Нилуфар
Усмонованинг илк лойихаси "Усмонзода”
тахаллуси билан ижод қилаётган йигит
бўлган ва у хақида хабар бергандик. Айни дамда у хануз Нилуфарнинг
лойихаси сифатида фаолият юритмоқда.
Ижтимоий
тармоқларда кастинг хақида эълон берган
Нилуфарнинг илк кастингига 22-та қиз келди. Улардан фақат биттасини танлаб
олди. Бироз кейин ўтказган кастингидан эса икки қизни танлаб олди. Режаси
бўйича гурух учун уч қизни танлаши керак бўлган Нилуфар танланган уч қиздан
бири билан хайрлашишга мажбур бўлди. Сабаби, бир қиз хомиладор бўлиб ишлай
олмасди. Яна кастинг уюштириб, 9 қиздан
биттасини танлаб олди.
Нилуфар;
Уччала қиз хали жуда ёш, Муниса
кастингимдан ўтганида 14 ёш эди, хозир 15га тўлди. Мохинур 18 ёшда ва Чарос айни дамда Театр ва
рассомлик институтида тахсил олади. Қизлар устида имидж борасида ишланди.
Нима учун
гурух номи Махита?
Нилуфар:- Аввалига уч танланган қизларни хаммасини
исмини бош харфи М-да бўлиб, Мохи кейин эса менга ёққани учун МАХИТА деб
номлавордим. Юқорида айтганимдек, гурухда
алмашинув бўлиб Чарос қўшилгач, гурух номини ўзгартирмай қолдиришга қарор
қилдим.
Гурух
қизларини қандай критерияларга асосланиб танладингиз?
Нилуфар:-
Тўғрисини айтсам, кўпроқ инсонийлик жихатларига қараб. Хозирги танлаган қизларимдан аъло овозлик
қизлар хам кастингга келишганди, афсуски уларнинг характерлари... Биласизми,
бу танлаган қизларим ота-онасини даврида ялло қилиб юрганлардан эмас,
кўп нарсаларни фош қилгим йўқку лекин, бир сўз билан ёш бўлишларига қарамай
яхшигина қийинчиликларни кўрган қизлар. Уларни воқеаси билан танишганимда ғалати бўлиб кетганман. Балки вақт ўтиб
ўзлари интервьюларда хаммасини айтиб беришар. Инжиқ ва талтаймаган қизлар бўлгани учун
менимча санъатда нафақат ўз ўрнини топишади, балки яхшигина бу оламда ўрнашиб
хам олишади деган умиддаман.
Илк
тарона ва клип
Нилуфар:
Сайтингизда МАХИТА гурухининг илк "Излайман” қўшиғи ва унга ишланган клипни
премьера қиларканмиз, қизларнинг дебют илк ишига қатъий нигох билан хулоса
қилмасликларини сўрардим.
Хуллас,
Нилуфар Усмонова кунлар исий бошлагач кўпчиликни ёқимли ичимлиги МОХИТО бўлиши билан биргаликда, ўша ичимлик каби "фреш”
сифатида "фреш” гурух, яъни янгилик, янги
мусаффо нафасни тақдим этмоқда.
tanbaray degan so'z bilan boshlagan qizni ovozi yaxshi ekan boshqalariga nisbatan ularni imijidamas ovozida ishlasin koproq mashhur guruh bolishiga tilakdoshman
Nilufarni wogirdlarimi bu ...afsus ming afsus ovoz yuuu umuman wu bahtlariga texnika degan narsa bor deee yigirma yowga kirmay yor deydi bular musulmon yurt .......
энг кичик киз якинда 16 ешга тулади, менимча бу ижод бошлашнинг энг тугри пайти,одамлар 7-8 ешда ижодини бошлаганларини курганмиз,овоз хакида тухталсам,жудаям ширали овозлар одам мазза килиб эшитадиган ва жонига теймайдиган овозлар биринчи клип учун супер!
Nilufar opa sir emas xich tinim bilmi ijod qiladila va oilalariga ham yetarlicha vaxt ajratadila shu qizlaga yol yoru korsatib orzuiga etishga imkon beribsiz raxmat sizga
НИЛУФАР ШУ ИШНИ БЕКОР КИЛИБДИ КИМНИ ФАРЗАНДИЮ КАНДАЙ ИШЛАР КИЛИБ ЮРИБДИ БЕКОРЧИЛАРГА БОШЛИК БУЛИБ ЭНДИ ЭНДИ УЗ УРНИНИ ТОПАЁТГАН БИР ПАЛЛАДА БУ НАРСА НИЛУГА КЕРАК ЭМАСДИ
Togrisini aytaman kopchilik qizlarning ovozini gapirishgan ha togri unchalik zor emas Lekin bazi bir sanatkorlarning (zvezdalar) ovozidan qolishadigan Joyi yoq va menimcha bular 1-2 yilda Ancha yahshi tomonga ozgarishadi!!!! Omad Nilufarhon omad Maxita
стремный клип...стремная песня и у девушки стремный имидж! без обид! в любом случае УДАЧИ! жаль столько денег на это угробили...эх!!!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.