Бош сахифа » 2014 » Май » 1 » Завқли мини-шоудан Видео!
06:47
Завқли мини-шоудан Видео!

Тадбирдан видео:

 

Ютубда томоша (21 минут)

 

Майтуб тасиксда томоша

 

Тасиксдан кўчирмоқ 319мб

 

Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 92мб 

 

Одамга кимдир ёқмай қолса, тамом, ўша инсонни умуман яхши амалиям харакатиям кўринмай қоларкан. Канизани ўша илк имиджи билан халигача салбий фикрлар натижасида  танқидлар таъқиб қилаётгандек. Бўлди, энди одамга имкониятам бериш керемас, шартта олиб чиқиб отиб ташлаш керакдек...

Бир маротаба ёзгандим, ўтмишингдан кўра бугунги кунингда ижобий бўлсанг яхши, аммо яхши бўлиб кейин ботқоққа ботсанг ироданггаям ишонч қолмайди. Инсоният хатоларидан воз кеча олиб, харакат қилиб қанча яхши натижа кўрсатмасин, унга ўтмишини пеш қилаверса,  унда  қани имконият?

Кўряпмиз, кеча ижобий бўлиб жилмайиб фаришта образидаги артистларни кейинги холатларини. Уларни кечириш хам осон, кўз юмиб кетиш хам осондек. Адолат хам адоватга айланмоқда.

2-3 йил "писта чақиб" фаришта қанотларини паррилатиб одамлар онгига сингволишадиде кейин хурмача қилиқлари билан "ха унга майли" жавобини олаверишади.

 

 

Канизанинг сўнгги ижод намуналарига фақат танқидни ёқиб, ёки лупа билан кир қидириш шарт эмас, бунақа лупасиз хам бошқа манаман деганларида осилиб ётибди балчиқлари. Каниза миллий йўналишда ижодни бошлаб харакатини тўхтатмаган, ман шу қизни мехнаткашлигига, хаётда ичида кири йўқ, тоза, муомаласи жойида эканлиги, турли ғийбатГОХлардан нари эканлиги учунам хурмат қиламан.

 

Ўзбекистон тарихида илк маротаба "Журналистлар" мадхиясини куйлади, "Хаммаси" қўшиғи ва мана "Хаммасигаям" қўшиғи ва унга ишланган клип хам халқона миллий тарзда тақдим этилди.

 

"Хаммасигаям" клип жонли премьераси 27 апрель куни, Канизанинг  таваллуд айёмидан бир кун авал "Сайёд-медиа"да бўлиб ўтди.

 

Доира садолари остида,  йиғилганларни  кичик фуршет холлидан томоша залига таклиф қилинди. 

 

 

Мини шоу тарзида ва жудаям кўтаринки кайфиятда ўтган бу тадбир,  аслида олдиндан деярли тайёрланмай, импровизация тарзида ўтди. Шу куни тадбир бошланишига тақалиб қилинган репетиция хам фойда бермай, бошловчи актриса Севара Солиева йиғилганларни роса кулдирди))) Хар неки қилинмасин, барибир яхшиликка дегани шу бўлса керак.

 

 

"Хаммаси" қўшиғи ёдга олиниб, унинг ажобтовур рақслари жонланди. 

 

 

Янги, "Хаммасигаям" қўшиғига ишланган клипдаги янгича рақс хам йиғилганларда қизиқиш уйғотди. Буни суратлардан хам билиш қийинмас:

 

 

Каниза: -Клип икки турда суратга олинган, бири қизлар ва йигитлар билан баравар рақсга тушилган тури, иккинчиси эса воқеий.  Афсуски, воқеий турида барча рақсларни кўрсатишни имкони бўлмади, сабаби воқеа сиғмасди. Аммо рақслар ажиб бўлгани боис клипни трек тури хам олинган.

Рақсларда сабзи тўғрашдан то чойнак пиёла ўйинигача намойиш қилинган ва бу харакатлар тарихимиздаги ёддан кўтарилаётган миллий анъаналарга асосан жонлантирилди. Ва албатта симбиоз тарзида замонавий харакатлар билан бойитилган.

 

 

"Хаммасигаям" клипи қўшиқ матнидан келиб чиққан холда прикол тарзида хазиломуз воқеани намойиш қилади. Келиннинг алами хаёлида кечган сахна кўриниши йиғилганларни кайфиятини кўтариб, тадбир сўнггида қайта куйланганида ўша воқеа сахнада жонланди.

 

 

Каниза "Шақиллама" қўшиғини хам куйлаб, унинг асл маъно ва мақсади хақида тўғри тушунтирди)

 

 

 

Клип хақида Якзон  илиқ фикр билдириб, халқона ва кўтаринки кайфият улашадиган клип эканлигини айтиб, "клипни кўриб қоттим" деди))

Канизанинг устози "Тантана" рақс гурухи рахбари Фотима Жўрабоева шу куни Канизани табриклаб, у хақида  рост бўлган хақиқатини  айтиб ўтди.

 

 

Қўшиқ қайта куйланганида Ирода Иралиева ва Шоира Отабековалар рақсга тушишди. 

 

 

Канизани премьера билан таниқли мехмонлар бирин кетин табриклашди. 

 

 

Клип намойиши жараёнидан:

 

Ўзбекона, оддий, соф ўзбек оиласи учун аталган хазиломуз клип.

Ўша ўсма сиқишни кечаги кунию, (кийикли қизил пиёлалар ёдингиздами?) замонавий келинларнинг  бугунги кунда қулай воситиалар орқали ўсма суртишгача кўрсатилган. Клипда Мадоннадан кўра Гулчехра Жамилова афзал билинган жойи хам бор))

 

Тақдим этилаётган тадбирдан видеода Канизанинг онаси хақида гапираётиб йиғлаганини хар ким турлича бахолаши мумкин...аммо уни асл хақиқатини кўпчилик билмайди.  Канизанинг устози Фотима опа буни севинч кўз ёши деб айтдилар, аммо Канизанинг юзидан буни англамайсиз.

Айрим оилавий сабабларга кўра, уни очиқлай  олмаймиз, фақат Каниза ва онасига оғир кунлар бўлгани, бугун шу  репортаж чиққан куни, онаси хорижга учиб кетганини айтишим мумкин холос. 

Тадбирда Канизани онаси Хафиза опа бошидан охиригача орқада тик оёқда турди.  

 

 

Тадбир тугагач, яна мехмонлар кела бошлади ва уларга хам клип намойиши ўтказилди. 

 

 

Кечроқ Каниза таваллуд билан табрикланди. 

 

 

Суратлар муаллифлари Азиз Жабборов ва Баходир Матёқубов 
Видео Афзал Илхом

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 6628 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Kaniza

Нравится
Барча изохлар: 9
1 Olimjon   (01-Май-2014 10:22) [Материал]
Shunday yomon ko'raman shu... "qiz"niiiiii )))))))

2 Субхон   (01-Май-2014 12:11) [Материал]
Хурматли SAYYOD янада Сардор Ака,Яна сиздан илтимос,Биз мухлисларга Озодамиздан ёзинг,нима булди?хаммани курамиз,факат Озодахонни курмаймиз яна йук.Нима янги кушикларидан бир иккитасини МР3 шаклида куйинг.Сиздан бошка хеч ким буни килолмийди.Удачи!

3 Your_Prince   (01-Май-2014 16:00) [Материал]
Онаси 1 каторда утириши кере эди

4 Islomiddin   (01-Май-2014 18:16) [Материал]
judaxam zo'r o'tdi shekilig suratlarga qaraganda kaniza omad

5 Mirkomil   (01-Май-2014 19:43) [Материал]
Shoira Otabekova kiyvogan narsasini mlyaaaaa uyatde boru ayol kishiga

6 gulnoza   (03-Май-2014 12:28) [Материал]
Shoira otabekovani ahvolini uyalsa bulardi bu honandala, instagramda shahzodaniyam shu ahvolda korudim maylin kiysin lekin yonidigi erkechi birga ishlidigan erkelachi ulani uyida ayoli bor... tovba kiyimakan dib kiyurarkande bu..........la

7 Irosha   (03-Май-2014 13:25) [Материал]
Men esa yaxshi kuraman shu qushiqchini!

8 sevar   (03-Май-2014 23:33) [Материал]
САЙТ ШУ КИЗЗИ ПИАР КИЛИШГА УТИБ КОЛГАНДЕК,
УЁГИНИ КУРИБ УТИРМАСДАН Х  КНОПКАСИНИ БОСИБ ЧИКИБ КЕТДИМ МАЙЛИ, ШАХСАН МАНГА БУ КИЗИКМАС

9 Bakhtisher   (05-Май-2014 20:13) [Материал]
Shu qiz ashula aytmasa zo'r ish bo'lar edi-da. Ovoz degan narsadan asar ham yo'q. Undan keyin, Halima qiziqchining ishi faqat shunaqa tadbirlarga yurish bo'lsa kerag-a?! Bu uning shaxsiy ishikuya, lekin qayerni ko'rsam halima chiqib kelyapti-da!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!