Фақат яхшилар учун! Видео. Hayriya| Akciya | Tadbir
Фақат яхшилар учун! Видео.

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ассаламу алайкум ва Рахматуллоху ва барокатуху ахли яхшилар! Авало барчангизга бугунги  фарах кун-жума муборак бўлсин!

4-март кунидаги ўтган "Фахрли инсон" хайрия лойихасидан атиги 11 минутлик видеохисоботни тақдим этарканман ундаги ёш актриса Умида Муқимованинг ажойиб бир шеърига ахамият беришингизни хам сўрардим. Оддийгина икки қатор сўз ва шунчалар бежирим сўзлар. Сиз яхшилар хақида.

Ушбу мақолага кўз югуртираётган экансиз демак яхшиликка бефарқ эмассиз , ва демакки бежиз бу ерга ташриф буюрмадингиз. Насиб этса шу йили июнь ойида 4 йилдан бери хар бир лойиха файзли ва ижобий самараси билан  ўтишида биз билан бирга елкама-елка яхшилик йўлидаги қалбида яхшилик уфуриб турган инсонсиз ёки четдан бўлса хам кузатиб биз билан фикран бирга бўлиб яхшилик ва бемор болакайлар учун дуодасиз.

Асосийси бефарқ эмассиз! Лойиханинг хар бир сонидан кейин уйқудан олдин Худога шу кунги ўтган лойиха сонига шукрлар айтиб  иштирок этганларни барчасидан  Аллох   рози бўлиб ажрини беришини чин дилдан сўрайман.  Рости, чин самимий сўзларим бу. Мен учун хаётимдаги мухим, қадрли ва жиддий йўл бу лойихам. Шу каби негизида эзгулик, мехр ва яхшилик бўлган йўллардан юриш мақсадини хаммага насиб этган бўлишини истардим. 

Мазкур хайрия тарғибот лойихасида қатнаша олмаган ва ўз хиссасини қўша олмаганлар хеч бўлмаса бунга имкони бор бўлган яқинлари ва ёки танишларига бу лойихадан хабардор қилишни сўрардим. Биласиз, хеч бир мамлакатда тарғиботсиз қон топширишни амалга оширишни иложиси йўқ. Афсуски қонга мухтожлар эса хамиша ва хар ерда бор...ва минг афсуски улғаймоқ  сари интилаётган ёш нихолча-жажжи болачалар беморлик туфайли қонга мухтож бўлиб икки йўл орасида қолмоқда. Бу нарса хар куни бор бўлган муаммо.

Бирга бўлинг, ёрдамингизни аяманг, яхшиларни тарғиб этинг. Зеро яхшилик жавобсиз қолмас.

 

4-март кунидан видеохисоботни ютубдан томоша қилмоқ учун манбаа

 

Майтуб тасиксдан томоша учун манбаа

 

Келаси "Фахрли инсон" лойихаси 1-апрель куни бўлиб ўтади!

 

25-Мар-2016 02:02
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Чоп этди: Sayyod | Тег : Faxrli inson, Fahrli inson, Фахрли инсон
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 riqqer   (25-Мар-2016 02:44)
yomonla u4un yomi videola? ko'rilu bizayam yomonidan biggrin

2 Dilnoza   (25-Мар-2016 09:59)
Baraka topila, juda katta sovobli ishga qul urgansila, jamiki shu aksiyada ishtirok etgan insonlar taxsinga loyiq. Adiz Radjabovga xam juda xurmadimiz oshdi!!!

3 shohida   (26-Мар-2016 13:26)
yahshi ish.savob bolur.iltmos Rano Shodieva b-n suhbat qurila

4 wurausmanova   (31-Мар-2016 06:33)
Maqtovga loyiq!Baraka topgurlar!

5 abdul4443   (07-Апр-2016 00:54)
juda savoblik ish .katta rahmad sizlarga

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 32
Мехмонлар: 32
Рўйхатдагилардан: 0