салом шу сайт азолари мени хайотим хам худи шу ердакиларнинг хайотига охшайди нима килишни билмаяпман мендан хам оз маслахатисни айамайсиз деган умитдаман.
хулас биз ойилада 3 та опа сингилмис мен тонгичиман 3 тамисам ойилалимис 2 та синглимни ойиласи тинч худога шукур хулас мени озим таниган темурга деган йигитга унаштиришди сал кам 4 йил фатиха килип койишди бу орада коп келишмовчиликлар болип хатоки 2 марта фотихани кайтардикам барибир яна аврап алдап темур мени йолга солаверди хулас бир куни бир достини тойидан чикип мен билан коришишга келди шу куни хам каттик жанжалашдик мени оласи килип урди ва зорлади мен хечнима клолмадим уйга зорга келдим ошанда унга болган нафратимни чегараси йок еди хулас шу орада у мени тинч коймади кейин мени бойимда болип колди уни уйидагиларини той килишга пули йок вахт отяпди йо той килинг йо мен болани олдираман десам бола мендан болмаса олдиравер деб туриб олди мен ноилож едим агар бу гапладан ота онам хабар топса нималар болишини хато ойлашгайам коркардим каттик сиқилаверганимдан хушимни йокотадиган одат чикардим
хулас ойимга айтишга карор килдим ойим бу гапдан карахт болип колдила темурни ота онаси билан гаплашип хамма гапни айтип тойни тез отказиши керакликини айтдила хулас улар карз олип той бошлашди хато ойим тойга йетмаган пулни холамдан карзга олип бердилар темурга шундай килип той отди карасам еримни менга муносабати жуда совук хар куни арзимаган гапдан жанжал мени огзига келган гаплар бил хакоратлайди мен биров йеган сомсага пул толап яшаяпман деб мени лойга чаплап ташларди. худо инсоф берар деп дардимни ичимга ютип юравердим хомилам 8 ойлик еди яна жанжал ерим катик допослаганидан хушимни йокотдим озимга кесам йерда йотипман ерим йок секин орнимдан урдим ойнага карадим козим шишип кокарип лабларим конап шишип кеткан шу куни каттик тулгок тутди дадам ойимга тел килдим ярим кечаси келишди ахволимни корип коркип кетишди йикилип тушдим дедим
хулас тугрикхонага оборишди хали вахт бор тулгокни тохтатишга уринишди 5 кун тулгок билан йотдим кейин дохтирлар боладан ажралип колишимис мумкун деп вахимага тушип бахт тавакал деб тугдиришди козим йориди худога шукур кизли болдик ахволи жудайам яхши ерим келди мениям кизимнияам корип йиглап юборди икаламисни кучоклап опиб койди шу пайитда еримни хамма килган айбини кечирип юбордим худо хохла кизимис бизни бирлаштиради деп хурсанд болдим лекин кувончим копга чозилмади яна уриш жанжал бундай яшашдан рости тойип кетгандим кейин эрим ишлаш учун рассияга кетди халиям хар куни тел килип йо ватсап оркали шу жанжал хакорат шу орада кайнотам хам ичип келип мени ураман деп югирип кайнонам орага тушп зорга ажратди . эрим худи кайнотамга охшаркан кайнотамни огзидан боди кирип шоди чикади кочада бакирип хар хил уятсиз гаплар айтип мен билан уришади кизим учун хаммасига чидап келйотгандим хато отасини килган ишларини эримга айтмагандим бир куни ойимникига келдим эрим тел килди кайердаликимни соради мен жавоп берди у деди бу деди хулас яна жанжал бошланди менам кизишип кетип отасини килган ишини айтдим у бола мени хакоратлашдан тохтамасди хатто ота онамниям хакоратларди шу ажрашамис эртага ариза йоз деб телни очирди хар куни шу гап ажрашамис ариза йоз дейди тойда холамдан олган карзингни тола десам мени худодан бошкадан карзим йок деб карзини толамаслик учун мен билан ажрашмокчи мен нима килишгаям хайронман у ойлада нима учун ким учун хам яшашни билмайман на эримга на ота онасига мени кизимни кераги йок мен нима килай агар кизим болмаганда алакачон бу дунйода болмасдим
хозир ота онамни уйидаман ойим мени тушунадила лекин дадамни билмадим нима килай кандай йол тутай мен качон эримндан ширин соз эшитип еркаланганимни хато еслолмайман хам мен еримни канчалик озимга якин болишга харакат килсам у мендан шунча узоклашади у мени урсаям айбим болсаям болмасаям тиз чокип кечрим сорардим нахотки хамма айб менда бола ахир мени зорлаган уку мен качонгача товон толап яшашим мумкун илтимос маслахат беринг нима килай.
Sayyod:- Албатта бу бир тарафлама ўқилган воқеа. Бироқ, бир сўз билан "Ўз қадрини билмаганни бошқаси билармиди?" деб жавоб берса бўладиган вазиятдек. Зўрлаб қўйибди энди тўй дейишдан аввал эрингизни таъзирини бериш керакмиди...Ота-онангиз, тоға амакилар қаерга қараб туришган, тушунарсиз. Қизи борни ғурури бўлмасми? Биласизми, Эрингиз тўйдан кейин шубха гаплари айнан мана шу ўз қадрингизни билмаганингиз ё ўша тўйдан аввалги жинсий алоқангиздаги аслида зўрлик эмас ўзаро розилик билан бўлгани учун бўлса керак. Бўлмаса бундай шубха гаплар қилиши ғалати. Ниманидир яширяптгандексиз. Яна билмасам.
Тўйдан аввал хам жанжал бўлган экан, неча мартта фотиха бузулган бўлса нега шартта муносабатни якунламагансиз? Билардингизку мана шу инсон билан яшаб кетганингиз билан у ўзгармайди. Худди шундай бўлаверади. Демак шу ўзингизга ёққан ёки хаммасини шундайлигича қабул қилгансиз. Бу билан шундайлигига чиданг демоқчи хам эмасман. Химояланинг ва курашинг! Оила маъсулияти кучайибди, фарзандлисизлар, унинг тарбияси энди уйдаги мухитга тобе. Жа бўлмаса аёлни макри қайда қолди? Эрингизни олдига кетганингиз балки яхшироқдир чунки эр қаерда бўлса хотин хам ўша ерда бўлиши керак. Ёки алохида яшанглар.
Унутманг, оилада қайнотангиз ва эрингиз, борингки хамма ёмон бўлгани билан сизни хам оиладиги мухитда РОЛИНГИЗ бор ва у асосий бўладими ё охиргиси бу ўзингизга боғлиқ. Вазиятни қўлга олинг. хақорот ва камситишларга йўл қўйманг. Қайнотангизми эрингизми милицияга мурожаат қилиш билан қўрқитинг. Урадиган бўлса ўйлаб турмай милиция чақиринг. Чунки аёл кишига қўл кўтарган эркак учун бу энг енгил чора. Хақиқий эркак аёлга қўл кўтармайди.
Воқеани у тарафини хам билмаганим учун, тахминимга таянган холда (ва ёзганларингизда ундай девордим, бундай девордим деганларингизни инобатга олса) тилингизни ширин қилишингизни маслахат бераман. Аёл киши барибир бир оилага ўрнашиб у буткул ўзга олам, ўзга қоида, тартиб ва тушунчаларда бўлган оилага мослашиш учун аввалига истайсизми йўқми қулдек яшашга тўғри келади. Яъниким хизмат, муомала ва сабр. Лекин сабр асло хақорот ва калтакка эмас!
Эрингиз ўзидан ўзи келиб уриб кетаверадиган бўлса унда камига у рухий касал бўлиши керак. Демак қандайдир сабаби бор. Ичиб келиб кайфияти йўқ бўлса, гапирса, демак гап қайтарасиз буни эса асло қила кўрманг! Одам маст бўлганида унга хақлигингизни хеч қачон уқтира олмайсиз. У урушни бошладими ўзини бошқара олмайди. Сабр! ха хўп деб юмушларингизни бажараверинг. Гапдан тинмаяптими жим эшитинг. Ўзига келганида, эртасига кайфи тарқалгач паст овозда аммо қатъият билан гаплашиб бу нарсани қайтарилмаслигини талаб қилинг! Бир марттада бўлмас аммо хар сафар миясига қуйиб борсангиз онгига жойлашиб ўз ўзидан тартибга тушиб кетади. Оддий психологиянинг енгил гипноз тури.
Хаётда хамма нарсани иложи бор ва тирикмизки хар нарсада курашиб яшаймиз. Яшаш учун, ейиш учун пул топишда ва хоказо. Мана хали буёғига фарзанд катта қилишда унинг хархашалари хам камлик қилмайди. Ундан хам кечвормайсизку тўғрими? Оила масаласидаги мураккаб вазиятларда ақл билан ва керак бўлса макру хийла билан вазиятдан чиқмоқ мухим. Асосийси ўзингизни босиб чидашда. Жабрдийдани ёқиб хаммасига қўл силташ осон аммо бу билан истаган нарсангизга эриша олмайсиз. Оила эса муқаддас у учун албатта курашилади ва чидалади. Хамда бунда энг асосийси келинга боғлиқ бўлади. Яъни шу оиладаги бир бегона инсонга. У оилага "ўзимизники" бўлиб кетгунингизгача барибир бегонасиз. Шу тарафлама хам сўнгги поғонадасиз. Шу тарафлама хам хаммаси келиб сизга урилаверади. Олишмай калтаккача олиб бормасангиз изига тушиб кетади.
Мухитни созланг! Хар тарафлама!
Ўзингиз калтакка ўргатибсиз, бора-бора чидамларингизни кўрган қайнотага хам ўргатибсиз. Ўзингиз созланг! Агар иложиси бўлмаса ва ичкилик ва калтаклаш ташланмаса, унда фарзандингиз келажагини бундай мухитда катта бўлишига йўл қўйманг!
Бу шахсий фикрларим эди, изохдагилар нима деркин?
Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.
sayyod@gmail.com почтасига воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга sms.
Шунингдек, эндиликда телеграм орқали @sayyodcombot ни топиб унинг менюсидаги "Мухлис минбари"ни босиб жавобига воқеангизни ёзиб юбориш имконингиз хам мавжуд! Бунда сизни телефон рақамингиз кўринмаcлиги ва сизни воқеангиз аноним тарзда чоп этилишига кафолат!
Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди!
Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз!
Astagfurulloh!Uzr...ammo kechasi qiz bola uchrashuvga balo bormi?Zurlab quydi...degan suz mantiqsiz.Qiz bolada 80 foiz aybdorlik deb bilaman.Agar tusatdan bosqinchilik qilib yoki olib qochib ketib zurlasa bu Boshqa masala.Ammo uchrashuvga chiqib uylanadigan qizini zurlab quysa...bunda ikkala insonniyam aybi bor.Tembole homila qolibsiz...Bular ish bulibdi.Ammo shuncha kurgan azob va egan kaltaklaringiz endi Sizga tugri yulni kursatar.Uz ozodligingiz va kelajagingiz uchun kurashing singlim.Hayot davom etadi.Atrofga qarang yashamoq guzal!Ammo qanday qilib guzallikka intilish bu uzingizni qulingizda.Ruhingizni tushirmay kelajak sari olga!Kurashing,intiling,omad yor bulsin!
Bu ayolning o'zidan ham xatoliklar o'tgan. SHuning uchun qizining kelajagi uchun kurashish kerak, oilani tinchligi uchun kurashish kerak. Buning uchun mulohazali, tartibli, qat'iyatli, mustahkam iroda, sabr-qanoat kerak. Oilaga yordam bo'lishi uchun oiladagilarga ma'qul kelgan holda pul ishlab topishga harakat qilish kerak. 2-3 yilda o'nglanishi mumkin holat. 5-6 yilda iziga tushadi.
O'zimga ham boshqalarga ham doim bir narsani takrorlayman, har qanday munosabatlarda "oltin oraliq" saqlanmas ekan, u munosabat albatta zavolga yuz tutadi. Sizda shu holat bo'libdi, o'z qadringizni bilmaganingizdan kechirasizu zo'rlangansiz. Lekin bularni muhokama qilish uchun yozmagansiz maktubni, buni tushunib turibman. Endi nima qilish kerak, asosiy muammo shu. Agar oilangizni saqlab qolishni istasangiz, dunyoqarashingizni o'zgartiring, fikrlash diapozoningizni o'zgartiring, bunday fikrlash bilan, bunday dunyoqarash bilan hayotni yangidan boshlay olmaysiz. Yozish uslubingizdan ko'p narsalarni bildim siz haqingizda, birinchi aybingiz, ya'ni to'g'irlashingiz kerak bo'lgan narsangiz og'zingiz boshqa gapni gapiradi, o'zingiz boshqa ishni qilasiz. Har gal tiz cho'kib kechirim so'rardim deb yozibsiz, bu juda katta ish mening nazdimda, lekin shunda ham ilgarigidek davom etyaptimi, demak siz kechirimni so'raysizu ertasiga o'z bilganingizdan qolmaysiz. Singiljonim, "erni er qiladigan ham, qaro yer qiladigan ham XOTIN" shu maqolni aslo unutmang. Bu degani faqat erni gapiga kirish kerak, u zulm qilsa ham chidash kerak degani emas, bu aql bilan ish qilish kerak degani. Bilaman, ayol kishiga mehr ko'rsatilmasa u so'la boshlaydi, sizga avvalo shu mehr yetishmayapti, shunday ekan, o'sha mehrni qozonishga harakat qiling. buni undoq yoki bundoq yo'l bilan qilish mumkin demayman sizga, siz o'z holatingizni bilasiz, shundan kelib chiqib ish qiling. Tursunoy Sodiqovaning "Ayolga qasida" kitobini olib o'qing, sizga juda foyda beradi, bu yerda olishingiz mumkin bo'lgan maslahatlardan yuz karra ko'prog'ini beradi. Endi ikkinchi masala, agar oilani saqlash niyatingiz bo'lmasa, u er bilan davom ettirishga ko'zingiz yetmasa, qarz, u-bu narsa qilmasdan yaxshilikcha, janjal to'polonsiz tezda ajrashing. Hech qanday mol-dunyo sizning va farzandingizning aziz umrini barbod qilishga arzimaydi. Dadangizga maslahat soling, ularga ishoning, dardingizni ular bilan bo'lishishga harakat qiling. Qanday qarorga kelishingizdan qat'iy nazar sizga chiroyli sabr, shirin til, uzoqni o'ylaydigan aql, farosat va eng muhimi salomatlik tilayman. Hayot sinovlariga aslo bo'y bermang, oxirigacha kurashing.
Qadrdonlar, maktub egasi meni yumma talanglar deb maktub yozmagan. Sizda hayotiy tajriba bo'lsa, qandaydir fikringiz bo'lsa shu haqda o'rtoqlashing degan. Biz nima qilyapmiz, sen falonsan, o'zing aybdorsan, boshqasan deb yotibmiz. Bizsiz ham u bilyapti aybini, kelinglar, uni aybdor ekanligini bir chetga qo'yib, hodisani aqlan tahlil qilib nima qilsa bo'ladi endi, shuni o'ylab maslahat beraylik. Axir oramizda, o'qimishli, hayotning past-balandini ko'rgan opa, akalarimiz juda ko'pku.
qiziq qaynota ham besabab sizni sukmasa kerak, siz tariflaganday. Sizning ham tilingiz 7 qarichdirki qaynota ham boshlagan. Qaynota mening nazarimda hech qachon kelinga bekordan bekorga bunday muomala qilmaydi
"мени оласи килип урди ва зорлади мен хечнима клолмадим уйга зорга келдим ошанда унга болган нафратимни чегараси йок еди хулас шу орада у мени тинч коймади кейин мени бойимда болип колди" Faqat manga shu joyi g'alati tuyulvottimi (aslida g'alati joylari ko'p)? Demak bu narsa bir marta bo'magan.
