03:33 Зомби вирус энди фантастика эмас! У реалликда тарқамоқда! | |
Хориж телеканалларини кўрган сари одамни вахима босади...дунё нотинч...
Фантастик фильмлардан бирида зомби вирус тарқалиб одамлар қўрқинчли махлуқларга айланиб соғ одамларни (адашмасам) ейиш ва ўлдириш билан машғул бўлишади. "Я-легенда!" фильми ёдингиздами? Бош ролида Уилл Смит. Жанри аслида фантастикмиди у ё "ужас"ми (дахшатли) ёдимда йўқ...лекин жуда машхур бўлган фильмлардан бири. Умуман олганда кўпгина шу каби "ужастик" ва фантастик жанридаги фильмларда зомби мавзуси ва у вирус билан боғлиқ бўлишлиги долзарб бўлганди.
Шундай фильмларни кўрганимда реал хаётда бундай бўлиши мантиқан хам тасаввуримга сиғмаслигидан "ха энди фантастикаде" деб қўярдиму... Аммо тобора аслида зомби вируси дунёни забт этаётганини тушуниб етяптгандекман. Фақат фильмлардагидек инсонларни ташқи қиёфаси махлуқ бўлиб эмас, у қалбларни захарлаб юқмоқда. Шу сабаб хам ташқи қиёфадан билинмай, аслида ички дунё вирусдан захарланиб махлуқ даражасида бўлганидан бу реал касалликни пайқаш қийинлиги у фильмларданда дахшатлироқ кечмоқда!
Номинг ўчсин ИШИД!
Шунча инсонлар ўлими бекорга кетмас...чирқираб қолаётган ота-оналару фарзандлар, хар бир умри нохақ узилган инсоннинг қанча қалби оғриб қолган яқинларини қарғиши шунчаки изсиз қолмас... Хаммасига жавоб муқаррар!
Исломни тахқирлаб шунча тўкилган қонлар устига ёпилган қора байроқ учун жавоб хам бордир! Аллох хечкимни ўлдиришни буюрмаган ва бу жудаям катта гунохлигини била туриб бутун дунёга Ислом Давлати-ИГ (Исламское Государство) дея қанчадан қанча мусулмонларни тахқирлаб, динни қонга белаб дунёни ағдар тўнтар қилаётганлар аввал Қуръонни ўқиб чиқсин эди. Кейин ОТА-ОНАСИНИ ТАРБИЯСИНИ ЭСЛАСИН! КЎЗ ОЛДИНГГА КЕЛТИР ОТА-ОНАНГНИ ТЕНТАК! БИР МУДДАТГА КЕЛТИР! Дунёга келтириб не не ниятлар билан катта қилаётганида хар бир куни ва соатига қанча мехр билан парваришлаб катта қилганидаги ниятлари ва орзуларини хис қилсин! Билмадим Ишидчилар қаторида ўзбеклар борми йўқми, лекин орасида ўзбеклар бўлса, уларнинг ваъда қилаётган катта пулларига учишдан аввал тарозини бошқа палласига ота-онасини қўя олармикан? Сени шу ниятда бу дунёга келтирганмиди? Ўзингни фарзандингга хам раво кўрасанми шуни?
Зомби вирусидан касалланма ўзбегим! Биз палаги тоза миллатмиз! Аждоди буюк, фикри тоза, хаёли теран ўзига БЕК халқмиз! Бизга кимдир ўз манфаати(!)ни сингдира олмайди! Охиратингни куйдирма! Бировни қонли жаллодига айланма! Ўз миллатингни улардан химоялай олмас экансан хеч бўлмаса улар қаторидан жой олма!!! Хеч бўлмаса мана шу билан ўзингни, оилангни, ота-онангни, махалланг ва халқингни асра! Биз мард миллатмиз! Мардлар қон тўкмайди! Мардлар химоялайди! Мардлар тинчликни сақлайди! Дунё тинч бўлсин! | |
Бўлим: Adolatsiz haqiqatlar |
Кўрилган: 17552 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 17 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |