02:06 Ўзингники гапирмаса ўзгаси кулгани яхшими? | |
Текин лаваш тарқатилиши билан боғлиқ репортаж+танқид катта шов-шувларга сабаб бўлиб, ушбу мавзуда бошқа сайтлар тарафидан тайёрланган суратлар билан таққослаш “демотиватор”лари тарқала бошлади. Бу мавзуни кенгроқ кўтаришни талаб қилиб ёзган аксарият ўзбекларимиз аэропортдаги навбатдан то хорижда ўзимизни тутишимиз маданиятигача путур етадиган холатларни хам мисол тариқасида айтиб ўтишди. Ушбу сайт ва ўша инстаграмдаги изохлардан кўриниб турибдики бу долзарб ва такрор ва такрор кўтарилиши керак бўлган муаммо! Зеро четдан кулгу бўлганимиздан кўра бартараф қилиш устида ўзимиз орамизда ўзаро мавзу кўтариб куюнганимиз афзал.
Натижаси зарарми ё фойда?! Биласизми бу мавзуда озчилик бўлсада эътироз билдирган айримларга айтиш керакки, улар айтаётгандек бу мавзудаги танқидий мақола гўёки ўз миллатни устидан кулиш ёки хорижликларга майна қилинаётган нарса деб туюлиши узрку жудаям бир тор фикр ёки рости хам мавзу тегиб кетгандир деган тахмин уларни эътирозидан кўра хақиқатга яқинроқ бўлса керак. Сен ўзбекларни устидан куляпсан деганларга савол : Тв орқали шахарни ифлослантирмаслик , болага салбий тарбия ва пора олмаслик хақидаги роликларни тинмай қўйишмоқда. Қизиқ у ижодкорлар хам ўзбекларни устидан кулишга қўймоқдами унда?! Муаммо бўлса “Ким нима деркин?” деб индамай кўз юмиб кетилаверса уни ким хал қилади? Қачонгача “Қўшнилар нима дейди?” қабилида тўйларимиз исрофгарлигию бировни боласини келин эмас қул қилиб одамлар хаётини расво қилиш керак? Қачонгача бировни фикридан қўрқиб муаммолардан қочиш керак? Бир нарса аниқ, бу мавзуга кўзи тушган одам кўчада шундай оламон йиғилган ва навбат турганига кўзи тушса шу мавзу ёдга тушади. Шуни ўзи катта гап! Имкон қадар бу мавзуни кўпчиликка тарқатган сари ўша одамни миясида туради! Натижаси зарарми?! Керак бўлса шошиб навбатни бузгувчими ё шошқалоқлик билан болалик қилиб ёпириладиган боласини қўлидан тортиши аниқ. Куни кеча бир қизиқ ва кулгулик холат юз берди. Бир фаввора олдидан ўтаётганимда бир аёл боласига “Хей сабр қилиб тур, хозир манабу одам сани устингдан ёзворади тарбиясиз экан деб” дея манга эшиттириб боласини уришдию, мен эшитиб қараганимда кулиб қўйди. Майлида, халиги боласини қўрқитиш учун объект бўлсам хам майли аммо ўша тарбияга қандай қилиб бўлса хам шу кичкина холатда бўлсаям нафим тегса хурсандман. Хеч бўлмаса шундай қилиб бўлса хам тартибга чақириш учун сабабчи бўлиб эсланибдику. Таъсир кучи бор демоқчиман. Кейин кечирасизу миллат устидан куладиган тарзда четдагиларга, хориж ОАВсида ва хориж тилида ўзимизни устимиздан кулинаётгани йўқ, бу ўз даврамиздаги ўзимиз учун ўзимизни маданиятимиз борасидаги хал қилинишга чорланаётган ва атроф мухитга ёйиб имкон қадар шу мавзудан хабардорлар орасида ўзини маданият ва тарбиясини яна бир бор чархлашига сабаб бўладиган тарғибот мухокамаси. Нимаики бўлмасин фақат яхшиликка хизмат қилгувчи натижаси бўлади! Рости хам бир изохларга қаранг, чет-элда бўлган ўзбекларимиз номақбулчилиги фақат ўзини муаммосими ё сизу биздек бир миллатга хам умумийми? Нега бу мавзулар кўтарилиб профилактика қилинмаслиги керак? Бефарқлик даврида яшаяпмизми? Ўша юртдошимизни четга чиқиб қилган маданиятсизлиги аслида миллат устидан кулишми ё шу ерда ўзимиз орамизда ўз тилимизда ўзаро кўтарилиб мухокама қилинаётган мавзу кулгуми? Ўзимизни ўзимиз тартибга чақирмасак кейин эртага бир неча тиррақини деб кўпчилигимизни устимиздан бошқалар четдан кулиши яхшимикан? Ахамият беринг бир тиррқақи демадим, бир неча! Чунки кўпчиликни ташкил этмоқда. Мана шуниси миллатга салбий таъсир кўрсатади! Айнан четдаги ўзбекларни аксари хорижликлар олдида ўзини тутишидан ! Бу мавзуни кўтариб мухокама қилаётган ва шу ердаги мен ўзбекни ўзбекча мақоласи эмас! Биласизми, хамма нарсага оиладаги тарбияни рўкач қилиб, масъулиятни бегона билиб ўзимизни четга олиш хам нотўғри, зеро минглаб оилаларда мухит яхшимас! Бу нафақат бизни балки дунё миқёсидаги одамзотнинг муаммоси! Кимдирлар эса умуман тарбиясиз хам ўсмоқда, “Ха энди бу ўзини иши” дейишга эса хаққимиз йўқ, чунки у шу юрт фуқароси ва бизни миллат номини у хам ўзида олиб юрибди. Четга чиқса бизни қандай номлашса уни хам шундай номлашади ва демакки уни хам қандай номлашса бизни хам шундай! Тушуняпсизми?
