"Вонғи", уйингга қанча лаънат олиб киряпсан? Baxs| Tanqid | Janjal

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ёдингизда бўлса, шу йили  кўчадаги "вонғи"лар  (машинасини вонғиллатиб юқори тезликда бошқарадиган ёки пойга ўйнайдиганлар назарда тутилади) хақида ва унинг аянчли воқеаси билан мақола битгандим (манбаа)

 

Куни кеча йўлнинг юзида бўлган бир кафеда ўтирганимизда соат кечки 22:00лар чамаси катта йўлда машиналар аро мошинасини вонғиллатиб бир икки машина (пойга бўлса керак) "учиб" ўтиб кетди. 

Ён веримизда ўтирганлардан бири сесканиб "Э падарингга лаънат сани" деган бўлса, сал нарироқда ўтирган бир киши эса "Э тегинга мошина оберган отени" дея бўралаб сўкди. 

 

Қаранг... атиги чамаси 50 метрлик масофадан улар камида бир лаънат билан бир сўкиниш олган бўлса, уйига етиб боргунича   қанча лаънат ва сўкишлар оларкин?

Бундайлар ўз уйига кирар чоғи остонадан "Бисмиллах"ни айтиб кирадими йўқми билмадиму аммо шу бугунги аниқ ўз кўзим билан кўриб, қулоқларим билан эшитганларимга асосланиб, улар уйларига елкасида лаънат ва сўкишлари билан киришларига амин бўлдим.

 

 

Замон зўрники эмас, кўряпмиз шундай деганларни синиб йўқ бўлиб кетаётганларини. Кўча хам зўрники эмас, боряпмиз шундайларни  жанозасига...

 

Отасига лаънат нохақ дерсизу аммо ўз фарзандини бели оғриб пул топишига тарбия бермаган ота ниманиям оларди? Қип-қизил матога фарзандини ўраб кўмишдек ва ёки бировни боласини ногирон қилиб умри қарғиш олиш билан ўтишдек дахшатга фарзандини талтайтираётганида тайёр бўлармикан?

 

Хулоса ўзингиздан. 

 Хаммамизни уйимизга елкамизда бир дона бўлса хам рахмат сўзини олиб киришдек  бахт насиб этиб турсин! 

16-Сен-2016 10:54
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 muzaffarabdullayev090   (16-Сен-2016 11:27)
yaqinda shunaqa vong`ilardan biri bizzi bir akamizzi moshinasida 120 dan kam bomagan tezlida tormozsiz urdi 2 haftadan kein toyi bolishi kerak edi bir nechta oila yiglab qoldi orqasidan .
bunaqangi vong`ilardi ozigayam moshinaqa obergan otasigayam ming lanatlar bolsin.

2 Шухрат   (16-Сен-2016 14:16)
Маладес

3 САРДОР   (16-Сен-2016 14:31)
Ока була бимиллохни билганида бунақа иш қимасди. Хеч нимани ўйлами фақат ўйин кулгу билан ота-онасини пули билан катта бўган болладе. Бели оғриб ишламаган оч қолиб ўқимаган. Хаммасига инсоф берсин!!! Жума муборак

4 Sergio   (16-Сен-2016 17:20)
Fikringizga qo'wilaman Sardor aka

5 minavarov74   (16-Сен-2016 20:18)
Бугун шунака битта сотак ибн-синода трамвай излари олинган жойда хунар кусатиб битта матизни фараси лабовойни дабдала килиб кейин бу хокиз нима килишини билмий ойисини чакирди бу ёгига ойиси югурди

6 Зафарий   (16-Сен-2016 22:02)
Канийди бу "боллар гапларизи назарига илса.......

7 Omon   (17-Сен-2016 08:03)
Bulani. Qonun yulli bilan qamash kere

8 Shohruh   (17-Сен-2016 13:49)
Утган йили тугилган кунимда битта уртогим борадиган жойи борлигини айтиб эртарок кетти ва ярим тунда автопойгада халок булганини эшитдик. Халигача оиласидагиларни юзига каролмайман.

9 shirinmardonova   (17-Сен-2016 18:56)
Ассалому-алаукум.Хозирги хар томонлама ривожланиб кетган даврда фарзандларимиз тарбияси анчайин долзарб мавзу.Барча ота-оналарга хам,фарзандларимизга хам Оллохни узи инсоф берсин.Гуруч курмаксиз булмас деганларидай инсонлар орасида хам калтафахм, хаётни хам факат кимузарга яшашдан иборат деб биладиган ота-оналар борки, уларни фарзандларига бераётган тарбияси кандай буларди?Билмайдики эртага хаммамизни борар жойимиз бир Оллохни хузуридир.У ерга ёруг юз билан, яхши амаллар билан боришликни насиби руз айласин.

10 Abdurahmon   (18-Сен-2016 16:17)
Odam o'zi ishlab topib moshina osa qadriga boradi mehnatiga , Ota onalar Bollarini Band qilib qoyish kerak o'qishla bn va jovobgarlik nimaligini orgatib osmirlik vaqtda.

11 Dilnoza   (18-Сен-2016 20:27)
Avvalo ozimizga insof sabr bersin kn bowqalagan insofu tafiq bersin

12 Ёдгор   (19-Сен-2016 03:11)
бунака "вонғи"лар шу маколани укиганларам бор буса кере яна билмадим хаммага инсоф берсин

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 18
Мехмонлар: 18
Рўйхатдагилардан: 0