11:13 Ўзбекона "Х фактор" ва "Шаг вперед". Хаммаси Муниса учун! ВИДЕО! | |
Шоу-бизнесда деярли бирон қизиқ ходиса ва тадбир бўлмай зерикиш даврида Муниса Ризаеванинг концертига раққос ва раққосаларни кастинги санъат оламию иқтидорли ёшларни яхшигина жонлантирди.
Мақсад концертга янги қиёфаларни кашф этиш билан биргаликда истеъдодли ёшларга имконият бериш сифатида ўтказилган кастингда Мунисани ўзи иштирок эта олмади. Сабаби, аввал хабар берганимиздек у Туркия, Монако ва Россияда дам олишда бўлиб 28-июль куни Тошкентга қайтди.
Айримларни айтиши бўйича бу дам олиш шунчаки бўлиб ўтмаган ва Муниса концерт дастури учун хоржидан махсус ва эксклюзив керакли нарсаларни олиб келган дейишмоқда. Улар орасида албатта эксклюзив ва қимматбахо либослар бўлса ажабмас, зеро Муниса санъат оламида камчиликни ташкил этган энг дидли ва қимматбахо либослар сохибаси сирасига киради.
25-26 июль кунлари "Туркистон" саройининг қишки залида бўлиб ўтган кастингни Мунисанинг концертига масъул ижодий жамоа:
Нателла, хореограф Наримон, маъмур Жахонгир ва концерт режиссерлари ўтказишди.
Икки кунлик кастинг жуда қизиқ ва ёрқин онларни хадя эта олди. Мазкур кастинг унчалик катта реклама қилинмаган бўлсада нафақат Ўзбекистон балки Қозоғистондан хам ичида олови қайнаганлар ташриф буюришди.
Иштирокчиларни ёшлари хам турлича бўлди, жажжисидан ўсмирию, каттасигача хаммаси Муниса билан бир сахнада рақсга тушиш иштиёқида тўлқинланиб келганди.
Улардан қай бири Мунисадек энергияни намойиш қилган бўлса, кимлардир юзга табассум югуртира олишди:
Юзга табассум билан биргаликда хайратлантирганлари хам етарли бўлди. Айниқса арабча хиром этган йигитча масалан:
Ё бўлмаса мана бу қизимиз рақсдан кўра кўпроқ пародия намойиш қилгандек:
Аввалига Муниса Ризаева қўшиғига, кейин Озодбек қўшиғида раққоса Паризодани талқин қилгандек))
Андижон полкаси ва хоразмча лазгига брейк-дэнсмией, хуллас алламбало хатти-харакатларни намойиш қилган йигитчани шуниси билангина оригиналлигига бахо бериш керакмиди ё рақс харакатлари қўшиққа мутлақо тушмаганигами билолмай қолдим. Нима бўлганда хам нафақат бу йигитчага балки барча иштирокчиларга хореограф Наримон муносиб фикр билдирди деб хисоблайман. Видеодан ўзингиз кўрарсиз.
Умумий олиб қараганда бу кастингдагиларни кузатиб "Минута славы", "Х фактор" лойихаларию "Шаг вперед" фильми кўз олдингизга келади. Турфа истеъдодларни кўриниши...ўзимизда хам бор эканку!
51-минутлик видео охиригача диққатингизни ўзига тортиб туради. Нафақат истеъдодлар махорати балки хайратлантиргани хамда шунчаки мана мени кўринг, қандоманки деб шунчаки қадди қоматию гўзаллигини намойиш қилгани келганларни хам бирда ажратиб оласиз. Улар учунам юлдузлик онлари видеога мухрланди.
Барча иштирокчиларни сурати албатта бу ерга сиғмайди, шунчаки диққатимизни тортган ёки махоратли фотографимиз объективи илғаган қизиқ кадрлар билан бўлишдик . Албатта фикримиз бўйича аълоларни батафсил пастроқда алохида ёритамиз.
Лазгию, арабча рақслар, миллий қўшиқларга хирому акробатик сальтолар...турфа турлик..хаммаси бўлди!)
Сийқаси чиққан Джексонга тақлиду фақат либослари билан эффект сездириб аслида харакат ва динамикаси жуда саёзлар хам бўлди.
Ва нихоят икки кунлик кастингдан ўтган ва мени фикрим бўйича аълолар хамда Мунисанинг концертида иштирок этишга даъвогар муносиб номзодлар хақида фикримни билдираман.
Мана бу жуфликнинг танлаган мусиқасию биргаликдаги рақси менга жуда хуш келди: айнан шулар менга "Шаг вперед" фильмини ёдга солди. Юқоридаги йигит ва қиз мана шу (пастдаги сурат) рақс гурухидан. Уларнинг гурухдаги рақси професионалликдан йироқ бўлмасада, унчалик тайёрланиб келинмагандек туюлди ва юқорда актганимдек, кўпроқ қиз ва йигитнинг алохида рақси ёқди.
Бу йигитларда мураккаб элементлар мавжуд: адашмасам улар ака-ука эди.
Мана бу рақс гурухи хам концертдан ўз ўрнини топишига ишониш мумкин:
Мунисанинг қўшиғига рақсга тушган шу кунги иштирокчилардан энг ажойиби шу йигит бўлди, у Мунисанинг қўшиғини мусиқасидан то охангигача хис этиб етказиб бера олди:
Бу йигитнинг пластикаси мусиқани ўз харакатлари билан етказиб, намойиш қилиб бера оладиган даражада.
Бу қиз сўзсиз профессионал. Харакатлари аниқ, мусиқа такти ва динамикасига хос.
Шу кунги ўз оригинал стили ва намойишига эга серқирра истеъдод сохиби. Бу йигит каби ўз стилига эга ва ажралиб турадиганлар жуда кам учрайди. Бу йигит ниқобиям, харакатлариям ўша танланган бироз ғалатироқ туюлишиши мумкин бўлсада қўшиққа жуда мос. Композиция тўлиқ ва тўкис уддаланган. Ўзини рақсини сахна кўринишида мукаммал тақдим эта олди деб хисоблайман.
Ундан ташқари у битбокс санъатини хам намойиш қилди.
Кастингни тўлиқ видеодан кўриб ўзингиз бахо беришингиз мумкин бўлади. Мен учун хозирданоқ концертда бу истеъдодлардан қай бирини сахнада кўриш қизиқ бўлмоқда.
Суратлар муаллифи истеъдодли фотографимиз Баходир Матёқубов Видео Шахло Қодирова ва Нодира Махмудова Онлайн репоратажни ижтимоий тармоқларга Дилобар Сухбатова амалга оширди.
Майтуб тасиксдан томоша қилмоқ Видеони мобил турини тасиксдан кўчириб олмоқ 222мб
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 14656 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |