГЛАДИМ. УЧ ЮЗ ОЛТМИШ ТОМИРДАГИ КОНИМСИЗ. БЕШИГИМ ТЕБРАТИБ КЕЧАЮ КУНДУЗ. ГОХО ТОТМАДИНГИЗ МЕНИ ДЕБ НОН ТУЗ. КУЁШИМ БУЛДИНГИЗ ОЙИМ ХАМ ЮЛДУЗ. ТАЪРИФИГА СУЗ ЛОЛ КАХРАМОНИМСИЗ. ХУЗУР КУРМАДИНГИЗ БУЛДИМ БАГРИТОШ. КУП ГАМЛАР ЧЕКДИНГИЗ КИЛМАДИНГИЗ ФОШ. ОНАЖОН ЭГАРМАН ПОЙИНГИЗГА БОШ. ИККИ ОЛАМ УЗРА КАДРДОНИМ СИЗ.
|
|
| |
Loading | Сана: Сешанба, 27-Мар-2012, 22:11 | Изох # 170 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| Agar topmasam biror chorasin. Topolmay qolsam dardizga darmon. O'tinib so'rayman sizdan ming bor. Kechiring iltimos meni onajon. Ahir men er yigit sizga o'g'lonman, sho'xligim bor ancha, balki yomonman. Duoing bor sabab bugun omonman. Ne ayib ish qilsam kechir onajon. Xar inson boshida sinovli falak. Tashvishli bulutlar turar chambarak. Xavotir oldirib bermasam darak. Ser tashvish farzanding kechir onajon. Kechikdim juda ko'p niyat qilgandim. Niyatim rohatim ko'ring deganim. Usha kun onajon vada qilganim. Vadaboz o'g'lingni kechir onajon. Uyimda mehmonim, mehribon onam. Har ikki gapida deguvchi bolam. Sen tomon gul olib tashlagan qadam. Uyatchang o'g'lingni kechir onajon.
Shuni kun davomida yozib kesam. Onam uhlab qolibtilar. Shirin tashvish bilan uyquga ketish bizaga xam nasib qilsin. Tongacha Allohim shifo bersin.
Faqat 3 ta shart!
|
|
| |
Feruza | Сана: Сешанба, 27-Мар-2012, 22:20 | Изох # 171 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 268
Холати: Хозир йўқ
| Molodes ukam onani ezozlaganni,qadriga etganni, ollox xam el ulus xam ardoqlaaydi . Doim onajonlarimiz boshimizga omon bo'lsinlar .Biz ular uchun doim tazimdamiz.
|
|
| |
Hushroy | Сана: Чоршанба, 28-Мар-2012, 07:34 | Изох # 172 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
| Фазлиддин, койил! Ойижонизни умрлари узок булсин, рохатиларни куриб юрсинла. Барака топинг.
|
|
| |
Loading | Сана: Чоршанба, 28-Мар-2012, 22:54 | Изох # 173 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| P.S Oybek aka, agar bu postimda samimiyat bo'lmasa bir kun davomida forumda post yozolmay qolay! Man siz yozgandek yozgim keldi. Ammo o'quvsizlik pan berdi. Raxmat har bir satrida hayratimni yashirolmay qoldim.
Faqat 3 ta shart!
|
|
| |
Feruza | Сана: Шанба, 14-Апр-2012, 17:09 | Изох # 174 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 268
Холати: Хозир йўқ
| Onaizor. Дунёда болам деб куюниб утар Фарзанддан кутса гар ширин суз кутар Топган тутганини беминнат тутар Мумина онангни бошинга кутар Артар кипригинга тушган гардингни Юракдан хис килар кувонч дардингни Англай олсанг агар зарра кадрингни Муслима онангни бошинга кутар!Добавлено (14-Апр-2012, 16:09) --------------------------------------------- Хаётий хикоя. Мен оилада ягона фарзанд эдим. Ота онам салкам туккиз йил фарзанд кутишган ва нихоят Аллохга ота онамни ноласи етиб бориб мен дунёга келганман. Ота онамни шодлиги чексиз эди, лекин.... лекин кузим курмас эди. Онам шундан жуда хам кайгурар эди. Махсус мактабда укир эдим. Хаёт менга коронгу эди, тенгдошларимга хавас билан карар эдим. Ота онам бошка фарзанд куришмади. Вакт эса утиб борар эди. Ота онам мени шифокорларга курсатишар лекин кузимни давоси хеч топилмасди. Кечалари мен уз хонамда онам эса уз хонасида худога кузимни давосини бериш учун нола килиб йиглаб чикар эдик. Ёшим ун саккизга кирганда чет эллик бир куз шифокори хакида эшитиб колдик. Ота онам имкони борича пул йигишиб мени уша шифокор хузурига олиб боришди. Шифокор кузимни текшириб чикгач, кузингни давоси бор, факат...... факат кузингни урнига тирик инсонни кузини куйиш керак деди. Яна тушкунлликка туша бошладим. Ота онам шифокор билан гаплашишгач тусатдан мени операция хонасига олиб киришадиган булишди. Бехад шод эдим ахир мени хам кузимни давоси топиладиган булди. Операция мувафаккиятли утди, нихоят кузимдаги богични олишди. Эх одамлар мен дунёни куряпманку ахир!!! Тепамда шифокор кулиб караб турар эди, мени табриклар эди. Мени биринчи саволим эса "Онам кани?" дедим шифокор хона бурчагида, кузлари богланган аёлни курсатди ва "ана шу сени онанг" деди. Онамни кузидаги дока кон эди. Онам хона бурчагида мени исмимни айтиб йиглаб утирар эди. Э вох онам мен учун кузларидан воз кечган эди. Накадар бешафкатсан хаёт. Накадар буюксан ОНА! Оналаримиз бахтимизга доимо сог булишсин.
|
|
| |
ClimbeR | Сана: Шанба, 14-Апр-2012, 18:05 | Изох # 175 |
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
| ex! onajon qaniydi yoningizda bulsaydi, tuyib tuyib xidingizga to'ysaydim, ichimdagi dardlarimni aytsaydim ex afsus sizdan uzoqladaligimga ishongim kelmaydi, tizzangizga boshimni quyib yotishlani sog'indim...sochlarimdan silab erkalashingizni sog'indim...
chelsea chempion...
|
|
| |