Ўзини сотмаган ўзбек аёли! Muhlis Minbari
Ўзини сотмаган ўзбек аёли!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Ўхшаш тақдирлар... 

Ўзбек орияти ва аёллик зеби хаёсини унутмаган аёлларга чексиз хурмат! Хаётида қанча қийинчилик бўлмасин, осон ва эгри йўлга чиқиб, баданига балчиқ чаплаб, харомдан бойишга хазар қилган ўзбек аёллари шукрки, кўпчиликни ташкил этади. 

Бугунги "Якшанба-мухлис минбари"да юқоридаги фикрларимга хос икки ўхшаш воқеа. Бири аввалги "Синглиси бор акалар учун" номасининг муаллифидан давоми иккинчиси эса ўша воқеадан таъсирланиб ёзилган нома.

Хаётидан нолиётганлар учун, "Қийналганимдан "трасса"га чиққанман" деган қизлар учун бу намуна ва ўрнак бўлсин:

Ассалому алайкум  хурматли Сардорака.... синглиси бор акаларга мактубини укип тасирландим.. турироги сизларга хат ёзишга карор килдим... 

ёшим 24да... саньат институтида укийман.. кинолада кичик роллада чикканман.  худога шукр нолимайман хаммаси яхши лекин... эсимни танипманки ойим акам бн мани ижарама ижара кучип сарсон б.б кийналиб бизани вояга етказдила... хамасига дадам сабабчи. ман (худони узи кечирсину дадамдан нафратланаман)...   дадам тинимсиз ичиб келиб кулида пичок бн бизани кучага куварди. наркотик кабул киларди. ойимми шунакангги уриб дуббослардики тирик коганларини узи бир мужиза ойимми... худога шур киламан.. жони 40тамас мингта экан...

ойими дадалари зурга кун курарди кайтиб боролмасди ойим... охири шунгача мажбур болдикки дадам уйда йук пайтта курпа тушагимиззи машинага ортип бошка шахарга келганмиз кахратон кишда... шофер бизани бозорга ташап кетган... шунакаям совкотганмиз... каерга боришши билмимиз... 3кун бозорда копкетганмиз... одамла бизага галати карап кетарди. бир сум пулимиз хам болмаган.. одамла нимани берип кетса еганмиз.. яхши одамла учрап уйига оборган ва ойим савдо киллишши бошладила... ижарага уй топганмиз.. 

тасаввур килинг 25йилдан бери ижарада куча куч килиб яшашни.. базида ижара хакини тулолмаганимиздан уй эгалари киш болишига карамай кучага курпа тушагимиззи улоктирарди..  кучалада тонг орттирардик... борадиган жойимиз йук эди...   подьездлада тонг орттирганимиззи эсласам кузим ёшга тулади... мактабга дамашни латта тапочкада борардим.. синфдошларим куларди устимдан.. ёзишга затто ручкам хам болмаган... манку майли лекин ойимимга жудаям кийн эди... афсус ёрдам беролмасдик... бир узлари эркак килмаган ишларни киларди... лекин доим бизани халол лукма бн вояга етказган... харомдан хазар килардила.. бизаниям шунга ургатгатганла.. 

мана ёруг кунла келяпти акам ишга кирган.. ойим хам ишлидила.. лекин халиям уйимиз йук... шунда хам шукр киламан.. мухими согмиз...ман эса санат йуналишида укийман.. келажакда узими хаётим хакида сериал оламан... шу хаётим бошкалага урнак болсин дейман..  уйи ватани борлага роса хавасим келади... базида курсдошларими уйига бориб колсам укиниб йиглиман уйга келиб качон маниям уйим боларкан деб... 

ман худога ишонаман худо холаса хамаси булади... хаётим хали олдиндаку! инсон хечкачон таслим болмаслиги кере... олдинга интилиш кере.. агар йикилса  биров келиб ёрдам кулини чузади деб кутмасдан узи харакат килиб туриш кере...

Нотаниш қиз



Якинда хаётимдан бир парча хат ёзиб юборгандим(Синглиси бор акалар учун). Бугун кириб айрим изохларни укиб ,тугриси хат ёзганимга афсусландим. Кейин :"Каждый  судеть по мере своей испорченности"деган наклни эсладим. 

Окасини бойлигига куз тиккан деб ёзган мухлисга ; "сиз айни шу акасини синглисидан кизгонадиган , дунёда факат хамма нарсани пул билан улчайдиган аёллар тоифасига кирсангиз керак. Халкда гар булса мардлигу иймондан асар ахли аёлингни килма дарбадар, Мева шохи усиб девордан ошса ,утган хар йуловчи унга кул чузар "деган хикматли гап бор. 
Акадан химоя исташ,  мехр согиниш качондан бери бойлигига куз тикиш деб аталадиган булди. Ман акамни жудаям яхши кураман. МАН БОЙЛИК ТАЛАШАДИГАН БУЛСАМ ОТА ОНАМни уйида хакким борлигини биламан, лекин акам бн уй талашиб ота-онамни рухини безовта килмокчи эмасман. 

Ман опамни уйида яшардим. Бир кун углим кучада уртоги бн урушиб колди , опам кайфияти йук эканми манга бакириб кетди . Мани узимни хаётим бор , сан учун уни узгартирмокчи эмасман, углинг учун хозир кушним келса уришиб колишни истамайман, бу эшитганларимни ичида энг юмшок айтилганлари, опамнм гапларини эшитмаслик учун кар бб колишни истадим, кейин эртасига углимни олиб акамни уйига келдим, ака мани сиздан бошка суянадиган кишим йук, мани поччаларни эшигида хурлатманг, ман миннатли нонни юта олмайман. Мани ишга куйиб , ижарага чикариб хаётимни йулга куйиб беринг, дедим . Акам хамма жойда характерингни курсатиш шартми, чидаб яшаш керак унча мунча гапга деди, балким акам тугри айтгандир . Лекин ман ушандан кейин акамни уйидан чикиб кетдим ва шундан бери  мана икки йилки акамни курмадим, лекин согиндим сизни кунглингизни огритган булсам кечиринг деб куп марта жавобсиз смс жунатганман. 
Баъзида кучада акамни машинасига ухшаган машинани куриб колсам акаммикан деб кайрилиб караб коламан, бир марта машина уриб кетишига озгина колган, Ман бойлик хакида эмас мехр окибат хакида , канча хафа килса хам акаларни ёмон куролмаскансан одам. Иногда присутствие родного человека даже безмолвное помагает справиться с отчаянием. Пуд соли съевший выше ценит мед.дегандай Когда открываешь своё сердце всегда существует риск что ему причинят боль. 

Эринг билан ажрашиб енгил йулни танлабсиз деб фикр билдирган кишига яхши эркакни хеч ким тащлаб кетишни хохламаса керак деб жавоб бермокчиман. Мани эрим мандан кейин уч марта уйланди , хозир яна ёлгиз ... Ман енгил йулни танлаган булсам , ичиб , чекиб хотинку майли онасини хам урадиган эркак бн кундошларим огир йулни танлаб яшасалар булмасмиди. Ман мактабни олтин медалга тугатганман, дипломим кизил , Лекин ахмок булмасанг хам узинг хохлагандек хаёт куролмасанг, сани мухокама килишга манан хакки йуклар хам сани обсуждать килиши алам киларкан. 

Бир киши бунакалар хар доим нолиб яшайди, бунга ухшашларни купини курганман деб ёзибди. Тугрисини айтсам сизга ухшаган куп-курук , дардсиз кукракни авайлаб утиб кетадиган хиссизларни курсам шу ахволимда хам ачинаман сизга. Хар кандай мусибат кези келиб вакт канотида учиб кетади ман шунга ишонаман. Шамол канча шиддат билан эсса дарахт илдизи шунчалик мустахкам булади.
 Да 600000мингга яшаса булади, агар икки ой кечиктириб бермаса,шунинг учун биза тирикмиз, лекин ман бу ишимга якида утдим, олдин 300000мингга ишлардим. Нима булганда хам манга хамдардлик билдирган инсонларга кунгил хотиржамлик тилайман. Оллох азиз килсин сизларни. 

ман айтмокчи булганим , агар шу кун синглингизга ёки бирон бир жигарингизга ширин суз айтсангиз пулингиз камаймайдику? лекин уша жигарингиз сизи мехрингиздан куч олади . Янаям чиройлирок яшашга узида куч топади. Агар телефон килиб сани бирон кийнаётган муаммонг йукми деб сурасангиз?-агар мандек сингил булса куркманг , огзи тула кон булса хам ютади уша пайт, айтмайди кузидан сезмасангиз. ман акамни бойлигига куз олайтириш хаёлимга хам келмаган, ман акамни ютугларидан хар доим кувонганман, ман факат  акамни кургим келади согинтирганидан хафаман. Ман манга хат ёзиб хамдардлик билдирганларга рахмат айтмокчиман. 
Уйингиздан шодлик армасин.

Ёстигига етганида ёлгиз боши
Яногидан окар тинмай кузин ёши
Багрин эзар ёлгизликнинг совук тоши
Такдир унга кенг дунёни тор этмагин.
Аёлни хеч ёлгизликка ёр этмагин.

Рузгор юкин кутармокка нозик куллар
Уйлар качон бахтга элтар дея йуллар
Гам ёмгири тинар деса ёгар дуллар
Такдир унга бир бокиб куй ор этмагин 
Аёлни хеч номардларга зор килмагин!

(Асал)


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап. 
 
03-Ноя-2013 03:07
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Nosir   (04-Ноя-2013 03:31)
Ikkala maktubni o'qib juda xam tasirlandim, Alloh xammaga insof bersin, ayniqsa jigarlar orasiga mexr oqibat yo'qolmasin !

2 nozima   (04-Ноя-2013 05:34)
Assalomu alaykum. Akasi bor qizlar uchun deb atalgan maqolani o'qib juda ta'sirlandim. meni ham akam bor wuning uchun sizni juda yaxshi tuwundim. Ilohim akangizga Hudoni o'zi insof bersin chunki jigarning mehridan uzoq yawaw juda qiyin ayniqsa ota onang hayot bo'lmasa. Siz hechham siqilmang chunki bu kunlar o'tib ketadi hali ZO"R martabalaga eriwasiz va bu kunlarni ko'rmagandek bb ketasiz.

3 twistr   (04-Ноя-2013 08:40)
Ha chindan ham bazilar birovlarni hayotini absujdat qilib özlarini asl basharasini ochib qöyishadi ahr aytishadiku inson özidan kelib chiqib fikirlaydi

4 RaVsHaNBeK   (04-Ноя-2013 09:50)
Xayotda shunaqa taqdirla borki ulani ko'rib yashayotgan sharoitinga shukrla divorasan...
Asal etganlaridek : Tana boshqa og'riq sezmidde tag'in kommentda kar kar qilishadi xuddi Muxlis minbariga chiqqan muallifga ochko kerakdek...

5 Anar   (04-Ноя-2013 09:54)
Tasirli maktublar juda xam o'qib tasirlanib ketarkansan kishi!.Hech qachon mexr oqibat degan tuyg'u yo'qolmasin!

6 bobbi   (04-Ноя-2013 10:15)
Bir-birimizga mehr oqibatli bo'laylik birodarlar! Hamma dard va sitamlarning davosi VAQTdir... Olloh suygan bandalariga sinovlarni yuboradi va Ollohning va'dasi ham borki "HAR BIR QIYINCHILIK VA XORLIKDAN SO'NG ALBATTA XURSANDCHILIK VA BAXT BORDIR"

7 Zodibek   (04-Ноя-2013 11:22)
Худо хохласа хаммаси яхши булади узиз айтгандек хаёт хали олдинда

8 IsloM-ReaL   (04-Ноя-2013 11:48)
Mani singlim yoki opam yo'q lekin bir umir opam yoki singlim bo'lishini orzu qilganma akaga singlisi yoki opasi or nomusi hisoblanadi akangiz to'g'ri ish qimapti manimcha xotinini gapiga kirgan bo'lsa kerak xotin topiladi lekin singil jigar topilmidi akangiz bir kun kelib buni tushunib yetadi xafa bo'mang xali xayot oldinda xali xammasi yaxshi bo'ladi??

9 Sabriyya   (04-Ноя-2013 11:58)
Бир тарафдан яхши иш булибди сизга куполлик килишгани, уз кучиз билан хамма нарсага еришиш кандай бахт. Акез ёки опез билан яшаганизда хар хил майда чуйда гаплар булади уртада бу ор номусиз билан сиз езилиб кетардиз.Тугри кийин биз хам узга юртда ижарада яшаймиз сизни роса яхши хис килиб турибман 600000 уйга коринга иссик совукка етиши хозирги кунда ..... буниям тушиндим сиз жудаям кучли аёлсиз иккита болани туйдиришни узи буладими фарзандларизни есон омон катта килиб олсангиз марра сизики худо хохласа, жигарлариздан хафа булманг набарот шундай кучли аёл булишизга ёрдами тегибди, сизга худо узи куч кувват берсин халол риск билан кучада уйсиз фарзанд тарбиялаш хамманиям кулидан келмайди рахмат сизга опа !

10 RICHuzTIM   (04-Ноя-2013 13:08)
bu hayot sinovlari hechkimni chetlab otmaydi ALLOHni ozi biladi kimga qanaqa sinv berishni meni akam komada yotganda buni korib bilib turib boyvacha qarindoshlarim yordam bermagan hatto buni hayot sinovlar deb qoyilgan

11 ledy   (04-Ноя-2013 14:27)
Лекин ахмок булмасанг хам узинг хохлагандек хаёт куролмасанг, сани мухокама килишга манан хакки йуклар хам сани обсуждать килиши алам киларкан.
Источник: Алам килдими? Сизга ухшаган такдирлар кам эмас, жудаям куп. Эр -хотин булиб канчадан канча одам квартирада туришади. Балки сизга акл ургатганлар орасида сиздан баттар яшайдиганлар хам бордир. Сиз дардингизни халкка ёздингиз. Биров сирли кундалигингизни угирлаб укиб куйгани йук.

12 ledy   (04-Ноя-2013 15:24)
опангиз ва акангиз хафа килишгандир, лекин оддий халкдан хафа булманг. Аллох сиз ва болаларингизнинг соглигингизни метиндай мустахкам килсин. Хамма бойлик согликда. Кийинчилик уткинчи...

13 Samina   (04-Ноя-2013 16:19)
Уй устига уй кураётган бой одамларга зора Оллох инсоф бериб кунглига рахм солса эди шунака уй жойи йук одамларга хеч булмаганда бир хонали уй олиб беришса канча савоб булардия! 9 мартта 10 мартта хаж килдим деб мактанаётганларга хам тегишли бу гаплар! Сахий бойлар купайсин!

14 Barchinoy   (04-Ноя-2013 19:33)
(Синглиси бор акалар учун) xatini muallifiga bag'ishliman!!! Alloh suygan farzandlariga sinov yuborarkan, hali o'ylimanki dunyodegi eng baxtli insonlardan biri bo'lib ketishizga judayam ishonaman, ilohim sizam, farzandlarizam har doim sog' salomat bo'lila, qalbizde hamma esgu orzu niyatlariz ushalsin!!!

15 Muhsina   (04-Ноя-2013 19:53)
O'tgan safar "singlisi bor akalar uchun" degan xatga sharh yozmagandim, sababi, bir tomondan xat egasining ba'zi gaplari noshukrlik bo'lib ko'ringandi, ikkinchi tomondan, holatini tushunib turganim uchun muhokama qilgim kelmagandi. 
Aynan, "oyog'imdagi qo'shnimning tuflisi siqib qonatvorganini sezmabman" degan jumlaga e'tiroz tug'ilgandi. Tufligingiz bo'lmasa ham oyog'ingiz bor-ku axir! Tasavvur qiling, dunyoda qanchadan qancha oyog'i yo'qlar bor, ular sizning o'rningizda bo'lishni orzu qilishlari mumkin. "Muhokama qilishga haqqi yo'qlar" debsiz, unda nimaga dardingizni elga aytdingiz? Siz fikr bildirganlardan xafa bo'lmang, ular sizga masalaga tashqaridan qarashga yordam beradi, ha, ular nohaq bo'lishlari mumkin. Ammo ular ham siz bergan matn asosida, o'zlarining hayotiy tajribasiga tayanib xulosa qilishadi. 
Albatta, akangiz nohaq. Musulmonchilikda turmushi buzilgan singil yo opa, ota-ona yo'q bo'lsa, aka yo ukaning bo'ynida. Akangiz uchun bu farz! Akangiz sizga g'amxo'rlik qilsa, juda katta savob oladi. Agarki, akangiz shunaqa bemehr ekan - bu siz uchun Allohning sinovi. Buni sabr, iymon va harakat bilan yengish kerak. Siz Allohga ishoning, U sizga toqatingizdan ortiq sinov bermaydi. Sizni muhokama qilish niyatim yo'q edi, shunaqa ko'ringan bo'lsa, uzr so'rayman. Alloh madadkor bo'lsin!

16 Muzaffar   (04-Ноя-2013 20:41)
yuqoridagi opamizi gaplari yani hikoyasi haqiqiy erkak va akalar bololmaganlarga ibrat ekan, qadrdon (singlisi bor akalar uchun) hikoya muallifi siz kimdir ahmoqona gap aytsa etibor qilmang ,bunaqalar ozi sal odamgarchiligi kirdi chiqdi bolib qolgan, Xudo bitta hammasi yaxshi boladi, iymonizdan rostgoylik va halollikdan ezgu yoldan yuring ishiz besh boladi!

keyingi hikoya muallifi ham hayotdan qiyin vaziyatlani boshdan kechiribdi, faqat oldinga togri yoldan intiling, xudo xohlasa hamma narsaizga ega bolas,omad !

17 alek   (04-Ноя-2013 20:49)
Ok

18 Uzbеk   (05-Ноя-2013 00:01)
Tuwkunliga tuwman hamasi yaxwi bo'ladi

19 Дилшодбек   (05-Ноя-2013 00:34)
Кимки бугдой экилган далани босиб утибo синглиси еки опасидан хабар олса савоб олур, анашу йулдан юриб ота-онадан хабар олса ланатланади... (хадис) Синглиси еки опасидан хабар олмаслик бу зиноданхам баттар гунох!!

20 Parpiev   (05-Ноя-2013 00:41)
(Синглиси бор
акалар учун) опам мэйл адресиззи топиб булмаяпти?! шуни турилаб ёзиворинг иложи булса, олдиндан рахмат

21 Aniska   (05-Ноя-2013 03:24)
"Hayot qiziq, urtasi chiziq. Chizigi bulmasa nimasi qiziq?''
Agar hayotiz hammavaqt tekkislikda utsa, hammavaqt boy badavlat, hursandchilik bilan doim utqazsez, hayotni qizigi bumiydiyu. Hayotni pastu balandini bilolmiysizu. Hayot shu sinovlari bilan qiziq. Odam hammavaqt hayotni sinovlariga tayyor turishi kerak. Bugun uz uy joyizga bulsez ertaga kuchada tunashis xich gapmas. Bilmiysizu qanaqa sinovi bilan bu achiq, alamli hayot siniydi. Opajon hichham siqilmen faqat sabrli buling Allohimni uzi Sabr qanoatli qilsin. InshaAllah hammasi uz iziga tushib ketadi, kurmagandek bulib ketasiz hali. Bularni hamma hammasi utkinchi utib ketadi. Buham bir Allohimni sinovlaridan birida ... (Ikkala maktubga )

22 chelsi London   (05-Ноя-2013 10:27)
Аламли ута аламли

23 chelsi London   (05-Ноя-2013 10:33)
Уз синглисини унутганлар даюслар менда 3 та сингил бор уларсиз хаёт йук уларсиз жаннат йук улар ожизадирлар уларни кадрламок керак 2йил хабар олмаслик билмадим нима дейиш мумкин

24 ledy   (05-Ноя-2013 16:42)
акангизни яхши курсангиз, уни манавий хакки йук оломонга суктирманг.

25 LAYLO   (05-Ноя-2013 22:24)
hayotingizni yozib shunchaki yengil tortdingiz xolos.... Men sizni urningizda bulganimda yozardimu, rossa ko'nglim bo'shalguncha yozib so'ng bir qul yetmas yerga saqlab quyardim... Akajonimni xalqga yomonlatib quymasdim! Zero Olloh hech kimga ko'tarolmaydigan dard bermaydi, javobsiz ham quymaydi.

26 Elmurod_D   (06-Ноя-2013 00:14)
Insonni yomon kunida ham,yaxshi kunida ham yupanchig',dalda bo'ladigan uning oilasi,aka-singillariku!..

27 Bakhtisher   (06-Ноя-2013 19:10)
Ushbu maktubning birinchi qismini ham ikkinchi qisminmi ham sinchiklab o'qib chiqdim va shunday xulosaga keldim. Rostdan ham bu yerda katta AYB akalarda ekan. Men ham akaman, lekin bu maktublar menga yaxshigina eslatma bo'ldi, chunki singillarim hali yosh, lekin xudo xohlasa hech qachon singillarimni ko'chada xor qilib tashlab qo'ymayman. O'zini erkak deb o'ylaydigan har qanday inson ayol kishini, buning ustiga o'zining qavmiga tegishli ayolni bunday xo'r qilib qo'ymaydi. Singlisi bor akalarga aytadiganim, akajonlar, ukajonlar, bizlar ahli ayolimiz uchun qiyomatga qadar mas\ul ekanligimizni unutmang, ularning bizdan boshqa kimlari ham bor, axir! Ularni avvalo qo'z qorachig'imizdek asrab avaylab o'z egalariga topshiraylik, yuqoridagidek bo'lib qolgan hollarda esa ularni rahm shavqat qilaylik, zero bularning barchasini yaratgan Parvardigor ko'rib bilib turibdi....

28 АСАЛ   (11-Ноя-2013 11:40)
Laylo бошингизга тушганда шунака киларсиз.вы же незнаете что господь готовит для вас.Чужие слёзи не поймёщь,пока своих не наглотаешься.Ман кунглимни бушатиб енгил тортиш учун эмас,ман мани ёзганларимни укиб битта булсаям ака синглисидан аразлаган булса .мехрини кизгонмаслиги учун ёздим.
Доступно только для пользователей

29 Робия   (08-Дек-2013 16:20)
Мда..... Прочитав письмо Асаль немного растрогалась... Это конечно очень тяжело не иметь собственной крыши над головой, кочевать как бездомные с одного конца города на другой арендуя жильё то с удобствами, то в аварийном состоянии исходя от того, что "у тебя в кошельке". Но Асаль поверьте не вы одна так живёте, таких дестяки, сотни, тысячи... Тем более в нашей наилюбимейшей столице именуемой Ташкент - город хлебный. Хвала всевышнему, мы живём в мирное время и хлеб есть у каждого на столе. Только у кого то это патыр, у кого лепёшка, у кого батон, у других одни крошки... Не отчаивайтесь, я искренне верю, все пройденные ваши с мамой испытания непременно будут вознаграждены великодушным Аллахом! Главное не отчаивайтесь и стремитесь добиться всех своих целей, улучшить свою жизнь как учила вас мама "халол" трудом. Не поддавайтесь страхам и "ударам жизни". Учитесь, работайте, трудитесь. У вас будет и собственный дом, и замечательная профессия и светлое будущее  ин ша Аллах !

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 29
Мехмонлар: 29
Рўйхатдагилардан: 0