Хайрулла Хамидовдан янги шеър мп3 ва видеолавхалар кетма кетлиги эътиборингизга хавола. Хафта давомида Хайрулланинг яна бир шеърини мп3 тарзида тақдим этамиз.
Яқин кунлар Хайрулла Хамидов билан сухбат ўтказилиши режалаштирилган ва унга аталган саволларингиз бўлса изохларда қолдиришингиз мумкин.
Хозирча Хайрулланинг "ИШИД фитнаси" шеърига хос мавзудаги жорий йил бошидан тақдим этилган Айдар Тулеповнинг "ИШИД ФИТНАСИ" номли китоби айни дамда сотувга чиққани ва таълим муассасаларига хам бепул тарқатилаётгани хақида маълум қиламиз.
Бугунги давр ёшларини интернетдан ўзгаси қизиқтирмаётган бир пайтда дунё миқёсидаги долзарб мавзулар ва улардаги ёшларни онгига таъсир кўрсатиб, онгини захарлаб қўяётган иллатлар хақида огохлантирувчи материалларни эса ўзлари интернетдан излаб топиб қизиқиб ўрганишлари анчайин мушкул масала бўлса керак.
Бошқа тарафдан сахих манбаалар саноқли ва бугунги кунда турли оқимлар ривожланиши оқибатида хар бир диний ёки сиёсий мақолаю янгиликларга гумонсираб қарайдиган даврда яшамоқдамиз. Шу учун эътиборингизга тақдим этилаётган "ИШИД фитнаси" китоби ўз ичига барча керакли маълумотларни ихчам тарзда йиққанлиги, диний сахих манбаалари кўрсатилиб исботию далили билан оқни қорадан ажратиш қўлланмасини ўташлигини хам маълум қиламиз.
Ёшлар учун жуда қулай , осон ва тушунарли тарзда тайёрланган ушбу китобда теварак-атрофимиздаги бугунги даврда огох бўлишимиз учун мухим бўлган холатлар, нималарга эътибор қаратиб, нималардан сергак тортишимиз хақидаги маълумотлар, шунингдек хорижга кетган ёшлару, фарзанд тарбиясида адашган отанинг воқеалари хам ўрин олган. Китобдаги замонавий иллюстрация эса матнлар уйғунлигида бутун бир хужжатли фильмни намоёнлайди гўё.
Атиги 107 вароқдан иборат ушбу китоб-қўлланмани ўрганиб чиқар эканман, ўзига хос равишда қисқагина аммо лўндасидан диний сахих тарбияни хам ўташи мен учун жудаям катта ахамиятга эга бўлди.
Шахсан ўз фарзандим ва яқинларимга тавсия қилишим мумкин бўлган ушбу китобни барчангизга топиб олиб ўқишингизни ва яқинларингизга хам тавсия этишингизни сўрардим.
Муаммо ва хаттоки фожеани хам олдини олиш хаммамизни ўз қўлимизда ва бунга яна бир химоя қўлланмаси тақдим этилгани нафақат иллатлар билан курашишдаги мухим профилактикани , балки фойдали дарсликни хам ўтайди.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Bunyod
*********************