Энг бахорий, энг ностальгик ва энг болалик тадбиримиз бўлган "Варрак-шоу"ни насиб этса мана 5-чи маротаба ўтказамиз . Бу давр мобайнида шу лойихамизни оилавий тарзда йил давомида кутадиганлар сони ортиб бормоқда.
Хар биримизни қалбимизда болалик яшайди, хар биримиз бола бўлганмиз, ўша ичимиздаги шаддод, қувноқ ва шўхликлар барибир гох-гохида бир шаталоқ отсам дейди)) Афсуски ёш катта бўлгач шартта кўчага чиқиб варрак учиришни имкони хам бўлмайди ва бунга сабаб камроқ бўлади. Айниқса санъаткорлар шундоғам кўчада бемалол юра олмайдию, кўчага чиқиб варрак учириш муаммо бўлса керак.
Бу лойихамиз хаммага бирдек, ёшу қари, турли соха эгалари, хамма хамма учун завқ онлари, қалбимизга хақиқий бахорни хам киритадиган ва оилавий тарзда маза қилиб дам оладиган тадбир эканлиги сир эмас.
Хеч қандай аппаратура, хеч қандай микрофон, хамма хаммаси бахор гўзаллиги каби табиий ва жонли! Доира садолари остида ўтадиган бу тадбир нафақат болалик балки байрам садолари билан хам барчани қуршаб туради.
Юқори кайфиятда ўтадиган бу тантанамизда рақсга тушмайдиганлар хам ўз-ўзидан рақсга тушиб кетади. Чунки бу ердаги мухитни ўзи шундай, сиз шу куни боладексиз. Демак барча шўхлик мумкин! (в пределах разумного конечно)
Турфа ранг ва хажмдаги варраклар шу куни осмонни забт этади.
Бу йилги варрак-шоуда энди гитаралар хам янграши режалаштирилмоқда ва хаваскорми профессионалми фарқи йўқ, гитараси бору ва унда ижрони хуш кўрадиганларни хаммасини тадбирга таклиф этамиз. (+99894 644-67-11, +99894 695-21-21)
Албатта хар бир фаол иштирокчи ва ажойиб варрак сохибларига шу куни сайтимиз томонидан совға топширилади.
"Варрак-шоу"да яна бир қанча қизиқ хамда албатта болаликдан дарак бўлган ўйинлар хам бўлади. Санъаткорлар бу ўйинларда ўзгача намоёнланишади.
Йигитларимиз ланка тепиб, ўз қўшиғини куйласа :
Қизларимиз арқон сакраб қўшиғини куйлашади.
Кутилмаган ва хазиломуз совғаларимиз хам болалик хамда кайфият доирасида)) Атай кимгадир аниқ бир совға топширилмайди, ўзингиз танлаган рақам қайси совғага бириктирилган бўлса ўша сизники!))
Асосийси хаммаси кайфият учун!
Турли йўналишларда ғолибларга эса сайтимиздан яна бошқа махсус совғалар топширилади. Футболка, кепка, кружка ва хоказо. Балки бу йилдан хомийлар хам лойихамизни қўллаб-қувватласа, уларнинг хам совғалари топширилар))
Болалик ва бахор байрами бўладию, қўрда пишган картошка бўлмайдими?))
Демак, "Варрак-шоу"ни бу йилги ўтказиладиган кунини яқин кунлар сайтимизда эълон қиламиз.
Байрамда ўз махсулотлари билан қатнашишни истаган хомийлар учун (+99894 644-67-11, +99894 695-21-21)
ОСМОНЛАРНИ ЗАБТ ЭТАМИЗ!!!
Бўлим: Yangiliklar |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| |||||||||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |