29-август куни Тошкентдаги Янгиобод дахъаси махаллаларнинг биридаги лўлилар хонадонида бўлиб ўтган тўйда хонанда Хосила Рахимова "бирров"га чақирилган бўлиб, қўшиқни ярмидан тўхтатиб чиқиб кетгани сабабли тўйхонада катта жанжал кўтарилган. Бунга сабаб Хосила Рахимовага маст холдаги эркаклар тегажоғлик қилавергани бўлган ва у эркаларни қўлларидан зўрға холос бўлиб, уларни куч билан туртиб даврадан тезда чиқиб кетган.
Шундан сўнг лўлилар ўзаро урушиб кетиб, бири микрофонда бутун махаллага жаранглатиб бақириб роса сўкинган. Кейин эса техникани столи билан ағдарган, орада нималардир учди, синди бақир-чақир, бу холатлар мухрланган видеодан шу куни тўйда навбатчи бўлган йигит ва қиз хонандалар қочиб чиқиб кетаётгани хам видеога тушиб қолган.
Шу ерда бўлганларни хитоблари хам видеога тушган ва унда хонанда билан мухлислар орасида барьер бўлиши ва унга тегажоғлиқ қилиш керак эмасди дейилган.
Бизга видеоларни юборган тўйдаги айғоқчимиз айтишига қараганда хонанда Хосила Рахимовани 10та қўшиқни куйлаш шарти билан лўлилар гўёки (тасдиқланмаган маълумот) 300 долларга чақиришган. Хосила Рахимова тўйхонага 22:00дан ошганда кечикиб келгани айримларга ёқмаганлигини хам айтишди. Хонанда атиги 4та қўшиқ билан даврани тарк этишига сабаб эса юқорида айтилгандек маст эркакларнинг унга тегажоғлик қилиб "ёпишишгани" бўлган.
Хосила Рахимовани бу ишини шахсан мен қўллаб-қувватлайман, зеро тўйга маданият ходимини чақирдикми маданият билан барьерни хам сақлаш мухим! Санъаткордан талаб қиладиганимиз жуда кўпу ўзимизни у билан муомала ва муносабатда тутишимизга эса гохо эътибор қаратмаймиз.
Воқеа жойидан 3 минутлик видео:
Ютубда томоша
Майтуб тасиксда томоша
|