Ўзбек эстрадасида ярқ этган Феруза Жуманиёзованинг ёғдулари дунё миқёсида порлагани сир эмас. Яшириб нима қилдик, оддий хақиқат: шоу-бизнесда кўриниш мухим ахамиятга эга! Ферузанинг истарали чехраси, узун тим қора сочлари, лаби тепасидаги холию, келишган қомати қанча йигитларни ром айламади дерсиз. Уни "фигураси"дан ўзимизнинг Женифер Лопес дейилиши хам сир эмас.))
Унинг ташқи ўзбекона чиройи куйлаш махорати ва овозига хам монанд бўлгани унинг катта ютуғи бўлди.
Биргина "Ялла хабиби" қўшиғи ютубдаги ўзбек эстрадасидаги хонандаларидан энг кўп кўрилган клип бўлиб, хозирга қадар 12 миллиондан ошиқ томоша қилинган (Манба)!
"Ялла хабиби" мархум Толиб Кулиев тарафидан муаллифлик қўшиғи бўлиб, Ферузанинг онаси буюртмасига асосан 2003 йил ёзилган. Феруза бу қўшиқни 2005 йил яккахон концертида куйлагач, тезда оммалашиб кетган. Яқиндагина турклар турини сайтга қўйдик ва маълум бўлишича улар Гильдиядан расмийлаштириб, Толиб Кулиевнинг акасидан сотиб олишган экан... Лекин бугун Феруза Жуманиёзова бу хақида бошқа хабар берди... бу хақида сал кейинроқ..
Шу билан қўшиқ тарихи тугамайди, қўйидаги видеофактлар росмана хайратлантириб, ўзбек қизидан фахрлантирадиган туйғу бағишлайди:
Ферузани соғинган мухлисларига унинг ижодидан твда айланмаган, сўнгги клипларни тақдим этиб борамиз, бугун шулардан бири "Кўзларинг" деб номлангани (ютубда балки мавжуддир лекин кўчириш имконияти билан беряпмиз):
Xochu vas popravit' ... Xato ezdingizlar, 'Испанияликлар рақсга тушганда' deb, videoni komentlaridan xayron qoldim chunki ispanskiy tilida yozilmagan, u qiz Portugaliyadan. http://www.youtube.com/user/LenYtaH
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.