Расмий билдириш.
Хонанда Феруза Джуманиязова томонидан лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузиб келинганлиги сабабли, Бирлашманинг 2013 йил 13 августдаги МР-15-сон буйруғи асосида берилган АJ-3937-рақамли лицензиянинг амал қилиши 2014 йил 3 июндан тугатилди.
Хонанда Феруза Жуманиёзова узоқ муддат эфир юзини кўрмаганлик сабабини норасмий "запрет"га йўйишарди. Гап ортида, аслида кўп гап сифатида санъат оламини назорат қилувчи ташкилот ходимларининг норасмий хабарларига кўра, Ферузанинг хамиша бошига бало бўладигани бу онасини гапига кириб ўзбошимчалик билан иш тутиши дейишарди.
Дархақиқат, Феруза турмушга чиқиб болалик хам бўлдики, мустақил ижод қилиш тугул, қадамини хам онаси рухсатисиз боса олмайди. Санъат оламига бу сир эмас.
Тартиб бўлгани ва она тарафидан назорат албатта яхши, аммо мухим тадбирлару, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси таъсис этган қоида ва тартибларга риоя қилмасликни қандай бахолаш мумкин?
Жорий йилнинг апрель ойида амаллаб лицензияга эришган Жуманиёзова яна тартибни бузиб эндигина унутилаётган ва кечирилаётган хатоларини янгилади.
Феруза, балки мустақил бўлиш пайти етгандир? Фақат онанинг пинжига тиқилмай, бугунги давр билан яшаб, ўзингиз бундоқ тадбир ва мажлисларда қатнашиб, қоида ва тартиблар билан танишиб турсангиз бўлармиди?
Онангиз ижодидан фарқли, санъатга фақат тўй учун келмагансизку.
Очиғи, бу қизни санъатига бефарқ бўлмаганим ва ижодини жудаям хурмат қилганим учун танқид ниятида эмас, аслида куюнганимдан , ачиниб ёзяпман.
Шунча мехнат, шунча ютуқлар...эссиз...афсус!