05:05 M&TVA-2010. Номзодлар рўйхати ажаблантирди. | |
Хозирга қадар аниқ бўлган 5талик номзодлар рўйхатини келтириб, уларга қисқача фикримни билдириб ўтсам: Актёрлар 1. Алишер Узоқов 2. Адиз Ражабов 3. Санжар Шодиев 4. Азиз Раметов 5. Жаҳонгир Позилжонов Кучли учталикни билмадиму, менимча кучли икталикда Адиз ва Алишерни кўряпман. овозимни эса албатта Адизга бераман! Йилнинг энг яхши актрисаси
Агар бу йил роли билан ярқ этган дейиладиган бўлса бу рўйхатдаги хеч кимга овозимни бермаган бўлардим. Узр, шахсий фикр. Гулзода деган актрисани-ку умуман танимадим. Йилнинг энг яхши саундтреки Райхонга овоз берган бўлардим. Ха, ха тўғри ўқидингиз, кўзингизни ишқаламанг, бу хақиқат))) Рўйхатдаги(!) саундтреклардан айнан шу саундтрекга овоз берган бўлардим. Твм учун Шахзода ва у билан боғлиқ хеч нима "Не существует" бўлгани билан менимча "Мажрух" фильмига "Тилайман" саундтреки номзодларга қўйилса хам бўларди. Шунда овозимни шу саундтрекка берган бўлардим, менимча нафақат мен балки бир қанча одамлар хам. Шу ўринда "Мажрух" фильми премьерасидан ФотоПриколФакт келтирмоқчиман, бу суратга шахсий изохим "Зачем мне холодильник, когда я не курю" ( тушунган тушуниб олади) Йилнинг энг яхши клипи
Манзурага овоз бераман. Йилнинг энг яхши эркак хонандаси 1. Отабек Муталхўжаев 2. Шохруххон 3. Озодбек Назарбеков 4. Сардор Раҳимхон 5. Фаррух Комилов Ана шу еридан батафсилроқ! БИРИНЧИДАН! Озодбек Назарбеков мана шу рўйхатга росааа ярашиб турибдими? Узр, лекин менинг фикримча кулгулик бўлиб қолган. Тақдимот ташкилотчилари нахотки хануз йўналишларни иккига ажратиш вақти келганини тушунишмаса? Бу рўйхатдаги рақобат тенгми??? Тасаввур қиляпсизми "Хаяжонли онлар, Озодбек, Шохруххон ёки Фаррух Комилов?" , ўша пайтда залда қай бири хаяжонланаркин?))) Умуман Озодбекка аввалроқ бериш керак эди, бу сафар ташкилотчиларга кимдир Озодбек деган хозир рейтинги баланд хонанда борлигини айтиб қўйганми, ё Марказ твсига нихоят клипи берилганмикан билмадиму,хуллас хеч бўлмаса рақобат тенг қўйилиш керак эди. Умуман тақдимотда "по весовой категории" аллақачон қилиш керак! Йилнинг энг яхши аёл хонандаси Сўзсиз Нилуфар!!! Йил қўшиғи 1. "Севаман” – Болалар 2. "У меники” – Райҳон 3. "Омон–ей” – Шохруххон 4. "Имкон бер” – Лола 5. "Эйфория” – Сардор Раҳимхон Йил қўшиғи сифатида Юлдуз Ибрагимовнани бир қўшиғини келтирардимууу... Рўйхатга келсак, Шохруххон кўпроқ мос келса керак.
Йилнинг энг яхши бастакори
Йилнинг энг яхши фильми Бу ерда хам рақобат сезилмайди. Умуман! Йил гурухи
Бу ерда хам юқоридагидек тенг бўлмаган рақобат. Сато гурухи худди Озодбекдек холатда. Йил шоуси Йилнинг энг яхши телебошловчиси Йилнинг энг яхши телевизион лойиха дизайни Йилнинг энг яхши телелойихаси Йилнинг энг яхши режиссёри Йилнинг энг яхши радиобошловчиси Хуллас, хулосалар ўзингиздан. Рўйхатда бор нарсалар устида ишлашга тўғри келади дегандек, кучли учталикка овоз бериш учун МАЗКУР МАНБАГА ЎТИНГ Йилнинг ЭНГ ХАҚҚОНИИИИЙ, 5 йил КУТИЛГААААН ёки "Бу йил оиламиздан ким учун туғулган кун ўтказамиз?" тақдимотини кузатамиз)) | |
Бўлим: Taqdimot |
Кўрилган: 13341 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 36 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |