Бош сахифа » 2017 » Апрель » 24 » "Варрак-шоу"-2017 ФОТОНИГОХ
01:54
"Варрак-шоу"-2017 ФОТОНИГОХ

 

23-апрель куни энг бахорий ва болалик тафтини сездиргувчи беғубор "Варрак-шоу" тадбиримизни 7-чи йил ўтказдик. Анъанага кўра урма созлар билан сайлни очдик. 

Жалолиддин Қобилхўжаев бошчилигидаги доиракашлар гурухига ташаккур!

 

 

Бу йилги баннеримизни лойиха номига монанд шаклга келтириб жонлантирдик.  Варрак кўринишидаги баннер!

Халима

 

 

 

Ботир Қодиров ва унинг дахшатли  гўзал варраги...у шу куни икки карра ғолибликни қўлга киритди. Бу хақида ғолиблар хақидаги келгуси репортажларимизда билиб оласиз. 

 

 

Алишер Узоқов

 

Хафта интригасига айланиб бораётган  жуфтлик Санжар Халиков ва Шахло Ахмедова. Улар хамиша бирга...хаттоки хорижга хам бирга борадиган жуфтлик тадбиримизга хам бирга келишди... Муносабатлар хақидаги аниқлик видеосини бундан кейинги мақолада кўрасиз. 

 

 

Парвоздаги Райхон... "Султон Саид" кошонаси логоси тасодифан унга қанот бўлиб ўрнашди... Бекорга "Парвоз этай" деб куйламаган кўринади...

 

 

Унутилмас ва завқли онлар... хордиқ, пикник, дийдор ва албатта баридан юқори кайфият..

 

 

Сернола хонанда Шахноза Отабоева... Унинг хали шундай даври келсинки...нолалари қалбларни зир титратиб ўзини оғушига олсин. Бу учун унда барча махорат етарли. 

 

 

Хабарингиз бор, хар йили "Варрак-шоу"га янгилик киритиб келамиз... Бу йили тадбиримизни хомийси бўлган мухташам "Султон Саид" кошонаси томонидан кабоб пишириб мехмонларга иссиғида тортиқ қилинди. 

 

"Султон Саид" кошонасининг мухим ходимлари

 

 

 

Шахзода Мухаммедова ва...унга 600 совға қилган йигит нигохлари тадбирда тўқнашди... батафсилини тадбирдан видео тақдим этганимизда биласиз!

 

 

Шухрат Йўлдошев ва унинг маъмури Сирожиддин

 

 

КВНда ғолиб бўлиб Россия каналию сахналарини кулгудан портлатаётган актриса Ситора Фармонова ва хонанда ...

 

 

Актриса Луиза Расулова

 

 

Тадбирнинг мухим фишкасию ўзгармас урфидан бири бу чўғда пишган картошка! Болаликка сайр бўладию қўрдаги картошка бўлмайдими? Қизиқ хозирги болалар  буни билармикан? Уларни болалигидан планшет, телефон ва айпадлардан бу завқли ва унутилмас онларни хадя этувчи РЕАЛ болалик завқи жой олаётганмикан?

 

 

 

 

 

 

Каниза шу куни фақат кабобдан хузурланди холос. Шу учунам суратлари деярли йўқ. Айтишича айни кабоб пишганида келгани учун унинг мазасидан бошқа хечнарса кўзига кўринмади. Шошаётган бўлишига қарамай мазза қилиб кабобхўрлик қилдию варракларга қиё хам боқмай жуфтакни ростлади. 

 

 

 

 

 

Варраклар авариясини кўрганмисиз? Бир неча варракларни битта варрак бирлаштириб авария қилиб боғлаб қўйди)) Ўзи тепага кўтарилишни бошлагач кўпчилик унинг кўриниши қўрқинчлироқ эканини эътироф этганди.  "Гарри Поттер" фильмида халиги яхши хотираларни сўрувчи қора бирнималар учадию, ўшалар каби жилваланиб учар экан ўзиям))

 

Хуллас, бу шунчаки хамир учидан патир ва АНОС хуқуқидаги ФОТОНИГОХ эди холос. "Варрак-шоу"дан барча суратлар ва батафсил қизиқ онлар хақидаги тўлиқ репортажимиз, ғолиблар хақида фоторепортаж ва албатта видеони бироз кейин тақдим этамиз.

Ишонинг, у жудаяяяяяям қизиқ ва эплаб бўлмас интригаларга тўлиб тошиб қайнаб ётибди...

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева ва Исоқов Даврон

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 18401 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Varrak-shou

Нравится
Барча изохлар: 2
1 Арипов Саидмурод   (25-Апр-2017 06:13) [Материал]
1чи ўринни эгаллаган оилани фотосуратини қўймабсиладе.....
Қани хақиқат мухтарам сайт бошқарувчилари? Нодира расмга олганди, фақат артистлар суратда, коментарияларда.....оддий одамлар одам эмасми? Вахоланки ман оилам билан 2 ой тайёрлангандим, Чирчиқдан болаларим билан келиб қатнашгандик...энг баландга учиргандим варракларимизни....унақамасде......

0
2 Sayyod   (25-Апр-2017 16:44) [Материал]
Ўқишни биласизми?! Айтилганку бу фотонигох анонс деб! Ғолиблар фоторепортажи кейн дейилганку, бунча шошиб захар сочмасангиз?!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!