09:07 Қоч Илхом, қоч! Видео! | |
![]() Хуллас, "Хаста-хаста" қўшиғига прикол клип суратга олинди. Бош ролларга эса сал ноанъанавийлик киритиб ёш шоирларни олиб чиқиш режалаштирилган. Якзон ва Ахад Қаюм (клип июль ойида суратга олинган бўлиб, у вақтда Ахаднинг суперлажа пиари бўлиши хақида хеч кимни тушига хам кирмаганди) танланиб бўлгач, учинчи сахна учун бошқа таниқли ёш шоирлар ёдга келмади. Радиолардан бошловчиларни олишга қарор қилиб, хали эфир юзида прома қилинмаган чехра бўлиши ва ўзи хам таниқли бўлиши керак деган мақсад туғилгач албатта Гранд радиоси бошловчиси ва мухаррири Иброхим эсга тушади. Уни танлаб катта ютуқ қилинган, у ўз ролини қойилмақом тарзда ижро қилиб, бир дубльдаёқ хаммани хайратлантирган. ![]() Якзон ўз характерига хос равишда бироз инжиқлик қилган бўлсада ролини уддалаган. Асосийси "Мотор!" эълон қилинганда бу бола инжиқликни унута олиб рольга берилиб кетади. ![]() ![]() Ахад Қаюм билан бироз қийинроқ кечган бўлсада айнан охирги сахнасида у яхшигина "очилди", қахрамон қизни хайдаб юбориш сахнаси аъло тарзда ва бир дубльда суратга олинди! Махаллада суратга олинган лавхаларда йигитнинг онасини ижро қилган онахонимиз эса ўша ердан махалладан тасодифан танланди. Улар хам бир дубльдаёқ ролларини ижро қилиб бердилар. Клипмейкер Бегзод Ғуломов . ![]() ![]() Барча суратларни тақдим қилмоқчийдимку афсуски суратчимиз Умид Арма жуда бир бузуқи бола чиқиб, хаммани ғалати позаларда суратга олиб ташлабди. Унинг кумири Дженнифер Лопес эканлигини суратлардан пайқаш қийинмасди.)))))))) Хонанда ва суратга олиш жамоаси иқтидорли фотограф Содиқжон суратга олиш павильони тақдим этгани учун, "Изольда" ателье салони ва Юнусободдаги "Бонита кебаб" кафеси маъмуриятига алохида ташаккур билдиради. Айниқса Бону исмли қизга.)) Хуллас хаммага ташаккур! Интернет версияси сал бошқачароқ бўлиб фильм кадрлари билан бойитилган. ТВ-га эса бошқачароқ тури тақдим қилинади. Тасиксдан кўчириб олмоқ 35мб
Ютуб сахифасида томоша қилмоқ ДИҚҚАТ: Торт билан суратга олинган сахнада тановвул қилиш учун яроқсиз бўлган, бошқа тортлар чиқиндисидан тайёрланиб устига шунчаки безак берилган тортдан фойдаланилган. | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 8617 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится