21-март куни хамма байрам қилиб юрган пайти, хаттоки майдонда тантаналар бўлаётганида шундоққина деразасидан кўриниб турган 7-қаватдаги хонада Юлдуз Усмонова ўз созандалари билан зўр бериб рақсга тушаётганди.
Уёнда бир вақтлар Юлдузсиз тасаввур хам қилиб бўлмаган ва эндиликда аввалгидек томошабинларни тв олдига мухрлай хам олмай қўйган ва шахсан мен хам кузатмай қўйиб , қизиқишим хам қолмаган байрам тантанаси авжида...буёқда эса Юлдузни ўз тантанаси!) Бизга бу жараённи кузатиш жудаям қизиқ кечди. 16-минутлик видеодан ўзингиз хам бунинг шохиди бўларсиз.
Гап шундаки, хозирча бошқа мамлакатларни билмадиму аммо Ўзбек эстрадасида хали биронта санъаткор қилмаган иш: созандаларини ритмни хис этиш учун рақс методикасини Юлдуз амалга ошириш билан банд.
Фақатгина Жума кунидан ташқари хар куни рақс терапиясини бошидан ўтказаётган созандаларга бир тарафдан ачиниб хам алохида сухбатга тортдим. Рақс орқали ритм хис этиш дарси билан биргаликда соғлиқ учун фойдали бўлган спорт турини хам ўтаётган созандаларнинг айтишларича улар энди сахнада ўзларини капалакдек хис қилишмоқда.
Режалаштирилмаган ва тасодифий учрашув бўлгани сабабли ўзим билан на фотограф ва на ўзимни фотоаппаратимни олмагандим, шу сабаб телефонимга видео ва фотосуратлар олиб амалладим. Бугунги давр телефонларини "крутойлиги"дан видео сифати чакки эмасдек.
Созандалар билан рақслигисини кузатиб синхрон равишда ва бор овозда куйлаб хам енгил рақсга тушаётганлигидан беихтиёр "МАлаТСИ" деворасиз) Бу кетишда концертларда Юлдузга раққосларни хам кераги бўлмайди шекилли ) Асли раққосалар билан тенгма-тенг "курашади"ган Усмонова олови билан раққосаларни аксариятидан ўзиши сир эмас ва энди созандаларини хам шундай тарбияласа, ана кўрасиз кейин томошани!)
Хоним Ибрагимовнанинг айтиши бўйича мазкур методика нафақат жисмоний дарсликни балки йогага хос бўлган медитацияни хам ўз ичига олган бўлиб, созандаларни онгини турли салбий фикрлардан хам тозалашни ўтайди. Ўзим хам кўрдим шамларни)))
-Ўзим тинмаганим боис созандаларим хам тинмаслиги керак, чойхонада ўтириб қорин солишганидан кўра мана хаммамиз билан бир жамоада жисман ва рухан соғлиқ хам, санъат учун ижобий жараёндамиз деган Юлдуз бу борадаги фикрларини тарихий маълумотлар билан хам бойитади.
Шу ёшида хам, тирик афсона ва миллат фахри даражасидаги Юлдуз хануз тиним билмаслиги , йилига иккиталаб альбомлар чиқариши ва турли янгиликлар борасида хам изланиши бир тарафдан ажаблантиради. Тарихга кириб бўлган ва тирик афсоналаримизни қанчаси янги қўшиқ ва янгилик қилмаса хам ўша даражаси ва бренди орқасидан халигача кун кўрмоқда. Юлдузга эса санъатдаги жараён мухим. Ижод ритмида!
Ютубда томоша қилмоқ
Майтуб тасиксда томоша
Сурат ва видео ГЭлЭкси 4дан лутфан!;)
|