Ботир Қодиров "Жим туринг" қўшиғини куйлаганида бу қўшиқ билан боғлиқ қанча жим туролмасликлар бўлишини билганмиди шўрлик...
Концертига оз қолган сари бевосита у хақида эмасу, бироқ унга боғлиқ мавзулар оловланмоқдаки ва кимлардир хечам жим туриб концертни кутишни исташмаяпти.
Кимгадир рекламадаги Ботирни бошидаги дўпписи жиғига тегди хам, тақлид қилиб асабга тегяптими бу?-деб, кимдир куйлаган қўшиғи мохиятидан то харфигача осилгандек бўлди. Хуллас нима бўлса хам шу концерти бўлмасаю кимлардир енгил нафас олса...
Бу нарсалар ортида ким тургани ва нима учун қилинаётганини била туриб қўлингда аниқ факт бўлмаса айтолмаслигинг ёмон... оловланасан нохақликдан. Алам қилади. Қайсидир маънода ачинасан Ботирга. . Майлида, "танкаси" йўқ, "унвон"и йўқ...ота ва онаси хам йўқ...балки шу учунам бундай мавзуда куйлашга маънавинй хаққинг йўқ деб камситишмоқда. Шунчайин хам пастлик бўладими деб жахлинг чиқади, очиғи.
Ботирни оилавий ахволидан хабардор бўла туриб ва унинг қўшиғи энг асосийси-ижобий тушунчани тарғиб бўлишини кўра билиб харфига осилмоқ ва уни камситмоқ ортида кимлар ва нималар бор экан?
Кучинг етгани шу бўлса энди...
Илойим, чин дилдан тилайман: Ботирни концерти шунақанги зўр ўтсинки, концертгача (халқона айтганда) : шилинганларники қонабла кетсин, бору! Токи концертда хамма у билан баравар "Жим туринг" ва "Эй, дўстим"ни куйласин! Вей, керак бўлса ўрнидан тик туриб бирга куйласин, бору.
Аввало мухлислар олдида юзинг ёруғ бўлсин Ботир! Хаммаси бу қабихликларига яраша жавобини олишади. Унвонгаям ёлчирсан насиб ва уни салобати қанчалик масъулиятли эканлигини, ундан истаганича суйистеъмол қилиб фойдаланишмас, халқ ишончини оқлашда харакатинг билан кўрсатасан деб умид қиламиз! Чунки реал хаётдаги бундай "НАМУНАЛАР"ни ўтаётган дарслиги шундоғам етиб ортмоқда!
Мавзуни эса концертдан кейин давомлаймиз. Албатта давомлаймиз! Янги бурилишлар ва Ботирни қўшиғини танқид қилинган мавзудаги шов-шувли мақолага доир шахслар қаторига қўшилган унинг шогирдларию, урушдан кейинги болалаган "қахрамонлар": шов-шувли мавзудан менга хам бирон эътиборми унар деб жавоб хатини "чайнаган"у ютолмаган, кресло бўлмасаям табуреткага ёлчирман деган манфаатдор мижғов ва омадсиз "журналистлар", шунингдек бунда қандай манфаат юзасидан қўли бор айрим сайтлар хақида хамма хаммаси хақида фактлари билан жудаям катта шов-шув бўлиши кутилаётган ва аввалгисидан хам ўтадиган мақола тайёрланмоқда.
Роса шилинганларники энди қонабла кетса керак а?))
Мақола қай кўринишда ва нималари билан тақдим этилишини у "қахрамонлар" тасаввур хам қилолмайди. Ахир бизни сайт сюрпризларга бой ва улар каби "посредственный" эмас) ЭНГ асосийси мақола халқ хурмат қилган ушбу сайтни энг мухими-адолатли билан ёндошиши ва фактлари билан бўлиши шубхасиз! Сўзсиз ва изохга хожат бўлмаган далиллари билан!
Ха, энди бирозгина жайдари, халқона сўзлар билан бойитиладурҒон (бу ердаги ғ ортиқчамас, адабиётда бор) хажвий шўхликлар билан у мақола безалибу-бежалибла ташланиши аниқ)) Барибир эмасми, журналистмасману хаттоки айримлар айтгандек блогер хам эмас. Халқдан чиққан оддий халқона эркин ижодкорнинг ижод намунаси хамиша халқ билан хамнафас! Асосий шу,халққа ёқса бўлди, у билса бўлгани! Халқ билади ким кимга хизмат қилаётганини! Кимдир имло хатосию харфларга тобе бўлиб мухими бўлган фикр қолоқлигида қолиб кетади, бизга эса фикр кучи мухим! Қолганига эса ана дипломини харф фаррошлигига бағишлаганлар тўғирлайверсин. Бу журналистларни айримларига аталган эди, баъзи сенаторнинг қабулхонасига эмас. хотя...ха майли)
Шу сабаб айрим(!)ларга мақола сайтга чиққунича, бироз халиги нарсани қилиб туришлари сўралади...халиги қандай синонимла ила айтсам экан а?... нимайди?
-Ашула қилиб этиб берақол ((с) "Шариф ва Маъриф" фильмидан)
Жим кутинг, мижғовлаНмаааанг, ижод ичиНдааа ул Сайёёёёд))
|