Бош сахифа » 2014 » Май » 2 » Ваъдасида турди: Сахнада туй ва Хосила турмушга чиқди!
04:27
Ваъдасида турди: Сахнада туй ва Хосила турмушга чиқди!

Хосила уч кунлик концертида маданий ва маънавий шокка тушириб, асосийси сахнага тарихимизни замонавий тарзда, аммо бузмай, омадли ва қизиқ  кўринишда тақдим этган ягона ўзбек хонандаси сифатида ёдимда қолди. 

Қизиғи, ижодий жамоамиз билан унинг бир неча(!) қўшиқларининг шайдосига айландик.

Ана энди батафсил:

Хосиланинг уч кунлик концерти бошида ясама ўтов икки тарафдан сахна ўртасида бирлашиб, ичидан турли ёшлардагилар чиқиб, кетма-кет аввали кичик қизалоқ, кейин ёш қиз ва Хосила бир қўшиқни трио тарзида куйлаши билан  бошланди. 

 

 

Торнадо аёл деганим сахнада хам худди шундай экан. Буни суратлардан хам билиш қийинмас. Хозирги репортажим менимча кўпроқ Хосилани ижодини яқиндан билмаганлар учун қизиқроқ бўлса керак, зеро бу аёлни шу концерт куниёқ ўзим учун янгитдан кашф қилдим. Яъни ижодий жамоамиз билан ўзимиз учун  кашф қилдик! 

 

Кучли темпераментга эга бу аёл, жойида латофат ва нафосатини хам намоён қила олди. Буни у билан концертдан аввал сухбатлашганимда (сайтда матн ва видео хам бор) ёзгандим.  Концерт куни унинг "Севги алласи" қўшиғи кўпчиликни мафтун этган бўлса ажабмас. Жамоамиздан Шахло Қодирова хануз бу қўшиқни интернетдан изламоқда))

 

Манга эса укаси Абдуманнон билан куйлаган "Сен ўз йўлингда, мен ўз йўлимда" дуэти жудаям ёқди. Шўх темпда куйланган бу қўшиқни мусиқаю, матни гўзал. Айниқса охиридаги "Кел эй жигар холим сўра" деб бир бирларини қучоқлаб куйлашганида, очиғи этим жимирлаб кетди.  Маъносиям, мавзусиям...хуллас бу қўшиқ учун каттакон ХУРМАТ!

 

Концерт бошидан скептик назар билан ўтириб, менимча ўртасидан кетсам керак деб ўйлагандим. Билмадим, кимга ёқди, кимга йўқ, аммо бир аниқ хақиқатни факт дейиш мумкин, бу хам бўлса, концерт умуман зериктирмади!

Яна бир қўшиқ менга жудаям ёқди "Амма келди, хамма келди!" халқдаги машхур иборадан куйланган қўшиқ промо қилинса хит бўлиши аниқ, зеро Муниса Ризаеванинг "Аха ўху" стилидаги қўшиқ бўлиб, аммо Хосила соф миллий фолк тарзда куйлагани билан, юқорироқ туриб, қўшиқдаги замонавий  эффектлар аъло даражада.

Хосилани Муниса билан таққосламадим, нотўғри тушунманг, асл фолк бу албатта Хосила, Муниса шунчаки джаз билан эклектика қилган тарзда куйлаганди.  Хосилада эса соф фолкни бузулмаган тарзда, замонавий йўсинда  тақдим этилганини тинглаб биласиз. 

 

Сахнада жонланган қизиқ урфлар, концерт бахонасида тарихдан маданий дарс оласиз. Урчуқ, ўрмак... Теша тегмаган мавзулардан "Тадбиркорим тадбиркор" қўшиғи қизиқ. Биз хазиллашиб, концерт сўнггигача, "Фермерим, фермер" хам бўлади деб кутгандик, йўқ, бўлмади. Балки келаси йилга қолгандир. Қизиқ-да, мавзулар долзарб, хамма хам куйлайвермайдиган. 

 

 

Тўй бола қўшиғида "Шундай тўй қилишни ният қилганлар бир қарсак чалсин" деган Хосилани,  дастурни рухиятини ушлаши, ўзининг бошловчилик динамикасини хам намоёнлаши, унинг иқтидори фақат хонандалик билан чегараланмаганини исботлайди. Зеро, концерт давомида у томошабинларни ўзининг харизмаси, битмас туганмасдек энергиясию, сахнада оддий инсондан турфа ижод намуналарига турланиши мақтовга лойиқ. 

"Бахтимизга омон бўлинг дадаси" қўшиғида хам қарсак чалаётганлар билан баравар "Ха! ха! айланиб кетий, ха!" деб қарсак чалиб туришларигаку тамом бўлдим)) айтяпманку, умуман зерикмадик. 

 

Сахнада Хосиланинг ижодий характерига хос рақслар оловланганда оловланди. "Хоразм оғалари бошқача".... деган қўшиқ Хоразмликларга мойдеееек ёқиб тушса  керак.

Мой деганида Хосиланинг ёғни ялаш хақидаги шевада айтган гапидан "думаладик")))

 

Интервьюда Хосила концертни тўйдек бўлади деганди. Ваъдасида турди. "Чўпонга эрга тегаман, чол чақир ўғилларингни бир кўрай" деб, "Чўпонга тегсам, қўй гўшти жеб  жузим қизил бўлиб  жураман" деса борми))))

"Ағанадик"))))

 

Темпераментнинг Флегматик турига хос Хосила, хаммани ўйната-ўйната, ўзи хам чидаб туролмади, "Омон ёр"ни куйлаб бўлиб, "хадеб ўзларинг ўйнайверасанларми, мен хам бир ўйинга тушай, чал!" дея мусиқа садолари янграши билан бир хиром айладики, раққосалар рақси билан  тенгма тенг келган бўлса бўлдики, асло кам эмас.  

 

 

Промо ва рекламаси деярли кўринмас бу аёлни , уч кунлик концертда мухлислари кўплиги ва унга интилиб бақир-чақирларидан, нима учун  чипталар аншлаг бўлиб қолмаганини тушундим. 

Буни суратлардан хам сезиш қийинмас, мухлислари турли ёшдаги ва керак бўлса турли миллатдагилар хам. 

 

 

Эркак хонандалар концертида чопонлар елкага ёпилса, аёлларда бошга рўмол ёпилишини очиғи энди кўрдим. Хосила концертдан кейин бемалол рўмоллар растасини очса хам бўлаверади. 

 

 

Дастурда қизиқ қўшиқлар куйланди, шахсан мен учун янги кашф қилинган матнлар... Адашмасам достонлардан қилинган замонавий ва миллий услубдаги диско бўлди ўзиям. "Икки от жун талашиб кетарди" каби сўзлардан рости шокка тушдим.))

Бир пайт зўр мусиқа, сўзлари..."Тур ёқу" (адашмасам) деб кетсалар, бўлди Хосила хайдашга тушди "Тур йўқол" деяпти деб ўйлабмизей))

 

Уч кунлик концертда Хосила биринчи кунидаги концертда чиққан либос ва стилини қайтармади.

"Роксана" қўшиғида залга тушиб одамлар орасида куйлаганида ўзиям миллий дискотека бўлди. Сахнага қайтиб чиқар пайтидаги "Нима қолди ўртамизда" замонавий қўшиғи учун яна бир бор хурмат!

Супер қўшиқ, буниям тавсия этаман.

 

 

Дастур танаффус пайтини қизиқчи Мирзабек Холмедовнинг кампирлар билан хазиллари тўлдириб турди. 

 

 

Мирзабек Холмедов жудаям хурматли, бир неча йиллардан бери сахнадаги виқорли қизиқчиларимиздан бирию... Аммо борган сари хазиллар ёшга номутаносиб ва бир нарса қайтарилиб, окамизнинг динамикалари жуда сустлашгандек. Шунчаки вақт чўзиш учун хазил-хузул сухбатдек. Кўп хазиллар эски ва рус анекдотларидан ўгирилгандек.

Бу инсонни ижоддаги стажию, ёшлари боис хам танқид қилишга, гохи одам уялади. Истамайди хам. 

Рости жудаям хурмат қиламан, аммо фақат мени эмас, кўпчиликни фикрини инобатга олган холда фикримни билдирдим. 

 

 

Дастурда танаффус бўлмаса, шундоқ хам қизиқчисиз одам зерикмайдиган ва маза қилиб кулишлик холатлар жудаям кўп бўлди.

Қўшиқларнинг ўзи жуда қизиқ. Хайяра бора бора "Хаё хуйт"га айланганида ман маданий ва маънавий шокка тушиб бўлгандим. 

"Қани шамол хаё хуйт, чапдан ўтгин ўнгдан ўт!"))

Бахши аёллар қолмагани ва бир вилоятнинг чеккасида қолган ёш бахши қиз билан, ўтирган холда жонли равишда "У нимадир чечажан" қўшиғини бирга куйлаб, кейин ўрниларидан туришганида унинг оёғидаги каблукли (пошнаси баланд) туфли биз учун завқли туюлди. Сабаби бошдан тўпиққача миллий либосу...)) Тўпиқдан пасти  эса замонавий бўлақолий дейдида))

Шу бахшилар нега ўз овозида эмас, қўпол ва дағал овозда ғррр ғрррр қилиб куйлашаркин а? Шу саволни бир Хосилага беришим керак. 

 

Зални "ёрворган" холат, бир амаки, мана шу суратдаги кишининг шунақанги чочилиб, сочилиб ўйнагани бўлди. Қаторлар аро югуриб югуриб хиром айланиб шу чочилдиларки, "Тановар " рақс ансамбли кўриб тарқаб кетиши аниқ. Чунонам сочилдиларки,  концертни учинчи кунигача ўзларини териб ололмадилар шекилли))

 

Хиндча (Танцор диско - Диско раққоси фильмидан) қўшиқ куйланганида эса биринчи қатордан бу йигит ва аёлнинг дуэт прикол рақси хам томошабинларни хайқириқларига сабаб бўлди. Хаммасини  эрта индин видеода албатта кўрасиз)

 

Хиндистон элчихонасидан келган мехмонлардан, элчихона консули  бу қўшиқ ижросидаги акцентни айтмаса, унга ёққанлигини билдириб Хосилани мақтади. 

Дастурда яна Озарбайжонча рақсбоп тарона хам куйланди. 

Хосиланинг оналари уч кун концертда бўлдилар. 

 

Хосила концерт сўнггида "Соғлом бола йили"га аталган "Соғлом боламиз" қўшиғини бир болача ва қиз билан трио тарзида тақдим этди. Жааажжигина қизалоқ ва болакайларнинг рақсга тушиши мени хайратлантирди. 

 

Дастурни "Орим Ватан" қўшиғини хам фолклор йўналишида куйлаб, концертга якун ясаган Хосилани яна бир бора ўзим учун кашф қилганимдан мамнунман.

 

Республикмиз санъати хали жар ёқасида эмаслиги, шундай хонандалар миллий анъаналаримиздан тортиб, то миллий қадриятларимизгача сахнага олиб чиқаётгани, олиб чиққанда хам қизиқ тарзда, жойида осон хазм бўлиши учун, шу  давримиз ёшларига мослаштирилган тарзда, бироқ йўли ва фолкини бузмаган тарзда тақдим қилинаётгани хам хурматга сазовор.

 

Юқорида мени маданий ва маънавий шокка туширган холат ва матнларни олсак, қаранг,  шу миллий нарсаларимиз билан хам қизиқтириб турса бўларканку? Хозирги ёш хонандаларимиз эса янгилик қиламан, одамларни хайратлантираман деб ўзини минг охангга солиб, сакраб хам кўряпти, тўлғониб хам кўряпти, янгича бачкана ва ёки хориж сўзлари билан эътибор хам тортай деяпти...

Ўзимизни тарихимизни яхши билган ва хурмат қилганга хаммаси топилади! Шартмас хорижга тақлид қилмоқ, хорижни ўзи биздан олишга арзигулик буюк анъаналаримизни, афсуски, жудаям кам хонандалар сахнага олиб чиқмоқда. 

Уларни омадли, қизиқ ва даврга мослаштириб, аммо бузмай олиб чиқаётганлардан (бу эса осон иш эмас) очиғи хозирча ўзим учун фақат Хосилани билдим.

 

Ижодан серхосил Хосила Рахимовага омад! Афсус икки йилда бир берарканлар концертни. 2016 йил агар шу шоу-бизнесда бўлсам, албатта яна концертда мехмон бўламан. Унгача эса концертда ёққан қўшиқларни Хосиланинг маъмуридан кутиб қоламан ва келаси концертгача Хосилани ижодини кузатиб бораман.

Хурмат Рахимова!!!

 

Суратлар муаллифи "Сайёд-медиа" маркази фотографи Азиз Жабборов

 

Эрта индин видео ва учинчи кундан қисқа репорт!

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 11075 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Hosila Rahimova

Нравится
Барча изохлар: 12
1 sabrina   (02-Май-2014 06:37) [Материал]
Bolarkanku Hosilaga ohshsagan mard ayollani ham maqtasa  kun ora Kaniza Amirani yana isminyam eslay olmaydigan yangi honandachalarni maqtab kun ora hammasigayam deb maqtaysiz togrisi hech kimni oqigisi ham kelmaydi

2 Saodatxon   (02-Май-2014 09:14) [Материал]
Hosila Rahimovada bor energiya boshqa ayol xonandada yoq deb bilaman,qattiq hurmat qilaman.Milliyligimizni hali hech kim Hosilaxondek namoyish qilolganicha yoq.O'bro'lari bundanda baland bo'lsin,Xaql artisti unvonlarini olsinla.
Videoni esa kutib qolamiz.

3 sarvinoz   (02-Май-2014 09:55) [Материал]
z6r.:-)

4 maxtiya   (02-Май-2014 09:59) [Материал]
zo'r bo'pti qiziqchimiza Mirzabek Xolmetovni juda zor sharxlabsiz gaplarizga qo'shilaman haqiqatni yozganizga rahmat sizga

5 Saodatxon   (02-Май-2014 11:23) [Материал]
Mirzabek Xolmedovni 2014-yildagi konsertini ko'rdim,juda bachkana gaplari ko'p,sal og'zidan chiqadigan gapni o'ylab gapirsa bo'lardi.hatto behayo so'zlarni ham ishlatibdi,Otasi tengi odamga qarab xotinidan yaqin ayolni kim deb ataladi,qani    etvoringchi deganlari umuman odob doirasida emas.Ko'p gaplari rostan ham rus anekdotlaridan olingan eski gaplar,yangilik qilolmasa konsert bermaganiyam yaxshi.Men o'z fimrimni aytdim,menga umuman yoqmaytdi shu Mirza Xolmedov.

6 zaya   (02-Май-2014 13:47) [Материал]
Konsert judayam zur utgani kurinib turibdi. reportaj judayam yoqdi. Rahmat Sayyod.com ijodkorlari)))

7 Шукрулло   (02-Май-2014 21:30) [Материал]
Мирзабек Холмедовга тегишли булган фикрларга тулик кушиламиз. Чунки халкни ичида туриб хозиргача хеч ким эр хотинни тундаги ишлари хакида, аëлларни ички кийимлари хакида ва турли булар булмас тутруксиз ва мантиксиз гаплани айтмаган. Бир навчагина кизикчидан ташкари. Кулдиришга бор тили уйлашга ишлатаëтган миясига хам озгина навбат берса буларди. Ахир концертда хамма узи ëлгиз келмайдику. Кимдир ота онаси, фарзандлари билан яна кимдир кайнота-кайнонаси билан оилавий йигилиб келар. Хеч уйлаб курганмикин шу кизикчи айтаëтган гапларини кизига ëки келинига караб туриб айта олиши ëки айтолмаслигини. Агар шуни уйлаганда эди мархум кизикчи Хожибой Тожибоев бир узи кулгу кироли булиб колмасдилар. Уша киши бировни кунглига тегмайдиган гаплар билан кулдирардику. На аëллар румоли на бир лозим иштонлар киймади уша инсон.

8 M_ALISHER   (02-Май-2014 23:58) [Материал]
konsertni xuddi korganday boldim aka rahmat... mana sizni haqiqiy kasbini ustasi desa boladi bizga shunday yoqasiz...gap yo'q...omad...Xosilani yoqqan qoshiqlarini saytga qoying iltimos...

9 сайёра   (03-Май-2014 06:33) [Материал]
хосилани танкиб кимокчимасман лекин бошка сайтда уни неудачный суратларини танкид килиб чикаришибди бу сахнада шунча дукраб югуриб иргиб чарчамаслигини сабаби .........

10 Saodatxon   (03-Май-2014 08:55) [Материал]
Шукрилло жуда тугри гапларни езибсиз.Валини хотинларни кийимини кийволиб килпиллашиям шармандаликдан бошка нарсамас.Аелларни кийимини кийган эркаклар динимизда хам кораланган.

11 infiniti   (04-Май-2014 18:17) [Материал]
ЭЭЭЭЭЭ коилман Хосилага...Молодец!!Одамлани уравоганини карела клас концерт бопти омад шу аёлга...Сардор ака ёккан кушикларини куйинг сайтга ИЛТИМОСССССССС

12 Saodatxon   (10-Май-2014 21:52) [Материал]
Videoni 2-3kunda ko'rasizlar degandiz,10kun bo'lib qolibdiku,qani video?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!