Ayb qurg'urri oldin o'zizdan qidirin... "Stop"pi vaqtida bosish keremasmidi? Kechqurun uchrashuv!? Haa yashavorin unda! Tungi uchrashuvdan baxt kutganmidila?! Tanlash huquqi borku?! Ana sizga: Shuncha insondan ⬆Fikr!!
1-dan zorlab qoydimuw. man wu gappi erga teygan kunim chunganman osongina zorlash mumkinmas. birinchi mattada qiz bola indami turganda zorga boladiku siz hohlami qannaqib zorlabdila erizzzz... oziz indamaganizdan keyin hayotiz eunaqa boladide. uwa payyda zorlawga siz yol qoymaganizda eriz hurmati ancha owardi sizga. 2-dan ajrawmen erizi oldiga ketin ili u kesin. agar ajrawsez bundan battar bolas yana hat yozas kimgadur iwongandim.......... I t.d
Siz televideniyalarda takror va takror beriladigan "TURMUSH CHORRAXALARIDA" degan ko'rsatuvni ko'proq ko'ring aynan shunday taqdir to'g'risida berilmasa xam oila va jamiyat to'grisida yaxshi mavzular ko'tariladi shu ko'rsatuvda.Nu bilmadim aybni faqat erga yuklamasdan o'zizga xam oling qaysi uzbek oqila qizi toydan oldin shoshilib bu ishni qiladi ayb 99 % foiz o'zizda ming zo'rlasa xam o'zizni ushlab turish o'zizga bog'liq....
Nuqta vergul yoq ekan, hatolar juda ku'p ekan, zu'rg'a uqidim... Hulas siynim birinchidan yarim kechasi uchrawuvga chiqib hatoga yol qu'yibsiz, ikkinchidan fotihani 4 yilga chu'zib nima bor edi ?! Fotihani chuziw yahwilikga olib kelmaydi, tezroq tu'y qiliw kerak edi. Yozganlaringizga qaraganda u bola bn tuydan oldin bir marta bumagan va homilador bulib qolgan siz. Qaynotangiz va eringiz oldida hurmatiz qomagan. Yozganlarizga qaraganda uzizda ham ayib etarli. Agar ku'zingiz etsa yawab ketiwizga albata kurawing, farzandiz uchun, tilingizni wirin qilib, gap qaytarmasdan, ota onasiga va eringizni ku'niga yol toping. Ayollik makringizni iwlating, yahwi gapga ilon izidan chiqadi db aytiwadi. Agar bu'masa unda ajrawing, qarzi borligini yuziga solmasdan. Farzand bunaqa muhitda katta bu'lmagani yahwi. Sizg sabr tilayman
Hey odamlar buncha qahri va diydasi qattiqsizlar, dindan gapirasizlaru o'zingiz amal qilmaysiz, singlimiz yordam so'rayapti, nahotki unga yaxshi gapirib hayotini yaxshilashga yo'l ko'rsatish qiyin bo'lsa. Singlim, agar gaplarimni o'qiyotgan bo'lsangiz, yuqoridagi gaplarni barchasini o'qing, lekin xafa bo'lmang, ular nohaq emas, shunchaki rahmsiz xolos. Siz maslahatni hayotiy tajribasi bor, oqu-qorani yaxshi ajratadigan yoshi ulug' onaxonlardan borib so'rang. Bu yerdagi maslahatlar sizga teskari ta'sir qilishi mumkin.
Birinchidan, yarim kechasi qizbolaga narsaga nima bor uchrashuvga chiqib? Ikkinchidan, sizni buzib qo'yarkanu siz qarshilik qilmas ekansizda? Siz axnoq emassiz, juda ham aqllisiz. Nima qilasiz o'z aybiz uchun boshqalardan maslaxat so'rab.
Masalahatni o'zingizni oilangizdan so'rang. Sharoitni bizdan ko'ra ular yaxshi bilishadi. Qolganiga Olloh o'zi ko'mak bersin. Biz sizni aybdor uni aybsiz deganimiz bilan hech narsa o'zgarmaydi. Hayot sizniki o'qing, izlaning, balki hadis yoki ibratli hikmatli hikoyalar orqali o'zingizni aybingizni tushunib etarsiz. Ammo men bu gapim bilan sizni ayblayotganim yo'q shuni tushuning. Hayot bir marta berilgani bilan unda qanday yashash o'z qo'lingizda. So'g' bo'ling!
Uzur ku lekin xammasini oqishga asabim chidamadi, bitta narsa etoliman xamma ayb qizni ozida... Birovga aybni tonkagandan kora ozini qivotgan ishlarini bilsin. Zorlab qoydimush agar qiz bola xoxlamasa xich kim zorlomidi. qanaqadur qorongi xich kim yo joyda kechirasizu ... bormi? Agar uzo joy bomasa baqirsinidi yordam sorab. ishqilib xamma ayb QIZDA!!!!
Odamlar ham Yevropadagilardan battar uyatsiz bo`lib ketdi. Sizlar aytoyotgan gaplarni kim o`rgatgan bilmayman, lekin ozgina tarbiyali bo`lishni maslahat berardim.
Nimaga ursa jim qarab o`tiraverdingiz? Yerdan chiqqan qo`ziqorinmisiz? Nimaga birdan militsiyani chaqirmaysiz? Agar vaqtida militsiyani chaqirganingizda edi qo`rqqanidanam muloyim mushuk bo`lib yurardi. Endi har gal militsiyani chaqirib ta`zirini beravering, qonun bilan yo`l tuting. Qonunni hammani oldida baravar.
Шахсий хаёт узингизники, узингиз хал килинг. Янги йил атрофи одамларни огир гапини деб хафа булиб утирманг. Одамлар гапираверади, худди узлари рухонийдай, гунох хам, айб иш хам килмагандай. Ажрашманг. Чидаб яшанг, эрингизням яхши томонга узгартириш сизни кулингизда. Уршсаям, суксаям хизматини килиб юраверинг. Бир кун мехри уйгонар.
Хамма Сайт мухлисларини Янги йил билан табриклайман. Кувонч, бахт, тукинлик хамрохингиз булсин. Хар бир кунингиз чиройли утсин
Inson avvalo o'zini hurmat qilishi kerak, shundagina boshqalar ham uni hurmat qila boshlaydi, e'zozlaydi. Eringizni tuydan keyingi munosabatiga o'zingiz aybdorsiz. Bitta qilgan xatoingiz butun umringizni vayron qildi. O'zimam ayol kishiman. Hayotidan to'ygan insonga o'xshamaysiz. Hamma narsani tashab ketishni istagan inson bu qarorga osonlikcha kelmaydi. Qarz yoki boshqa shunga o'shagan narsalar uni ortiga qarashiga sabab bo'lmaydi. Shukur qiling farzandiz bor. Ota-onangiz boshingizda sog'. Ular uchunam barchasiga chidang. Otangiz bilan maslahatlashing,hech qaysi OTA hech qachon qizini qiynalishiga jim qarab turmaydi. Eringizni yoniga boring. Ishlang, odamlar bilan muloqotda bo'ling, biroz chalg'iysiz..
Assalomu alaykum. Bu butunlay bowqa mavzu va muxokama qilishga arzimidigan narsa. Prosto ruhoniy so'zini o'rniga tepadigi yozganlarimdan bittasni iwlatsezam bo'lardi. Keyin ayyollar bn aloqa qilish gunohamas aksincha savob (o'zini ayoli bn faqat)
G'unajin ko'zini suzmasa Buqa arqani uzmiydi diyishadi. Zinokor insonga bu ham kamdur balki.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.