07:37 Зўрлаш оқибатида туғилганди... | |
Турмушга чиққанимдан кейин синглим ота-онам қўлида қолди. У 16-17 ёшлар эди у пайтлар. Орадан кўп ўтмай мудхиш воқеа содир бўлди...синглимни бир нотаниш ифлос зўрлаб қўйган. Албатта милицияга мурожаат қилинди...суд ва хоказо...аммо бу воқеанинг шармандалик ва рухий зарба натижасидан кўра каттароқ муаммоси борлигини билмабмиз... Синглим хомиладор бўлиб қолганини кеч билдик. Тергов ва суд жараёнлари билан шундоғам рухий зарбалардан одамови бўлиб қолган синглим ўзидаги ўзгаришларни унча сезмаган. Асли сал тўлароқ бўлганигами хомила катта бўлгунича билинмаган. Кейин эса ўзи билгач бунисига чидай олмай уйдан қочиб кетиб ижарада яшабди. Оиламиз ўзига тўқ бўлгани учун унга пул муаммо бўлмаганди. Ўша пайтлар бу фалокат етмай яна уни қидирганимизни эсласам борми. Соғ-саломат эканлигини айтиб шунчаки бироз вақт ўзига келиши учун алохида ижарада дугонаси билан яшаётгани ёзилган хатни бериб юборибди. Хатни олиб келган дугонасини анча пайт сиқтаб бўлмагач, ота онам уни уйига тўполон қилиб қизим қаердалигини айтасан деб қўймагач турган уйини кўрсатди. Бу орада хам анча вақт ўтиб бўлганди... Болани олиб ташлаш хақида аввалига ботина олмадик, сабаби буни синглимга нима деб айтишни хам билмасдик, бу хам катта стресс ва хоказо... Синглимни ўзи эса шок холатида бўлиб қолган, фақат телевизорга термулганча вақт ўтказар ёки ухлагани ухларди. Онам билан уни ўртага олиб гаплашдик ва насл насабсиз яна камига зўровондан бола туғилса генидан ўтадиган салбий жихатларию хаммасини тушунтирдик. У болани олдиришга дарров кўнди. Бироқ... Шифокорлар аввалига кейинчалик бола кўра олмаслиги кейин бола 4 ойликдан ўтгани , шунингдек яна синглимни соғлиги билан боғлиқ тушунтиришлар билан болани олиб ташлашни тавсия этмади. Синглим эса бу пайтга келиб тезроқ ичимдан уни олиб ташланг деган васвасага тушиб қолганди. Рухий холати бирданига ўзгариб истерикага тушиб қола бошлаган синглимга аввал бошқа ёрдам керак бўлди. Психологлар ёлладик ...эх ўша пайтлар худди жаханнамдек кечарди хаммаси. Буёқда келинман, кунда кунора уйимга чопавераман, оилада ўзи икки қизмиз, онам тамом бўлган. Отам ичкиликка берилиб кетган, синглим истерикада... яхши хам эрим биан алохида яшаймиз, у мени тушуниб қўллаб қувватлаб турди. Охир оқибат 7 ойлигида “угрожающий” бўлиб синглим шифохонага тушди ва бола 7 ойлик соппа-соғ туғилди. Қиз... Синглим болани унга кўрсатмасликларинини талаб қилиб тезроқ уйга кетишини ва болани мехрибонлик уйига беришини сўраб тилхат ёза бошлади. Мен ва онам эса иккиланардик. Чақалоқни кўрдиму... Бу вақт оралиғида хомиладор бўлмаганимгами... болани ташлаб кетолмадим. Болада нима айб деб йиғлардим. Онам хам хеч нарса демай фақат йиғларди. На болани қўлга ола оларди ва на ташлаб кета оларди. Хеч қачон бу вақтни унутмайман, хеч қачон! Синглим эмизмади хам, шифокорларга қарамай тилхат ёздию уйга кетиб қолди. Эримни чақирдим ва болани ўзимизга олишга қарор қилдик. Эрим рози хам бўлмади норози хам...ахволимни кўриб ва бунда синглимниям мениям қоним борку деганимга билганинги қил деди. Синглимни тилхатини ўзгартириб болани мен олиб кетдим.
Чақалоқ синглимни ўзгинаси. Қайнонамга эрим билан бориб тушунтирдик, у хам норози бўлди кейин ... Қайнотамни эса бошқа оиласи бор ва шу куни ўғлини кўргани келиб бирданига хўжайинчилик қила бошлади ва қарши бўлди. Қайнонам эса менимча унга атай таъзирини бериб жойига қўйиш учунам шартта рози бўлди ва уни оиласи бошқа эканлиги хамда ўша ерда бошлиқлик қилишини айтди. Эрим билан бошқа квартирага кўчиб ўтдик ва у ерга худди болалик оиладек кўриниб яшай бошладик. Ота онам ва синглим хам ховлини сотиб бошқа ерга кўчишга мажбур бўлди. Чунки синглимга озод мухит мухим эди. Орадан бир йил ўтса хам синглим нафақат болани кўргани келди балки эшитишни хам истамасди. Ота онамни уйига борадиган бўлсак боласиз келиш шарти қўйилганди. Онамку икки уч ойда бир келиб туриб, қизим жуда бир ўзига тортгани учунам, ха бизни хам қонимиз борку дея мехри илинди. Лекин барибир хайиқиб унчалик берилмади. Бу орада ўзим хам хомиладор бўлдим. Мен хам қизлик бўлдим. Энди икки қизим бор эди. Синглим бу орада бозорда бизнесга берилиб кетди. Уйимга қадам босмасди. Ота-онам уйига фақат ўзимни қизим билан борардим. Каттасини эса қайнонамникига ташлаб кетардим. Келадиган куним синглим турли бахоналар билан мендан қочарди. Умуман кўришишни истамасди. Бола сабаб мендан хам воз кечгандек эди. Совчилар келишига қарамай рад этаверди...ўзини ишга берди. На ота онам ва на мен унга бир нарса дея олардик. У ўзини рухий холатини тиклаб ўзи тайёр бўлмагунча унга бирон нарса сингдириш қийин... Отам ичкилик натижаси цирроздан ва қайнотам эса инфарктдан оламдан ўтишди... Яна бир фарзандлик бўлдим. Ўғил. Эрим уччала боламни бирдек кўради, албатта кенжаси ўғил у бошқа, аммо катта қизимни хечам ажратмаган. Ўзи катта қилди, мехри тушди ва қизидек кўради. Болларим катта бўлавергач каттаси нега бувисини уйига бормаслиги ва борса хам мени синглимни кўрмаслигини тушунмасди. Шу сабаб хам улар катта бўлавергач шартта уларни хаммасини олиб боравердим. Бир икки мартта уччала болам билан борганимда синглим келиб қолди ва болларимни кўра қочиб чиқиб кетди. Бу вақтга келиб хамма болларим қаторида каттасини хам олиб кела бошлагандим. Вақт ўтган, ўзим катта қилган қиз ва қони хам бизники барибир ва уйдагилар кўниккандек эди. Фақат ғийбатчи ва кўролмас қариндошлар хам йўқ эмас, ана улар кўникмаган кўринди. Хозир катта қизим 15 ёшда ўртанчаси 13 ёшда , кичик ўғлим 9га тўлди. .. Холам бўлса хам жуда бир мараз хотин бўлган онамни синглиси ва у онам билан кундошдек уришгани уришган. Яна болаларини хам ўртага қўйиб қайраб биз жиянларни уриштирибам туради. Яқинда тоғамизни ўғлини тўйи бахонасида хизматга 1-2 кунга қизлар уларникига кетди. Ўша холамни кенжа 16 ёшлик қизи ўша ерда катта қизимга сирлашиб хаммасини айтиб берибди... Тўй куни қизим тўйга хам бормай уйга қайтиб кетди. Ана шу кундан уйимда мотам! Роса қирпичоқ бўлиб аввал холам билан жанг қилдим. ..эххей... Қандай қилиб фарзандига бу нарсаларни гапириб берган у? Майли уни қизи хали гўдак 16 ёш, ёшлик қилиб айтганда, аммо шу нарсани онаси нега унга айтади? Тасаввур қиляпсизми нималар бўляпти хозир? Қизим биологик ота онасини эслаб қолгани бир тарафдан мени аччиғимни келтиради. Шунча катта қилиб мехр берсангу у юм-юм йиғлаб ўтирса онам бошқа отам бошқа экан деб. Синглимдан илтимос қилдим, одамга ўхшаб қизим билан бир гаплашиб қўй, айтгин мен уни онасиман ахир мен катта қилганман десам у эшитишниям хохламайди. Детдомга бер деганимда ўзинг олиб қолдингнми ана энди ўзинг кашангни ўзинг е дейди. Нима қилишга хайронман, хаммасини қилиб кўрдим, психолог хам бошқа хам... Қизим кундан кун сўниб бормоқда... зўровонни қизи эканман, онамгаям керак бўлмаганман деб хўнграб йиғлаб юборганидан бери ўзимга кела олмаяпман. Жуда оғир ва мураккаб холатдаман хаммасини қилиб кўряпман. Сайтингизга турли ёшдагилар киради биламан, кимдандир бирор маслахат ва шу қўллаб қувватлашни ўзига хам мухтожман. Битта яхши гап хам сал манга енгиллик берар, жуда қийналиб кетдим. Изохларни кузатаман, олдиндан рахмат. М.
Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор. sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга sms. Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди! Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз! | |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 17310 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 27 | ||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |