Бош сахифа » 2014 » Май » 11 » Зино эмас, бериб қўйдим дейилади! 18+
07:12
Зино эмас, бериб қўйдим дейилади! 18+

 

  Ассалому алейкум хурматли Сардор ака. Хозир ёзвотганларими жудаям кўп ўйладим "ёзимикин, ёзмимикин" диб. Лекин ичимда асраб юрган энг оғриқли, афсуслага тўла дардларимни сиз билан бўлишгим келди. Мандан маслахатизи аямен илтимос. Балки мани енгилтак қиз диб ўйларсиз, балки тушунарсиз, балки тушунмассиз... Лекин жудаям кеч хатоларимни тўғирлашга. Жудаям котта стрессдаман  1,5йилдан бери. Гунохларим оғир жудаям. Худойим кечирармикин мани...
               
   Институтда ўқийман. Энди ўқишга кирган пайтимда Шохрух акамни учратиб қолдим. Биринчи кўришдаёк юрагим жиз этди. Манимча буни  "любовь с первого взгляда" деса бўлади. Халиям эсимда биринчи  кўрганимда қора кўйлак, кора  галстук, қора костюм шимда эдила.  Улаям манга тикилиб турардила.   Битта ўқишда ўқишимизадан  хурсанд бўлудим)

   Шу шу ўқишда бир биримизни кўриб қосек караб ўтиб кетадиган бўлдик.  Каникул бошланди. Манга соц.сетьдан  дружба ташадила. Кўриб хурсан  бўлиб кеттим. Принять килдим. Хуллас шунақа қилиб танишдик. 1 хафталадан кейин номеримни сўрадила. Бермадим. Каникул тугаб ўқиш бошланди. Сессия пайтида улани кўриб қолдим. Саломлашиб ўтиб кеттим. Экзамен топшириб уйга келдим. Бегона номердан смс келди. Юрагим сезди Шохрух акам. Номеримни обший знакомий ўртоғимдан оганаканла. Шу билан муносабатимиз бошланиб кетти. Жудаям бахтли эдик. Ушанда умуман уйламагандим хаётимда бунчали ўзгаришла бўлиб кетади диб... Хаммаси Шохрух акам ўқишдан хайдалишидан бошланди. Қанча югурсегам иложи бўмади.  Кейин оталарини ишида проблема чикди. Хамма ишлари орқага кетиши  бошлади. Шу орада иккаламиз зино қилдик. Киз боламасман.

   Сани ташаб кетмиман, ўйланаман, ниятим жиддий дидила. Ўша воқеадан кейин манга нисбатан жудаям қаттиққўл бўлиб қолдила. Эртаю кеч гаплашамиз, ўқишда беганалани овози эшитилса ким билансан диб уршадила. Неччи марта қимаган ишим учун гап эшитдим. Мани умуман чунмидила баъзида. Характерлари жудаям оғир. Почти хар куни уршамиз. Тўйиб кетганман. Хар сафар айб манда бумасаям ялинаман ярашилик диб. Севмилла мани диёмиман. Кайфиятлари яхши пайтда уладан мехрибони, яхшиси йук. Шу гунохим мани ичимми евотти. Ота онам билишмиди халигача. Йиғлайвериб, буёғи нима булишини ўйлавуриб еб тугатдим асабларими. Депрессиядан чиқомиямман.

1 марта хаммасига қўл силтаб ўзимми ўлдиришгаям харакат қилдим. Адам қуткариб қолдила. Дунё кузимга тор кўринвотти. Худойим мани кечирармикин? Уни олдига  борганда қанака жавоб бераман? Адам унга тегишимга рози бўлармикинла?

 

Асли вилоятлик ота онам. Фарзандла Тошкентда туғилиб котта бўганмиз. Шохрух акам хам вилоятлик. Жудаям тўсиқла кўп бирга бўлишимизга. Уйимдигила вилоятга беришмиди. Шу учун у уйини сотиб Тошкентдан уй омоқчи. Ўкишга киромади хали. Қўлида иши йўқ. Оиласиям қийналиб қолишган. Адаси билан яшашмиди. Ман учун харакат қивотти. Уйимга совчила келиб тинч қўйишмияпти. Ойим гаплашишимизи биладила. Эртага унга тегсен қийналасан дидила хар тарафлама, ўйлаб кўр санда танлаш хуқуқи бор дидила. Мани ахволимми билмаганлари учун. Нима қисамикин? Бошим қотган. Ўйлаб ўйимга етомиямман. Ўйлашдан чарчадим. Хар куни сиқилишдан чарчадим.  Хичам уйламагандим ман шунақа ахволга тушаман диб.  Худойими узи кечирсин билиб билмасдан қилган гунохларимизи...   

 

  "Сўнгги пушаймон ўзингга душман" дийишгани ростакан. Кўзим кеч очилди. Манга бақирса, сўкса, айбсиз урушса хафа бўлиб кетаман ичимдан. Балки тилим қисиқ бўмаганда бунақа қимасмиди. Ўртоларим билан гаплашмиман. Номерими беришимга рухсат бермиди. Ота онам ахволими билишса оқ қиворишади. Адам уни отаси хақида билсала бермаслилари аниқ. Нима қили? Қайси йўлни танласам тўғри бўлади? Манга сизи фикриз, маслахатиз жудаям мухим.

 


 

Sayyod: 

Вой Шохрухакейззи қора костюм шимларию қора галстукларидан. Вой ўшандаёқ ечинтирбўпсиз уже хаёлан галстукидан тортиб тортиб. 

Тавба...еб қўйганингиздан кейин уришмасинми? Унга иштонингиз тушиб кетганидан кейин қани гарантия бошқасига тушиб кетмаслигига, албатта ишонмайди. Қайси нормал қиз никохгача "бериб" қўяди?

Э ўлсин шу севги, агар уни хаёси бўлмаса. 

Севганиззиям кўнглига шу "инанапопи" сиғибдиде а, отасини иши орқага кетиб ўзи институтдан хайдалвотганида? Ё у стрессни шунақа енгармикин? Майли у тушунарли, сизчи? Ё Сиз шунақа "успокаивать" қиласизми?

Бред какойто. Зино қилдик, қиз боламасманмиш... бериб қўйдим дейилади, бериб!

 

Жа мода бўлибди ўзимми ўлдираман дейиш. Бу зиноингиз олдидаги ўзини жонига қасд қилиш гунохини биласми қай қадар? Ўзини жонига қасд қилинган у дунёда умуман кечирилмайди! Хамма гунохни авф этилиши мумкину, аммо шуниси хеч қанақасига, эшшак калласида кетилади деб эшитганман. Бу шунчаки катта гунохмас, бу кечирилмас гунох! Жаноза хам ўқилмайди .

 

Бечора ота... Ўзим отаман, майли ўғилни бўлсаям, аммо иккинчи ойга қараб кетяпмизу, хозирданоқ фарзандни машшаққатини, унга берилаётган диққат ва мехрни сезиб....эх... Шўрлик ота, хам дунёга келтирсин, хам котта қилсин, едирсин ичирсин, қизи бўлса кимгадир бериб қўйсин. Отасини хурматию шаънига тупуриб қўйсин а?! 

Шариат хукмини шу пайтлар устун қўяман бору...тошбўронам кам!

 

Севганда, ётганда эсламаган Худони фақат оғир кунда эслаймиз а?) Ўшанда Худони беникох жинсий алоқага бўлган хукмини эсламадингизми?

 

Майли урушаман десам роса тилимми қичитдизу, шунақа чиройли нарсалар ёзардиму, итак депрессияда экансиз. Тағин "маслахатим"дан у бу нарса бўлиб қолса ман жавобгар бўлмай. Рости энсам қотти хатизданам воқеянгизданам.

 

Юқорида айтганимдек, Шохрух акезлани сизга бўлган қўрслиги оддий норма! Тўппа тўғри тушунибсиз, тилингиз қисиқлигидан! Еб қўйганиздан! Қўпол бўлсаям яна қайтараман: бериб қўйганингиздан! Сизга уже кафолат йўқ! Яна кимнидир галстук костюм шимда кўриб қолсангиз шартта ечинвормаслигингизга йўқде кафолат.

Осон эканде севишам беришам... костюм шим галстук таққанларни кўрмай ўсганмисиз нима бало?! Бир таърифлабсизки...камари қолиб кетибди туфлиги билан. 

Тамом, умрингизни охиригача (агар уйланса) чидашингизга тўғри келади, бу сизни ўша пайтда эхтиросни деб ибодан воз кечганингиз учун жазо!

 

Бир амаллаб уйлансин энди у, миясига уриб чидаб туролмаган маъшуқангиз. Қийналганми, қийналмаганми, пули борми йўқми, фарқи йўқ, эрке бўлиб никох қилиб халоллаб олсин, бу уни мажбурияти! 

Сизни уни холати умуман безовта қилмасин, ечинворганингизда безовта қиладиган бошқа нарсаларни ўйлаш керегийди. Энди сизни ишингиз чидаш ва уйдагиларни у билан биргаликда амаллаб кўндириб, унга турмушга чиқиш!

 

Уйдагилар хечқанақасига рози бўлмаса, хаммасини онангизга айтиб беринг, тамом, истайсизми йўқми унга турмушга беришади, фақат аввалига яхшилаб ота-онангиздан калтак ейишингиз хам мумкин. Хаққоний тарзда албатта, баттар бўлинг, лекин бу керак ва мухим нарса!  Роса уришли қизсиз...узр уже жувон!

Нима деб ўйлагандингиз, хамма нарсага осонликча истаганимча эришаман дебми? Чидааайсиз! Емоқни қусмоғи бор!

 

Ота онангиз хеч қанақа оқ-поқ қилишмайди, хавотирланманг, ман хозир эээнг ёмонини хисобга олиб маслахат бервомман, унгача албатта иккалангизам курашинг хақиқатни ошкор этмасдан тўй қилишга. Бўлмасагина айтишга мажбурсизлар!

Бунақа пайт ота онани оқ қилишдан кўра, қизини номини бўлғамасдан ўша бузиб қўйганга турмушга бериб юбориш энг мухим ва қулай холатдир.

Шарманда бўлгандан кўра, шартта ўшанга турмушга бериб , сиздака қиздан қутулганам яхшироқ уларга. Мана шунақа оқ қилиш бўлади. 

 

Жинсий алоқада уялмай қўрқмадингизми, энди хатосини хам тузатишда қўрқмай курашинг! Хар бир жазосини борича ва лойиқлигингизни билиб қабул қилинг.

Кейин, нима бўлса ўзимми ўлдираман деяверманг. Қиладиган одам йўлини қилиб қилади. Зино пайтида хеч ким қутқариб қолмабдику))

 

Шармсорликдан кўра отангиз сизни қутқариб қолмагани тузукроқ эди ўзи. Ха майли, тирик эканмиз, ўлимдан бошқасини тузатиш учун хамиша имкон бор!

Турмушга чиқинг, бахтли бўлинг. Қиз туғсангиз шунақанги тарбиялангки, сизни хатоингизни қайтармасин!!!

 

Сўзларим қўполми бошқами узр сўрамайман! Бу мани шахсий фикрим ва хазм қилолмайдиган тушунчам!

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 4964 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 5
1 samad   (12-Окт-2014 02:48) [Материал]
ozingni oldirish bn ish xal boladimi. Senku ozingni oldirsang olasan ketasan xosh ota onang qanaqa axvolga tushadi . Meditsina rivojlangan xozir ... yordam sorab boring genekologga . ish bitti shu bn ozgina xarajat . Bu xaqiqat

2 Nozik   (13-Окт-2014 19:31) [Материал]
Килгиликни килиб куйиб узими улдираманга утади улдирасю бу беш кунли дунёдан кутилар у дунёда борганда чи? бунака узини улдирганлар дозахга хам раво курилмаслигини билмедими булар. Хаммага Аллохни узи инсоф берсин е.

3 Azimwox   (07-Ноя-2014 03:58) [Материал]
Tovba Yahshimas

4 ловйер   (29-Ноя-2014 18:49) [Материал]
қонуний никоҳдан ўтинглар ва уйдагиларга никоҳланганингизни айтинг. Бошқа сабалар оғир оқибатларга олиб келганлигини ўзингиз айтингиз. чунки севги муҳаббат муқаддас туйғудир. ўшанда ҳеч кимдан маслаҳат олмагансиз ўзингиз бир қарорга келгансиз. энди ҳам қарор чиқаришни иккингиз ҳал этасизлар.

5 Saddambek   (14-Окт-2015 11:33) [Материал]
Assalomu alaykum. Yozilgan xabarlarni o'qib chiqdim. Qilgan ishingizni oqlamayman. Lekin nima bo'lganda ham bo'lar ish bo'libdi. Endi buyog'iga Allohdan kechirishini so'rab, yaxshi taqdir so'rab yashang. Sardor okani gaplari ham to'g'ri, harakat qiling. Kimnidir bemani maslaxatlariga hop deb hayotizni barbod qilmang, Shoxruh akangizni qo'polligi ham oxirigacha bo'lmaydi. Agar siz yaxshi muomalada bo'lsangiz, to'g'ri yashasangiz hech ham qopol so'zlar bo'lmaydi.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!