Бош сахифа » 2016 » Март » 28 » Варрак-шоу 2016. ФОТОНИГОХ!
23:32
Варрак-шоу 2016. ФОТОНИГОХ!

 

Сайтимиз фанфоруми ташкилий ишлари орқали 2011-йилдан бери уюштирилиб келинаётган энг бахорий,  оилавий ва 7дан 70гача (вахоланки чақалоқлару 70дан ошганлар хам бўлди) бўлганларни бир жойга йиғиб   осмонларни забт этган холда болаликка шўнғитадиган "Варрак-шоу" бу йили 6-чи маротаба ўтказилиши. 

 

 

Бу йили тадбир жойини ўзгартиришга тўғри келди ва янада тепароқ хамда  тоғлар хам кўринадиган Тошкентнинг марказидаги бир хушманзара тепаликда ўтказдик. 

 

 

Об-хаво шу кунги йиғилганларга жуда хуш келди. Хаво булутлик бўлганига офтоб қийнамади. Вахоланки соябонлар билан таъминланганди. Шамол хам роса ўйин қилди)) Бир келиб хаммани варрагини  осмонга кўтариб берса бир куттиришга мажбур қилди. У кутиш онларида хонандалар зериктиришмади. Айниқса Абдулла Қурбонов, Ботир Имомхўжаев ва Сардор Рахимхонлар.

 

 

Хозир тақдим этилаётган бирозгина суратлар шунчаки фотонигох хамир учидан патир дегандек. Бошқа санъаткорлар, Алишер Файз, Шахноз ва Манзураларни фотонигохдан кўрмаслигингизга сабаб бор. 

 

 

Чунки бу йилги "Варрак-шоу"мизда хамма бирдек шартлардан ўтмай фақатгина варраги учмаган санъат ахлига ЖАРИМА шартлари қўлланди. Жаримага тушганлар орасида Манзура, Шахноз, Алишер ва яна бошқалар бор, барча сирларни оча олмаймиз. Батафсил репортажда билиб оласиз. 

 

 

Тақдирланганлар хам бўлди. Хар бир варраги энг баландга чиққанларга футболка ва чашка (финжон) бўлиб, бу сафар кружкаларни хар бирига махсус тилак ва ёзув туширилди. Кимгадир СЕВГИ чиқди, кимга БАХТ кимга эса ХОТИРЖАМЛИК. Қайси санъаткор шу куни БАХТини топган бўлса кимдир ҒАЛАБАни қўлга киритди, бу хақида кейинги репортажлардаги тақдирланганларга алохида тўхталганимизда билиб оласиз. 

 

 

Доимгидек болалар мазза қилишди. Ота-оналари хам...

 

 

 

Осмонни  болалик, беғуборлик ва қаеридадир шўхлик билан хам қаранг қандай безадик)

 

 

 

 

Оддий ип...ва осмондаги қоғоз парчаси...бироқ уни бошқаришни бошлаганингизда хаммаси ўзгаради!

 

На лабутенах (бип) и в восхитительных штанах) Саида!)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тез орада батафсил репортажЛАР ва суратлар!

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов ва Акбаров Достон

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 7646 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Varrak-shou

Нравится
Барча изохлар: 2
1 wurausmanova   (31-Мар-2016 06:34) [Материал]
Nihoyatda zavqli va guzal ...

2 wurausmanova   (31-Мар-2016 06:35) [Материал]
A.Qurbonovni kurib sevindim.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!