06:01 Хосила ховлисидаги ўтов. Тарих ё шахсий ўтмиш? | |
Ўз тарихини пойтахтдаги хонадонида барпо этган аёл... Юз йилдан ошиқ хотирага эга буюмлардан ўзга замон нафаси сезилади... Хосила Рахимова билан сухбатда уни мутлақо ўзга инсон сифатида ўзимга кашф этдим. Уй ховлисидаги ўтов тарихни унутмаслик ёки ўз ўтмишини? У асли қандай оиладан? Биринчи ёрдамни кўрсата оладиган Хосила хамшираликдан хам хабари бор. Торнадо аёл дея билганим Хосилани уй шароитида сахнадагиси билан таққослаб бўлмайди. У хаттоки ютуқлари хақида хам гапира олмайди. Шоу-бизнесга фольклор билан бирга миллийликни, жўшқинлик ва кучни сингдираётган, санъат оламидаги ягона фольклор йўналишига содиқ хонанда Аввал оила қуриб, келинлик хизматини бир неча йил жойига қўйиб, кейин санъатни қамчилаган аёл билан сухбатда барча саволлар берилди. Вилоятдаги отилган тошдан, Роксана талаффузию аёллик назокатига балки зид деб билинган Хосиланинг йўналиши борасидаги саволларга унинг жавоби қизиқ бўлса керак? Санъатга фольклор таъсирини кўрсатаётган Хосилага, замонавий шоу-бизнес қандай таъсирини ўтказди? Мода, ботокс, пластик хирургия ва хоказо...очиқ ойдин! Бахсдан хам бебахра қолинмади) Танқидий саволларга биз кутгандек Хосила қамчилаб жавоб бермади (хархолда камида бизни уриб кетади деб ўйлагандикда). Хотиржам ва сокинлик... Аввалига шубхаландик...кейин эса унинг табиатан қандай эканлигини тушундик. Уммон гурухи билан қай шарт билан дуэт куйлаши хақидаги фикри жудаям қизиқ бўлса керак?)) Бахорги илк кўк таом шу куни Хосила уйидан татилди) Хосиланинг интернетга муносабати... Яқин кунлар фото ва видеорепортаж! Суратлар муаллифи "Сайёд-медиа" маркази суратчиси Абдурахмон Содиқов.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 8676 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |