Бош сахифа » 2017 » Апрель » 25 » Батафсил: "Варрак-шоу 2017" репортаж
00:35
Батафсил: "Варрак-шоу 2017" репортаж

Жонли ижролари билан йиғилганларни Ботир ва  Абдулла қийқиратишди ўзиям))

 

23-апрель кунидаги энг бахорий ва болалик тадбири "Варрак-шоу"дан батафсил репортаж эътиборингизга хавола.

 

 

Халқ сайлига монанд тилаклар битилган ва айнан халқда мақолдек бўлган тилакларни биз совға қилинадиган "кружка"ларга туширдик. 

Ишонмаслигингиз мумкин аммо бир неча кружка сохиблари буни тасдиқлашадики айнан ким нимани истаган бўлса бахтли тасодиф билан унга ўшаниси тушди. 

 

 

Бу йигит Қозоғистонлик сайтимиз мухлиси Иззатхан! У "Фахрли инсон" ва мана шу "Варрак-шоу"га хам айнан Олма-ота шахридан махсус етиб келади. 

 

 

Шахзода Мухаммедова тадбирдан маза қилиб завқланди. Буни суратлардан хам кўрсангиз бўлади. Бундан аввалги анонсда айтилган кўзлар кўзга тушган 600долларлик  сирли йигит воқеаси хақида эса видеодан билиб оласиз. Уни тез кунда тақдим этамиз.  Бу суратларнинг бирида у йигит Шахзоданинг  бир неча қадамлар орқасида...."тўрт қадам қоладиии етишга сенга, тўрт қадам қолади ееетишга менга...")))

 

 

 

Тадбирдан мазза қилган яна бир санъат ахлидан Ботир Қодиров бўлди. У хам болаликни хис этканини айтиб ушбу онлардан завқланди. Айтгача у санъат оламидан ғолибларнинг юқори поғонасида. Бу хақида кейинги "Ғолиблар" репортажида.

 

 

Қаерда Ботир ва Каниза дуч келиб қолишса алланималарни анча вақт гаплашишини нечанчи маротаба шохиди бўлишим...  Айтишларига қараганда ижодий бир хамкорлик устида хеч бир тўхтамга келиша олишмаётган экан...

 

Алишер Узоқовга тушган совғада "Еганинг олдингда, емаганинг кетингда!" ёзуви.

 

 

Ситора ва Миржамол... бир-бирига ўхшаш либосда...ва кайфиятда хам. Айтганча улар хам Шахло ва Санжар каби  бирга ташриф буюришди ва бирга варрак учиришди. Қандайдир жуфтликлар куни бўлди ўзиям...)

 

Шухрат Йўлдошев. 

 

 

Шоир, бастакор ва хонанда Якзон билан росмана тасодифий мўъжиза юз берди деса хам бўлади. Бир кун аввал бундай тилакли кружкалар борлигидан хабар топгач айнан фарзанд билан боғлиқ кружкани совға қилишимизни сўраганди. Аммо улар тасодифан чиқишини айтгандик.

Қарангки, тадбирга кериб варрак учирмадию аммо совға олиш учун арқонам сакраб халқаям айлантириб қўлини кружкалар  халтасига қарамай  солганида айнан "Серфарзанд сердавлат" тилаги чиқди. Вахоланки бундай ёзув 25-та кружкадан атиги бир дона эди! Ният холис экан.

 

 

Тадбирда Аббосбекни 4 ёшини хам нишонлашди. Унга Абдулла Қурбонов ажиб торт олиб келди. 

 

 

 

Тадбирнинг кайфияти бўлгану юрган йўлида ва турса хам ўтирса хам хаммага кайфият улаган  Халимага "Тошдек қот!" ёзувли кружка чиқди. Аслида бу борган жойингда тошдек қот деб узатилаётган қизга айтилсада Халиманинг тошдек феъл-атворига роса монанд ёзув, тўғрими?)

 

 

Абдулла Қурбоновга икта кепка чиқиб биттаси қайтарилаётганда бу насибаку дея иккисини хам олди. )) Унга "Олгину олдирма!" деган ёзув чиққанида у жудаям хурсанд бўлди. Ўта хикматли туюлган кўринади чоғи бир неча маротаба алохида таъкидлаб қайтарди. 

Энг қизиғи варракни қўйворсам учади дея қўлидаги кружканинг пакетчасини қўйворганида рости хам шамолдан у варракдек учиб кетса борми, ўзиям хамма кулиб юборди. Уни видеода кўрасиз. 

 

Миржамол: "Арқонга ўзимни осаманми?))

 

 

 

Бошловчилар Лочинбек ва Миразим Султонов.

 

 

Ботир, қўша қари!

 

 

 

 

 

 

Бу йилги тадбирнинг хомийси хамда кабобларни хам шу ерда қойиллатганлар "Султон Саид" кошонаси ходимлари! Чексиз хурмат ва дилдан ташаккурларимиз!

 

Бизнинг жамоа!

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева. 



ВИДЕО

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 16789 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Varrak-shou

Нравится
Барча изохлар: 1
1 Adiba   (26-Апр-2017 17:30) [Материал]
Nega Rayhon dib birtaham og`iz ochmagansiz? Nima bo`ldi aloqalaringiz uzildimi?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!