Тақдимотдан кейинги фикрларимда , йил
давомидаги кўп нарсаларга хам тўлиқ фикримни билдириб, хулосамни бойитиб кетаман.
Мтва-2012й тақдимотидан кейинги фикрларим ,аввалги йилдан
фарқли ўлароқ , танқидга бой бўлмаса керак. Сабаби, бу йил хар тарафлама катта
ўсиш сезилди. Мухташам «Истиқлол» санъат саройи хам унча бунча тайёргарликни қабул
қилавермайди. Сахнадаги декорация экранлардан югурик (жонли) кадр сифатида фойдаланилгани
мақтовга сазовор. Тайёргарлик яхши.
Бевосита тақдимот номинациялари ва уларни
ғолибларига келсак,
-Радио ва тв билан боғлиқ номинацияларга
аниқ тўхтала олмайман, сабаби радио умуман эшитмайман, хеч қайсинисини! Мабодо
машинада кимдир қўйган бўлса, манзилимга етгунча тинглашим мумкин. Твни хам
жудаям кам холларда кўраман. Шунинг учун тақдимотдаги бу номинациялар хақида
фикрим йўқ. Лекин, Ошга мархамат кўрсатувини жудаям кўпчилик кўришидан
хабардорман, менимча лойиқ олишди, бошқа аксарият(!) кўрсатувлар эса ғирт плагиат!
-Теледизайн хам…бизда бу жуда бир
ривожланмаган нарса, ха майли, ўзи кўп нарса бир мақолдек кечишга мажбур: «Приходиться работать над тем что есть», ёки «
На без рыбье и рак рыба» яъни, мавжуд
бўлган нарсалар устида ишлашга тўғри келиб, тақдирлашда хам, хар қанча зўр
бўлмасин, лекин, ўша ўзини даражасидаги зўрлар тақдирланади.
Вахоланки, бахонани сабаби йўқ, тв
кўраётиб, ўша пультни босиб, шартта Россия ва хориж каналларига қўйиб, мутлақ
бошқа эффектлардан лол қоламиз. Бир твда неччи канал, неччи таққослашлар. Хориж
каналларида хам одамлар ишлайди, улар хам изланиб ишлашади-ку.
-Бу йилги тақдимотнинг икки карра лидерлари
Алишер Узоқов ва Беном гурухи бўлишди (тасодифни қаранг иккиси хам олдинма кейин деярли ёнма-ён ўтиришган. фотофакт). Алишер иккинчи маротаба мукофот олиш учун сахнага югуриб ва сакраб
чиққанида, бақириб сакраб ўз эмоцияларини чиқариб юборди. Ўша дамларда уни ижодига
харқанча бефарқ бўлмай, рости, чин дилдан қувончига шерик бўлдим, хиссиётларини
сездим.
Беном гурухидан сахнага фақат Сарвар чиқиб,
Комилга мукофотни бағишлаганида
ажабландим, худди бир «Сен энди йўқсан, лекин мангу хотирамизда ва бу сен учун»-дегандек
бўлди. Кейин билсам, Комилга ташкилотчилар
таклифнома беришмабди… Яхши Уммон гурухидан хам фақат Зохидни таклиф қилишмабди)).
Номинантлар асосийку бу тадбирда, нима учун гурух тўлиқ тарзда таклиф
қилинмагани жудаям ғалати.
-Йилнинг энг яхши аёл хонандаси
номинациясида фикрлардаги асосий (хаққоний) кураш бу Муниса ва Шахзода орасида бўлганлиги сир
эмас. Очиқчасига тахлил қилайлик , тўғрими? Мунисага инсон сифатида фикрим салбий
тарафга ўзгаргани билан, хақиқатни айтиш керак, ижод тарафлама олдинги йилданоқ
ярқ этиб порлай бошлади. Бу йилдан эса тинмай ишлади. Шахзодага эса, сахнага қайтди, энди шунча йил ишлаганига беришар-
деган фикрда уни номзодига ишонишди. Райхон хам яхши ишлагани билан, ижодидан
кўра, кўпроқ шахсий хаёти билан боғлиқ
янгиликлари у хақида бот-бот гапиришга ундади. У янгиликлар хох нохуш бўлсин ва
хох бахтли фарқи йўқ, у энг мухокама қилинган аёл хонанда бўлганлигини айтяпман
хозир.
Бу шоубизнес, кимдуринг ўладими, сенга осон
бўлмаса хам, тушунишинг керак, сени бахтсиз онларинг хам мухокамада бўлади.