гохо хайвон тарбияси осонроқдек... (Финляндия 1940й, ва Хитойдаги полиция итлари овқатга навбатда)
Бир мисол: Шахсан ўзим шу йили бахор ойида Москвага 3 кунга бориб қайтдим... Очиғи, аэропорт ва самолётда уялиб кетдим. Бекинолмадим. Юртдошларимизни аксари ўзини тутишию, самолёт салонидаги бефаросатликлардан қани энди ўша ерда йўқ бўлиб қолсам дедим. Элементар этика эстетика НОЛЬ!!! Яна гапирма дейсизми? Куляпсан дейсизми? Нима қилиш керак унда бу нарсани бартараф этишга? Ўзларинг ахволинг бу бўлса, гапирганга қўйишмаса, гапирмаса бешбаттар бўлса қандоқ қилиш керак? Мавзу кўтариб эмас, аслида жим турганимиз билан шу ахволни ривожлантириб реалда амалда майна бўляпмизку! Стюардессаларни қарашидан аввал улардан нафратлансам, бошқа тарафдан ўзимизникилардан уяламану, стюардессалардан нега нафратланяпман дейман... Чунки уларга ёқмаётган нарсага мен хам алоқадорман, ёқмаяптган нарса менгаям ёқмасада қарангда барибир ўзбек учун ичим ачиб рус стюардессаларини энсақотар нигохидан барибир нафратланаяпман... “Спиртной дай!” деб 3-4таси баланд овозда бақириб гапиради хангиллаб кулишади... Салонга (!) кааатта каатта сумкаларни олиб кириб йўлларни тўсиб одамларга халал берган... шуни багажга топшир деган фаросат йўқда. Тепага кўтаришиб тиқмоқчи, стюардесса мумкинмас, кўтармайди деса пинагини бузмай яна тиқмоқчи...хуллас ... тер хиди, кийим ифори...чидаб бўлмайди ... буёқда ох ана одам дезинфекцияси - оёқ кийимларни ечишдику....эф эф эф... Майли, уйингда совун ва ё кир ювиш порошоги йўқдир, унга пулинг хам йўқдир вахоланки самолётга чиптага пул топибсан, лекин оддий СУВ тозалик бобида МЎЪЖИЗА ярата олишини нахотки билмасанг? Эй, бунақа сасиб юргандан кўра кўчадаги фавворага ўзингни отиб ювиниб олган яхшироқмасми? Ана изохларни кўринг, одамлар нима деяпти? Самолёт тугул автобуслардаги холатларчи? Ахир хар қадамда магазинларда турли гигиеник воситалар сотилмоқда ва улар унча қиммат эмаску. Майли оддий сув, шунчаки сув борку хаммаёқда. Исталган масжидга кириб тахорат қилиш билан ювиниб олса бўладику, имконият борку хар қадамда. Тахоратда қўлтиқ ювиш бўлмаса хам ўзимиз учунку, ё ўзингизга хидингиз ёқса бошқаларни ўйланг илтимос, бошқа одамларга аниқ у хидингиз ёқмайди тўғриси, бу факт, текшириб сўранг ишонмасангиз эй.
хожатга бориш учун хам тарбиялангани хайратланарли.
Хаммагамасу бироқ кўпчиликкада! Мен хозир барча ўзбеклар шундай демаяпман , халойиқ тўғри тушунинг , бу бор ва мавжуд катта муаммо , бундайлар тобора кўпчиликни ташкил этмоқда ва атрофимизга таъсир кўрсатишда муаммони кўтариб бартараф этишда хечбўлмаса кимдир хам харакат қилиши керакку. Нега ўша озчилик кўтараётган мавзусига чидай олмайсизлар? ХАММА кўтариши керак бу мавзуни токи САМАРАСИ ЎЗИМИЗГА, ўз миллатимизга ижобий бўлсин. Ахир ўзга миллатлардан устун тарафлама қанчадан қанча буюк тарафларимиз бор, ўша мехмондўстликдан то мехрибончилигу эзгулик, бефарқ бўлмаслик тарафларимиз тўғрими? Шундай экан оммавий жойларда ўзимизни тутишимиз, сабр билан навбатда туриш ва тозаликка хам бефарқ бўлмайлик илтимос! Гап миллат хақидаяммас, гап одам гигиенаси, тартиби ва маданияти хақида. Шунчаки ўзимизда бўлган бир воқеадан одамларни озчилиги бўлса хам миллатни ерга уряпсан бу мавзу билан деб айюханнос солиб юборгани учун кенгроқ ва батафсилроқ ёндошилди. Бутун дунёда кўпчиликни ташкил этадиган қатлам хақида, хар ким ўз тилида ўз фуқароларига профилактика сифатида мурожаат қилади. Мабодо "йўқ Сайёд, барибир фақат бизни ажратяпсан" дейдиганлар яна топилса илтимос ўзингиз истаган мамлакат учун ўша тилга таржима қилингда уларни ОАВсига тақдим этинг ва бу сизлар учун денг! Шу тариқа агар мабодо бутун дунёда чоп этилса (росаю) унда натижаси харқанақасига фақат яхшилик учун! Тозалик, тартиб, интизом ва маданият учун!
кимга тегиб кетгани изохдан билинар) | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 90099 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 20 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |