Феруза Жуманиёзовадан янги "Ширағим" қўшиғини кенг оммага премьера қиларканмиз, Қозоқларда бу хит бўлиши аниқ.
Қозоқча қўшиқлардан менга фақат Юлдуз Усмонованинг "Оқ баян" ва "Қизил гулим-ай" тароналари ёққанди.
Феруза Жуманиёзованинг "Ширағим" рақсбоп таронаси бизда хам севимли бўлишига ишонаман, зеро сўзлари ўзбек халқига хам тушунарли .
Хонанданинг матбуот котибаси Ширин Ғофурова эса бу қўшиқни ёдлаб олганини хам айтади. Унга хам бу қўшиқ жуда ёққан.
Қўшиқ ғояси ва аранжировкаси Элдор Қаюмовники , сўзи Қозоғистонлик шоирга тегишли.
Айни дамда Феруза ва клипмейкер Наримон Султонхўжаев ўртасида мазкур қўшиққа клип суратга олиш хақида музокаралар бўлиб ўтмоқда. Демакки клипни кутиб қоламиз!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.