РАДДИЯЧИЛАРГА ХАЙРУЛЛО ҲАМИДОВНИНГ ДЎСТОНА ЖАВОБИ
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Оламлар роббиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолога ҳамду санолар, оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбар алайҳиссаломга дуруду саловатлар бўлсин.
Азизлар, мана неча кунки, бизнинг ҳаққимизга интернет тармоғи орқали турли туман гап сўзлар ёғилиб турибди. Алҳамдулиллаҳким, бизни тўғри тушунганлар ҳам бўлди, нотўғри маънога оғиб кетганлар ҳам бўлди. Лекин биз бундан ранжимадик, зеро, бу масалада икки хиллилик мавжудлиги рост гап. Мен ўз қилган ишларим учун жазо муддатини ўтаб чиққач, неча кундирки, бу масала хусусида ўрганишга киришдим, сабаби, бу кимлар айтгандек, буюртма бўлгани учун эмас, балки умуминсоний муаммо бўлгани учун.
Келинг, азизлар, очиқ бўлайлик, ахир ИШИД масаласи бир давлат ё бир ҳукумат доирасидаги иш эмас-ку… Бунда минглаб қора кўзларнинг, миллионлаб мўмин юракларнинг ҳаққи турибди. Мени ҳайрон қолдирган нарса шу бўлдики, ИШИД фитнаси шеъри эълон қилингач, менга нисбатан айрим биродарларимиз: “Ия, сиз айнибсиз, давлат малайига айланибсиз, маддоҳ бўлибсиз, олдинги ҳолатингиздан асар ҳам қолмабди" деган мазмунда хитоблар қилишди. Мен ўйлаб қолдим, ахир, мен ўша олдин ёзган шеърлариму чиқишларимда қачон қирғинбаротни оқлаб чиққан эканманки, бу қадар ўзгариш хусусида гапиришяпти? Тўғри, мен жамиятдаги баъзи ҳолатларни қоралаганман, исломнинг шаъни учун гапирганман, аммо олдин ҳам ҳеч қачон ношаръий жангларни ҳимоя қилмаган-ку... Ажабланишга ажабландиму, ютубга кириб кўпгина шеърларимга ишланган клипларни, роликларни кўриб ҳаммасини тушундим.
Шеъриятнинг нозик сир асрорлари бўлади, унинг маъжозию сеҳри бўлади. Ана шуни исталган одам ўзининг томонига оғдириб олса бўлади, буни ҳамма билади. Ютубдаги кўп шеърларимда айтилаётган сўзлар бутунлай бошқаю, кўрсатилаётган манзара бутунлай бошқа. Ҳай, майли, буни ҳам тушунса бўлади. Аммо мен тушуна олмаётган жиҳат шундаки, бутун дунё очиқ ойдин кўриб турган вахшийликларни ҳимоя қилаётган биродарларимиз нимага асосланиб бунчалик қаттиқ қаршилик кўрсатмоқдалар шеърга... Озодлик радиоси расмий сайтида берилган шарҳлардан бирида номи ҳар доимгидек айтилмайдиган бир шахс Ўзбекистонда ҳеч қандай маълумот олиб бўлмайди, нимани ҳам эшитиб кўрибдики, у бундай хулоса беради, деб куюниб ёзади. Бу акамиз ё укамиз мамлакат ташқарисида бўлсалар керакки, ҳозир бизнинг диёрда интернет тармоғи орқали берилаётган жамики маълумотларга чиқиш осонлашиб кетганини билмайдилар. Бунга балки ишонмайдилар, бироқ, айнан мен шу борада жуда кўп материаллар билан танишиб чиқдим, ИШИД томонидан ёзилган ва айтилган нарсаларни ҳам ўқидим, кўрдим... ва кейин шу шеърни ёздим. Бу шеърни ёзишимдан мақсад, кимнидир сўкиш эмас, балки ўз ака-укаларим, қардошларимни, миллатдошларимни огоҳлантириш эди, холос. Чунки мен биламанки, менинг гапим барибир ИШИД сафида юрган инсонларга умуман таъсир қилмайди ва улар бу гапларни эътиборга олмайдилар. Чунки улар бутун дунё олимларининг уларга қарата ёзилган очиқ хатларини ҳам эътиборга олмадилар. Ваҳоланки, бу очиқ хат ақли ва қалби салим кишига кифоя қилиши керак эди. Ундаги айрим матнларни ўқиб чиқингда, кейин ўз хулосангизни билдиринг...
Бу сўзлар менинг, ё бир оми одамннинг гапи эмас, балки Ислом динининг устуни ҳисобланган забардаст олимларнинг ижмоъ қилган сўзларидир. Росули акрам саллоллоҳу алайҳи ва саллам ояти карима тушишидан олдин саҳобалари билан маслаҳат қилардилар ва ана шу маслаҳатдан хулоса ясардилар. Демакки, ҳозирда биз ҳам дунё тан олган олимларнинг ижмосига эргашишимиз лозим. Бу суннат. Энди хулоса шундай, ҳар ким дунёда ўз йўлини ўзи танлайди ва ниятига, йўлига, амалига кўра Қиёматда жавоб беради. Мен ИШИД фитнаси шеърига билдирилган фикр мулоҳазаларга қисқача жавоб бераман ва шу жавобим остида фитналар замонида Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳмат йўлларини, исломни чиройли кўрсатадиган, ҳатто душманлар ҳам тан олишга мажбур бўладиган соф йўллари томон йўл оламан.
Азизлар, ахир очиқча мусулмон мусулмонни ўлдирмоқда...
Болаларга вахшийлик дарсларидан сабоқ берилмоқда ва буни бутун дунёга кўрсатишдан-да ор қилмаяптилар...
Бутун оламга Исломни қоронғу ва зулм дини деб таништирмоқдалар...
Илм аҳлининг насиҳатларини бир пулга олмаяптилар, ваҳоланки, сарваримиз “Дин насиҳатдир” деганлар...
Ва энг асосийси Ғарбнинг ўйинчоғи бўлиб, улар берган қуроллар билан бир-бирларини қириб, олам аҳлига кулгу бўлмоқдалар...
Тўғри, баъзиларнинг қалбида яхшилик ва ислом умматининг қайғуси бордир. Бироқ, азизлар, бу иш бундоқ қилинмайди, ном чиройли бўлгани билан унинг ҳаракатлари жоҳилона кечса, бутун дунё ҳазар қилиб, бир кун келиб чиндан ҳам саодатли кимсаларнинг чақириғига ҳам ёвуз қарайдиган бўлиб қолади. Азизлар, биз ҳаққимизда нима десангиз денг, бироқ, аввало ўзингизни ўйланг. Аллоҳнинг ҳузурида Ўзингиз учун Ўзингиз жавоб берасиз. Биз нима қилаётганимизни билиб турибмиз. Сўзимиз охирида бир гап: Мен бу фитналар оламида, жангу жадаллар бадалида бир пайтлар Ҳазрати Али р.а.га нақадар қийин бўлганини тушуниб етдим. Мўмин мўминни қиличлаётган пайтда жангда “Хой мусулмонлар, нима қиляпсизлар, ахир тўхтатинглар!” деб юрган Абдуллоҳ ибн Умарнинг ҳллатини озгина бўлса-да фахмладим. Уларга чиндан ҳам жуда мушкул бўлган экан. Кўз ўнгида икки диндоши бир бирини ўлдираётган манзарани кўриб туришданда оғир ҳолат йўқ мусулмон одамга. Дунё олимлари-да хитоб қилиб сўзларини етказа олмаётган одамларга бизнинг ҳеч қандай гапимиз йўқ. Ҳамма ўз нияти ва амалига қараб Аллоҳдан олаверади. Биз фақат ёнимизда юрган ака-укаларимизгагина айтяпмиз ўз сўзимизни. Уларнигина бу қонли жавобгарликлардан қутқариб қолмоқчимиз холос.
Ибни Умарнинг гапига қулоқ тутинг:
“Мен ”Хайя алал фалах” дейилса лаббай деб жавоб бердим, мен “Хая алас солаҳ” дейилса, лаббай деб жавоб бердим. Бироқ, “мўминни ўлдиришга келинглар”, дейилса, лаббай демайман!”
Биз ҳам шу гапни такрорлаймиз.Биз бир мўминнинг қони учун у Кунда масъул бўлишдан қўрқамиз. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Саййид-ул айём муборак!
Видео тарзида Ютубда томоша
Видеони тасиксдан кўчирмоқ 37мб
Видеони мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 29мб
Аудио тарзини тасиксдан кўчирмоқ 6мб
Муқобил тасиксдан
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
мусулмонларни дунега емон курсатаетган бундай кишилар аслида пок динимизни душманларидир!
У қандай бўлиши керак? Беш йиллик айрилиқдан кейинги мақоланинг мавзуси... Бу қизиқ нарса бўлади локин. Буни билган билади, билмаган ҳеч қачон билмайди... билмасин ҳам.
Хуллас, ёш укаларимиз баҳона мен ҳам ўз чиқишимни бошлавомоқчиман. Бу борада очиғи, роса ўйландим ва янги америка очмаган ҳолда, бугунги кунимизнинг энг ёвуз саволи борасида ёзишга қарор қилдим: Роналдуми ё Месси?
Негалигини мақолам охирида айтаман. Сабаби бор. Келинг, саволнинг ўзига қайтамиз.
Бу савол гарчи жуда мантиқсиз ва одамнинг асабини ўйнайдиган савол бўлса-да, деярли ҳар куни берилади. Мен бу саволни нимага ўхшатаман, биласизми: “Ота яхшими, ё онами?”
Нега? Чунки унисини айтиш билан бунисини қоралаб қўйган бўлади инсон. Биз шундай даврда яшаяпмизки, ҳали футбол саҳнаси кўрмаган икки буюк даҳонинг қарийб 10 йиллар давомидаги тинимсиз курашига гувоҳ бўляпмиз. Мессининг ашаддий мухлислари Роналдуни ҳақорат қилишади, португалиялик юлдуз фанатлари эса аксинча. Аслида, ақлли одам иккисининг ўйинидан завқ олиши керак. УЛАРНИ ЁМОН КЎРИБ БЎЛМАЙДИ!!!
Бу икки йигитнинг зўрлиги шундаки, уларнинг кўзи бир-биридан бошқани кўрмайди. Таъбир жоиз бўлса яна айтаман: Месси – юз фоиз худодан олинган инъом, Роналду – табиатнинг ўғли! Бугунги футбол асри шу икки даҳоники.
Келинг... “улар олдин ўйнаганда, ё Зидан ҳозир ўйнаганда, нима бўларди?”, деган саволни бир четга қўяйлик-да, бугунги ҳолатга яхшилаб назар ташлайлик. Қачон ва қайси даврда бу қадар узоқ тортишув содир бўлган эди? Қачон ва қайси даврда бундай стабиллик кўзга ташланган эди? Ота-боболаримиздан ҳам сўраб кўрамиз ҳатто. Уларнинг асрида яшаган Пелею Марадоналар ҳам бунчалик узоқ давр бир хил тура олмаганлар. Келинг, Жаҳон чемпионатларидаги натижалар-чи, деган саволни умуман бермай турайлик. Чунки бу йигитларга энг катта футбол мусобақаси ҳам зиғирча таъсир ўтказа олмайдиган бўлиб қолди. Олдинлари бўлар эди -- Европа ё жаҳон чемпионати ғолибларидан бири “Олтин тўп”ни оларди. Ҳозир эса декабрда бир хил савол берилади: Қайси бири оларкан? Мессими, Роналду?
Чунки ростан ҳам шу иккисидан бири олади, бу аниқ. Учинчи бўлишга ошиқинг, Суаресу, Неймарлар!!!
Футбол юлдузларининг ўзлари айтишяпти, 2та “Олтин тўп” ясаш керак, деб. Бири Кришти билан Лео ўртасида тақсим қилинади, иккинчисига қолганлар курашади. Зўр-а!
Лекин гоҳида икки даҳодан бирини танлаш керак бўлиб қолади барибир. Кимнидир биринчи дейиш керак бўлади расмиятчилик учун. Бунда авваламбор асосий эътибор рақамларга қаратилади. Кейин, кимдир ўз вазиятидан келиб чиқиб, ғолибни аниқлайди. Кимдир натижа билан, кимдир қобилият билан, кимдир рақамлар билан кўргиси келади бу рақобатни. Ўшандагина қайси биридир “биринчи” бўлади. Лекин уларни таққослаш мутлақо имконсиз эканлигини борган сари уларнинг ўзлари исботлаб келишмоқда.
Роналду ва Мессини мен шундай тасаввур қиламан: Икки югурувчи марра сари югуриб кетяпти. Бири бўйдор, бири кичкинагина. Бўйдори атрофга қарамайди, фақат рақобатчисини кузатади. Рақобатчисидан нима қилиб бўлса ҳам ўтиб кетади ва озгина тўхтайди. Ўтдим деб қичқиради. Ҳалиги кичиги эса ўз тезлигида кетаверади ва яна ўтиб кетади. Бўйдор яна етиб олади. Буларнинг биргина фарқи бор. Бўйдори рақобатчисининг ҳар бир ҳаракатини кузатади ва ундан ўтиб кетишнинг барча йўлларини билади. Бўйи кичиги эса рақобатчисига умуман эътибор бермайди. Ўз тезлигида кетаверади, кетаверади. Дарвоқе, қолган югурувчилар билан томошабин мухлислар ўртасида фарқ йўқ ҳисоби...
Мен бугунги тандемга ўхшаш курашнинг озгина учқунини бундан 15 йиллар муқаддам Зидан ва бразилиялик Роналдода кўрганман. Лекин уларнинг кураши Эл классикода эмас, фақат ЖЧларда кечарди. Мундиални эса, афсуски, 4 йил кутардик. Нари борса 3та ЖЧ кўрдик улар иштирокида. Месси-Роналду эса ана шу 4 йилда бир бўладиган курашни ҳар йили, ҳар ой, ҳар ҳафта тақдим этишмоқда. Мана уларнинг бизга тақдим этган совғалари. Улардан жаҳон футболи қаттиқ қарздор. Мессининг туғма ноёб истеъдодию, Роналдунинг тинимсиз интилишлари жаҳон футболининг савиясини ҳаддан ташқари ошириб юборди.
Иккисининг ўзи бутун бошли чемпионатлардан устун бўлиб кетишди. Ишонаверинг, бугунги кунда Месси “Барселона”дан, Роналду эса “Реал”дан устунроқ. Ҳар томонлама. 2009 йили Перес Криштиануни Мадридга олиб келиб, бутун дунёга ана шу буюк рақобатнинг ибтидосини бошлаб берган эди. Иккисининг айнан шу, бир чемпионатда иштирок этгани ва бу иштирок Эл Классикога сабаб бўлгани билан ҳамма эътибор шу томонларга қараб қолди. АПЛда ҳазилакам юлдузлар ҳаракат қилишяптими, аммо...
Яқинда бўлиб ўтган эл-классикони кўриб ўтириб, ўзимда ғалати ҳолатни ҳис қилдим. Мен биринчи марта икки жамоага мухлислик қилаётган эканман. Ўлай агар, шу пайтгача мен эл классикода мадридликларга ён босганман, аммо бу сафар негадир иккаласининг ўйинига бир хил қараётган эдим. Сабабини топдим: Мен “Барса”ни ёмон кўрадиган бўлсам, Мессини ҳам ёмон кўришим керак эди. Бу ишни эса... кечирасизу, эплай олмасдим. Ҳа, бу икки бола менинг йиллар давомида шаклланган футбол тушунчалариму мухлислик мезонимга ҳам жиддий таъсир ўтказган эди.
Мессидаги хотиржамлик одамни карахт аҳволга солиб қўяди. Роналдудаги шижоат эса бу карахтликни янада оширади. Ҳаммасини нолдан бошлаш ва асосий рақобатчисига етиб олавериш. Бу кураш менимча, шунчалик узоқ давом этиши мумкинки, португалиялик юлдуз Аргентина афсонаси билан иш ҳатто “футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи” номини аниқлашгача борса ҳам кураш олиб бораверади. Асосийси, Месси бўлса бўлди ёнида. Леога ҳам Роналду жуда керак. Унинг тўхтаб қолмаслиги учун ҳам вахший рақиб ёнида бўлмоғи лозим.
Улар яқинда футбол ўйнашни тўхтатишади. Ва бутун дунё КИМЛАР билан бирга яшаганликларини билиб қолади. Одамларнинг феъли ўзи шунақа: Кеч билишади буюк ҳақиқатларни. Мен ўшанда аниқ ишонаманки, бугун Мессининг жинниси бўлиб юрганлар ҳам Роналду ўйинидан завқ олиб, кўзлари ёшланиб томоша қилишади ўтмиш ўйинларини ва Рони фанатлари ҳам Мессини “таниб қолишади”. Ия, даҳшат ўйнаган экан-ку, деб. Бугун эса бу гапларимнинг фойдаси йўқ. Лекин сизга озгина таъсир қилиши учун барибир бир гапни айтаман ва бу гапим мақоланинг бошидаги САБАБни изоҳлайди:
Мен беш йил ҳаммадан узоқ яшадим. Жуда кўп нарса ўзгариб кетди. Танишлариму, яқинларим, кўчаларимизу, уйларимиз... Фарзандларим улғайган. Кечагина ёш бола бўлиб юрган укаларимиз бугун журналистга айланишган. Биз билан бирга юрганлар КАТТА киши бўлиб қолишган. Бироқ, чиқиб, бир нарса ўзгармаганига гувоҳ бўлдим: Ҳалиям ўша савол: “РОНАЛДУМИ, Ё МЕССИ???”
Хайрулла ҲАМИДОВ
Jaholatga qarshi ma'rifat bilan kurashish kerak. Ko'proq o'qish, o'rganish, mehnat qilishga o'rgatish kerak yosh avlodni.
anons berganilaga ancha bo'ldiku kutib charchadik
Deydilar it hurar o'tadi karvon,
Ranj-u malomatda yonmasin joning.
Lekin alam qilar ekan bir umr giryon,
itlar orasidan o'tsa karvoning.