Ютубда томоша
Юлдуз шогирди Ферузани сахнага илк олиб чиққан кунию, ундан кейинги оққан сувлару, ёғилган тошлар ёдга олинди...
Бу қўшиққа рақсга тушилмайди дея куйлаётган Адхамбек Солиев, қўшиқ ўртасида шартта Дилноза Исмияминовага танбех берди.
Қўшиқ тугагач Дилноза бор овози билан уни изза қилди: Адхам, ўйнаганим йўғийди, уёқдан буёққа ўтаётгандим, шарманда қилдинг!
Озодбек жонли ижрога ўтган. Шу куни мархум санъаткор ва Озодбекнинг устози Мухриддин Холиқовни қўшиғи Озодбек овозидан жонли равишда жонланди.
Муниса таваллуд айёмининг қоидасини барчасини ўрнига қўйди, шартта келиб табриклаб ашулага оғзини қимирлатиб қочмай, мехмон бўлиб ўтирди, ўртадан чиқмай маза қилиб рақсга тушди, кейин табриги билан жонли драйв онларини хадя этди.
Молодец Мунис! Ёш хонанда қизлардан фақат сенда хизматларда хақиқий артист мехнати ва энергиясини сезамиз. Артистмисан артист, манекен эмас.
Видеони "Сайёд-медиа" пиар ва реклама бўлими рахбари Шахло Қодирова суратга олди.