09:09 Йўқолган қиз топилди. Югургани ўқитувчи, онасига эса ПО | |
Сўнгги вақтларда мактаб ўқувчилари билан боғлиқ ноҳуш хабарларни бир-бир эшитиб турибман. Facebook сайтида гурухларининг бирида мақолага кўзим тушди. Юнусобод туманидаги №302 мактабда бир ўқувчи қизнинг 2 июнь куни мактабдан дугонаси билан кетиб, уйига қайтиб бормаганлиги хақида ёзилган. Яқиндагина хам айнан шу мактабда бир ўқувчи йўқолганлиги хақида хабарнинг интернет тармоқларида тарқагани, бироқ бу маълумот ёлғон бўлгани хақида мактаб ўқитувчиларидан эшитгандим. Бугунги мақолада хам №302 мактаб сони кўрсатилгани учун мақолани мактабда ишлайдиган, ўзим яхши таниган ўқитувчига юбориб, сўрадим:
- Бу хабар ростми ёки аввал тарқалган ёлғон хабарми? Одамлар мухокама қилишмоқда, мақола хам янги Мактаб ўқитувчиси: Ха, топдик, қиз соғлом ва хозир уйида. Қиз уйидан қочиб дугонасининг уйида яшириниб юрган экан. Бориб тутиб, мошинага солиб олиб бордик мактабга.
- У қиз уйидан қочганми? Мактаб ўқитувчиси: Ха, оиласидагиларидан. Кейин Отаси хамма жойларга йўқолди деб эълон берган. Интернетга хам отаси берган. Кундузи онасига қўнғироқ қилиб, қизи хақида янгилик бор йўқлигини сўрасак, у аёл “дачадаман” деди, ишоняпсизми?!
- Йўғе? Қиз бекорга қочмаганга ўхшайди. Бу воқеа хақида одамлар роса мухокама қилишяпти, шунга қизиқиб сўрагандим. Мактаб ўқитувчиси: Иложи бўлса бу хақида мақола чиқарилса яхши бўлар эди, у қиз топилгани ва соғлиғи жойида, хамда уйига етказилганини хамма билсин.
Нигорахон тутиб келтирилганидан сурат.
Қизиқ. Қизнинг йўқолгани хақида унинг отаси буёқда бонг уриб юрсаю, уёқда онаси кечасиёқ эшитгани ва шундан сўнг хам “дача”дан қайтмагани қизиқ а? Мактаб ўқитувчилари мактаб атрофидаги хар бир домнинг подъездлари, хар бир этажию томларигача, хар бир интернет кафе, бозор ва Мегапланетгача қидириб юришганида қизнинг онаси дачада, отаси мактаб устидан Таълим вазирлигига шикоят қилиш билан овора бўлгани менимча фақат мени хайрон қолдирмайди. Қиз ўзининг дугонаси уйига беркингани ва бундан қиз дугонасининг бувиси бехабарлиги, қиз ва дугона бувидан беркиниб томдан кириб юрганигача ўқитувчилар аниқлашган. Маъсул ходимлар қизнинг дугонаси билан гаплаша олишмагани хақида Facebook сайти орқали мен ўқиган мақолада хабар берилган. Лекин мактаб ўқитувчилари қизнинг дугонаси билан гаплашишга боришганида, қизнинг томдан тушаяпганини кўриб қолиб, яширинча бориб қизни ушлаб мошинага “солиб”, мактабга олиб келишган ва қизнинг отасига қўнғироқ қилиб хабар беришган. Ўқитувчилар милициядан кўра уддабурон чиқишган кўринади. Милиция гаплашишга харакат қилганмикин ўзи?) Асли қочиб кетган қизнинг оиласи хам, дугонасининг бувиси хам мактабни айблаб, “топиб берсин” деб қилган жанжалларию, дўқ пўписа қилишлари ортиқчамасмикин дейманда.
Ўқитувчилар таълим берсинми ёки ўқувчиларнинг ортидан пойлаб, керак бўлса тунлари хам қоровул бўлсинми? Шундоғам кечаси билан мактабда навбатчи –қоровул бўлидаган даражага келинди, вахоланки бу учун ортиқча маош тўланилмайди. Ота она жавобгарлигичи? Ўқитувчининг оиласи, ўзини бола чақаси йўқми?
Яқиндагина сайтимизда чиққан мақолада мактаб ўқувчилари тунда(!) авария содир этгани хақида хабар берилганди. Ушбу вазиятда хам мактабда айб дейилаяптганди, мактабни тонг отмасиданоқ текширув “босгани” хақида эшитгандим. Воқеа тунда содир бўлганку! Нима учун хамма нарсага мантиқан тўғри келмаса хам мактаб “крайний” бўлиши керак? Айбларни ағдаргани энг қулай ва осон йўли бўлиб қолди, ўқитувчилар ўз хуқуқини билишмасмикан? Эрталабдан дарси тугагунигача майли масъулият ўқитувчида дейлик, лекин кейин оиласи, яқинлари, қариндошлари қараши керакмасмикин?
Ўқитувчиси хавотир олсаю, онасига фарқи йўқ бўлса?! Бу қиз топилгунигача синф рахбарининг мазаси қочгани, мактаб директорини сиқилиб йиғлашигача борганичи.. Уларга керакми шу? Уларнинг соғлиғичи? Улар хам ўз оиласига, фарзандларига керак. Хар бир фарзанднинг келажаги барибир ота-онасига керакку тўғрими?! Ўқитувчининг ўз болалари ва оиласи бор. Менимча, масъулият нотўғри тақсимланмоқда ва ўқитувчилардан хаддан зиёди талаб қилинмоқда! Хар холда қиз боланинг мактаб ёшида (мабодо) хомиладор бўлиши, унинг биологиядан ёмон билим олганиданмасдир ёки кўчаларда кечалари қилган жанжалига унинг жисмоний тарбия ёки одобномадан олган ёмон билими сабаб эмасдир.
Аввал уйдан тарбияни бошлаб кейин мактабдан хам тарбия талаб қилсак бўлармиди? Уйидан кўрган ва билгани, уйидаги шароитга, ота она ва оиласидаги тарбияга боғлиқмасми хаммаси аслида?! Мактабда куннинг 5-6 соатини ўтказгани қайдаку, уйида болалигидан кўргани қайда. Тенглаштириб хам бўлмайди. Шунда хам негадир талаб фақат мактабдан!
Хуллас, йўқолгани хақидаги мақоласи чиққан 302-сонли мактаб ўқувчиси топилган, соппа-соғ, балоям урмаган ва уйига етказилган. Нимадир ёки кимдир йўқолса милицияга эмас ўқитувчиларга мурожаат қилаверинг, улар асс бўлиб кетишган) Афсуски уйдагиларга қилиқ қилганидан сиқилгани хам, йиғлагани хам, асаби кетгани хам ўқитувчи. Ота-онанинг масъулияти нималардан иборат бўларкин бунақа вазиятларда, қизиқде.. хар холда бундай олиб қаралса фарзанд уларники, мактабники эмас! Лекин нимагадир можароси хам калтак сингани хам мактаб устида!
Шахло Қодирова
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 29812 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 25 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |