Бош сахифа » 2016 » Май » 22 » Закот ва "Фахрли инсон"
05:32
Закот ва "Фахрли инсон"

Закот ҳақида
Саволлар › Мавзу: Турли саволлар › Закот ҳақида

ABDULLOH1496 сўради 17 соат аввал
Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати”. Ҳозирда сайёд.cом сайти томонидан лeйкeмия (оққон) касалига чалинган болакайлар учун ҳар ойнинг илк жума кунида ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот акцияси ўтказилади. Бунда кўнгиллилар донар сифатида қон топширади. Хоҳловчилар моддий хайрия қилади. Сўнгра кун охирида йиғилган пулларга шароити оғир оилалар фарзандлари учун зарурий дори дармонлар сотиб олинади (маълумки бундай бeморларнинг дори дармонлари жуда қиммат). Энди саволнинг асосий қисмига ўтсам. Мана рамазон ойи ҳам яқинлашмоқда. Рамазон ойида мулки нисобга eтганлар закотини шундай хайрия акциясига бeриши мумкинми? Шароити оғир бeморлар закот олиши мумкинми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 17 соат аввал
Ва алайкум ассалом!

Закот бериш фарз ибодати ҳисобланиб, унинг адо бўлиш шартларидан бири унга ҳақдор бўлган шахсга мулк қилиб бериш. Уни қайси шаклда бўлишининг фарқи йўқ. Дори шаклидами ёки кийим шаклидами ҳақдорга мулк қилиб берилса бўлди. Шароити оғир бeморлар закот олишга бошқаларданда кўра ҳақлироқдирлар. Валлоҳу аълам!

 

Манбаа: http://savollar.islom.uz/savol/86415

 


 

Юқорида келтирилган ёзишмани мухлислар "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихамизга боғлиқ савол билан мурожаат қилиб, жавоб олгач бизга жўнатишибди. Рахмат!

"Шароити оғир беморлар закот олишга бошқаларданда кўра хақлироқдирлар"-жавоби "Фахрли инсон" лойихасини Рамазон сонини хам ўтказишга туртки бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Рамазон ойи киришидан аввал ўтказиладиган "Фахрли инсон" лойихаси сони 1-июнь куни бўлиб ўтади.

Батафсил +99894 695-21-21.

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 7558 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fahrli inson, Faxrli inson, Фахрли инсон

Нравится
Барча изохлар: 4
1 Sherzod   (22-Май-2016 09:33) [Материал]
Assalomu aleykum bu hayrli ishlar ilohm bardavom bo'lsin iltmos intrnet orali pul o'tkazshniham yo'lga qo'yinglar

2 Jaloliddin   (23-Май-2016 14:31) [Материал]
Salom
Taklif
Balki Faxrli insonni fond shaklida shakllantirish vaqti yetmadimikan
xisob ochilib masalan CLICK orqali shu fondga to`lov amalga oshirilish imkonini yaratilsa boshqa vilyatdagilar xayriya qilgan bo`lardi.

3 Беназир   (26-Май-2016 15:19) [Материал]
Россия мусулмонлар диний бошқармаси томонидан "Закот" хайрия жамғармаси кўмагида 28 май куни Бутунроссия донорлик акцияси ўтказилади ҳамда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланади, деб хабар берилди Москва мусулмонлар диний бошқармасида РИА “Новости” ахборот агентлигига. Келаётган жума намозида масжидларда имомлар ибодат қилувчиларни донорлик акциясига жалб қилиш мақсадида у ҳақда маълумот берадилар."Тадбир Москвада қон қуйиш станциясида бошланади, сўнгра Россиянинг йирик шаҳарлари ва вилоятларида давом этади. Ташкилотчилар барчани тадбирда иштирок этишга таклиф қилади, чунки тиббий эҳтиёжлар учун етарлича қон билан таъминлашга мамлакатда 1000 кишига камида 40 нафар донор бўлиши керак. Россияда бу борадаги ўртача кўрсаткич 1000 кишига 14 донорни ташкил қилмоқда. Назарий жиҳатдан аҳолининг 10-15 фоизи донор бўлиши мумкин, бироқ ҳақиқатда қон топширувчилар ўнлаб маротаба камроқдир", дейилмоқда хабарда.Донорлик акциясининг вазифалари "ёшлар ўртасида қон донорлигини оммалаштириш, донорлик йўналиши доирасида волонтёрлик фаолиятини фаоллаштириш" ҳамда "жамоатчилик эътиборини ушбу мавзуга жалб қилиш"дан иборат. Маълум қилинишича, бу акция иккинчи маротаба ўтказилади

4 Беназир   (26-Май-2016 15:22) [Материал]
Нега бизда хам шу каби умуммиллий акциялар утказилмайди. Одамлар бор закотини кимга беришни билмаётган, хайр килишни билади-ю шунга сабаб тополмаётган, кимларгадир ибрат бщлишни дилига тугаётганлар хали орамизда куп-ку? Тугрими?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!