Мана шунақа тошбағир олам бу шоу-бизнес!
Кейин, Райхонгаям хадеб сахнадан туриб , йиғламсираб,
шу мавзуга ишора қилавермаслигини маслахат
берардим, ўзим бу холатни иккинчи маротаба гувохи бўляпман. Биринчи мартта,
адашмасам Тарона тақдимотидаги мукофотни олиб, шундай деганди. «Бечора стайл»
орқасидан ўзингга рахм-шафқат сўраяпсан, ва шу орқалик кўп нарсага
эришяпсан-демоқчимасман, нотўғри тушунишмасин, аммо, хар холда такрорланавергач, худди шундай кўринишдек бўлиб қоляпти. Яшириб
нима қилдим, бу санъат оламида мавжуд бўлган фикрлардан бири хам. Журналистлар
мудхиш кунидан фойдаланишади дейишадию, сахнадан туриб шуни эслатавериб, шунга
фундамент яратаётганлигисини ўзлари билишмасмикан ё…. Хуллас, хеч ким абадий эмас, хамма ўлади, фақат
сенинг бошингдамас бу, кетганларни охироти обод бўлсин. Салбий сўз репертуарни
яхшироқ сўз репертуарга хам алиштириш
керак, хаёт тўхтамайди, ана турмушга чиқдиз, жуда чиройлик тўй бўлди.. Энди сахнада «Бугун ёнимда турмуш ўртоғим
қўллаб қувватлаётганидан хурсандман»- денг, масаланде.
Нима бўлсаям тан олинадиган жойини тан олиш
хам керак, Райхон уддалаб келяпти шу
тарафига хам молодец, танқидми, йўқотишларми бошқами, ўша кимлардир сохта деб
ишонилмаган табассумими, хар холда синмаяпти (!) ва хаммани хурматини жойига қўймоқда.
Инсон сифатида шу қизни хурмат қилишни
бошлаганим хам, айнан мана шу факт учун. Майли, у қайтараётган яхшилик ва
табассум стратегик деб ўйлашсалар хам, шуниям эплаяптику. Хаммани олдида юзингизга
жилмайиб, хурматингизни ўрнига
қўйяптику.
Хуллас, умуман олганда бу йил бу уччала қиз
хам ВАУВ даражасида ижод қилмади барибир. Хит хам бўлмади! Шу уччаласини бу
йилги ижод намунасидан фарқли Дилсўзни биргина «Бегимей»си хит бўлди. Умумий
аудиторияни хисобида айтяпман. Хамиша умумий аудиторияни жалб қилганга қараб
аълолик аниқланади. Маълум ёшдаги аудиторияни эса, албатта кўпроқ Муниса
бошқарди. Шахзоданинг «Тўкилиб»и гарчан «4
қадам»чалик хит бўлмаса хам, лекин яхши оммалашди. Хуллас, билмадим йилнинг энг яхши аёл
хонандаси деб, уччаласидан биттасини аниқ кўрсатиб беролмайман.
-Лекин
Муниса Йил кашфиёти номинациясига
аниқ хаққоний лойиқ бўлганди. Хасан ва Хусанларни фақат МТС рекламаси баннерида
кўргандим… тўғри, йил кашфиёти сифтида МТС- йил ёпилишидаги энг сўнги рекламадаги кашф этилган юзлар…
Қадамларизданнннн))) ну и ногаже у вас ребята)) Ишқилиб келаси йил бу номинация
хам ёпилиб кетмаса бўлгани)))) (хазил албатта) Умуман йил кашфиёти учун Хасан
ва Хусандан кўра кўпроқ танилган ва кўпроқ ишлаган номзодлар бисёр эди, Салмон,
Тамила, Амира, Умидахон, ўша Дилсўз хам масалан…
-Йил эркак хонандаси Жахонгир Позилжонов…
Агар У.Рахматуллаев ғолиб бўлганида Ўзбек эстрадасида плагиат ютди бўларди.
Очиқ гап, унинг хитлари унга тайёр махсулот бўлди.
-Йил қўшиғи ўша гапимда қоламан , Озодбекнинг
«Мени кучлироқ сев»и аниқ лойиқ бўлган. Сабаби каттароқ аудиторияни жалб қилган
хит. Йил бошидан хит бўлган Ботир
Қодировнинг «Гўзалсан» қўшиғи афсуски, йиллик даражани ушлаб туролмади. Қолган
қўшиқлар маълум бир ёшдаги аудиториялар учун хит бўлди, лекин умумий эмас!
-Йил клипи Шохруххоннинг Мухаббатнома
клипи. Нима учун «Чао, Бамбино»(креатив
ёндошув) ёки «Зўрсан» эмас? Олдинги йил чиқмаганмиди бу клип? Кечаги билдирган
фикримни қайтараман: Шохруххонга адоватим йўқ, уни хурмат қиламан ва инсон
сифатида яхши кўраман хам. Лекин ёш йигитча Ботирнинг клипи лойиқ эди. Эълон
қилинган учликдан эса Лоланинг "Энди йўқ" клипи. Тақдимотда клиплар эълон қилинганда томошабинлар
жонланиб "Лола, Лола” деган бақириқлар эштилди. (видеода бор) Яна Беномнинг "Сўрама” клипини хам айтмай илож
йўқ, Адизнинг бу клипдаги роли шедевр!
Лекин бу йил Гулсанамнинг
"Ёр-ёри"чалик миллий ва санъат асарига лойиқ клип бошқа бўлмади! Айнан шу клип кенгроқ аудитория учун яқинроқ
бўлди.
-Йил
фильмини олган фильмни кўрмаганман, фикр билдира олмайману, лекин «Афғон»
фильми лойиқроқ эди , назаримда.
-Йил актери Алишер сифат эмас, сон билан лойиқ
бўлди-деб хисоблайман. Шахсий ва (балки) субъектив фикр. Унинг барча ролларидан
кўра «Ўгай она» фильмидаги болакайнинг биргина роли аъло чиққан, менда бўлса , шу
йигитчага берардим мукофотни.
-Йил актрисаси Севара Солиева… Зўр қиз. Кубаевача)) Сўзларни дона-дона ва эмоцияга
ўраб тақдим қилиши ёқади. Сахнага чиқиб айтган гаплари энг самимий ва энг
прикол бўлди.. «Худо хаққи билмагандим»))) Худди бир айб иш қилиб, хозир отувга
хукм қилинаётгандек не виноватая я , не
виноватааа дедидееее ўзиям))) Бу номинацияга хам фикрим деярли йўқ. Сабаби бу
йил биронта актриса ВАУВ қилгани йўқ. Зўр роллар бўлмади.
-Саундтреклар орасида машхурроғи
Шахзоданинг «Тирикманми» қўшиғи бўлганди. Лекин негадир «Хай хай қизалоқ»
фильми саундтрекига насиб қилди. Балки тайёр клип кўриниши хам инобатга олинар?
Бу холатда у фильмни хам кўрмаганман ва фикрим нотўғри бўлиши мумкин. Мен
қўшиқларни оммалашганини таққосладим холос.
-Йил гурухи Уммон жудаям хаққоний. Гап
хозир сифатдамас, хақоний рейтинг ва оммабоплигида. Сифат тарафлама ўзлари хам
аъло эмасликларини инкор этишмайди, шу куни сахнада хам «Бизнинг кичкина санъатни
юқори бахолашгани, кичкина овозимизни катта бахолашгани» деб бежиз
айтишмагандир. Умуман бу болларни хурматга лойиқ икки тарафи бор, бири уларни
муомаласи яхшилигида, иккинчиси эса ўз
мехнати билан харакат қилиб бугунги ютуқларга хаққоний эришганлигида. Хуллас,
бу йил Беном хам зўр ишлагани билан,
Уммондан анча орқада бўлди.
-Йил воқеаси АртвикСтайлУз Лекин «Мингта
тўй» лойихаси аълороқ эди фикримча. Хақиқий эхсон, хақиқий савоби улуғ иш.
Муқаддас оила учун бундай катта хайрия лойихалари хали бўлмаганди. Мода албатта гўзал, лекин
оила бу муқаддас. Энди қилинган иш бахоси эмас унинг масштаби хақида олсак албатта, АтвикСтайлУз дунё
миқёсида ўзини танита олди. Шу тарафлама кенг диапазонни эгаллаб, ўзбек
маданиятини тарғиб этди. Мана шунақа шахсий фикрларим. Айрим ғолиблар фикримдан хафа бўлмаслар, асосийси шу мукофот насиб қилдику. Ширини бор жойда аччиғи агар шу танқидий фикрим билан ўтса, яхшироқ менимча. Ғолиб бўлмаганлардан хафа бўладиганлар топилса, унда узр, демак насиб қилмапти. Шу ижобий фикрларим хам насиб қилмабдими, демак самара устида яхшироқ ишланг! Хар ким лойиғи ва муносибига эришишига тилак билдираман! Унгача эса хаққоний харакат керак.
|