"Тақсирга озор берманглар!" "Илтимос қиламан! Савоб бунда бўлмайди!" "Жим!",
"Тақсирга озор беряпсизлар!" , "Тақсирга озор беряпсизлар!"...
"Жим йигитлар!" ,
"Оллохдан қўрқинглар!",
"Хой, халқ жиминглар!"
Бугун хазрат Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф жанозаси пешин намозида "Кўкча" масжидида ўқилди. Суратларга қаранг... Одамлар тумонат. Келишни ният қилиб кела олмаганлар сони қанча экан?
Миллатимиз фахри, дин олами олими уламонинг вафоти мусулмон халқини қалбини ларзага солди.
Инсон ўлганида тобути талаш бўлиши шараф эканлиги хақида кўп эшитамиз...бироқ...
Жанозадан қайтган кўпгина одамларнинг эътирози шу куни келган одамларнинг аксариятини тартиб сақлай олмаслигию, нафақат дафн маросимида қатнашган қарияларни балки шу маййитни хам хурматини намоён қила олмаслиги хақида айтишганида бўлди.
Бу мавзуни кўтаришимига сабаб асл ниятим кенг оммани ички хурмат ва тартибига бир назар ташлашига ундаш. Сурат ва видеони намуна сифатида қўйишга эса шундоқ хам хаммаёқда тарқалиб кетганлиги ва айниқса видеодаги холатдан хайратланганим сабаб бўлди. Юқорида айтганимдек жанозага келган одамлар ва сони хақида эмас, дафн маросимидаги инсонларни хурмат ва тартибни сақлаш хақидаги мавзуни кўтариш ниятим!
Жанозага Алишер Усмоновдан то Рамзан Қодировгача келади деган гаплар тарқалгач эса жанозага келганлар орасида айнан томоша истаб келганлар сони кўпайгандек. Бўлмаса жанозадан тортиб то дафн маросимигача сурату видеоларга олиш кимни кўнглига сиғарди?!
Очиғи, нима қилдик яшириб, шундайлар кам бўлмади. Айнан мана шу томошаталаблар дастидан қалби росмана оғриб хазратни сўнгги манзилга кузатгани келганларни кўпчилиги балки тобут олдига хам яқинлаша олмагандир... Тобути талаш бўлмоқлик дегани ур-йиқит қилиб, маййитни азоблаб тобутни лопиллатиш деганимаску ўртоқлар! Тартиб деб сенларга айтишни ўзи уят, одамни ўзида бўлиши керакку. Маданиятимиз қай ахволда?
Тобутни кўтариб бир икки қадам босиш ниятида аслида худбинлик ила савобни ўйладикми ё қалбимиз йиғлаб хайрлашиш учун интилдикми? Шу куни иштирок этганлар шуни ўзига бир савол берсинчи.
Бу буюк инсон бизларга нималарни ўргатганди ўзи? Шундан кўра ўзингга савоб истаб маййитга бехурматликда қатнашгандан кўра уйингда чин дилдан дуо қилиб қўйсанг етарли эмасмиди?
Ижтимоий тармоқларда тобут билан селфи қилганларга нима дейсиз? Бу хам тобути талаш бўлиш ва жанозада қатнамшмоқ савобига кирармикан?
Мозорга бориб бир кўринглар қанча гўрлар оёқости бўлди... Нафақат шу бугун балки хамиша кўмишга борилганида кўп кузатаман, одамлар тапара-тупур гўрларни оёқости қилиб ташлашади. Тартиб ва хурмат қани ўзбегим?
Ижтимоий тармоқда "Рамзан Қодиров келиптими?" деган саволлар кўпайишига қараб асабланади одам....
КИМ КЕТЯПТИ?! сенлар эса ким келди дейсан...
Томошаталаблар сурат ва видеолари нияти шу қатнашганлику ва "мана мен у ерда эдим" деган ниятида бўлган бўлса, мени ниятим ўзларини бу материаллари билан уларни ўзларини уялтиришга қаратилади.
Дафн маросимидан мана бу тарқалган видеони бир кўриб ўзимизга четдан бахо берайлик: ютубга манбаа
Шу учун келдингизми жанозага?
Мана бу 3 минутлик видеода эса Имомнинг одамларга зорланиб "Тақсирга озор берманглар!" "Илтимос қиламан! Савоб бунда бўлмайди!" дея ялинганини гувохи бўламиз. Бетартиблик шу даражага етганки, имом қаттиқ қаттиқ "Жим!", қайта қайта баланд овозда: "Тақсирга озор беряпсизлар!" , "Жим йигитлар!" , "Оллохдан қўрқинглар!", "Хой, халқ жиминглар!" дейишига қарамай одамлар қий-чув қилиб ётибди....Жанозага келганми булар ёки футбол матчига? Астағфируллах!
Сўзларим исботи сифатидаги яна шу видеода шунчаки томошабин бўлишга келганларни хаттоки тобут кетганидан кейин хам туравериб бир-иккиси "Бўлди опкетишдию, бўлди энди" дея панжарага тирмашиб турганларга гапирганини кўрамиз.
Қий-чувга нима бор? Исломда мумкин бўлмаган нарсалар.... Хатто азада баланд овозда йиғлаш таъқиқланганку.
Хазратни гўрлари нурга тўлсин...
Инсонларга илм тарқатиб, бенихоя улуғ ўгитлар билан бўлишган одамни ўлимидан кейинги бу холат эса устознинг бераётган дарслари давоми сифатида ибрат бўлиб ахли мусулмонга фаросат, тартиб ва хурмат учун яхшигина дарслик ўтаса ажабмас!
Ниятимиз хам бундан ўзгамас...
Инсоф...
|