14:40 Варрак-шоуда тақдирланганлар! | |
Шоунинг мохиятига хос равишда албатта варраги энг баланд учганлар алохида эътироф этиб тақдирланиши керак! Санъат оламидан Лейли ва Умидахонларнинг варраклари шу куни энг баландга учди. Шунингдек ФанФорумимиз аъзоси Музаффар Абдуллаев, "Султон-Саид" кошонаси ишчилари ва тадбирга оилавий бўлиб мехмон бўлиб келганлардан Шавкат ва унинг қизлари варраги энг юқорига учган варраклар бўлди.
Умуман олганда хечким шу куни совғасиз кетмади, сайтимиз рамзий ва керакли совғалари мехмонларга тарқатилди.
Бу йилги тадбир хомийлари, хизматдагилар ва шоу мусиқий саундтрекидаги мусиқачиларга хам сайтимиз рамзий совғалари топширилди.
"Ўзбегим" салони рахбари Феруза шу куни энг фаоллар ва шоуга хос равишда кийиниб келганларга "ўзбегим" салонидан алохида махсус ва ажойиб совғасини топширди.
Миллий ва бежирим сандиқча ичидан махсус ва ажиб совғалар...
Тадбиримиз бошловчиси актриса, хонанда ва дизайнер Шахзода Мухаммедованинг либоси дархақиқат шу куни рақобатдан четда эди. Миллий либосдаги Шахзодага "Ўзбегим" салони шу кунги ягона ва эксклюзив совғасини топширди. Дизайнер сифатида хамкасбларини бу совғасига Шахзода ўз муносиб бахосини берган бўлса ажабмас. Ярашганичи?) Шахзода шу куни нафақат либоси ва олиб борувчилиги билан, балки хар бир хонандани куйлашига жўр бўлиб, хаммани репертуаридан куйлаб ўзиям пешона тери билан халол равишда совғага эришди деса хам бўлади.
Суратлар муаллифи Баходир ва Санжар | |
Бўлим: Sayyod-show |
Кўрилган: 17224 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 10 | ||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |