Бош сахифа » 2017 » Ноябрь » 25 » Жонли овоз ва шоу: Мунис концерти тўкис ўтмоқда! +Видео
03:02
Жонли овоз ва шоу: Мунис концерти тўкис ўтмоқда! +Видео

 

24-ноябрьдан бошлаб Муниса Ризаеванинг мухлислари томонидан узоқ кутилган 3 кунлик концерт дастурларига старт берилди. Шу учунам, бу репортаж билан танишишни бошлаётганлар бемалол бугун ва ёки эртанги концерт дастурига чипта сотиб олиб,  тўланган пул эвази хаққи хаққоний мехнат ва санъаткорнинг касби тақозо этган мажбурияти бўлмиш жонли ижродаги концерт дастуридан бахра олиши мумкин бўлади. Асосан мақола ва репортаж сўнггида бериладиган тавсияни хозирданоқ айтиб ўтишни лозим топдим, чунки шунга арзийди ва ишонинг, ачинмайсиз!

 

Концертга боришни мутлақо имкони бўлмаганлар  хусусан,  хориждаги ватандошлар учун эса, репортажимни ва  унинг сўнггидаги концерт дастури ,  сахна орти лавхаларни ўз ичига жамлаган видео кетма-кетлик хамда қисқа интервьюни хам тақдим этаман.

 

 

Энг биринчи берилиши мумкин бўлган саволга жавоб: Ха, дастур жонли ўтди! Нима учун баннерлар  "фонограмма орқали" деганига ўзгартирилгани сабаб эса, ўша минг сийқаси чиққану бироқ халиям одамлар ўргана олмаган тартиб: дастур давомида фонограммани "минус"и (тайёр мусиқа)да фойдаланиш хам шу нарсани баннерга мутлақ фонограмма орқали деб ёзишни талаб этади.

Бу ўша халиям ўзгариш даври навбатини кутиб ётган Маданият вазирлигидаги юмушлардан бири. Озодбек Назарбеков вазир ўринбосари бўлгач зора бунга хам аниқлик киритилса...айтганча, айтиш керак!))

Хуллас, концертда овозингиз тўлиқ жонли куйлангани билан мусиқада бирорта фонограмма қўлланса, дейлик мусиқий эффект ёки кимнингдир овози ва хоказо, демаккки жонли концертга кирмайди. Афсуски бу  нохақлик, зеро хонандани концертига келганлар хонандани жонли овозини олишди, созандалар мусиқий кечасига келса бошқа гап эди.

Бу борада Муниса Ризаева мухлислари олдида юзи ёруғ бўлди. Унга бўлган хурмат хисси хам ошди. Сотилган чипталарни оқлади!

 

 

Шоу ва концерт эмас , ижодий кеча деб номланганига у мухлисларга кутилган концерт бўлишига очиғи, шубхалангандим. Бироқ шоусиям, рақслариям, чироқлар ўйинию ва монитордаги эффектлар хам бугунги кундаги шоу дастурларини тақдим этадиган бошқа хонандаларнинг шоу дастурларидан кам эмас. Ошса ошган ва бу жонли ижрода ўтгани билан албатта. Бахонаси "хам куйлаб ва хам рақсда чарчаб қолиш ва электрон мусиқий товушларни жонли мусиқий асбобда имкони йўқ" деганларга шу жавоб: асосийси хонанданинг овози ва мана эпласа бўларканку...

Яқиндагина санъат майдонида пайдо бўлиб кўпчилик хонандаларни ортда қолдира олган Муниса, бугун уларга ўрнак хам бўла олди. 

 

 

Вахоланки концерт дастуридан бир кун аввал хам Муниса шамоллаб қолгани туфайли дориларга тобе тарзда бўлгани маълум бўлди. 

 

 

Дастурда кутилган, кутилмаган, бироз кутилмаган, кутилгану аммо бўлмаган ва  умуман кутилмаган дуэтлар бўлди. Табиийки кутилгани бу Райхон билан "Бор ёки йўқ" дуэти.

 

Бироз кутилмагани бу "Манбоп" қўшиғида ушбу қўшиқ муаллифи Шахбознинг рэп қўшимчасини куйлаб чиққани бўлди.

 

Кутилмагани ва очиғи назаримда жудаям омадли чиққан дуэт бу Рашид Холиқов билан "Бўм бўм" қўшиғи бўлди. У менга бир вақтлардаги  Aqua - Barbie Girl  стилини эслатди. Ўта позитив ва рақсбоп қўшиқ чиқибди. 

Менимча дастурдаги фақатгина шу холат янги дуэт бўлганигами жонли ижродан истисно тарзда бўлгандек...

 

Умуман кутилмагани эса томошабинлар қаторидан Муниса сахнага таклиф этган бир қиз бўлиб унинг ижроси ва куйлаш махорати  етарли равишда хайратланишга сабаб бўла олди деб ўйлайман. 

Кутилгану аммо бўлмагани эса Ботир Қодиров билан куйланган "Дема дема" дуэти бўлди. Икки хонанда бироз тушунмовчилик дилхиралигидан сўнг  кўришганда салом алигини сақлай олгану аммо, ғуруридан кеча олмаган кўринади. Бироқ,  Мунисанинг бу борада фикри ўзгача ва тақдим этилаётган концертдан видео сўнггида бу хақида билиб оласизлар. 

 

 

Муниса уч либосда бўлиб, бири 2017 йилнинг  аёллар модасидаги  трендига кирган  смокинг фракни  оқ ранглигида бўлди  . Муниса сифатли ва замонавий либослар борасида хамиша илғор.

 

Иккинчиси

 

 

ва учинчиси ..сахнабоп ялтироқ либос.

 

 

Муниса "Лол қоламан" хоразмча қўшиғига  хоразмча рақс элементларини қўллаган холда яхшилаб  рақсга тушиб берди ва бу томошабинларнинг кучли олқишига сабаб бўлди. 

 

 

 

Яна эътиборлиси бу раққосалар дастурга худди хонандадек имиджда тайёрлангани бўлди. Раққосалар бундай профессионал макияж ва соч турмагида бўлишини ўзбек концертида илк марортаба кўришим!

 

Дастур хомийси ўтказган совғалик  конкурсда бу йигит Мунисани қўшиғини куйлашга харакат қилгани биланам томошабинларни кучли қийқириғига сабаб бўлди. Бу совғани у хаққоний қўлга киритди. 

 

 

Биринчи кунги дастур мехмонлари "Афруз" гурухи йигитлари,

 

 

Шахзода ва унинг маъмури Даврон

 

 

Манзура, "Сарбон" гурухи солисти ва Жахонгир Позилжоновлар бўлишди. 

 

 

Томошабинлардан ёши катталар дастур сўнггида Мунисани дуо қилишди.

 

 

Концертлар борасида ва сахнани ўзидаёқ хали ёш бўлишига қарамай Муниса, рейтингдаги йиллаб концерт ва шоу тақдим этаётган бошқа  аёл хонандаларни аксариятига   ўрнак бўла олди. У нафақат бирдан порлаб олови билан мухлисларни ўзига тортиб, кўпчилик хонандаларни ортда қолдира олди балки, концерт дастурини хам жонли ижрода бериш бўйича саноқли хонандалар қаторига бирда кира олди.

Демакки санъатдаги ўз ўрнини мустахкам эканини хам исботлай олди. 

 

 

Хуллас, концертга хали тушмаганлар бугун ва эртага дастурдан бахраманд бўлишлари мумкин. Ёшларбоп концертнинг хақиқий ва хаққонийсига олға!

Имкони йўқларга концертни хис қилиш учун видеолавхалар:

ЮТУБДА

Диққат! Дастур сифатли ва лицензион тарзда сотувга чиқади. Бу видеолавхалар репортаж хуқуқида ва интервьюси билан. 

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева

Видео: Сарвар Қамбаров.

 

 

 

 

 

Камина эса Дилноза Неъматуллаева билан мехмон бўлдик. 

 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 6398 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Munisa Rizaeva, Munisa Rizayeva

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!