05:35 НИХОЯТ! "Варрак-шоу-2011" натижалари! | |
"Варрак-шоу”
Ўзбекистон шоу-бизнесида илк
лойиха. Кириш:
Ғоя тарихи: Хонанда Шахзода "Шамол ортидан қувиб” фильми хақида "Жоним” гурухи клипини суратга олиш жараёнида тўлқинланиб гапириб берганидан шу фильмни томоша қилдим. У ердаги варраклар диққатимни тортди, болаликни эсладим. Миямда варрак билан боғлиқ қандайдир лойиха айланиб турдию, чалғиб ёддан чиқариб юбордим. Бироз ўтгач форум модераторларидан бири Ғиёс исмли йигит юлдузлар билан варрак учириш ғоясини таклиф қилди. Ана шунда хаммаси бир бўлиб "Варрак-шоу” ўтказишга келишдик. Мақсади: Оддий! Лойихалар кўп лекин янгилик эмас, қандайдир енгиллик етмаётгандек. Санъат олами бир бири билан аксарият холда тўйларда сахна олдида навбат талашиб кўришишидан кўпроқ мана шундай рухиятда кўришиб туришса, шундай ижобий учрашишга сабаб бўлган лойихалар билан балансни тўғирласак санъатдаги мехр оқибатни ривожлантиришга оз бўлса-да хиссани қўшардик. Бундан ташқари варрак учиришнинг гашти ўзгача, бу билан уларга болаликни ёдга солиш, завқланишни хадя қилиш. Ёш ўтгани билан варрак каби баъзи ўйинларни қўмсаймиз, лекин кап-катта бўлиб, яна устига машхур артист кўчага чиқиб бир ўзи варрак учира бошласа кўпчиликка ғалати туюлади. Мана бундай оммавий тадбир эса Айни муддао! Бу имкониятни хам бериш. Қўшиқ, мусиқа: Яна бир ютуғи хеч қандай микрофон, колонкасиз табиат, атроф мухитдан завқланиб жонли қўшиқ хиргойи қилиш. Илк маротаба бошлаганимиз учун бу сафар тўлиқ истаган режамизни амалга ошира олмадик. Кейинги сафар режадагидек ўзбек халқ чолғу асбоблари билан иштирокчи хонандалар хеч қандай микрофон ва колонкаларсиз, хеч қандай аппаратларсиз оддий мусиқий чолғу асбоблар жўрлигида куйлаб беришади.
Бошлангунча; "Варрак-шоу”ни илк сонини Ғиёс танлаган бир сирли, тарихий баландликда ўтказдик. Бу тепаликка келгач Тошкентнинг ўзидаёқ тоққа чиққандек бўласиз. Манзара ажойиб. Машхурларга қулайлик учун асосий ташкилий ишларни айнан Ғиёс ва Шахло бажаришди. Юлдузларимизни йиғиб, тадбирга хомийларни жалб қилишда Феруза Фаттахова ва Саида Вахобовалар хизмат қилишди.
Кимлар келди?
Келганлик тартиби билан қатнашган
иштирокчилар: актриса Шахзода Матчанова ва унинг дугонаси Земфира (хонанда эмас), хонанда
Шахзода, хонанда Нилуфар
Усмонова ва ўғли Саидағзамхон, хонанда
Лола ва қизи Шахина, "Жоним” гурухи қизлари: Мира ва Мадина.
Актриса
ва хонанда Муниса Ризаева, балетмейстер, раққос ва хонанда Амир Пўлат, хонанда
Отабек Муталхўжаев, унинг продюсери журналист ва бошловчи Феруза
Нодирова ва
Отабекнинг хомийси Шухрат ака, хонанда Ситора Ахмедова, шоир, бастакор ва хонанда Якзон, шиора,
бастакор ва хонанда Шахноз, хонанда
Зохиршох Жўраев, хонанда
Динейра, Актерлар
Адиз Ражабов ва Акбархўжа, хонанда
Ягона хонанда Шохруххон.
Номинация ва ундаги ғолиблар
Юлдузлардан энг юқорига "учганлар”: Шербек Шодиев, Отабек Муталхўжаев, Шохруххон ва Шахноз бўлишди. Фан-клубдан Азиз деган йигитники
Энг довюраклар рўйхати: Шербек ва унинг продюсери
Искандар, Шохруххон ва
Шахноз.
Энг фидоий иштирокчи хонанда: Илхом Мий Арма! Фан-клубдан Ғиёс, Шахло ва Сарвар
Энг енгилмас хонанда Шербек Шодиев, бир неча маротаба варракларни алиштирди хам, майдонни хар қаеридан учирди хам.
Энг оригинал варрак
сохиби: Отабек Муталхўжаев. Харбий
самолёт! Фан-клубдан эса Анварбек, унинг варраги Микки маус!
Энг ғалати варрак
сохиби:"Жоним” гурухи
қизларида бўлди.
Энг дахшатли варрак
сохиби: Якзон, катта кўршапалак.
Энг шаддод иштирокчи: Нилуфар Усмонова, мазза қилиб
завқланиб варрак учирди ўзиям. Четдан туриб хеч ким уни кечагина иккинчи
она
бўлган дея олмасди, харакатлари, шўхликлари ёш қизалоқни эслатади. Кўз
тегмасин.
Энг ишпиён, талончи, киссавур ва айёр
иштирокчилар : Шахзода
ва Лола))))))
Энг пошнали томошабин юлдузлар:
Ситора,
Динейра
ва Ягона!))) .
Энг қимматбахо
иштирокчи: Нилуфар Усмонованинг ўғли
Саидағзамхон. Энг кутилмаган интрига сохиблари: Шахзода Матчанова ва Зохиршох Жўраев. Сигир соғиш ва соғилганини ичириш операцияси.
Энг жиддий ёндошган Шахноз, у ўзи билан нафақат
бир
қанча варраклар, балки иплар хам олиб келди.
Энг катта варрак сохиби, энг беғубор,
болаликка берилиб шўнғиган, Энг зўр номинация
барибир меники!!! Энг оддий ва омадли, оригинал қурбақа
варрак анча вақт
осмонни забт этиб
турди! Атиги икки варроқдан букланиб осмонга қўйиб юборилган варрак!
Гувохлар
бор, алдамадим))) Интрига ва қизиқ холатлар: -Шербек Шодиев фикрича хозирда сотилаётган ва "Варрак-шоу”мизда ишлатилган хитой варраклари сифатсиз, шунинг учун у қадар юқорини забт этмайди. Ўзимизнинг "Бешқамиш”, "Лайлак” варракларига хеч нарса етмайди.
-Барча
хонандалар ва хаттоки актерларга жонли қўшиқ куйлатдик. «Жоним» гурухи
қизларининг куйлашлари аъло бўлди.
-Зохиршох
Жўраев ва актриса Шахзода Матчановалар яқин орада ўтлаб юрган сигирдан
илхомланибми гаров ўйнашди. Бўлмади. -Шоир
Мухаммад Исмоил шоу бошланишдан аввал келиб, ўзларининг "Осмон тўла
орзулар”
номли китобларидан бўлишиб, ғолиб учун биттасини ташлаб кетибдилар.
Китоб
номланиши лойихамизга жуда мос. Ғолиблар кўп бўлганлиги ва улар орасида
қизлардан фақат Шахноз бўлгани учун унга тақдим қилдик.
-Лойихада бир "Қитмир” хонандани ажратиб олиб у бошқа хонандаларни варрагини уриб тушириш вазифасини юклатишимиз керак эди. Энг баландда учаётганлардан Шербек танланди. Лекин бу хақида бошқаларга айтилмади. Негадир қитмирликни энди бошлайман деганида ўзининг варрагини уриб тушираверишди.
-
-Шахзода
ва Лола. Бирмунча
вақт ўтмай Лола ва Шахзодани яна бир "жиноят” устида ушлаб олдик.
-Юқорида
айтганимиздек қалтис тепаликка Шахноз эпчиллик билан чиқиб тушиши хам
хайратлантирди ва хам унинг довюраклигига тан берилди.
Шохруххон эса у
тепаликни эгаллаб хамма хаммани унутиб самони бошқаришга берилиб кетди.
-Яшил
либосда келганлар кўп бўлди. Худди олдиндан келишиб олингандек. Мен,
Адиз,
Шахзода, Феруза Фаттахова ва Ягона
-Хм,
вақтни бекор ўтказмай,
унумли фойдаланамиз а?Ха Фаттахова? Нима бўвотти сизга? Ражабовни
уялтириб юборибсиз?
Хаммага ташаккур!
фан клуб рахбари ва модератор Шахло, форум модераторлари Ғиёс ва Сарвар, ва албатта барча адолат посбонлари фан-клуб аъзоларига! Хамма билан танишганимдан хурсандман! "Варрак-шоу”ни қўллаб қувватлаб хамкорлик қилганлар:
"Samo-film” киностудияси. Ва яна кимлардир олиб келган печенье ва писталар))))))))) Яқин кунлар
мазкур шоудан юлдузларга берилган саволлар ва уларнинг антиқа
жавоблари, шунингдек жонли ижролари билан танишасиз. Келаси йилги "Варрак-шоу"мизгача!
| |
Бўлим: Taqdimot |
Кўрилган: 6408 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | ||||||||||||||||
| ||||||||||||||||