08:37 Узоқов, Муталхўжаев, иштонче қиз ва бошқалар))) | |
Йилда бир маротаба ва бахор фаслида сайтимиз амалга оширадиган "Варрак-шоу" ўзиям йил давомида шов-шуви тинмайдиган лойиха. Хануз қанчадан қанча одамлар бу тадбир манзили ошкор этилмаслигидан ранжиб мурожаат қилишмоқда. Санъат оламидан хафа бўлганларнику саноғи ортганда ортмоқда. Ахир сайтдан ошкора таклиф қилиняптику, махсус таклифномасиз санъат ва ОАВ вакиллари учун очиқ тадбир бўлса)) Хуллас, "Варрак-шоу 2013" сайлидан яна мехмонлар суратини тақдим этаман. бу тадбир репортажи хали кети узилиши жудаям қийин, бир тадбирда шунча фишка ва лойихалару бўлдию, қанча одам келди...ва эх бу мингдан ошиқ суратлар.... Диёрбек Махкамов шу куни менга "Поло спорт" атирини совға қилгани кутилган кутилмаган, ёддаги лекин унутилган ходисалардан бири бўлди! Поло спорт атирини мактабда сепардим, бора бора янги коллекциялари чиқиб, бу тури сотувда жуда камнамо бўлиб кетди. Тошкентдан қидириб тополмаган пайтларим эди, Диёрни бизнесига алоқадор бўлгани учун, 2008 йил Диёр билан шу масалада гаплашиб қолганимда унда борлигини айтиб , беришини ваъда қилганди. Қарангки орадан 5 йил ўтиб энди Диёр билан кўришдим. Келиши билан "Бу бола манга ваъда.." деб уёғини улгурмадим, шартта чўнтагидан шу атирни чиқариб берганида кулгу кўтарилди. Айни дамда Диёрбек "ЭЛДИДО" гурухига продюсерлик қилаётгани сир эмас. Бу эса русийзабон журналист Сайёра Рўзиқулова. Сўнгги пайтлар у "Ўзбегим таронаси" радиосида бош мухаррирлик қилганди. Яқин кунлар бир медиа марказида санъат олами билан яна боғланган холда фаолиятини юритади. Шербек Шодиевни бу сурати сайтга чиққанида у тоғу тошларда клип суратга олдираётган бўлади))) Ўзи йўғу оти бор, номи борни фанклуби хозир: Лола фанклуби. Эслатиб ўтамиз тадбиримизда Лола қатнаша олмаганлиги сабаби Хоразмда тадбирда қатнашгани билан боғлиқ бўлди, Райхон эса концертга тайёргарлиги билан бир кунги хаётини ўз кўзим билан кўрдим, Шахзода эса.... Отабек Муталхўжаев бу йил на продюсери ва на хомийсиз)) Тележурналист ва продюсер Феруза Нодирова шу куни суратга олиш ишларида бўлгани кела олмаганлар. Якзон ва Билолхўжа Камола Орипова ва Билолхўжа. Водий садоси радиоси бошловчиси Ширин Ғофурованинг қизлари Райхон. Маъмурлар: Жахонгир (Муниса Ризаева) Анвар ва Ислом (УММОН) Варрак шоунинг доимий стилягалари Тимур Примкулов ва Сухроб Кенжаев. Ёш хонанда Нармин Бу хам ёш хонанда Хизра Усмонова. Нилуфар Усмонова ва МАХИТА гурухи фанклубидан Фаррух Ахмедов ва адашмасам укаси. Алишер Узоқов Гўзаллик учун шоу-бизнесдаги асосий маъсул қиз бўлган стилист дизайнер Лидия Андрэ ва модель қиз. Шу модель қиз варрак учириб юрганида, кимнидир бир гапи мани роса кулдирди ўзиям)) "Ану иштонче қиззи қаттан топдиз?" деганида атрофга қараб: Қайси?- десам, "Ана югуриб юрибдику иштонче қиз" деса борми))) Кўзим тушиб роса кулдимей)) Каниза Юлдуз Усмонова фанклуби Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов ва Жасурбек. Тез орада "ХИСсиётли суратлар" билан танишасиз. Тадбирдан у изохсиз суратлар шунақанги приколки, бемалол папарацци, демотиватор ёки подстава учун деб номласа хам бўлади. )) Офтоб уриб йиқилганлар фотофактидан то жуда бир хиссиётли онлар кадрга мухрланган лахзаларрррр)) кутинг)
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 11765 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 16 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |