08:34 Кўчадаги "вонғи"лар! Ўзингизни босинглар! | |
Кеча Юнусобод йўлидаги бир мехмонхона олдида милиция ходимларини мошина уриб кетгани ва улар воқеа жойида халок бўлгани хақида махалламизга у жой яқин бўлгани сабабли бир зумда гап тарқалди. Айтишларича ёшлар мошинада пойга ўйнаши оқибатида бу фожеа юз берган. Норасмий хабарларга кўра, воқеа тунгги соат 2да бўлиб рульдагилар 9-синф битирувчилари экан. Ва сўнгги хабарларга кўра фақат бир милиционер халок бўлган экан. (суратлар воқеа жойидан эмас, интернетдан олинган суратлар коллаж қилинган)
Болалик чоғларим махалламизга янги оила кўчиб келгач уларнинг тўнғич ўғли Жигулисида махаллага вохима босгандек елиб келиб кетар чоғи хам шундай вонғиллаб кетиб юргани учун лақаби "вонғи" эди. Махалладагилар унга яхшилаб дакки бергач сал босар тусарини йиғвогандек бўлганди.
Юқоридаги воқеа юзасидан хуқуқ тартибот органида ишлайдиган бир танишим билан сухбатлашганимда, унинг бир танишини хам Олой бозори олдида шундай пойгачи вонғилар уриб кетгани хамда афсуски бойнинг боллари жазоланмай қолишгани хақида куюниб гапиради. Фарзанд доғида куйган она шундай бойваччалар йўлдаги азарти туфайли оламдан ўтганларнинг оналари билан йиғилиб тегишли идораларга арз қила бошлагач эса...тўппа-тўғри тушунтириб қўйилгани хақида ачиниб айтади.
Мавзу эса умумий: Азалдан йўл вос-вослари бўлган ва отасининг пулига машинада қутураётганлар хақида! Бу мавзуни кўтаришга шунчаки юқоридаги холат сабабчи бўлди. Юқори қаватли уйларнинг тепа қисмида яшаганим туфайли менинг хонам деразасидан шундоққина катта трассалардаги мошиналар овози эштилиб туради. Айниқса А.Темур йўли, "Қазичилар" махалласи ва "Новомосковская" "мойка" тарафларидан. Эрта сахарлаб ёки туннинг қоқ ярмида шунақанги мошиналарнинг важохатли чинқириқлари, чийиллашу дохлашларидан Уилл Смитнинг "Я-легенда" фильми ёдимга тушади. Ўша зомби-вампирлар кўчага чиқиб одамларни ейишга овга чиққан пайти... Бу ёшларимизнинг улардан нечоғлик фарқи бор? Фақагина ўзларини хам умрига таваккал қилишларимикан?
Сабаб? Сабаблар хақида озгина бўлса хам шу хориж фильмларидаги пойгалар ёшларнинг онгига бир туртки берса ажабмас. Бу озгинагинаси! У туртки механизми омилида эса асосий сабаб ётади-талтайиб ўсаётган ёшлик! Хар нимаиники кўпи бўлса ва ёки текин келганининг қадри бўлмайди. Биласизми ўзи бели оғриб топган пулига мошина хайдайдиган ёшлар ўзини бундай тутмайди! Ундайлар мошинасини хар бир қаричини қадрига етади. Албатта умрини пешона тери билан ишлашга сарф қилганидан кейин умри хам уларга азиз. Ота онаси берган тарбия хам ва талтайтирилмаганлик қадриятлари хам азиз!
Бир икки таниши олдидаги ўзини кўрсатиш, кўча қиролини ўзидан ясаб олишдаги давр ўтади. Аммо "қўлим қон" деб яшашани ўзи бўлмаса керак. Бой ота-онанг жазодан хам олиб қолар аммо энг асосийси бўлган Худонинг жазосиданчи? Ўлиб кетган бола боламасмиди? Уни ота-онаси чирқираб қарғамайдими?
Бебошлик даври... Ёш ўтган сайин давр хам бошқачароқ тушунчаларни сингдириб ўтмишдаги воқеаларни таъмини ўткирроқ сездира бошлайди. Халиги ота-онаси талтайтириб тарбияга аччиғидан қўшмаганини вақт ўтиб хаёт бера бошлагач, ақли кира бошлаб қўлидаги қон иси янада ўткирроқ сезила бошлайди. Қизиқ, ўша мошинада пойга ўйнаётган ёшлар ўз фарзандларига хам шуни раво кўрармикан? Кимнидир ўлимига ёки ўзини қурбон қилишгача борадиган бу "азарт"ни нима фойдаси бор экан? Шу қадар ёшларимиз вахшийми? Нахотки эмоцияларини сублимация қилгани Республикамизда очилган тренажер заллари ва спорт турлари учун яратилган имкониятлар камлик қилаётган бўлса?
Қўшнимиз юқоридаги милиционерлар ўлими билан боғлиқ воқеада шундай дейди:-"Хар куни эрталаб ўша жойдан пиёда юриб ўтаман ва халиги милиционерларни кўрардим, жуда мулойим боллар эди, саломлашишарди. Бечоралар уларни хизматиям оғир, кечаю-кундуз тартиб ва юрт тинчлиги учун ишласаю бир икки бойваччанинг тантиқлиги натижасида ўлиб кетишса. Ўшаларниям ота-онаси, оиласи бордир. Не умидларда катта қилгандир?!"
Бойвачча ёшларнинг ота-онаси хам нима эхтиёжда боласига мошина олиб бергани ва ярим кечами ё тонг сахарми мошинасида чиқиб кетаётганида нахотки элементар тарбия доирасида суриштиришмаса? Қаерга кетяпсан ярим тунда? Балки улар шу қадар озод тарбия бергандирки хатткои алохида яшар. Шуда хамма бало. Мумкинлик! Қўйиб берсанг мумкинлик нималарни истамайди? Агар имкн бўлса тамом! Айниқса хали ёш, қонида олов қизиқган пайти назорат кучли бўлиши керак.
Хамма гап тарбияда! Атрофдагиларини уларга бефарқлигида! Ўша пойгага қизиққан ёшлар ўзига юқорида айтганимдек ўз фарзандини келажакда шундай пойга ўйнашига рози бўлармиди?-деган саволни берса менимча сал бўлсада ўзига тушунарлироқ бўларди.
Дўстлар олдидаги “понт”ни нима қадри ва азизлиги бор? Ўзингни умринг ва ота-онангни кўз ёши олдида керак бўлса дўстни хам қадри бир тийин! “Жинниманми хаётимни хавф остига қўйиб сан билан қувлашиб? Ман хали яшашим керак, кимнидир ёки ўзимни ногирон қилиш ва ёки ўлиб кетишгача таваккал қиладиган умрим йўқ. Агар дўстлик шу билан ўлчанса “дам” санлага!”-деб кетвормайдими? Оғайнилар даврасидаги баландпарвоз ва лекин оми гаплару уни натижасидаги фожеадан кўра бу ақллироқ ва хаммасидан устунроқ келингани бўлса керак.
Биласизми, деразамдан бошқа манзаралар хам кўриниб эштилади. Масалан бир икки қўшниларга бақир-чақирлари ёқмаса хам "дом"имиз тагидаги футбол ўйнайдиган хозирда урфга кирилган замонавий ёпиқ майдонча ва унда футбол ўйнаётган ёшлар овози. Уларда хам адреналин ва азарт борки хархолда уни бировни ўлимига борадиган йўсинга сарфлашаётгани йўқ. Майлида ўша ўйин доирасида аламдан бўралаб сўкинаётгани хам диққатни тортса хам аммо 23:00га қолмай хаммаси "по домам!" Ишқилиб ютқазганлари уйига кетар чоғи мошинасида аламдан вонғиллаб пойга қилиб кетмаса бўлгани! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 101005 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 17 | |||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |