03:32 Тотлисос бу қўшиқни тинглаганида ўлмаганига пушаймон ермиди... | |
Сўнгги пайтлар кўчада бировга урилиб кетишга қўрқасан, бирдан урилганинг звезда бўлиб чиқиб қолиши эхтимоли жуда ва ўта юқори. Шартта звездани бериб сочини ёйиб ташаса борми хаммани олдида. Яқинда таксида кетаётганимда, хайдовчи "2 километрдан кейин тушасизку, хув анави олифтани оволай”- деди. Йўл четида камида Тимберлейкни намоён қилиб турган йигитни олдик. Бир километр ўтмасданоқ звездани ёмонам берди-куууу... Уууух, машина салони порлаб кетди ўзиям.Телефонда бир икки таниш номлар билан гаплаша бошлади. Рости улар билан гаплашвоттими ё ўзи билан ўзи гаплашвоттими деб ўйланиб қолдим. Чидаб туролмадим. Бошқаси чидарди, лекин мааан... Қайрилиб очкигимни сал тушириб, халиги ўқитувчилар қарайди-ку шунақанги тикилиб қарадимки шўрлик очкисини ечиб кўзларини пирр-пирр қилиб анграйиб қолди. Танимадим. Қизиғи у мани таниди. -Вай ака, анақа сайтизда мп3 қўйиш нечпул?
Э ўўўл. Гўрсўхта, на салом
на алик. Яхши тушадиган жойим келиб қолди, ғинг
демай пулни бериб тушиб кетдим. Таксичи ўзиям шунақанги кулдики...
Билмадим ман
индамай
жавоб бермай тушиб
кетганимгами.. хуллас уйга келиб, канлларни ўтказаётиб НТТ каналида
таниш
хонанданинг клипига кўзим тушиб биз зум кўриб турдим. Кетидан бир йигит
ирғишлашни бошлаганди туриб кетдим.
Ярим йўлга бориб...Иброхим Тотлисосни қўшиғи ўзбекча...йўғэ, тилни нима айби бор, бирбалоча йўсинда янграётганидан, йўғэ чиранаётганини дейлик, эшитиб тўхтаб орқага келиб тикилдим.. О, мени кўзлариммм.... Ох бу мени шўрлик қулоқлариммм...нималарни бошидан ўтказмади-я...
Кўзларимга Иброхимни шифохонада ётгани келиб кўзларим ёшланиб кетди ўзиям. Худди у тинглаб, бу кунимдан ўлганим яхшимасмиди дея бошини каравотга ураётгандек эди гўё.
Иброхимни асл қўшиғи ва бу йигитни ирғишлаб
куйлаган қўшиғими ё нимасинидир
қўйиб бераман кўриб бахо берарсиз. Овози ўзи оғзидан
чиқаяптими ё бошқа жойдан тушунмадимам. (ВИДЕО)
Биласизми, Иброхим Тотлисосни қўшиқларини кутиб яшайдиган санъаткорлар Ўрта Осиёда талайгина эди. Лекин кўтарган қайта куйларди-да. Масалан бизникилардан хам овоз жихатлари кўтарганлар куйларди. Балки шунинг учун унчалик ачинмасдик. Иброхим касалхонада деб энди қўшиқларини дуч келган ишшайган ирғишлаганлар талон тарож қилиб кетавериши керакмикан? Биздаги ўша санъаткорларнинг ўзи эшитиб қолса у йигитни бошига шарррақ этиб солмайдимикан? Чунки аксарият санъаткорларимиз Иброхимни ашаддий мухлислари бўлади ва улар билан бир қаторда бу йигит мана шунақа ирғишлаб турса....
Кўчириб қайта куйлашлик мавзуси мен учун хамиша жиддий ва бундайларга фикрим хамиша қатъий, лекин хамиша ЛЕКИН тарафи хам бор. Агар тарона хеч бўлмаса ўша санъаткордек куйланган бўлса, ёки умуман бошқача кўринишда тақдим қилиниб омадли чиқса ва унда иқтидор сезилса ёки аввалгисидан аъло тарзда куйлансагина ижобий бахолашим мумкин. Менимча хамма хам шундай фикрда бўлса керак. Мисол тариқасида яқиндагина Наврўзбек Собировнинг "Ёмондир” қўшиғини қўйиб айнан унинг ижросини мақтадим. Таққослаш учун оригинал Сердар Ўртачникини хам қўйдим. Биронта инсон Сердар асли яхши куйлаган демади. Чунки рости хам у қўшиқни Наврўз аъло тарзда ижро қилган.
Бунинг хам лекини оддий: кўчириш хам мунтазам эмас, керагида ва жойида бўлса узрли ва балки омадли. Бошида тушунарли, ё ижодида 1-2 фоизни ташкил қилиб қойиллатиб куйлангани билан ютиб кетаверади. Лекин кечирасизу мунтазам бу энди паразитарлик. Ижодни тўкис эмаслиги. Ижодкорни энг салбий жихати. Ижодкор эмас хонанда, кўчирмачи махоратли хонанда дегани. Қалай?
Яқиндагина Мавлуда Асалхўжаева мен ўғри эмасман менда рухсатнома бор деганига ажабландим. Нима қилибди рухсат бўлса? Ўғирлик бўлмаса, кўчирмачилик-ку. Оригинал қилиб фақат Мавлуда учун деб бутун Турк шоубизнеси ишламаётгандир? Ё у хужжатларда фақат Мавлуда учун деб ёзиб берилганмикан? Унда турклар кўчирмачими тушунмадим.
Янги бир хонанда чиқиб Мавлуда опадан рухсат олиб Мавлуда Асалхўжаева номи билан қўшиқ куйлади дегандек гап. Ўзлик йўқ.
Хуллас, кети узилмас мавзу. Иброхимни қўшиғини "соғинтириб" ташлаган исми нимейди, адашмасам Хожиакбар, Иброхимни номини ўзи қай даражада деган савол билан, сал ўйлаб иш қилайлик илтимос, уни махоратига салгина яқин бўлмаса хам куйлай олмас экансиз керак эмас уни қўшиғини куйлаш. Эплаганга чиқарган уни қўшиғини куйлашни тўғриси.
Эпламасанг Иброхимни қўшиғини қўйиб циркда ирғишлаб томоша кўрсат, кўпроқ ярашади)))
Шахсий фикр!))
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 8954 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 17 | |||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |