01:22 Ўйла Илхом, ўйла! Видео | |
Клип қахрамонлари, оилалик хам бўлиб тиниб-тинчимаган, телбанамо шаддод мухаббат сохиблари яна қандай шўхликлар қилишар экан? "Қоч Илхом, қоч"дан кейинги, воқеаларнинг давоми бўлган "Ўйла Илхом, ўйла" клипи детектив комедия сифатида суратга олинди. Илхом Мий Арма:- Турфа клиплар бор, хар бирининг ўз йўналиши мавжуд. Ва менимча шу хаммаси хам бўлиши керак, зеро, томошабин танлаш хуқуқига эга. Оддий комедия, драма ёки йиғлатишдан кўра, комедияни хам ноанъанавий йўналишини танладик. Яъни, севги ва муносабатни хам шу комедик тури кўринишида. Рашк мавзусига юмор билан ёндошдик. Аксарият холларда рашк натижасида икки севишганлар уришиб қолишади, бизнинг воқеаларимизда, эса бошқача, урғу барибир ижобий муносабатга ва кўтаринки кайфиятга. Аксарият муаммоларга юмор билан ёндошилса, яшаш хам завқлироқ ва осонроқ кечса керак. "Қоч Илхом, қоч" (Хаста хаста юрак қўшиғига) томошабинлар томонидан аъло даражада кутиб олинганди, бунинг яққол исботи сифатида ТВМ хит парадининг 2чи ўрнига хам чиққани бўлди. Воқеалар ривожи энди "Ўйла Илхом, ўйла" детектив комедия тури билан давомланади. Ролларда; Радиолардаги энг жарангдор ва шаддод овоз сохибаси Интизор Очилова (офис бошлиғи), Энг эпатаж ва креатив хонанда Каниза (бутик хўжайини) ва юлдузларнинг парда ортидаги энг ёрқин юлдузларидан стилист, имиджмейкер ва дизайнер Лидия Андрэ (кафе мудираси). Воқеа ривожлари кечган: Клиплардаги доимий хамкорларимиз Юнусободдаги "Бонита кебаб", Кўкчада жойлашган "D&A" эркаклар бутики, Қоратошдаги "Корзинка" тепасидаги офис, ва "Джингл" студиясига миннатдорчилик билдирамиз. Клипни мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 17мб Ютуб сахифасида томоша қилмоқ Майтуб тасикс сахифасида томоша қилмоқ | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 5921 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |