2011 йилдан бери сайтимиз муаллифлик лойихаси бўлган "Варрак шоу" кенг кўламда ўтказиб келинмоқда. Сайтимиз фанфорумининг байрам тадбири бўлган бу варрак сайли шоу-бизнес олами ва ОАВ вакиллари мехмонлари билан биргаликда борган сари ривожланган ва қизиқроқ тарзда ўтказилмоқда. Эндиликда хонандалар фанклублари хам фаол.
Бу йилги шоуда янада қизиқ холатлар ва янада кўпроқ одамлар иштирок этишди, жаъми 300дан зиёд!!!
Турли номинациядаги ғолиблар учун махсус "Варрак-шоу 2013" ёзуви ва варрак сурати туширилган кружка, ва хар бир кружкага турли тошлардан безак хамда турли ўйинчоқлар билан ясатилган холда совға қилиниб, ғолибга иккинчи "Прикол" совғани ютиш имконияти хам берилди. Қопчадан танлаган қоғоз ичидаги сонга қараб, ўша прикол совғаларга ёпиштирилган сонлар билан таққосланиб , прикол совғалар аниқланди. Қизиғи бу прикол совғалар бари керакли ва хам маиший бўлиб, улар ичида ички кийимдан тортиб то хонандалар учун зарур бўлган мини диск ва бир почка СД дисклар бор эди.
Энг қизиқ прикол совға сохиби Адиз Ражабов бўлди, преКРАСНЫЕ труселя!)))
Шунингдек, чўғда пиширилган картошкалар ва айниқса варрак шоу сайлини энг қизиқ фишкаси бу доира садолари остидаги синовлар бўлди.
Республикамизнинг энг таниқли ва профи доирачилар гурухи бўлган "Аббос" гурухи жарангли садолари остида Шохруххон, Шахноз ва Адиз Ражабовлар маза қилиб рақсга тушган бўлишса, илк маротаба доира садоси остида куйлаган Уммон гурухи, шу уникал онлар билан барчани хайратлантирди.
Албатта энг файзлиси бу Алишер Файз бўлди, зеро унинг кетма кет доира темпига тўхтамай улаб кетган қўшиқлари попуррисига аксарият иштирокчилар рақсга тушишди. Усмоновадан "Санамгина", Жўраевдан "Санамжон" қўшиқлари нотстальгияга тортиб, чилдирма билан ажиб тарзда уйғунлашди.
Дилсўз ва Сардор Рахимхонларнинг хам доира садолари остидаги қўшиқлари хеч кимни бефарқ қолдирмади.
Тадбиримизда қатнашган машхурлар: Алишер Файз, Зохиршох Жўраев, Нилуфар Усмонова, Фаррух Соипов, Сухроб Кенжаев, Алишер Узоқов, Умид Искандаров, Шохруххон, Шоира Отабекова, УММОН гурухи, Шахноз, Сардор Рахимхон , Каниза, Дилсўз, Билолхўжа, Муниса Ризаева, Адиз Ражабов, Босид Рахматов, Диёрбек Махкамов, Нармин, Хизра Усмонова, Фаррух Ахмедов, Шербек Шодиев, Отабек Муталхўжаев, Якзон, ЭЛДИДО, МАХИТА ва Бисёр гурухлари, режиссер Тимур Примкулов, Водий садосидан Ширин Ғофурова, фм радиоси илк овози Жамшид Хожиниёзов, гўзаллик яратиш маликаси Лидия Андрэ, шунингдек хонандалар маъмурлари, продюсерлари, (яна бирнеча номи ва сурати ошкор бўлишни истамаган таниқли ва бошқа "нозик" шахслар хам мехмонимиз бўлишди, кимдир сезди кимдир эса йўқ))))

фанклублардан Шохруххон фан клуби, Шахноз фан клуби, Лола фан клуби, Юлдуз Усмонова фан клуби, Шахзода фан клуби, Беном фан клуби, Нилуфар Усмонова ва МАХИТА фан клуби, Муниса Ризаева фан клуби, Мухаммадали Искандаров фан клуби ва албатта шу куни хизматда бўлиб мезбончиликни аъло даражада уддалаган Сайёд фанфоруми!
Мехмон фанклублардан эса тан олиш керак, энг аълоси бу Шохруххон голд фанклуби бўлди. Улар тадбирни қизиқ ўтишида ўз хиссаларини яхшигина қўшишди.
Энг катта варрак сохибаси Муниса Ризаева бўлди, маъмури Жахонгир билан бирга яна бир икки ёрдамчи билан қалин целлофан ипда учиришди. Қизиғи, Муниса келганида худди шу катта варрак буюртмасига асосан шамол хам яхшигина бошланди. Натижада осмонни юқори поғоналарини у эгаллай олди.
Тадбирнинг яна бошқа қизиқ холатлари кўп бўлди, масалан Шохруххоннинг велосипедда кенглик аро завқланиб учиб юриб ортидан барча чурвақаларни эргаштириши)))
Уммон гурухи асосий солисти Зохиднинг тепаликдан пастга сал қолса йиқилиб кетиши ва буни шу кунги тадбир бош тансоқчиси Наргиза ушлаб қолгани, фотофакт:
Наргиза, тансоқчимисан тансоқчи! Спорт устаси бўлган бу қизни нафақат кучи, балки салобати хам шу куни кўпчиликка сезилди))
Варрак шоудан фотонигох онларини хис этинг, кейинги репортажда эса Картошка ва доира шоуларидан қизиқ суратлар, унда юқорида тилга олинган бошқа хонандаларнинг хам қизиқ суратларидан бахраманд бўласиз, хозирча эса фотонигох:
Фаррух Соипов...
Юлдуз Усмонова хам осмонни эгаллади...
Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов ва Жасурбек
Репортаж давомини кутинг!
Варрак-шоу 2013 тадбиридан онлайн репортаж мана бу манбада тўғридан-тўғри ёзиб борилди.
ishlariga omad yaxshi zur kinolarini kurishni xoxlayman yuraydan uynaydi
Haqiyqiy aktiyor .rossa yaxshi kuraman shu Alisherdi rosti.
Источник: Бу хазил, тугрими? Яъни чурвакалар дея изох берилиши. Бир куни булар хам катта булиб сайтни укиши бор.