02:12 Сильва: Бахром Назаров миллион берадими? | |
Бу хонанда хақида Ўзбекистонда шоу-бизнес олами вакилларини кўпи билсада, халқ ва бошқа соха вакилларини аксарияти танимайди. Арманлар эса яхши танийди. Шоу-бизнес деганим унинг қўшиқларини куйлаганлар хам албатта... Биргина қўшиғини эстрадамиздан нақ уч киши уч хил матнда деярли бир вақтни ўзида куйлаганига нима дейсиз? “Хачик вачик” қўшиғи (ютуб клипига манбаа) Юлдуз Турдиева, Қиличбек Мадалиев ва Каниза томонидан қайта куйланиб ўзбекчада ўз талқинида куйланган. Тан олиш керак Канизанинг “Холаси аммаси” тури Юлдуз ва Қиличбекникидан омадли чиқиб Канизанинг хизматлардаги ташриф қоғозига айланди. Бу борада Каниза асл муаллифни билмагани ва унга арман халқ қўшиғи, яъни ўз муаллифидан чекланиб ўз хаёти билан яшаб кетган халқ қўшиғи сифатида таништирилгани учун муаллифни ёзмагани аммо арман қўшиғи дея тан олганини айтганди.
Бахром Назаровни “Пари-пари” қўшиғи Сильванинг "Нораарсик" қўшиғидан нафақат нақоротигача балки клипдаги раққосаларнинг рақсларигача олинганидан таажубга тушгандик. Билмадик клипда қайси рақс дастаси иштирок этганию, аммо рақсниям плагиат қилишни ўзига эп кўрган раққосаларниям фантазияси ўлиб, асл ижодиям йўғаканда дегандим. Хонанда Бахром Назаровга эса танқидлар кучайгач, оммавий ахборот воситаларига қўшиқ муаллифи билан дўстлиги ва ундан рухсат олганини эълон қилганлигидан хабар топдик. Раққосалар хам рухсат олиб Сильва билан дугонамикан билмадигу, аммо хонанда Бахром Назаров хақида хам Сильва ушбу сухбатда қизиқ иқрорликларни деталигача айтиб беради.
Хулласи, ўзбек эстрадаси плагиатчилари фильтрини олиб ташлаб кўпгина қўшиқларни асл муаллифи бўлган ва нафақат ўзбек эстрадаси балки дунё миқёсидаги хориж хонандалари хам унинг қўшиқларига кўз олайтираётган Сильва Хакобян билан сизларни сайтимиз учун эксклюзив кечган сухбат орқали таништирмоқчимиз.
Нечи ёшдан бери куйлайсиз ва оилавий ижодкормисизлар? Сильва:-Албатта оилавий мусиқий ижодкорлармиз. Қўшиқ матни ва мусиқаларни катта опам Мане ёзиб беради, акам Эдгар эса аранжировка қилиб беради. Отам Акоп эса продюсерим. Онам Виргине бир вақтлар қўшиқ куйлаган аммо турмушга чиққач унутиб юборди. 4 ёшимдан бери расман куйлайман лекин туғилибоқ куйлашни бошлаганман деса хам бўлади (кулади).
Оилаликмисиз ва олдиндан узр, ёшингиз неччида? Сильва:-Йўқ хозирча турмушга чиқмаганман, ёшим 26да.
Сизни бизга танитган “Хачик вачик” қўшиғи деса бўлади, уни Юлдуз Турдиева, Каниза ва Қиличбек Мадалиевлар ўзбекча қилиб куйлашган. Хабарингиз борми? Сильва:--2009-2010 йилда куйланган “Хачик вачик” илк қўшиғим эмас, унгача жудаям кўплаб қўшиғим машхур бўлиб айнан ўшаларини кўп плагиат тарзида ғарб хонандаларигача куйлашган. Клипларимгача бирма-бир олишган. “Хачик вачик”ни эса нафақат ўзбеклар балки Тожикистон ва яна кўплаб бошқа шарқ хонандалари ўз тилида қайта куйлаганини ютубдан кўрганмиз. Қўшиқларимдан илк маротаба клип олиб арман шоу-бизнесига кирган қўшиғим “Гишере” бўлган. Ўшанданоқ хориж хонандалари ўғирлаб куйлашни бошлашган. Шу –шу қандай янги қўшиқ қилмай негадир дарров хорижликлар шартта клипигача ўғирлашади.(кулади).
Sayyod: Бизда “Пари пари” сифатида Бахром Назаров тарафидан қайта куйланган “Нораарсик” қўшиғингиз нима хақида? Сильва:-Келинлар ва уларнинг рақси хақида. Аммо уни ёш оила (новобрачные) деб хам таржима қилиш мумкин лекин кўпроқ келин хақида , аниқ таржимасини эса тушунтириб беролмаяпман. (кулади)
Sayyod: Дунё миқёсида машхур бўлмасангиз хам кўплаб хорижликлар, хусусан ўзимизни Ўрта Осиёдан қўшиқларингизни кўп ўғирлашади. Сильва:-Нима дейиш мумкин... Бу менинг оғриқли нуқтам деса хам бўлади. Агар улар мени муаллиф сифатида кўрсатишса албатта бу нормал холат бўлган бўлармиди. Ўғирлаб муаллифларни келтирмаса албатта умуман ёқмайди. Чунки бу хаммасини биз оилавий қиламиз, хамма қўшиқларим оилавий махсулотимиз. Арманистондаги хамма ва бутун дунёдаги арманлардан сўрасангиз хам Сильва Акобян деса оилавий мусиқий ижодкорлигмиизни билишади. Менинг мусиқа оламидаги барча омадим ва кучим хам айнан мана шу мусиқий оиладан эканлигим. Улар хамиша мен билан ва хамма шароитимни яратиб беришган.
Sayyod: Сильва, сиз ўзингиз хам кимнидир қўшиғини ўғирлаб қайта куйлаганмисиз? Сильва:-Йўқ! Хеч қачон! Американинг жудаям машхур хитларидан куйлаган пайтим бўлган, аммо ўғирлаб эмас, борича қандоқ бўлса шундоқ куйланган. Ўғирлаш менинг стилимда эмас, жудаям ёмон кўраман буни. Мени репертуаримда шундоғам етарли ва шахсан мен учун тайёрланган қўшиқларни куйлайман.
Sayyod: Сизларни Арман шоу-бизнесидачи плагиат учрайдими? Сильва:-Албатта, аммо исмларини келтирмайман. Жуда бир қўшиқлари деб айтолмайману аммо кўпроқ клипларимизда шундай, хориж клипларига тақлид сезилади. Томоша қила туриб Бейонсе ёки Джей Ло клипидан сюжети олинганлиги ёдигизга келади. Қўшиқлар плагиатини деярли эслолмайман, бор лекин жуда кам учрайдиган холат.
Sayyod: Нима учун қўшиқларингизни қайта куйлашларига жимсиз ва бу учун пул талаб қилмайсиз? Оилавий бўлгани билан барибир қўшиқларингизни ўзига яраша сарф-харажатлари борку Сильва:-Кўпинча ўғирланганини билмай қоламан. Кам холларда рухсат олишади. Қўшиқларим “минусовка” (хонанда овозисиз мусиқасини ўзи )ларимни кўп сўрашади аммо бермайман. Жуда кам холларда беришим мумкин. Барибир ахир бу менинг ишимку, мен учун , мен куйлашим учун яралган қўшиқлар. Рухсат берган тақдиримда хам меники эканлигини айтиб муаллифни келтириш шарти билан беришим мумкин! Пулларга келсак, Арманистон доирасида бўладиган бўлса рухсат ва “минусовка” учун пул ололмайман. Бизда бунақа нарса йўқ. Муаллифлик хуқуқини химоялаш бизда у даражада хам эмас. Дунё миқёсида танилган артист бўлса унда пул масаласини кўтариш мумкиндир... Аммо Арманистонда буни қила олмайман. Мана отам айтяпти масалан Бахромга бир миллион деб турсак бера олармикан? Албатта йўқ!
Sayyod: Ўзбек артистларидан кимларни биласиз? Сильва:-Хечкимни деса хам бўлади. Қўшиқларини эшитгандирман аммо эсимга келмаяпти хозир. Отам “Ялла” гурухини биларканлар. Бахромни билишим сабаби эса мени қўшиғимни куйлагани учун. У билан таниш хам эмасман аслида, нима куйлайди ўзи у билмайман, фақат мени қўшиғимни куйлаганини биламан холос.
Sayyod: Сизга ёқдими? Сильва:-Ну, ха деса хам бўлади. Деярли арманча куйлагандек. Чунки нақороти ўшандоқ.
Sayyod: Сиздан у рухсат олганми? Сильва:-“Нораарсик” қўшиғимга унинг қайта ўзбекча куйлаб клип видеосидан парчани қўйганинидан хабар топиб, “Нима учун мени қўшиғимни ўғирладинг, бу мени қўшиғим!” деб изох қолдирдим. Кейин у менга жавоб ёзди “Кечиринг, шунчаки сизни қўшиқларингизни жудаям яхши кўраман, сиз менга опамдексиз, Ўзбекистонга келишингизни жудаям истайман , ўзим кутволаман “ деб жавоб ёзди (кулади) . Кейин мен билан дўстлашиш ниятидан эканлигини билдирди. Майли зиёни йўқ, мендаги бор мусиқа ва ижодни яхши кўраркан шу сабаб хам қайта куйлаган. Мен ундан фақатгина муаллиф сифатида мени ва қўшиқ муаллифи бўлган катта опамни исмини келтиришини сўрадим. У эса албатта бу бўлишини ваъда берганди . Кейин уни клипини ютуб муаллифликни бузгани учун ўчириб ташлаганини билдим. Шу билан бошқа гаплашмадик. Гохо “Қалайсан синглим” деб ёзиб қолади, “Яхши нормал” дея жавоб қайтараман холос. У менга клипни ютубдан ўчириб ташлашганини айтганида “Урра қандоқ яхши!” дегандим (кулади) . Биламан у клип суратга олиб пул кетказганам , мен эса “хурсандман ўчириб ташлашганидан” дегандим (маза қилиб кулади). Биз бир-биримизни билмаймиз, хаётда учрашмаганмиз хам. Шу мавзу доирасида интернетда гаплашганимиз шу бўлган. Лекин уни яхши инсон сифатида хис қиляпман, шунчаки дўстлашмоқчи ва бошқа хеч қандай ёмонлик истамаса керак . Шунчаки қайта куйлади холос, лекин муаллифни ёзсин. Бу хаммага тегишли!
Sayyod: Ўзбекистонлик хонандалардан чет-элларда кўпроқ таниқли бўлган хонандаларимиздан яна Озода Нурсаидова, Юлдуз Усмонова, Согдиана, Севара Назархон, Наргиз Зокирова деганларини биласизми? Сильва:-Согдианани ха биламан. Наргиз Зокированиям менимча билсам керак... Қолганларни номма-ном билмайману аммо қўшиқларидан танишимни айтишим мумкин. Сизларда истеъдодли хонандалар борлиги ва Россияда хам машхурлари борлигидан хурсандман.
Sayyod: Ўзбекистонда бўлганмисиз? Сильва:-Йўқ, бўлмаганману аммо қачондир бориб қоларман хам деб ўйлайман. Шунда балки мени қўшиқларимни куйлаганлар билан балки концертимда дуэт хам айтармиз. Австралия, Аргентина, Америка, Россия ва Европа бўйлаб албатта ўзимни ватанимда Ереванда хам кўплаб концертлар берганман.
Отаси ва продюсери Акоп Акопян қўшимча қилади:-Ўзбекистонда концерт беришни истардик аммо авваллари арманлар кўп эди сизларда хозир жуда кам. Биз асосан арманлар бор жойга бориб концерт берамизда. Бахром хақида эса унга ёмонлигимиз йўқ, жудаям кўпчилик ўғирлашган, Қозоқларданам адашмасам, Чикагоданам бир қиз куйлаган. Муаллифни умуман бошқа одамни ёзишганида одамни жахли чиқади. Қизим Кристина Орбакайте ва Диана Груцкая каби хонандаларга қўшиқ ёзиб берган. Хозир дунёга машхур Нэнси Ажрам билан ижодий хамкорлик бўлиш арафасидамиз. Унга хам Сильва қўшиқлари ёқаркан, энди дуэт қилинса керак.
Sayyod: Сизга сухбат учун ташаккур, ижодий парвоз ва энг асосийси оилавий бахт тилаймиз. Тез орада турмушга чиқиб гўзал оилангиз бўлишини тилайман. Сильва:-(самимий) Рахмаат каттакон, сизга хам шундай тилакларим, агар оилалик бўлишга улгурган бўлсангиз (кулади) бахт соғлиқ ва барча яхши эзгу тилакларим. Сиз билан қачондир учрашамиз деган умиддаман.
деярли 4 минутлик: Сухбатдан парчани ютубдан тингламоқ
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 24415 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 27 | |||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |